"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

“Озодлик”нинг Қурултойи: ГКЧП ва Ўзбекистон мустақиллиги

Муҳаррир танлови, Муҳокама учун мавзу, Сиёсат | 03/15/2013 20:36-     11214 марта ўқилди

Махсус дастурлар / Қурултой

1991 йил 19-21 август кунлари содир бўлган ва тарихга “ГКЧП” деб кирган тадбирдан 11 кун ўтиб ўз мустақиллигини эълон қилган Ўзбекистон бугун чиндан ҳам тўла мустақилми?

  • Чоп этиш
  • Шарҳлар (2)
  • Ўртоқлашинг
 август путчи
Eлцин Москвада ГКЧПга қарши исён бошлаган бир паллада Ўзбекистон раҳбарияти жимлик сақлаётган эди.
МАТН КАТТАЛИГИ
Абдулла Искандар

23.08.2009

19 август путчи Ўзбекистон мустақиллигини тезлаштирган омил сифатида кўрилади.Қурултойнинг бугунги бугунги эшиттиришида Ўзбекистондан мустақил журналист Носир Зокир¸ Швейцариядан халқаро пен клуб аъзоси, ëзувчи Сафар Бекжон¸ Канададан журналист Исмат Хушев ва Германиядан журналист Анвар Усмон иштирок этади.Шунингдек¸ дастур давомида тарих фанлари доктори¸ профессор Раҳмон Фармонов ва ўша пайтдаги энг муҳим сиëсатчилардан бири Руслан Хасбулатов фикрларига ҳам қулоқ берамиз.Эслатиб ўтамиз¸ 1991 йил 19 август куни СССР президенти Михаил Горбачев Севастополнинг Балаклав туманидаги Заря дала ҳовлисида уй қамоғига олинди ва унинг ҳамкасблари  уни касал деб эълон қилиб¸ ҳукуматни қўлга олганликларини билдиришди.

19 август куни Ўзбекистон Компартияси котиби Ислом Каримов Ҳиндистонга учаëтган бўлган ва Ҳиндистондан туриб хунта раҳбари Янаевга табрик телеграммаси юборган. Бу телеграммани кўрганлардан бири журналист Анвар Усмоновдир.

Анвар Усмонов: Ҳақиқатан ГКЧПни биринчилардан бўлиб ҳозирги ўртоқ президент¸ ўша пайтдаги Ўзбекистон Компартияси биринчи котиби Ислом Каримов қўллаб турди. Унинг Ҳиндистондан Янаевга табрик жўнатганини мен ўзим биламан ва кўрганман. Табрикда “Мен қувватлайман”, деб ëзди. Мана шу аниқ гап.

Озодлик: Ўша пайтда ГКЧПга қарши курашган совет сиëсатчиларидан бири Руслан Хасбулатовдир. Биз у билан боғланиб¸ Ислом Каримовнинг ГКЧП тарафдори бўлган бўлмагани билан қизиқдик. Сиз 19 август куни Каримов билан гаплашганмидингиз?

Руслан Хасбулатов: Мен Каримов билан ГКЧП мағлубиятга учраганидан кейин гаплашдим. ГКЧП пайтида менинг у билан гаплашишга вақтим йўқ эди. Чунки мен путчни тор-мор қилишим керак эди. Аммо шуни айтаманки¸ иттифоқдош республика раҳбарларининг ҳаммаси¸ ҳатто Болтиқбўйидагилар ҳам қўрқиб қолган эди. Улар “Мана ҳозир янги Сталинча тартиб бошланади. Ҳаммаси бошқача бўлади” деб кутишди. Думларини қисиб¸ нима бўлишини кутиб ўтиришди.

Озодлик: Эсингиздами¸ матбуот анжумани пайтида Янаев “Ўзбекистон ҳудудида фавқулодда ҳолат ўрнатишнинг кераги йўқ. Шундоқ ҳам у ер осойишта”, деган эди.

Руслан Хасбулатов: Бу ҳолат мен учун ҳеч қандай таажжубланарли эмас. Аммо шуни айтаманки¸ ГКЧПчилар ҳаммани қўрқитишди¸ тазйиқ қилишди.

Озодлик: Руслан Хасбулатовнинг айтишича¸ ўша вақтда Каримов балиқ каби тилсиз бўлган. Каримов Ҳиндистонда бўлган пайтда Ўзбекистонда ҳукумат Шукрулло Мирсаидовнинг назоратида эди. У Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида ва бошқа жойларда ГКЧП қарорларини жорий қилиш билан банд бўлган. Ўша пайтдаги мажлисда ҳозирда Канадада истиқомат қилаëтган Исмат Хушев ҳам иштирок этган. Исмат ака¸ ўша мажлис ҳақида гапириб берсангиз. ГКЧП қарорлари мажлисда қўллаб-қувватланганмиди?

Исмат Хушев: Ислом Каримов Ҳиндистондан учиб келган куниëқ Олий Совет президиуми ва Министрлар Советининг президиуми билан мажлис бўлди. Мажлис жуда сукунатли ҳолатда бўлди. Ҳаммамиз кирдик¸ ўтирдик. Ислом Каримов кириб келди. Мажлис худди мамлакатда қандайдир бир фавқулодда ҳолат бўлгандай бир сукунатда¸ нохуш бир кайфиятда бошланди. Мен аниқ эслайман¸ мажлисда Карим Баҳриев билан ëнма ëн ўтирганман. Карим Баҳриев ўшанда “Время” дастурининг Ўзбекистон бўйича мухбири Мухтор Ғаниев билан бирга кириб келган эди. Биз ўтирдик. Мажлис бошланди.

Бу мажлисда сўзга чиққанлар биринчи навбатда Ислом Каримовга лаганбардорлик қилишди. Масалан¸ ëзувчимиз Пиримқул Қодиров “Ислом ака¸ сиз билан Ҳиндистонда бўлганимизда¸ у ерда 20 йилдан буëн ëмғир ëғмаган экан. Сизнинг шарофатингиз билан ëмғир ëғди” деб бачканалик билан мажлисни бошлаганида¸ Ислом ака “Пиримқул ака¸ бу гапларни қўйинг. Жиддийроқ гаплашайлик” дедилар.
Шунда Қишлоқ хўжалик институтининг ректори Эркин Турдиевич Шайхов “Сизнинг раҳбарлигингизда шу кунларда жипс бўлишимиз керак, Ислом ака” деди. Андижоннинг Қаюм Холмирзаев деган қорақош ҳокими бор эди. У ўрнидан туриб “Кеча-кундуз навбатчилик ташкил қилдик. Тартиб ўрнатдик, Ислом ака” деди.

Шу пайт Ислом ака бу гапларга эътибор бермай¸ хаëл суриб ўтирди. У киши жуда ҳам бошқача бўлиб қолган эди. Кейинчалик жуда кўп гап-сўзлар бўлди¸ одамлар радиодан гапиришди. Мана орадан 20 йил ўтиб кетди. Одамлар “Ислом Каримов бу воқеани эшитиб¸ жуда хурсанд бўлди” дейишади. Мана Анвар ака “Ислом Каримов телеграмма жўнатди. Мен кўрдим” деди.

Озодлик: Руслан Хасбулатов “Думини қисиб қолди. Қўрқиб қолди” деган гапни айтди.

Исмат Хушев: Балки. Масалан¸ мен ўша пайтда Ўзбекистон раҳбарларига яқин бўлган лавозимда ва даврада эдим. Мен билмадим. Мен ўша телеграммани эшитмаганман¸ кўрмаганман. Билмадим¸ балки бергандир¸ буни Анвар ака кўргандир. Шукур Раҳматовичнинг кайфияти яхши эканини биз залда ўтирганлар сезганмиз. Йиғилишда Ислом ака жуда паришонхотир бўлиб ўтирдилар. Мана мен шунча одамларнинг гапини айтиб бердим.

Озодлик: Сиз Карим аканинг гапини айтиб берсангиз. Карим Баҳриевнинг саволини айтиб берсангиз. Карим Баҳриев ноўрин савол бергандай бўлди ва бу нарса Каримовга ëқмагандай бўлди.

Исмат Хушев: Ислом ака ҳаммага бир назар ташлаб¸ менга кўзи тушиб қолди ва менинг ëнимда ўтирган Каримга “Қани Каримжон¸ бу ëққа чиқинг” дедилар. Каримжон “Қанақа бўларкин” деб ўтирганида¸ Ислом ака “Сенга айтаяпман. Чиқ бу ëққа”, дедилар сенсираб Каримга.

Карим чиқиб “Биз ўз йўлимиздан кетаверишимиз керак шекилли, Ислом ака. Москвада нималиги ҳали аниқ бўлгани йўқ. Ҳамма нарса тўполон. Аниқ бир гап йўқ. Улар қаттиқ тартиб ўрнатмоқчи. Бизда эса сиз аллақачон қаттиқ тартиб ўрнатгансиз”,  деб сал киноя қилди.

У балки ўша пайтда тузумнинг авторитарлигини назарда тутгандир. Бу ижодкорона истиорани биров тушунди¸ биров тушунмади. Шунда Ислом ака “Демак¸ биз тўғри қилаëтган эканмиз. Унда нега ҳадеб бизни ëмонлаб мақола ëзаверасиз”, дедилар. Хуллас¸ шундай гаплар бўлган эди.

Кейин Ислом ака “Майли ўтиринг” дедилар. Ислом ака йиғилишнинг охиригача “у қилинглар ëки бу қилинглар” деган гапни айтмади. Мажлис қандайдир бир ғалати ҳолатда тугади. Ислом ака бировларнинг фикрларини эшитардилар¸ лекин ўзлари бир нарса демасдилар.
Озодлик: Исмат ака¸ ўша мажлисда кимдир “Янаев бизни мақтадилар. Ўзбекистонда фавқулодда вазият ўрнатилиши шарт эмас экан. Шундоқ ҳам улар муте” деб иқтибос келтирган эди. Ким эди у?

Исмат Хушев: Мен бу гапни ҳеч эслай олмайман. Менинг хотирамда қолгани Эркин Шайхов¸ Қаюм Холмирзаев ва Пиримқул Қодировнинг гаплари.

Озодлик: Айни пайтда Ўзбекистоннинг етакчи газеталарида ГКЧП қарорлари босилди. Ўзбекистон телевидениеси бутун қарорларни таржима қилиб тарқатди. “Постда” газетаси эса ҳукумат қарашларини эълон қилди. Бу газеталар кейинчалик йиғиштириб олинди. Биз бу газеталарни ўша пайтда Тошҳовуздан олиб келганмиз. Ëзувчи Сафар Бекжон ўша пайтларда мухолифат сафларида фаол эди. Сафарбек¸ сизнинг Исмат ака айтган гапларга эътирозларингиз борми?

Сафар Бекжон: Менинг эътирозим шуки¸ Исмат Хушев 19 август эмас 20 августда бўлган мажлисни айтаяпти. Мажлис ўтказилаëтган пайтда ГКЧП амалга ошмаслиги¸ Москава кўчаларини Елцин тарафдорлари тўлдирганлиги¸ бир неча армия қўмондонларининг Елцин тарафига ўтганлиги тўғрисида баëнот берганлиги маълум бўлган эди. Каримов буни кўрди. Бу мажлисни телевидение ҳам кўрсатди. Халқнинг ўртасида на у тарафли¸ на бу тарафли бўлиб¸ мажлисни шу билан тамом қилиб кетди.

Лекин аслида воқеа 19 августда бўлди. Биз ўша куни ëзувчилар уюшмасининг ташқарисида йиғилдик. Қўрқмаслигимизни кўрсатдик. Чунки атрофимиз КГБ томонидан ўраб олинган эди. Мен бир неча соат туриб чарчадим. Ўтирган пайтимда Муҳаммад Солиҳ келиб менга “Сен ўтирма. Тикка тургин. Қаршида турган КГБ  “булар чўкди¸ ўтириб қолди” деб айтмасин. Бўлмаса¸ ичкарига кириб ўтир” деди. Ташқарида ерга ўтирма¸ деган. Жуда қаттиқ танбеҳ берган.

Ўша куни кечқурун биз баëнот чиқардик. Бу баëнотнинг 20 август кунги газеталар сонида берилиши учун кўп редакторларни шахсан таниганим учун уларнинг ëнига кирдим. Улар “Биз бу нарсани ҳозир бера олмаймиз. Ҳукумат Анишчевнинг қўлида. Иккинчи секретар бошқараяпти. Ўзбекистонни КГБ нинг бошлиғи бошқараяпти. Каримов келса¸ уни нима қилишни ўзимиз биламиз дейишаяпти. Чунки у Ҳиндистонга кетган. Бизни биттама битта чақириб олиб¸ шунақа гаплашишди” дейишди. Ўша ердан чиқаëтганимда бирдан мени ушлаб олиб кетишди.

20 август куни ГКЧПнинг ғалаба қозона олмаслиги аниқ бўлиб қолди. Каримов эса 19 август куни телеграммани бериб бўлган. Ўша пайтда Ўзбекистон телевидениесининг бор-йўғи иккита канали бор эди. Булар марказий канал ва Тошкент шаҳри учун бериладиган канал эди.

Иккита каналда ҳам тинмасдан бу телеграмма ўқиб эшиттирилди¸ ГКЧП қарорлари ўқиб эшиттирилди¸ маҳаллаларда мажлислар ўтказилди¸ жумладан, менинг маҳалламда ҳам. Ўша куни кечасиëқ рўйхатлар тузилиб бўлган. Ислом Каримов ҳаммасини телефонда бошқариб турган. Ҳозир ҳам тирик бўлган ва балки ўзининг хотираларини ëзаëтган бўлиши мумкин бўлган Шукрулло Мирсаидов билан кейинчалик гаплашганимизда “Менинг қўлимдан ҳеч нарса келмас эди” деди.

Озодлик: Менимча¸ ўша пайтда вазиятни Шукрулло Мирсаидов бошқараëтган эди. Анвар ака¸ сиз нима дейсиз?

Анвар Усмонов: Ҳақиқатан Мирсаидов сал ўзини четга олган. Унақа очиқча қўллаб-қувватлов қилмаган. 19 августда 300 та мухолифатчи қўлга олинди. Шу қаторда мен ҳам. Мен 10 сутка тергов изоляторида ўтирдим.

Озодлик: Қандай айб билан?

Анвар Усмонов: Айбим “антиполитическая деятелност”. 19 август куни мени ҳеч қанақа ордерсиз ва повесткасиз зампрокурорга олиб келишди. Зампрокурор биласизми нима деган: “Ана энди бўлди. Сизнинг вақтингиз ўтди. Энди жаноб Усмонов сиз Калимага бориб¸ камида 10 йил ўтирасиз” деди. Кейин мени камерага туширди. Мен ўша ерда 10 кун ўтирдим. ГКЧП мағлубиятга учраган бўлса ҳам мени 10 кун қамаб қўйишди.

Озодлик: Ўша пайтда Фарғона водийси анча сиëсий фаол эди. Носир ака¸ ўша пайтда қандай бўлган эди? Менинг билган нарсам¸ жуда кўп маҳаллаларга бир кун олдин милиционерлар бориб “Эртага қанақадир бир нарсалар бўлмоқчи экан. Тартибни қаттиқ ушлашимиз керак” деб қанақадир рўйхатлар кўтариб юрган.

Носир Зокир: Ҳозир дўстларимнинг гапларини эшитиб¸ мен битта нарсага келдимки¸ “Мана давринг тугади” деган гап одамларга Наманганда ҳам айтилган.

20 август куни менинг туғилган куним эди. Ўша куни 39 ëшга киришим керак эди. Кечаси билан хотин бола-чақалар билан ухламай чиққанмиз.

Раҳматли Рашид Абдулла деган рассом акамиз бор эди. 20 август куни эрталаб шу киши менинг уйимга кириб келиб “Носиржон. Кеча мен Чортоқ районнинг райкомига кирсам¸ “Сенларнинг даврларинг тугади. Носир Зокиринг ҳам¸ сенларнинг лидерларинг ҳам¸ Абдулло Жабборинг ҳам¸ Хайрулла Қосиминг ҳам ҳамманг тугайсан энди. Мана ҳадеб компартияни ëмонлайвердинг. Мана бўларкан-ку. Горбачëвинг ҳам тугади энди. Ҳокимият бизга ўтди. Эртага сенлар қамаласан” деб айтди”, деди.

Кейин биз Рустам Мамадалиев деган дўстимиз билан бирга обкомга бордик. Обкомга борганимизда¸ вилоят совети раисининг ўринбосари Рустам Сидиқов¸ ҳозир у киши Тошкентдаги юридик институтда дарс бераяптилар¸ “Носиржон¸ ҳали ҳеч нарса бўлгани йўқ. Ўртоқ Янаев ҳам¸ ҳарбий вазир Язев ҳам яхши билади. Сизларга энди нима бўлишини кечқурун кўрамиз. Бугун телевизор кўринглар¸ йиғилиш бўлади” деди.

Ҳали укамиз бир гапни айтмай ўтиб кетдилар. Йиғилишда республика матбуот қўмитасининг раҳбари Рустам Шоғуломов чиқиб “Мана¸ бутун Москвада компартия тугаб кетган пайтда Ислом акам бизда партияни ушлаб турдилар. Мана айтганлари бўлди-ку. Мана бизнинг партиямиз энди бош кўтаради” деганида¸ ҳақиқатан ҳам президент ерга қараб¸ уларнинг мулоҳазасини эшитиб ўтирган эди. Кейин Карим Баҳриев гапларини айтиб¸ “Нималар бўлаяпти ўзи? Биз тушунмаяпмиз” дегандан кейин Ислом ака “Сизга нима бўлишини уч кундан кейин жавоб бераман” дедилар. Мана шунақа ишлар бу ерда ҳам бўлган.

22 август Ўзбекистон халқ артисти Ўринбой Нуралиевнинг тўй куни эди. 22 август куни кундузи Москвада митинг бўлди. Мен тўйга борганимда¸ ўша ерда неча минг одам бўлса¸ ҳаммаси туриб мени табриклади. Лекин менинг ичимда қандайдир бир ғашлик бор эди. Чунки тўрт ой олдин референдум ўтказиб¸ бутун халқни СССРни қўллаб-қувватлашга журъат қилган ҳукумат¸ бундан бу ëғига нима қилар экан деган фикр хаëлимда турган эди.

Биз яна битта нарсани унутмайлик. Биз путч ҳақида¸ мустақиллик ҳақида гапираяпмизку¸ 1991 йил 1 сентябрда СССР мавжуд эди. 1991 йил 8 декабрда “Беловежской пушада” учта республика раҳбарлари йиғилганидан кейин СССР тарқади.

Биз мустақилликни СССРнинг ичида туриб эълон қилдик. Бу ерда мантиқ деган нарса бор. Мана ҳаммамиз зиëли одамлармиз. Мустақиллик учун курашган демократик кучларга путч мағлубиятга учрагандан кейин “Сизларнинг айтган гапларингиз тўғри экан. Келинглар¸ бирга ишлайлик. Мана орзуларинг амалга ошди. Мустақил бўлдик”,  дейилмади ва СССР даврида бизга ўхшаган одамлар қандай қора рўйхатга кирган бўлсак¸ мустақилликка 18 йил бўлаяпти ҳалигача қора рўйхатдамиз. Мени шу нарса ажаблантиради.

Озодлик: Энди Руслан Хасбулатовга мурожаат қилсак. Орадан 18 йил ўтган бўлса ҳам “демократлар бемалол ғалаба қилди” деган гап айтилади-да. 18 йил олдин вазият қанчалик даражада хавфли эди?

Руслан Хасбулатов: Вазият ўта жиддий эди. Вазият фавқулодда жиддий эди. Таҳдидни ҳозир хаспўшлай олмаймиз. Бизга ўқ отишлари таҳдиди аниқ эди. Агар ҳукумат қўшинларга буйруқ берса¸ улар албатта милтиқ тепкисини босишарди. Улар бизни икки ҳисобда тор-мор қилишган бўларди. Мен ўша куни кечқурун генерал Лебед билан учрашиб қолган эдим. У менга “Биз сизни беш дақиқада тор-мор қилишимиз мумкин” деб айтди.

Озодлик: Эслатиб ўтамиз¸ ўша пайтда Руслан Хасбулатов Оқ уйда Борис Елцин¸ Анатолий Собчаклар билан бирга демократия ғояларини ҳимоя қилган эди. Мавзу юзасидан расмий фикр ўлароқ Ўзбекистондаги Ташқи иқтисодий алоқалар ва дипломатия университетининг профессори¸ тарих фанлари доктори Раҳмон Фармоновга эшиттиришимиздан сал олдинроқ қўнғироқ қилиб¸ у кишининг фикрларини сўрадик.

Раҳмон Фармонов: ГКЧП маълум маънода мустақилликка эришиш ва собиқ Совет иттифоқининг тарқаб кетишини бироз тезлаштирди¸ жадаллаштирди. Лекин биз Болтиқбўйи давлатлари ривожига қарайдиган бўлсак¸ улар 1989 йилдан бошлаб ўз мустақилликларини эълон қилдилар. СССРни сақлаб қолишга бўлган уринишлар собиқ  Совет иттифоқи раҳбарларининг бир нечта йиғилишларида муҳокама қилинди¸ лекин барибир сақлаб қолишнинг имконияти бўлмади.

Ўзбекистонни олиб қарайдиган бўлсак¸ Ўзбекистонда 1990 йил 20 июнда мустақиллик декларацияси қабул қилинган эди. Буни ҳам мустақиллик йўлида олиб борилган катта тарихий ҳужжатлардан бири десак бўлади. Бу тарихий ҳужжатда Ўзбекистон ҳудудидаги барча мол-мулк¸ Ўзбекистон ер ости ва ер усти бойликларининг ҳаммаси халқники деб эълон қилинган эди. ГКЧП бўлган пайтда Горбачëв дам олаëтган эди. Бу СССРни сақлаб қолиш учун охирги уриниш бўлди. Бу ҳеч қанақа натижа бермади. Аксинча СССРнинг тарқаб кетишини тезлаштирди.

Озодлик: Анвар ака¸ сиз нима дейсиз? ГКЧП боис Ўзбекистон мустақиллиги тезлашди. Агар ГКЧП бўлмаганида¸ Ўзбекистон мустақил бўлмасмиди?

Анвар Усмонов: ГКЧП Ўзбекистон мустақиллигини тезлаштирди. Агар ГКЧП бўлмаса¸ Ўзбекистон СССР таркибида яна бир-икки йил қоларди. Ўзбеккистон ҳалигача ҳақиқатан мустақил эмас. Каримов бир Москва билан бирга¸ бир Америка билан бирга. Каримов Москвага яхши ҳамкор бўлмади. Каримов ҳозиргача ишни Москвага қараб олиб боради. Шунинг учун ҳозир ҳақиқий мустақиллик йўқ.

Озодлик: Исмат ака¸ сиз нима дейсиз? Ўзбекистонда ҳақиқий мустақиллик борми?

Исмат Хушев: Агар ГКЧП ғалаба қозонса¸ Ислом акага қийин бўларди. Чунки Ўзбекистон ГКЧП дан бир йилу икки ой олдин мустақиллик декларациясини қабул қилган¸ Ўзбекистонда президентлик жорий этилган¸ СССРда кўп ҳокимиятлилик юзага келтирилган¸ СССРни парчалайдиган қадамлар қўйилган эди.

Агар ГКЧП ғалаба қозонса¸ мен айтиб ўтган воқеалар боис улар Ислом аканинг бошини силамас эди. Бу Шукрулло Мирсаидовга фойдали бўлиши мумкин эди. Чунки у кишининг Павлов билан алоқаси яхши эди. Ўша кунларда Мирсаидов Ўзбекистонда ГКЧПнинг расман вакили этиб тайинланган эди.

ГКЧПдан олдин Павлов яширин суратда Тошкентга келиб кетган эди. Мен Дўрмонда бўлган зиëфатда қатнашганман. Ҳаммасини вақти келиб тарих ошкор қилади. Биз журналистларнинг вазифаси ана шу воқеаларни гапирганда¸ ўзимизнинг эҳтиросларимизга эмас¸ бўлган фактлар ва гапларни эътироф этишимиз керак. Тарих ҳали ҳамма нарсага ўзининг баҳосини беради.

Озодлик: Ўша пайтдаги ГКЧП қарорларига назар ташласак. ГКЧП қарорлари Совет иттифоқи ҳудудидаги бир нечта газеталар фаолиятини тўхтатишни талаб қилар эди. Бунинг ичида Ўзбекистондаги бирор газета таъқиқлангани йўқ. Бундан ташқари¸ фавқулодда ҳолатлар эълон қилиниши керак бўлган ҳудудларга Ўзбекистон киритилмади.

Янаев “Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат ўрнатилиши лозим эмас. Ислом Каримов олиб бораëтган ҳолатнинг ўзи фавқулодда ҳолат” деб эътироф этди. Яна бутун СССР бўйлаб митинглар¸ кўча юришлари таъқиқланиши керак эди. Бунгача эса Каримов кўча юришларини¸ митингларни таъқиқлаш бўйича қарор қабул қилган эди. Носир ака¸ сиз эслайсизми буни?

Носир Зокир: Ислом Каримовнинг эмас Ўзбекистон Олий кенгашининг фармони билан бу қарор чиққан эди. 1991 йилда президентлик сайлови бўлаëтганда¸ президент Наманганга келган эди. Ўшанда мен бу ҳақда Каримовга савол берганман. “Матбуот эркин бўлмаганда¸ инсонларнинг фикрини айтиши учун митинглар катта рол ўйнайди. Мана шу митингларга рухсат берилмаган қарор чиқарилди. Сиз мана шу қарорларни йўқ қилинг. Митинг ва намойишлар тартиб-интизом билан бўлсин” деган маънода у кишига мен савол қўйганман.

Озодлик: Россиядаги баъзи журналистлар ГКЧП ғояларини Путин қандай амалга оширди демоқда. Ўзбекистонда ГКЧП ғоялари тарғиб қилинган ва бекор қилинмагандай таассурот қолади. Митинглар таъқиқланган¸ матбуот устидан назорат мавжуд. Бир тумандан иккинчи туманга ўтишда ҳам блок-постлар бор. Сафарбек¸ нима дейсиз?

Сафар Бекжон: Ислом Каримов СССРни сақлаб қолиш учун бор кучини ишга солган. Мустақил бўлайлик¸ деганларни эса бостириб ташлаган. Буни политбюрога ўзининг хизмати сифатида кўрсатиб қўйган. ГКЧП нимани мақсад қилган бўлса¸ Каримов шуни амалга ошираяпти. Бу Россия империяси дейиладими¸ ГКЧП дейиладими фарқи йўқ. Шу нарса давом этаяпти. Қолган ҳамма нарса ўйин.

Носир Зокир: Мен ГКЧП бўлган пайтда қамалиб чиқишдан қўрқиб “Бу ëғи энди нима бўлади?” деб обкомга борган эдим. Қўрқиб эмас¸ мен ҳозир нотўғри гапириб юбордим. Энди ўзимни ҳам герой қилиб кўрсатмоқчи эмасман.

Мен Сафар Бекжоннинг Россия тўғрисидаги гапларига 150 фоиз қўшиламан. Биз ҳозир Америка билан яқин бўлаяпмиз. Бу яхши. МДҲ даги давлатлар ҳақиқатан мустақил бўладиган бўлса¸ Грузиянинг президенти тутган йўлни тутсин. Грузия МДҲ дан чиқиб кетди. Ҳозир собиқ иттифоқ ҳудудида тўртта давлат мустақил бўлди. Ҳозир шунинг орқасидан Украина бораяпти. Бу Марказий Осиë давлатларига ўрнак бўлади. Биз МДҲда турадиган бўлсак¸ ҳеч қачон тўла мустақил бўлмаймиз.

“Озодлик”

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекистон: Марказий Осиë қўриқ ерларини ўзлаштирган Нажим Ҳамроев 80 ёшда!
  2. ТОП-5 самых красивых жен президентов
  3. “ТОШКЕНТДА ШОВ-ШУВ БЎЛАЁТГАН АСАР” МУАЛЛИФИ УСТИДАН “ЖИНОИЙ ИШ” ҚЎЗҒАТИЛГАН
  4. Гулнора Каримова ўзига қарши танқидларга илк бор Ғарб матбуотида жавоб қайтарди
  5. Рустам Азимов нега Гулнора Каримова танқиди нишонига айланди?
  6. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга бир гуруҳ ёзувчилар томонидан шикоят…
  7. Гулнора Каримова Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султоновни танқид қилди
  8. Янгийўл ҳокимиятида дўппосланган фермер оламдан ўтган
  9. НОСИР ЗОКИР: СЕН БАРИБИР МУҚАДДАССАН, МУҚАДДАС АЁЛ!
  10. «ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ” БОШ МУҲАРРИРИГА ЁЗУВЧИ ВА ШОИРЛАРДАН МАКТУБ
  11. Абдусалом Шодмонов кетмас экан, ЎзТВда ҳали кўп раҳбар ўзгаради…
  12. Шароф Убайдуллаев ББС ўзбек хизмати билан баҳсда
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94869 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 33446 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 33360 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 33324 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 32958 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31791 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31739 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31532 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31529 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31473 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31473 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31467 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31464 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31459 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31458 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31455 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31454 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31453 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31452 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31447 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31444 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31441 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31441 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31441 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31437 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31434 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31432 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31430 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31429 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31429 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31428 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31428 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31428 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31426 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31424 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31423 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31421 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31420 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31420 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31413 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31413 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31412 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31411 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31409 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31409 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31409 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31408 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31408 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31407 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31407 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31405 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31401 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31401 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31400 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31400 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31399 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31397 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31397 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31397 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31396 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31394 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31394 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31394 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31394 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31392 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31391 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31390 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31390 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31388 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31387 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31386 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31385 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31384 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31384 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31383 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31381 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31381 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31379 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31378 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31378 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31374 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31374 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31374 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31373 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31370 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31362 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31358 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31358 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31355 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31352 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31351 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31348 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31347 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31346 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31346 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31346 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31342 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31340 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31339 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31337 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31337 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31335 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31335 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31335 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31334 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31334 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31329 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31327 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31326 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31325 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31325 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31323 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31323 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31318 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31317 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31315 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31315 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31314 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31311 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31310 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31310 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31309 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31308 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31305 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31305 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31304 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31302 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31302 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31301 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31301 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31301 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31299 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31297 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31296 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31295 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31294 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31294 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31292 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31292 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31292 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31291 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31291 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31291 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31290 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31289 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31289 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31286 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31286 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31284 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31282 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31280 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31279 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31279 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31278 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31277 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31275 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31274 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31273 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31272 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31272 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31271 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31270 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31270 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31270 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31268 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31267 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31267 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31267 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31264 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31264 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 31261 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31259 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31259 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31255 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31254 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 31251 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31247 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 31246 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 31246 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31246 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 31244 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31244 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 31239 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 31238 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 31238 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31236 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 31235 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 31234 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 31233 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 31233 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 31233 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 31232 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 31231 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 31230 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 31226 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 31225 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 31224 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 31223 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 31222 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 31220 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 31219 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 31219 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 31216 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 31215 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 31215 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 31214 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 31213 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 31213 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 31212 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 31211 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 31211 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 31209 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 31209 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 31208 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 31206 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 31205 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 31205 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 31202 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 31202 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 31196 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 31195 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 31192 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 31191 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 31189 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 31189 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 31182 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 31178 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 31174 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 31170 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 31169 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 31164 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 31161 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган