Ахли Расул Мухаммад: Оллох куриб берган иморатимсан
ОЛЛОХ ЌУРИБ БЕРГАН ИМОРАТИМСАН
Саодат Носирхон ќизига
Умримнинг хуш они, саодатимсан,
Менинг тахажжудим, ибодатимсан.
Пешонам ярќироќ экан шу ќадар –
Фаќат садоќатдан иборатимсан.
Мени деб хижратда мусофир бўлдинг,
Камонидан учган тилло тир бўлдинг.
Кўриниш бердилар юзлаб парилар,
Улар бир бўлди-ю, ўзинг бир бўлдинг.
Ќора сочларингни оќќа бўядим,
Мен худбин хар доим ўзни суядим.
Сен менга табассум ила боќќанда,
Мен сендан тишимнинг оќин аядим.
Шеър хам ёзмай ќўйдинг, шеъринг мен бўлдим,
Пайѓамбар сифатли эринг мен бўлдим.
Парвоз этганингда чексиз осмонинг,
Ќўнар чоѓ ќўналѓанг – еринг мен бўлдим.
Ќизингни жон онам дея суйдинг сен,
Ўѓлингдан дадангнинг хидин туйдинг сен.
Улар гох кетсалар сендан йироќќа,
Ўз ўтингда ёниб, ўзинг куйдинг сен.
Бошингга мехримдан рўмол ўрай, кел.
Йўлингга ќор ёѓса, ўзим курай, кел.
Эй ёр, бир кун жаннат насибим ўлса,
Хурлар орасидан сени сўрай, кел.
Умримнинг хуш они, саодатимсан,
Менинг тахажжудим, ибодатимсан.
Пешонам ярќироќ экан шу ќадар –
Фаќат мухаббатдан иборатимсан.
Оллох ќуриб берган иморатимсан!..
БОШ
Бош деймизу, лекин бу ќадар
Бўлмасди Бош улуѓ, мўътабар.
Агар унда бўлмаса кўзлар,
Бўлмаса тил билан ќулоќлар.
У Бош бўлиб ќайга борарди,
Олиб бормасалар оёќлар!..
Ахли Расул Мухаммад
(Тожикистон)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ