Москвада ўзбек фуқароси отиб кетилган
Россия матбуотига кўра, полиция шанба куни ўзбек миллатига мансуб киши номаълум одамлар томонидан отиб ўлдирилганини хабар берган.
51 ёшли киши камида олти марта ўқ еган. Мазкур воқеа юзасидан қидирув ишлари бошлангани айтилади.
Яна ушбу мавзуга оид
Алоқадор мавзулар
Шунингдек полициянинг аниқлашича, ўлдирилган киши Москвага Самарадан поездда келган.
Баъзи хабарларга кўра, марҳумнинг ёнидан Ингушетия собиқ меҳнат вазири Алихон Зейхетовнинг ҳужжатлари топилган.
Гувоҳларнинг айтишича, ўқ узган шахс «Жигули» автомашинасида қочиб кетган.
Полицияга кўра, қотиллик буюртма бўлиши мумкин. Хавфсизлик ходимлари гувоҳлардан қотилни топишни тезлаштириш учун кўрганларини айтиб беришни сўраб мурожаат қилган.
Марҳумнинг меҳнат муҳожири бўлганлиги тахмин қилинмоқда.
Кейинги ойларда Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ўлдирилиши ҳоллари кўпайгани кузатилган.
Аксарият қотилликлар миллатчилик томонидан ёки меҳнат муҳожирларининг ўзлари ўртасида келиб чиққан келишмовчиликлар сабабли содир этилгани хабар қилинган.
ББС
Тарихи азалдан бошлаб карасангиз,узбек халки ххiасрдагидек хору зор ва камситилмаган.Россияда яна 20-30йилларда СССР даврида яшаган одамлар санокли колади.Усиб келаётган янги авлод эса хозирдан узбекларга 4сорт одамлар сифатида карашади.Юртимизда ишлаб чикариш йулга куйилиб,тартиб урнатилмас экан,халкимиз азобдан кутулмайди.Бу сафаргисига отамиз нима дер эканлар.