Набижон Боқий: БАЛИҚЛАР ҲАМ ГАПИРАДИМИ?
Акс садо
БАЛИҚЛАР ҲАМ ГАПИРАДИМИ ?
(манифест)
Салкам ўттиз беш йилдан буён ёзувчиликка даъвогар бўлиб юрган, бироқ эсда қоладиган ҳеч нарса ёзолмаган Ғаффор Ҳотамов, ниҳоят, Интернет саҳифаларида “кундаликлари”ни эълон қилиб эл оғзига тушди.
Илгари бировнинг “қудуқдаги ой”ини “қудуқ тепасига” чиқариб донг таратмоқчи бўлган эди.
Ўшанда донғи ҳам, чанги ҳам чиқмаган. Бу гал ростдан донг таратди, чанги ҳам чиқди. Йил бошидан буён тўрт киши тўпланган жойда: “Ўқидингизми, Ғаффор Ҳотам андоқ деб ёзибди, мандоқ деб ёзибди!” деган гап-сўзлар қулоққа чалинади.
Савлатидан от ҳуркадиган айрим “кундалик қаҳрамонлар”и эса кўкрак кериб, бошини баланд кўтариб майдонга чиқишдан қўрқиб бировларнинг қўли билан ўзларини ҳимоя қилмоқчи бўлганини эшитиб, ваҳ-ваҳ-ей, деб юбордик!
Ҳолинг шу бўлса, Асрорқул, мафкуравий фронтда нетиб яловбардорлик этасан, жўражон?!
Ниҳоят, “ҳақоратланган ва хўрланганлар” номидан Баҳром Рўзимуҳаммад раддия ёзиб Интернетга қўйди. Унга жавобан ёзилган ва “Карвон қўнғироғи” ҳафтаномасида ёнма-ён чоп этилган таниқли шоир Хуршид Давроннинг муносабат-мактубидан маълум бўляптики, Баҳром маслакдошларини ҳимоя қиламан деб билиб-билмасдан “қовун” туширган кўринади.
Яъни, бир гуруҳ навқиронроқ шоир-ёзувчилар Давлат мукофоти олиш учун жонини жабборга бериб қалам тебратар экан, таъмагир ижодкорлар ўз вақтида тақдирланмаса, улар Австралияга бориб, боласини халтасига солиб юрадиган кенгуруларни томоша қилолмайди, деган маънода куюнчаклик қилади.
Биз мукофот учун “нажот қальаси”га шеър бағишлаб, катта талантининг кучини ўтин ёришга сарфлаб қўйган куйканак шоир фожиасини кўриб турибмиз.
Қолаверса, пул учун Дантенинг нобакор “Дўзах” достонини таржима қилган даҳрийни ҳам, пул топаман деб умрини майда-чуйда амал-мансаб токчаларига топиниб ўтказиб юборган маддоҳ-малайни ҳам ҳеч қачон виждонли одамларга ўрнак бўлолмаслигини билмоғимиз лозим.
Баҳром эса айнан энди тубанлашиб бораётган ўшандек нафс ўпқонини ҳимоя қилмоқчи бўлади гўё. Устига устак, қайта қуриш йиллари айрим нопок кимсалар қутқусига учиб буюк миллатпарвар шоир Шавкат Раҳмонга оч чиябўрилардай ташланиб қолган авлод вакилларини (шу жумладан, ўзини ҳам) замонамиз қаҳрамони этиб кўрсатишга беҳуда чиранади.
Аслида, Баҳром Рўзимуҳаммад эсли-ҳушли шоир; гарчи у ўзини эсипаст модернчи этиб кўрсатишни қойиллатса-да, лекин оёғи ердан узилмаган; бир пайтлар “Моҳият” газетасида эълон қилинган туркум ғазаллари фикримизнинг ёрқин далили бўлиши мумкин.
“Карвон қўнғироғи” ростгўй ижтимоий фикрни шакллантирадиган баҳс-мунозарани мардонавор бошлаб берди. Энди уни давом эттириш керак. Лекин ҳадеб битта дарвозага “гол” уравермасдан, рақиб томонга ҳам имкон бериб туриш лозим; нариги томоннинг “оғзи” ёпиб қўйилса, мунозара яна-тағин Интернет саҳифаларига кўчиб ўтади.
Хайрият, балиқлар ҳам гапирар экан-ку!
Набижон БОҚИЙ
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ
Исмат ака, сизга Тожикистонлик узбеклари номидан салом. Сайтга кириб, ростини айтсам, хурсанд булдим. Сизнинг хотира асарлирингизнинг айрим бобларини укиганман.Лекин “Оклакмаган ишонч” асарингизни тулалигича укиган эмасман. Иложи булса менинг почтамга уша асарни тулалигича юборинг. Сиздан миннатдор булардим.Алишер
Nabijob Boqiy janoblari,
Sizga shuni ma’lum qilmodamizki siz o’zizni ushbu maqola bilan sharmanda-i sharmisor ayladingiz. Endi siz ko’ch ko’ronni yig’ib qishlog’ingizga ketsangiz ham bo’lar. Chunki endi dehqonchilik bilan shug’ullansangiz foydasi bo’lg’usiidir lekin yozg’uvchilik birlan emas. Yo’zg’uvchilkning onasini uchqo’rg’ondan ko’rsatdiz va o’zizni o’ziz badnom ayladingiz. Salomat bo’lg’aysiz. Bi’aks sizni hech kim eslamag’ay.
Хотамов тухматчи ижодкор булган такдирида хам хатто, йикилганни тепиш мард ёзувчини иши эмас! Колаверса Хотамовни кандай ёзувчи булганлигини айрим ёзувчилар эмас, уни укувчилари хал килади. Албатта качонки милат ёзувчилари улмас бадий асарлар яратиш урнига, бир бирини итдик гажиса бошка одамлардан упкаламаса хам булар экан.