"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

КАРИМ БАҲРИЕВ: МУҲАММАД ЮСУФНИНГ СЕВИНЧИ ВА АРМОНЛАРИ…

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Муҳаррир танлови, Ўтганлар ёди | 03/18/2013 23:01-     20846 марта ўқилди

Абдулкарим БАҲРИДДИН

Муҳаммад Юсуф покиза инсон эди. У одамларнинг эсини оғдирган, ўйлатган, кулдирган, йиғлатган, топган-тутганини одамлар устидан сочган сахийлик тимсоли эди. Муҳаммад ҳаммани ўзига дўст деб биларди. Ҳеч кимни бегона қилмасди. Қўлида борини дўстларига тарқатмагунча, чўнтаги бўшаб қолмагунча кўнгли тўлмасди. Муҳаммад Юсуф тез оғизга тушди. Бирорта шоир унчалик тез ном чиқармаган, номдор бўлмаган. Очиғини айтсам, Муҳаммадга кўз тегди… Муҳаммад юракларни ўртаб кетди. Энди шоирнинг ўзи йўқ. Аммо Муҳаммад Юсуф аталмиш шеърият бор. Бу шеърият асло завол билмайди.

Саид АҲМАД,

Ўзбекистон Қаҳрамони

 

м юсуф лолаМуҳаммад Юсуф – ҳаққоний ўзбекона, халқона шоир. «Халқона» сўзи икки сўздан – «халқ» ва «она»дан келади. Муҳаммад Юсуфнинг тафаккурида улар жонбахш бир тарзда уйғунлашгандир.

Ватан ҳақида шунчаки ёзиб бўлмайди, юрт мавзуси ҳар қандай шоирнинг қудрати ёки заифлигини шундоқ кўрсатиб қўядиган мавзудир. Ҳар ким ҳам юрак ютиб ёзиши қийин.

Ларошфуконинг бир ҳикмати бор: «Ёлғонни равон ёзсанг, ўзини фош қилади». Ёлғон фош бўлмаслик учун чиройли бўяб-бежалади, тимсоллардан либос кияди. Ростнинг ошкор бўлиб қолишдан хавотири йўқ, ҳақиқат турланиб-тусланишга эҳтиёжсиздир.

Муҳаммад Юсуфнинг Ватан ҳақидаги шеърлари ҳам ясама эмас, кўнгилдан оққандир, шунинг учун ойдину равондир ва шу ойдину равонлиги ила гўзалдир.

Муҳаммад Юсуфнинг Ватан ва халққа бўлган чексиз меҳру муҳаббатига шубҳа йўқ ва ана шу муҳаббат унга халққа рост сўзни куюнчаклик билан оломон бўлма, «халқ бўл, элим» деб айтиш ҳуқуқини беради.

Бўлар элнинг болалари бир-бирин дер,

Бўлмас элнинг болалари бир-бирин ер,

Бир бўл энди, қадри баланд қаддингни кер,

Халқ бўл элим, халқ бўл элим, халқ бўл элим!

Муҳаммад Юсуфнинг исму шарифи икки пайғамбарнинг – Муҳаммад алайҳиссалом ва Юсуф алайҳиссаломнинг исмларидан келадиган илоҳий рамзлиги ҳам бежиз эмасдир.

 

1.Муҳаммаднинг муҳаббати

 

Муҳаммад Юсуф шеъриятининг бош мезони – муҳаббатдир. Ва бу муҳаббат «осмонга бўй чўзга оқтерак ўлка»га, «довруғу ҳам дарди бор» халққа, «кўзи йўлда қолган» онага, «кўк кўлдаги тиниб қолган сувпари» ёрга, «қирларида беарқон туёқлари чақноқ қулунлар» кезган ерга, шу заминдаги «кўкидан бир чимдим» тутган ҳар бир гиёҳу «кўзи ёшга тўла жайрон»ларга, қурт-қумурсқага бўлган муҳаббатдир. Зеро «йиллар тўзони», «инсоннинг яхши-ёмони» ўтар, «самонинг кўз ёши – юлдузлар» охир тўкилиб кетар, «келганда ҳам қиёмат охир, меҳр қолурп, муҳаббат қолур».

 

Унинг шеърларини катта-кичик бари ёд билади, уни давлат раҳбарларидан тортиб тоғдаги чўпонгача эҳтиром билан қадрлайди. Бу бежиз эмас – унинг шеърларидаги дард одамларнинг дардидир.  Бу дард жонга тегмайди. Абдурауф Фитратнинг лутфича: «Шарқнинг виқорида ҳасрат, қайғусида виқор мужассамдир». У севганига теголмай, кейин фарзандига исмини қўйган келинларнинг, ота уйидан кетиш қисматига битилган сингилларнинг, «ота уйда умри тушдайгина» ўтган сингиллари учун «ёлғиз ака бўлиб, ёнида юролмаган» акаларнинг, иш баҳона «бир парча юраги минг пора», «ортидан оввора» онасини бир кўргани боролмаётганидан минг ҳижолат ўғилларнинг, «Озодани севишини хотини ҳам биладиган», лекин «ҳар куни бир кўчасидан ўтмаса сира бўлмайди»ган, «кўнлида – бир ёр, қўйнида – бир ёр» ошиқларнинг ҳам шоиридир.

 

Муҳаммад Юсуфнинг шеъриятга муҳаббати ўзгача эди. Унингча, шеърият бу «ширин азоб экан, жонни ёқмоқ экан, бир қўлда гул, бир қўлингда чақмоқ экан».

 

Муҳаммад ёрига қарата «сени ҳеч ким севолмайди менингдек» деса ишонасан, киши. Чунки унинг ишқи илоҳий, беғараз ишқдир. У ёрни ҳам «ўпай деса – пешонаси йўқ», «тегса – тўкиладиган» лолақизғалдоғни севгандай «аяб» севади.

 

Жонингга жон бўлмайман-у, севаман,

Ёнингга бир келмайман-у, севаман.

Исмингни ҳам билмайман-у, севаман,

Сени ҳеч ким севолмайди менингдек.

 

Муҳаммад Юсуфнинг эътирофича, ҳар бир шоир «куйган кўнгилларнинг ноласи, ғариб оналарнинг ғариб боласи», ҳам «буюкларнинг буюги», ҳам «жами бечоралар бечораси», шоир гоҳо одамлардан тополмаган меҳрини қушлардан, тоғу тошлардан сўраса ҳам, бу унга ярашади, малол келмайди. «Туғилгандан мен шўрликнинг бағрим қон, Бир жисмимда талашади икки жон. Жон талашсам, тепамда чарх урган шу Капалаклар одамлардан меҳрибон».  Чунки, разм солиб қарасанг, уларнинг «на кулбаси, уйи йўқ», на қўшиғи, «на товуши,куйи йўқ». Зеро, «капалакнинг камбағали, бойи йўқ».

 

Албатта, дунёнинг жонзотлари – Муҳаммад Юсуфнинг тимсолларидир. У ялпизга «жилға бўйида сарғайган синглим» деб ўтинади, «эрка кийик»ка қарата «бу дунёда бирдай ғариб мен ҳам, сен ҳам» дея эркаланади, «сенинг жонинг, менинг жоним – омонат жон» деб иқрор бўлади.

 

2. «Нечун қуллуқ қилмай Андижонгша мен!»

 

Муҳаммад Юсуф маҳаллийчиликни ёмон кўрар эди. Унинг «халқ бўл, элим» деган даъватида ҳам юртни бутун, миллатни якдил кўриш истаги барқ ураиб туради. Самарқандни севарди, борса «Улуғбекни кўрмай қайтмас»ди, Бухоро минораларига уя қўйган лайлакларга дарё меҳри бор эди, Файзулла Хўжаевнинг юртига атаб достон битганди, юрт кезарди, ҳатто сўнги кунини ҳам олис Элликқалъада ўтказди.

 

Шоирнинг она юрти Андижонга ҳам ўзгача меҳри бор эди. «Кўнглида кўкарган дала»сига, «йўлига термулиб толган чорбоғ»ларга, шоир «соғинмаса ҳам шоирини соғинадиган момоқаймоқлар»га муҳаббати ўзгача эди.

 

Сайлаб юрт ажратмоқ феълимга йироқ,

Бухор минорлари кўнглим этар тоғ,

Менга Самарқанд ҳам азиздир, бироқ –

Нечун қуллуқ қилмай Андижонга мен!

 

Дунёга «Бобурдек шоҳларни берган», Нодирабегимнинг «сочларин ўрган» бу қадим қўрғон – Андижоннинг тупроғи жаннатдек «ғамза этиши» унга севинч бахш этарди. Андижонни, онасини тез соғинарди. Бориб қайтса ҳам, кун ўтиб қўмсарди, эҳтимол, бориб туриб ҳам соғинарди. Бу «Чўлпони ёдидан чиқмаган диёр»га «кузда кетган турна баҳор қайтгандек» бир куни қайтишини айтарди.

 

Муҳаммад Юсуф улкан тарихий хотира шоиридир. У юртни севар экан, унинг оғриқли тарихини четлаб ўтмайди, ундан сабоқ чиқаришга даъват қилади ва бунинг учун аччиқ таъналар ҳам қилади. Бу оғринишлар, куюнишлар юртига бўлган улкан муҳаббатидан, Андижонни мукаммал кўриш истагидандир. Буюк фарзандларнинг юрт бошига сиғмагани уни қаттиқ ўртайди.

 

«Оллоҳ-ку Анжонда қормиш лойини, Нодиранг на қилсин хон саройини?» – дея Боғишамол бўлиб йиғлаган диёрга юкинади, «ҳаттоки қаландар Машраби талош»лигидан, юртга «Бобури сиғмаган»лигидан ўкинади.

 

Ўзинг улқайтирган ниҳолингга боқ,

На бўйинг етар, на қўлинг етади.

Болангдан шоҳ чиқса – ўзга юртда шоҳ,

Шоир чиқса, бари дайдиб кетади.

 

Гоҳо койимайсан гапга кирмаса,

Гоҳо бошин силаб, йўлга солмайсан.

Тақдирдан нолийсан, худо бермаса,

Худо берганини асрай олмайсан.

 

Бешафқат, аммо рост сўзлар! Шоир «Андижонда Тожмаҳал йўқ»лигига кўнолмайди: «Балки аҳил бўлсанг, сал кенгроқ бўлсанг Бағрингда бўларди Тожимаҳаллар». Энди «қирқ йил чорласак ҳам» Бобур гўрдан чиқмайди, «чиқса ҳам бағрингга сиғмайди», абадий «Ҳинду тупроғида ухлайди». Сўнг «қайинзор қаъридан узилар бир ўқ… Чўлпонинг бор эди, Чўлпон энди йўқ. Нега йиғламайсан, аҳли Андижон?»

 

Муҳаммад Юсуф бу оғир сўзлари учун элига узрхоҳлик билан лутф ҳам қилади:

 

Узр, гар оғринсанг елкамга бош қўй,

Шод кунинг кўнглингни мен билан чоғла.

Бобурга илинсанг, менга қовун сўй,

Чўлпонни соғинсанг, мени қучоқла.

 

Муҳаммад Юсуф Бобурни кўп ёдларди, иззатларди. Ҳатто ўғлига «Бобур» деб исм қўйганди. Ўзи ҳам Бобурнинг ёшида – 47 ёшида оламдан ўтди.

 

3. «Мингтепани атайлик ўз номи билан…»

 

Муҳаммад Юсуфнинг яна бир армонини бугун амалга оширмоқ фурсатидир. Шоир ўз туғилиб ўсган юрти Марҳаматга унинг тарихий номи – Мингтепани қайтаришни орзу қилганди. Камина «Ҳуррият» газетасида ишлаганимда у шу масалада хат ёзиб келган: «Марҳаматни номини одамлари «Пожалуйста!», «Марҳамат!» деб турсин дея мустамлакачи Горчаков қўйган» дерди, бу ҳақда шеър ҳам ёзиб берганди. Мана, ўша шеър:

 

Ҳар кимса ҳам от қўйсин ўз узлатига,

Ҳар кимга ўз уйи азиз томи билан.

Зор қилмасин бировнинг «марҳамат»ига –

Мингтепани атайлик ўз номи билан.

 

Эркли элда эркадир ҳар жони муслим,

Ҳар юртнинг ўз эли муслим, жони муслим.

Ҳар келгинди келса ўзгармасин исмим,

Мингтепани атайлик ўз номи билан.

 

Қандай алам отимизни қўйса ёвлар,

Марғилонлар қаерда-ю Горчаковлар?

Бизни азал буколмаган бу синовлар,

Мингтепани атайлик ўз номи билан.

 

Унутми ё бу гўшада оққан қонлар,

Бешигида чирқиллаган болажонлар.

Қўзғалонлар нега бўлди, қўзғалонлар?

Мингтепани атайлик ўз номи билан.

 

Соғинчлар-ку, санчиқ бўлиб ботар жонга,

Муштоқман-у, боргим келмас Андижонга.

Борсам кўзим тушгай тағин бир майдонга,

Мингтепани атайлик ўз номи билан.

 

Ҳар ким ўзи қўйсин от ўз неъматига,

Мард ястанмас номардларнинг наматига.

Ҳеч бўлмаса, Дукчи эшон ҳурматига

Мингтепани атайлик ўз номи билан.

 

Бугун Куйбишев тумани Мирзо Улуғбек, Акмал Икромов тумани Учтепа деб қайта номланаётган бир пайтда Муҳаммад Юсуфнинг бу тилаги ҳам амалга оширилса, ажаб эмас.

 

4. «Ҳали биз ҳаммадан ўтамиз, қизим…»

 

Муҳаммад Юсуф «Шоирларнинг оналарига қийин. Болаларига эса яна қийин. Хўш, шоирнинг ўзига осонми?» – деб ёзган ери бор. – Бир кунгина тонгдан шомгача хурсанд юрган шоирни топиб беринг-чи, менга. Уни менинг олдимга етаклаб келган қўлингиздан ўпаман… Тополмайсиз. Овора бўлманг. Мабодо топсангиз ҳам, у шоир эмас».

 

Рим клуби олимларидан бир гуруҳи дунёнинг глобал муаммолари бўйича татқиқот олиб борар экан, бир нарсага эътибор қаратадилар. Инсонларнинг тўқсон фоизи фақат бугунни ўйлар эканлар. Яна тўққиз фоиз одам яқин бир йилни ўйлаб, режа қилар экан. Яна қолган бир фоизнинг ўндан тўққизи узоғи билан ўн йилга мўлжал оларкан. Фақат 0,1% одамгина юз йил, минг йилдан сўнг нима бўлади, деган фикрга борар экан. Муҳаммад Юсуф ана шу ноёб одамлар сирасига кирарди. У биз билмаган ниманидир билардики, одамларни бирлаштириб қолишга, ҳаётнинг қадрини етишга ундарди. У изчил ўлим сезгиси билан ҳам яшади гўё. Зеро, энг бахтиёр бир шеърда ҳам тўсатдан сўнги кунни эслаб қоларди.

 

«Ўлсаму унутсанг мендай йигитни, Ёғар йўлларингга афсус-андуҳим», «Тузалмайди дардим менинг, Ўлсам керак. Тупроқ билан оға-ини бўлсам керак. Ўлим нима? Бу ҳам битта сайр, она. Ўғлинг қаро ерга кетди, Хайр, она…» – бу сатрларни у жуда эрта битганди. У эрта ўлсам, қизларимга оғир бўлади, деган фикрни кўп такрорларди: «Қўрқаман, эртага мен ўлиб кетсам, Ётар бўлсам, қумга ботиб кўзларим, Кўнглимни кўчкидай босади бир ғам – Йиғлашни ҳам билмас менинг қизларим…»

 

Муҳаммад Юсуф қизи Мадина гўдаклигида йиғлаб, шеър ёздирмаганида шундай ёзганди: «Йиғлаб ёздирмасанг айланай ўзим, Биз ҳали ҳаммадан ўтамиз, қизим».  Бугун мадинанинг ўзи ҳам шеърлар ёзмоқда. Мана, Мадинанинг айрим сатрлари:

 

Етмиш юлдуз ёғилиб,

Ярим ойча тўлолмас.

Етти оға йиғилиб,

Битта ота бўлолмас.

Ҳеч ким сенинг ҳолингни

Отадайин бўлолмас…

 

5. «Ўтинчим – тепамда йиғлама узоқ».

 

Шавкат Раҳмоннинг ўлимига битган марсияси – «Лолақизғалдоқ» шеъри Муҳаммад Юсуфнинг ҳам васияти бўлиб жаранглайди энди. Шоир кўкда учган турналарга қараб:

 

Уларни мен яна

Кўрарманми-а,

Айвондан одамдек

Кузатолмадим.

Куз. Тўйлар бошланди.

Юрагим пора –

Битта қизимни ҳам узатолмадим.

Демак, тақдир экан

Тўй кўрмай ўлмоҳ,

Лола, лолагинам,

Лолақизғалдоқ.

 

Аммо, шоир некбиндир:

 

Бироқ, кўнглим сезар –

Мендан кейин ҳам,

Бир кун бу ҳовлига

Одам тўлади.

Ҳали тўйлар қилиб

Чарчайсан, эркам,

Менинг қизларим

Энг бахтли бўлади!

Келинлар кўйлаги

Руҳимдай оппоқ –

Лола, лолажоним,

Лолақизғалдоқ.

 

Ҳа, шоирнинг ўғли Бобур уйланди, уйига келин тушди. Яқинда Муҳаммад Юсуф набиралик ҳам бўлди.

 

                                                         Абдулкарим БАҲРИДДИН

 

 

 

ШОИР ҲАҚИДА СЎЗЛАР:

 

«Бу озғингина, қорачагина йигитча бир кўришдаёқ мени ўзига тортган эди. Шу ўринда бир нарсани таъкидламоқчиманки, инсон умрининг охиригача илм ўрганади, ҳаёт дарсини ўрганади. Аммо шеър ёзиш имлми шундай илмки, уни ўрганиб бўлмайди. У туғма бўлиши керак. Муҳаммал туғма истеъдод соҳиби эди… У жуда тез оғизга тушди. Муҳаммаджон бугун орамизда йўқ. Аммо устозлари, яқинлари, фарзандлари хотирасида яхши ишлари, хокисорлиги, меҳрибонлиги билан муҳрланиб қолган бўлса, шахсан таниган-танимаган мухлислари тасаввурида йиғлатадиган, ўйлатадиган, эзгуликка етаклайдиган шуъру қўшиқлари билан яшаб қолади».

Эркин Воҳидов,

Ўзбекистон Қаҳрамони

 

 

«Муҳаммад Юсуф хокисор инсон эди, миллатпарвар, ғурурли шоир эди. Босмадан чиққан китоблари, қўшиқлари билан мақтанмас эди-ю, қизларини жуда яхши кўрар, «худди ўзимга ўхшашади», дея мақтаниб юрарди. Онасини қанчалик ардоқлаб, фарзандлик бурчини бор меҳри билан адо этган бўлса-да, «мен онамнинг дарди бўлдим-да», деб армон қиларди… Дўстларга садоқатли эди. Тўғри гапни шартта айтарди. Унинг чўрткесарлиги шеърларига ҳам кўчган».

Ашурали Жўраев,

ёзувчи

 

 

Муҳаммад ака бағри кенг одам эди. «Ёшлик» журналига онда-сонда бирон ёш ижодкорнинг машқларини тавсия қилиб қолар экан: «Шу боладан (ёки қиздан) бир нима чиқиб қолар», – дерди.

 

Инсоннинг кимлиги кўпроқ сафарда билинади, дейишади: қаерга бормайлик, Муҳаммад Юсуфни ҳамма танир, Муҳаммад ака меҳмон бўлиб, мулозамат қилар, мезбонларга ҳам аввал бизни таништираркан, мақтовни сал кўпроқ қилар ва албатта: «Мен шу болани яхши кўраман», – деб қўярди».

Абдуқаюм Йўлдошев,

ёзувчи.

 

«Муҳаммад Юсуф шарпа-шамолсиз, ўта камтар, камсуқум, камгап шоир эди. Ҳайъат, минбарларда ҳам ўзини олдинга урмас, бир чеккагагина дўнар эди. Шеърларини бақириб-чақириб ўқимас, ўзини бозорга солмас, шеърлари қандай қуймали, суймали бўлса, шундайлигича ўқир эди. Муҳаммад Юсуфнинг шеърияти тил жиҳатидан, миллий калорит жиҳатидан Маҳтумқули шеърияти билан бўй-бўйлаша олар эди. Муҳаммад Юсуф «Ўзбекмомо» шеърида «қирмоч» сўзини ишлатди. Ваҳоланки, бу сўзни жуда кўп ижодкорларимиз билишмайди. Бунинг сабаби эса ўчоқдан, ўтин(жалаза)дан, қозону қасқондан узоқлашиб кетганимизда. Ҳамма ёқ газлашган…

 

Давраларда кулибгина, жимгина ўтирар эди. Ваҳоланки, у Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Раисининг муовини, Ўзбекистон халқ шоири, Олий Мажлис депутати – ҳокимият вакили эди. Каминанинг юбилейи пайти ёши катта, амалдор башара кишиларнинг бари уй ичида – меҳмонхонада эди. Ёш-яланглар билан хизматдагилар эса ҳовли сатҳидаги сўрида, Муҳаммад Юсуф ҳам шулар ичида эди. Кимдир Муҳаммад Юсуфни ичкарига таклиф қилди, катталар билан ўтираркансиз, деди. Шунда Муҳаммад Юсуф: «Мен халқ шоириман, халқ билан биргаман», – деб жавоб берди. Роса кулдик. Яна кимдир унинг жиғига тегди: «Ташқарининг дастурхони сал ғариброқ экан. Сиз ичкарига кирсангиз бўларди», – деди ҳижолат чекиб. Муҳаммад Юсуф унга яна жавоб берди: «Парво қилманг. Сиқилманг. Битта халқ шоирини боқиб ололмаган халқ халқми?! Ҳозир бизнинг дастурхон ҳам фаровон бўлиб кетади…». Яна роса кулдик. Одатда теран дарёлар тинч, соки оқади. Саёз анҳорчалар эса шовқин солади. Муҳаммад Юсуф чин маънодаги теран дарё эди. Теран дарёларнинг эса умри боқий бўлади».

Тўра Сулаймон,

шоир

 

 

«Мен Муҳаммад Юсуф истеъдодининг халқ орасида нечоғлик қадрланишини кўп кўрганман. Ахир у шу одамларнинг дарддош шоири эди-да. «Бригадир ака, мунча озғинсиз, Мунча бўлиқ ғўзаларингиз?!» – ҳам содда, ҳам самимий сатрлар. «Пахтани деб одамлар озиб-тўзиб кетди, одамларнинг қонини сўриб, пахталар семириб, тўлишиб кетди», – дегандай. Битта ўхшатиш билан халқ тақдири очиб бериляпти. Шўро пайтларида бунақа гапларни ёзиш – ўзига хос жасорат эди.

 

Қўшиқчи-бозорчи шоирлар унга ҳавас ҳам, ҳасад ҳам қилдилар. Ўзи тенгиларнинг қанча-қанчаси Муҳаммад Юсуфни «янги шеърият», модерн яратиш ишига ҳисса қўшмаётган санаб, яниб юрдилар. Ҳатто шунақаси ҳам бўлдики, орқаваротдан уни «рўзғорбоп шеърлар» ёзадиган шоир, деб ҳам гап қилдилар. Шоир эса уларнинг шеърларидаги қилиқларига есенинча қилиб, буларнинг йўлларида юриб кўрганмиз, қабилида гап қилди ва ўзининг халқона йўлдаги шеърларини ёзаверди».

Шукур Қурбон,

шоир.

«Чинакам шоирнинг қалбида аллақандай соҳир қуш доимо сайраб туради, деган гапни кўп бора эшитгандик. Ўша қуш айнан Муҳаммаджоннинг, Муҳаммад Юсуфнинг юрагида ошён қурганига мен астойдил ишонганман. Дарҳақиқат, у ўз элини, халқини, Ватанини чин фарзанддай, беғараз, сидқидилдан яхши кўрар эди…

 

Ҳали ёшлик йилларидаёқ бунчалик кўп мухлис орттирган, дўст-оғайниси бисёр ижодкорни кам кўрганман. Санъаткорлар унинг ҳар бир мисрасини созга солишга тайёр эдилар… Биринчи навбатда Муҳаммаджон яхши инсон эди. Яхши инсонларга эса бошқалар ҳамиша талпинадилар. У обрў талашмас, иззатини сўроқлаб югуриб юришдан ор қиларди. Худди шундай яхши инсонгина яхши ижодкор бўлиши табиий ва қонунийдир».

Абдулла Орипов,

Ўзбекистон Қаҳрамони

 

«Муҳаммад Юсуф деган шоир шеъриятга қандай кириб келганини адабиётимиз сезмай ҳам қолди. Аммо у тезда, ҳаммани ҳайрон қолдириб, оғизга тушиб кетди. Унинг ёзганлари ниҳоятда долзарб мавзуда, ўта жиддий, аммо халқ дилига жуда яқин, равон тилда ёзилган… Муҳаммаднинг шеърлари бир қарашда жуда содда, жўн ёзилганга ўхшаб туюлади. Аммо унга ўхшатиб ёзиб кўринг-чи? Қўлингиздан келмайди!

 

Муҳаммаджон камдан-кам туғиладиган истеъдод эгаси бўлиш билан бирга, камдан-кам шоирда учрайдиган хислат эгаси – шуҳратдан қочадиган камсуқум инсон эди. У шуҳратнинг эмас, шуҳрат унинг ортидан қувиб юрарди».

Озод Шарафиддинов,

Ўзбекистон Қаҳрамони

 

 

«Муҳаммад!

Бугун мен ҳам баъзан баланд давраларда, улуғ халқнинг сайлларида, тантаналарида, оддий кунларида Сизнинг етишмаётганингизни сезиб қоламан. Ахир, ким Сиздай мустақилликнинг илк аёзли давридаёқ: «Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!» – дея кураш майдонига туша олган эди? Мен агар биз Сиздан Ватанни севишни, ёрни севишни, ардоқлашни, асрашни ўргандик десам, бу сўзимда муболаға йўқ…

 

Баъзан кечалари бир-иккиларда телефон жаранглаб қоларди: Ҳалима опа, мен шеърларингизни яхши кўраман. Сизни яхши кўраман…»

 

Маъюс куним кўзим тушса,

Куяр осмон, тушунмайсан.

Мени само тушунгайдир,

Сен, эй инсон, тушунмайсан.

 

Ҳар гал шу шеърингизни ўқий бошлаганим билан юрагимга титроқ киради. Ҳа, ҳақиқатан ҳам Сизнинг кўзингиз маъюс, ўйчан эди. Ҳам ниҳоятда суюмли эди.

 

Эсимда, баҳор кунларида Сирдарёда ўтган учрашувдан қайтишда орқама-орқа машиналарда йўлга чиқдик. Йўл бўйи Сизнинг машинангиз бизнинг машинамизни қувиб, таъқиб қилиб келди. Машиналар яқинлашди дегунча Сиз мен, Усмон Азим ва Азим Суюнга қарата: «Тўхтанглар, бирор ерда ўтирамиз, шаҳарга бунча шошасизлар?!» – дердингиз. Мен аёллигимга бордим, чоғи, унамадим, уйда ёлғиз болаларим баҳона шошилдим… Кейин кўп ўтмай, Сизнинг бевақт вафотингиз юракларни ларзага солди.  Муҳаммад, сафарингиз охирлаб келаётгани, неларнидир айтишга шошилаётганингизни қайдан билибмиз. Тириклар шу, ҳар доим ёнидаги одамни ёнимда мангу юради, деб ўйлайди шекилли. Фожиамиз ҳам шунда».

Ҳалима Худойбердиева,

Ўзбекистон халқ шоири.

 

«Бу шеърият ўз-ўзидан яралгани йўқ. Худо берган бу истеъдод «шувоқлари кўчган эски уйлар», ажин босган азиз юзларни эслатувчи ним нураган пахса деворлару тупроқ кўчаларнинг тунги сукутларидан, онаизорларнинг меҳру соғинчлари, оталарнинг умрий заҳматлари иси келувчи яктак-чопонлари, сулув қизларнинг кулгуси, қошу киприклариаро майсадек кўкариб камол топди. Бу шеърият меҳру соғинч, дарду ҳижрон, тириклик ва ўлим, дийдор ва айрилиқ тарбиясини олган, шунинг учун унда меҳр ҳам, соғинч ҳам сероб».

Сирожиддин Саййид,

 Ўзбекистон халқ шоири

karimbahriev.com

Муҳаммад ЮсуфМуҳаммад Юсуф

Муҳаммад Юсуф истеъдодли шоирлардан бири эди. У ростгўй шоир, ҳалол ва покиза қалб эгаси эди. Умрининг сўнгги йилларида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг котиби вазифасини бажарди. 1998 йилда шоирга «Ўзбекистон халқ шоири» деган юксак унвон берилди.

Таржимаи ҳол

Истеъдодли шоирлардан бири Муҳаммад Юсуф 1954 йил 26 апрелда Андижон вилояти Марҳамат туманининг Қовунчи қишлоғида деҳқон оиласида таваллуд топган.
Ўрта мактабдан сўнг Рус тили ва адабиёти институтига кириб, уни 1978 йидда тамомлади. 1978-1980 йилларда республика Китобсеварлар жамиятида, 1980-1986 йилларда «Тошкент оқшоми» газетасида, 1986-1992 йилларда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида, «Ўзбекистон овози» газетасида ишлади.
Умрининг сўнгги йилларида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг котиби вазифасини бажарди.
У ўнга яқин шеърий тўпламлар, кўплаб қўшиқларнинг муаллифи сифатида кенг китобхонлар қалбига кириб улгурди. Унинг дастлабки шеърлари «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида 1976 йилда эълон қилинди.
У ростгўй шоир, ҳалол ва покиза қалб эгаси эди. Шоир муҳаббат ҳақида куйлайдими, бевафо ёр ҳақида қўшиқ тўқийдими ёки тарихимиз саҳифаларини қаламга оладими, уларда ҳамиша ҳаётга, ҳақиқатга ҳамнафаслик сезилиб туради.
Унинг шеърлари равон ва соддалиги билан халқонадир.
1998 йилда шоирга «Ўзбекистон халқ шоири» деган юксак унвон берилди. Афсуски, у 2001 йилнинг 1 август куни 47 ёшида бевақт вафот этди.

Фаолияти

Муҳаммад Юсуф вафотидан кейин «Таниш тераклар» (1985), «Булбулга бир гапим бор» (1987), «Илтижо» (1988), «Уйқудаги қиз» (1989), «Ҳалима энам аллалари» (1989), «Ишқ кемаси» (1990), «Кўнглимда бир ёр» (1991), «Бевафо кўп экан» (1991), «Эрка кийик» (1992) каби шеърий тўпламлари нашр этилди. 1989 йилда эса «Уйқудаги қиз» номли шеърий тўплами учун унга республика Ёшлар ташкилотининг мукофоти берилди.
Шоирнинг «Ёлғончи ёр» (1994) шеърий тўплами кейинги йиллардаги энг сара асарларидан ташкил топган.

 

 

 

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (15-18)
  2. Улуғ ва бетакрор ёзувчи Абдулла Қодирий: Адабиёт ҳақида…
  3. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (32-33)
  4. Танишинг: Ўзбекистон халқ ёзувчиси Неъмат Аминов!
  5. Алишер Ибодинов. Бир томчи ёш (ҳикоя)
  6. Рауф Парфи: ФИТРАТ ВА ЧЎЛПОН ШЕЪРИЯТИ ҲАҚИДА
  7. 28 март – Буюк шоир Рауф Парфи хотираси куни…
  8. Исмат Хушев: Икки умр ораси (Одил Ёқубовни эслаб)
  9. Ортиқбой Абдуллаев: ЯХШИ НИЯТ ҚИЛИНГ, ШОИРЛАР!
  10. Ҳалима Худойбердиева: Ой деб ўйлаганим ёй бўлиб чиқиб, У отган ўқлардан кўксим ярадор…
  11. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (21-23)
  12. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (30-31)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 шарҳ

  1. Otabek Toshev says:
    03/19/2013 at 14:00-

    Мухаммад Юсуф шеърлари оддий одамлар купчилик халк дарди кечинмаларини ифодалайди. Шеърларида инсонни шунингдек уз якинларини ардоклаш кадрига етиш махорат билан ёзилган. Буни биз бошка шоирларда курмаймиз. Шоирнинг шеърлари тезда айникса кушикчилар томонидан оммобоб булиб кетишининг сабаби оддийлиги халк тилига, дилига жуда якинлигидадир. М.Юсуфдек хеч бир шоир халкга якин була олмаган. Бунинг сири унинг ёзган шеърлари билан килаётган хатти харакати ишининг бирлигидир.

    Reply

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 88123 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: Мен шоирман, истасангиз шу…  - 38866 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 37513 марта ўқилган
    • Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султоновга  - 35496 марта ўқилган
    • Последние слова Стива Джобса на смертном одре  - 35438 марта ўқилган
    • МХХ ходими гувоҳлигида қабул қилиб олинган олтин динорнинг аянчли тақдири…  - 35201 марта ўқилган
    • “МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портрети”га келган изоҳлар…  - 35137 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент ЎзТВ раисини нега ишдан олди?  - 35124 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… (2-якуний қисм)  - 35083 марта ўқилган
    • Raw: Tourists Brave Glass-Bottom Bridge – China’s first glass-bottomed suspension bridge  - 34910 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Ўзбекистон Президентига  очиқ хат….  - 34885 марта ўқилган
    • 10 счастливых стран мира и 5 стран с самым высоким уровнем жизни  - 34884 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ШУКРУЛЛО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 95 ЙИЛЛИГИГА  - 34870 марта ўқилган
    • Tiger Shark Ballet with Vincent Canabal  - 34857 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти, Бош вазир, Бош прокурор ва Қашқадарё вилоят ҳокимига  - 34816 марта ўқилган
    • Миллиардер без миллиарда: Чак Фини – удивительный человек.  - 34795 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Интернет – адоват майдони эмас! (Анвар Назировга жавоб ўрнида)  - 34695 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг садоқатли ва меҳр-муҳаббатли ўқувчиларига  - 34653 марта ўқилган
    • The 100 best photographs ever taken without photoshop  - 34647 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 3-қисм  - 34646 марта ўқилган
    • Исчезнувший самолёт приземлился через 37 лет (Видео)  - 34616 марта ўқилган
    • Эксперимент с чемоданом – В мире удивительного…  - 34554 марта ўқилган
    • Бош прокурор И.Б.Абдуллаев, Ички Ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевларга  - 34526 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга бағишланган шеърларнинг ёзилиш тарихи ҳақида… (Видео)  - 34401 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари: ИМТИЁЗ ВА МАСЪУЛИЯТ (2-8)  - 34393 марта ўқилган
    • Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 5-якуний қисм  - 34391 марта ўқилган
    • Ёлғонинг умри қисқа (“Озодлик” радиоси раҳбарига)  - 34373 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Генераллар ўйини”даги Бек – Ғофур Раҳимов образи…  - 34298 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Алининг сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 34273 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Гулнора Каримова билан Филипп Киркоровга  - 34271 марта ўқилган
    • Ўзбек ёзувчиси асарлари халқаро мукофотга тавсия этилди  - 34230 марта ўқилган
    • Навбаҳор Имомова – “Вашингтон чойхонаси” меҳмони…  - 34197 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”  - 34193 марта ўқилган
    • Бирлашган Миллатлар ташкилоти раисига ўзбек ойдинларидан мурожаат  - 34176 марта ўқилган
    • Ташпулат ЮЛДАШЕВ: С ЮБИЛЕЕМ, ДРУГ! (Предатель ли Сергей Ежков?)  - 34156 марта ўқилган
    • МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?  - 34152 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: ХУШВАҚТ МИСГАР БОБОМ ҚИССАСИ (Бешинчи, якуний қисм)  - 34117 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргузаштлари” Иккинчи китоб, биринчи боб  - 34107 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирсаидов билан танишув (Иккинчи китоб, 6-боб)  - 34085 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 34072 марта ўқилган
    • Шогирд: Устоз “Ёшлар” телеканалига раҳбар бўлиб ютдими, ютқаздими?  - 34047 марта ўқилган
    • Туркияда кеча кутилмаган сиёсий воқеа рўй берди…  - 34044 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – “Юсуф Жума билан суҳбатлар” туркумидан (4-қисм)  - 34014 марта ўқилган
    • Эксперт: ИГИЛ может дойти до Средней Азии  - 34006 марта ўқилган
    • “Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат”га келган изоҳлар  - 33928 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит… (2) (Абдуманноп Пўлатнинг порлоқ хотирасига)  - 33917 марта ўқилган
    • Жамоатни йиғлатган дуо ёхуд бир онанинг бошидан кечирганлари  - 33895 марта ўқилган
    • Дадахон Ёқубов: Бу улуғ инсон дарё эди, уммон эди  - 33857 марта ўқилган
    • Бишкек: Телефон суҳбатини ким ëзиб олгани ўрганилмоқда  - 33845 марта ўқилган
    • Фарғоналик аёл эрининг ўлимида “орган ходимларини” айблаяпти  - 33844 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 33813 марта ўқилган
    • Андижон: Муҳаммад Юсуфнинг Марҳаматдаги қабри ва уйига зиёрат…  - 33804 марта ўқилган
    • Самарқандда мединститут ўқитувчиси порахўрлик айби билан ҳибсга олдинди  - 33800 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Ўзбекистон: ИШИД ва қўрқув фазоси  - 33773 марта ўқилган
    • Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат  - 33724 марта ўқилган
    • Сиз севган шоирлар – Йўлдош Эшбек: Мен сени севаман, йиғлаётган қиз!  - 33722 марта ўқилган
    • Dmitri Shostakovich – The Second Waltz  - 33710 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкентдаги фоҳишалар резиденцияси (Иноятов ва Ҳайдаров жанги) -1  - 33692 марта ўқилган
    • “Америка овози” – “Дунё ўзбеклари” меҳмони: Одил Рўзалиев Торонтода (Видео)  - 33681 марта ўқилган
    • Саратонни тумов каби даволаш йўлини топган ўзбек фармацевти  - 33678 марта ўқилган
    • Фокусник мирового масштаба. This may be the best Card Trick Ever….Fantastic!!  - 33672 марта ўқилган
    • Вы украли у нас мечту, господин президент! (Видео)  - 33650 марта ўқилган
    • Озод Тўраев: Ўзбек халқининг дин танлаш ҳуқуқи…  - 33641 марта ўқилган
    • Первый российский автомобиль сделали 120 лет назад, но царь его не заметил  - 33627 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сахаровга ўзбек халқи номидан эълон қилинган лаънат тафсилоти  - 33613 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг ҳокимиятга келиши (2-китоб, 5-боб)  - 33548 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ельцин билан учрашув (2-2)  - 33546 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикаси Олий раҳбариятига  - 33539 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бош муҳаррирликка тайинланиш (2-китоб, 7-боб)  - 33498 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги гўзал суҳбати  - 33490 марта ўқилган
    • Мурод Раҳмон: Азиз юртбошига (Шавкат Мирзиёевга қутлов)  - 33391 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дадахон Ёқубов: “Ассалому алайкум, баҳор!”  - 33343 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 33341 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: СНБда нима гаплар, жаноб Иноятов!  - 33328 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Насриддин Муҳаммадиев бошқача эди… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 33320 марта ўқилган
    • Сурхон ёшлари: Қўноқлигу собитлик вақт ҳукмида (Иқбол Мирзо билан суҳбат)  - 33274 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Академик Сахаров (2-4)  - 33256 марта ўқилган
    • Мама, она и в Африке Мама! Желаем вам приятного просмотра (32 фото)  - 33232 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Диний экстремизм таҳдиди борми?  - 33224 марта ўқилган
    • Фарғонада ука ўз акасини чавақлаб, Шаҳрихонсойга улоқтирганликда гумонланмоқда  - 33224 марта ўқилган
    • Файласуф Маҳмуд Йўлдошев марҳум шоир Шукур Содиқ ва унинг ибратли ижоди ҳақида  - 33189 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ислом ака билан танишув (2-3)  - 33177 марта ўқилган
    • Узбекская литература и культура понесли тяжелую утрату…  - 33168 марта ўқилган
    • Амирқул Карим: Шоир дўстим Мухтор Комил ҳақида сўз… (“Ўтганлар ёди”)  - 33121 марта ўқилган
    • Сколько стоит политическое убежище в Незалежной…  - 33105 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой молиявий пирамида ташкил этганликда айбланмоқда (1)  - 33098 марта ўқилган
    • Ўш шаҳар милициясининг асосчиси ва биринчи бошлиғи  - 33082 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Чироқчига поезд ваъда қилганим  - 33074 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги суҳбати  - 33065 марта ўқилган
    • Қудратхўжаевнинг қалб дафтари (“Уч илдиз”)  - 33060 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари (2-китоб. Муқаддима)  - 33055 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 33049 марта ўқилган
    • ЎзТВ намойиш этади: Фахш йўлига кирган қиз билан сухбат…  - 33032 марта ўқилган
    • Солнце, Луна и звезды: лучшие астрономические фотографии года  - 33026 марта ўқилган
    • “Озодлик”да Самарқандлик миллионер аёл Шоира Хасанованинг “Озод Назар”и…  - 33013 марта ўқилган
    • «Буритошу не стыдно под узбекским флагом “не замечать” вороватых коллег?”  - 33008 марта ўқилган
    • Шуҳрат Тошпўлатов – Ўзбекистон МХХ раисининг ўринбосари этиб тайинланди…  - 32992 марта ўқилган
    • Усман Хакназаров: Кто лидер по вывозу капитала из Узбекистана?  - 32992 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ депутати, таниқли журналист Дадахон Ёқубовдан янги йил табриги  - 32985 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 2-қисм  - 32982 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: Ислом Каримов даврига баҳони замон беради, Юсупов эмас  - 32973 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой ҳақида: Баланд учган бургутнинг овчиси ҳам кўп бўлади… (2)  - 32970 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32968 марта ўқилган
    • Брюссель аэропорти ва метросида портлашлар, қурбонлар сони ортмоқда  - 32954 марта ўқилган
    • Лазиз Тангриев – Ўзбекистон Матбуот ва Ахбарот агентлиги Бош директори!  - 32936 марта ўқилган
    • Ай да сказки! Потрясающие иллюстрации Татьяны Дорониной  - 32932 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Одил Рўзалиев туғилган кун!  - 32928 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Султонпошша Удаева: Оқ илон, оппоқ илон…  - 32907 марта ўқилган
    • Акмал Саидовга: Нимани кутаяпсиз? Президентнинг “мастер класс” ўтишиними?  - 32903 марта ўқилган
    • Фарғона: Президент топшириғи асосида уй-жойлар берилди…  - 32895 марта ўқилган
    • Бош прокуратура: Гулнора Каримова қамоқда…  - 32895 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик танловига: Яшариб бораётган Андижон! (2)  - 32874 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ал-Шабабга Трамп баёноти қўл келди  - 32873 марта ўқилган
    • “Портлашлар Эрдўғон партияси июндаги сайловда ютқазганидан сўнг бошланди”  - 32851 марта ўқилган
    • Тоғай МУРОД: КУНДАЛИК ДАФТАРДАН (“ЁДНОМА”)  - 32846 марта ўқилган
    • Рус тилида гаплашадиган ўзбек ҳамюртларимиз ҳақида…  - 32825 марта ўқилган
    • Ўз оиламни ҳалол боқай деб четга кетган муҳожирлар Ватан хоиними?  - 32824 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов первым начал бороться с коварной принцессой…  - 32789 марта ўқилган
    • Якшанбада кўл бўйига қилдик сайр, Уй жой, рўзғор ташвишлари, сенга хайр…  - 32769 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Авлиё бўлиш осонми ёки дин ниқобидаги фирибгарлик  - 32754 марта ўқилган
    • Анвар қори Турсунов: Менга туҳмат қилишмасин, соатим олтиндан эмас!  - 32748 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Етмиш ёшлик самимият (Журналист Анвар Усмоновга табрик ўрнида)  - 32744 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (1-қисм)  - 32739 марта ўқилган
    • “Тошкентда кўрилаëтган хавфсизлик чоралари “Озодлик”нинг “Қурултой”ида  - 32734 марта ўқилган
    • Суҳайлий: Шеърларимни ғаламис кимсалар ўқиб, эътироз билдиришибди…  - 32717 марта ўқилган
    • Президентга шеър ёзиб, балоларга қолдим мен – Ҳаммадан узр сўраб, Суҳайлий…  - 32698 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргўзаштлари” (2-китоб. Сўзбоши: М.Сатторов)  - 32694 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Бош прокурори Бахтиёр Абдуллаев Президент сиёсатига қаршими?  - 32686 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дилмурод Жумабоев бугун туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32680 марта ўқилган
    • Ҳамроқул АСҚАР: АБДУМЎМИН ЎТБОСАРОВ ЁДИ  - 32659 марта ўқилган
    • Случай в очень счастливой семье | Квартал (Видео)  - 32622 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 1-қисм  - 32601 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 32597 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига бугун роппа роса тўққиз ой бўлди…  - 32596 марта ўқилган
    • Ислом Каримовнинг ўлими МХХ учун қимматга тушди…  - 32576 марта ўқилган
    • Ўзбек журналисти Ватан байроғи кўтарилган АҚШдаги гей-парад ҳақида  - 32556 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев: “Милицияни ўғри қилган ўзимиз”  - 32526 марта ўқилган
    • 23 йил тақиқланган Шерали Жўраев миллий телеканалда чиқди (ВИДЕО)  - 32525 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (1-қисм)  - 32520 марта ўқилган
    • Шерали Жўраев оиласида: Йилнинг энг шов-шувли никоҳ кечаси!  - 32510 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Президент ўзбек халқининг эртанги кунга ишончини тиклади!  - 32501 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти сўлим водийнинг дилбар Наманганига ташриф буюрди  - 32500 марта ўқилган
    • ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БОШ ВАЗИР БЎЛГАН ТОЖИК КУЁВИ  - 32500 марта ўқилган
    • Холида: Мамаекуб ака неча йилдан бери Лангарим деб куюб енасиз…  - 32491 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (1-мақола)  - 32489 марта ўқилган
    • Насриддин билан яккабоғлик қудамнинг келин олиш базмида бирга эдик…  - 32483 марта ўқилган
    • Президентга хориждаги ўзбек мухолифати ҳақида ҳуқуқ фаолларидан мактуб  - 32465 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕВИДЕНИЯСИ ДИКТОРЛАРИГА “ОЧИҚ ХАТ”…  - 32458 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти аъзоларидан  - 32456 марта ўқилган
    • Сегодня День рождения Генерального секретаря МОПЧ М.Захидова. Поздравляем!  - 32454 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: Бу такрорда илоҳийлик бор…  - 32449 марта ўқилган
    • ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!     - 32439 марта ўқилган
    • Кичик Ислом Каримов ўзбек прокуратурасини айблади (ВИДЕО)  - 32425 марта ўқилган
    • Президентни ҳақоратлаш жиноят эканини наҳотки судья билмаса?  - 32420 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Кўзингизни очинг, жаноб Президент, имконни бой бераяпсиз…  - 32416 марта ўқилган
    • Саид Абдулазиз Юсупов: Террорчининг миллати бор!  - 32411 марта ўқилган
    • Якшанба – дам олиш куни: Козим Қаюмов – Атиргуллар очди чирой – Чархпалак…  - 32402 марта ўқилган
    • Бошловчи Қуддус Аъзамга: Мен Сиз ва Сизга ўхшаш маддоҳлардан жирканаман…  - 32399 марта ўқилган
    • Никто не ожидал от него такого выступления  - 32391 марта ўқилган
    • Қодиржон Ботировнинг уйи Бакиевга берилганидан маҳкамага шикоят қилинди…  - 32383 марта ўқилган
    • Мираброр Усмоновни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида  - 32381 марта ўқилган
    • Ғафур Раҳимов Мирзиëев шарофати билан Ўзбекистонга қайтади  - 32370 марта ўқилган
    • Президент ва Бош вазирга: Уйбузар ҳоким ишдан кетди, зарарни ким тўлайди?!  - 32368 марта ўқилган
    • Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…  - 32355 марта ўқилган
    • Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (2-мақола)  - 32346 марта ўқилган
    • Биринчи қадам ҳамиша оғир, аммо миллатнинг қаддини барибир тиклашимиз керак!  - 32329 марта ўқилган
    • МХХ раиси яхши одам бўлса, менга Россия ўрмонларида пишириб қўйибдими?  - 32311 марта ўқилган
    • ИШИДга қўшилган тожик полковнигининг янги суратлари тарқалди  - 32306 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ББС ўзбек хизматининг расмий вакили Тошкентга келди  - 32299 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 32294 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга: Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!  - 32289 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: ШАФОАТ РАҲМАТУЛЛО ТЕРМИЗИЙГА БАҒИШЛОВ (“ЁДНОМА”)  - 32286 марта ўқилган
    • Қашқадарёлик шифокорлар ўлмаган чақалоқни “ўлди”га чиқаришди…  - 32285 марта ўқилган
    • Мирзиёев ЎзТВ раҳбарига: ‘Озодбекка мешать қилма!‘  - 32279 марта ўқилган
    • В Швейцарии все будут получать 2 250 евро в месяц. Даже не работая  - 32275 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Афсус, энг чиройли гулнинг ҳам бир кун, Сўлиб, оёқ ости бўлмоқлиги бор  - 32270 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (2-қисм)  - 32269 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Ботир Қодиров: Йиғлайсанму  - 32268 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: УЧ КЕЧА-Ю, УЧ КУНДУЗ (3-КИТОБ, 2-БОБ)  - 32259 марта ўқилган
    • Президентга: Уюшмани отбозорга айлантирган Муҳаммад Али кимнинг эркаси?  - 32240 марта ўқилган
    • Одамларнинг ювиниш учун оддий ҳаммоми йўқ, лекин данғиллама тўй қилгиси келади…  - 32239 марта ўқилган
    • Профессор Гого Ҳидоятов: Турон тарихи. Кириш 1-қисм “Ўтганлар ёди” туркумидан  - 32238 марта ўқилган
    • Қаландар Қарноқий тимсолида Қарноқ қишлоғига сафар тарихи  - 32235 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткор – Умида Мирҳамидова: Оқ атиргуллар…  - 32233 марта ўқилган
    • Оддий фукаронинг мухбирларга хати ва унга “Дунё ўзбеклари” муносабати  - 32230 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Қариндошлараро никоҳ – ирсий ва наслий чоҳ  - 32221 марта ўқилган
    • Ўктам Исматов Президентга: Судларнинг аҳволи Сиз айтгандан ҳам бадтар экан…  - 32213 марта ўқилган
    • Миллий мафкурани қайта кўриб чиқиш вақти келмади…ми? – “Кун.ўз”  - 32210 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: СЎНГГИ МАНЗИЛДАН РЕПОРТАЖ…  - 32208 марта ўқилган
    • ЎзТВ режим хизмати раҳбари, СНБ ходими А.Шодмоновга бағишлов  - 32203 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: “Ху из мистер Сафаев?”  - 32203 марта ўқилган
    • Ҳоким ўринбосари, kun.uz мухбиридан қўлингни торт!!!  - 32202 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Нусрат Раҳмат туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32201 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов не смог приехать на похороны брата в Узбекистан  - 32201 марта ўқилган
    • Олтин девор. Ўзбек спектакли – Ғани Аъзамов (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32193 марта ўқилган
    • АБДУЛЛА ОРИПОВ – ДАҲО!!! (Биринчи мақола)  - 32178 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида  - 32178 марта ўқилган
    • Фароғат Камолова Жиззах туманидаги Мўлканлик қишлоғида туғилган…  - 32170 марта ўқилган
    • Лола Хатамова объявилась в публичном пространстве. Долго ждали этого дня…  - 32170 марта ўқилган
    • Открытое письмо Министру Внутренних Дел РУ генерал-лейтенанту А.А. Ахмедбаеву  - 32169 марта ўқилган
    • Таниқли жамоат арбоби Насриддин Муҳаммадиев вафот этди…  - 32168 марта ўқилган
    • Дониер Турсунов: Мы то знаем кто такой Сафаев…  - 32166 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар  - 32166 марта ўқилган
    • Мирёқуб Қобилов: Динда мажбурлаш йўқ Муҳокама учун мавзу (Биринчи мақола)  - 32157 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Ватан битта, дунёнинг бошқа ҳеч қаерида Ўзбекистон йўқ!  - 32147 марта ўқилган
    • МХХга қарши уларнинг қинғир ишларини ошкор қилиш орқали курашиш керак  - 32147 марта ўқилган
    • Талантли ўзбек шоири Амир Худойберди – меҳмонимиз…  - 32146 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: “Давлат маслаҳатчиси мақомидаги ўзбек Берияси…”  - 32146 марта ўқилган
    • Маҳмуд Ражаб: Ижодида чиқити йўқ шоир (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32145 марта ўқилган
    • Омон Матжон: Евтушенко Ўзбекистонга бегона эмасди  - 32141 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев прокурорларни “энг катта ўғрилар” деб атади  - 32138 марта ўқилган
    • Имрӯз шоҳи анҷумани дилбарон якест, Дилбар агар ҳазор бувад, дилбар он якест (Ҳофиз)  - 32122 марта ўқилган
    • Туркманистонда полиция билан оммавий муштлашув  - 32117 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: “Сенга инсоф берсин, учинчи одам!”  - 32109 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда ижодидан: ЎЗБЕК ГАМЛЕТИ ҲАҚИДА (Шукур Холмирзаев ёди)  - 32107 марта ўқилган
    • Гулноз Мўминова: Севган кишим Мени пайқасин, десанг, Оёғига ўралашма…  - 32107 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳнинг ББСдаги чиқиши хусусида  - 32095 марта ўқилган
    • Анвар Каримов: Вот теперь пора…, настал переломный момент для Узбекской оппозиции  - 32089 марта ўқилган
    • АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен билан юзма-юз мулоқот  - 32088 марта ўқилган
    • Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Самандар аканинг яқинларига табрикларимиз…  - 32088 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Буюк фарзандини унутган дорилфунун…  - 32086 марта ўқилган
    • ЕХҲТ раиси: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлига ўтиши лозим  - 32083 марта ўқилган
    • Я, БАРОН, КОТОРОГО НАЗЫВАЮТ СФИНКС…  - 32077 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Ўнинчи – якуний қисм)  - 32069 марта ўқилган
    • Фарғонада Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги тантаналари бўлиб ўтмоқда  - 32064 марта ўқилган
    • BBC Путиннинг “хуфя бойлиги” ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилди  - 32063 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев номига келаётган ҳасрат ва хатлардан сатрлар… (2)  - 32056 марта ўқилган
    • Ф.Гюлен: «Мы, должны критически пересмотреть наше понимание ислама»  - 32054 марта ўқилган
    • 22 июль куни Ғофур-Арслонбек Аҳмад ўғли Раҳимов 65 ёшга тўлади  - 32031 марта ўқилган
    • Мирзиëев туғилган кунида янги қароргоҳга кўчиб ўтди (“Озодлик” радиоси видеоси)  - 32030 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: АҚШ Ғофур Раҳимовни “наркобарон” деб хато қилди  - 32019 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов хотираларидан Абдулазиз Маҳмудов архиви  - 32015 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган