"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

АҚШнинг 41 штатида Гриппдан жабрланганлар кўп экан…

Дунё, Муҳокама учун мавзу, Редакция почтасидан | 01/11/2013 21:10-     11688 марта ўқилди

Грипп ва шамоллаш, унинг асоратлари, табобат усулида даволаш

я грипп

 

Грипп-умумий интоксикация, харорат кўтарилиши, дармонсизлик, бош айланиши, кўнгил айниши, баъзан қусиш ва нафас йўллари шиллиқ қаватининг зарарланиши билан кечадиган юқумли касалликдир.

 

Грипп тарихи

 

Йилнинг совуқ пайтида ахолини энг кўп қийнайдиган касаллик бу грипп хисобланади.

 

Грипп сўзи французча “гриппер” сўзидан олинган бўлиб, эгаллаш, тарқалиш деган маъноларни англатади. Грипп азал-азалдан инсониятга тажовуз қилиб келган. Илк касаллик хақида маълумот эрамиздан аввал 412-йилда тиб алломаси Гиппократ томонидан қайт этилган. Бу касаллик вабо, ўлат, ич терлама касалликлари каби ёвуз ва хавфли ҳисобланган. Грипп ўчоқлари 1173-йилда ҳам бутун дунё бўйлаб кузатилган. Тарихий хужжатларда қайд қилинишича биринчи грипп пандэмияси (яъни турли мамлакатларнинг ахолисининг тўсатдан гриппга чалиниши) 1580-йилда содир бўлиб, миллионлаб инсонлар хаётига зомин бўлган. 1920-1922-йилларда бўлиб ўтган машхур “испанка” гриппи энг кучли грипп пандемияси хисобланиб 20-миллиондан ортиқ одамларни олиб кетган. “Испанка”дан ер куррасининг 40-фоиз ахолиси қаттиқ зарарланган. Касаллик Хитойда бошланиб АҚШ, Франция, Испания, Италия давлатларида кенг тарқалган, атига 10 ой ичида касаллик бутун дунёга ёйилган. Аҳоли орасида одам эрталаб соғ саналса, тўсатдан тушлик вақтида касаллик аломатлари пайдо бўлиб кечки пайтга келиб вафот этишган.

 

1957-1958-йилларда “Осиё” грипп пандемияси бўлиб ўтган. Касаллик 1957-йилда узоқ Шарқдан бошланиб тезлик билан бутун дунё мамлакатларига тарқалган. Шу даврда АҚШнинг ўзида 70000 га яқин инсонлар оламдан ўтган.

 

Гриппнинг дунё бўйлаб тарқалиши:

 

Грипп вирусини сирли томони шундаки, касаллик хамма вақт хам инсонни безовта қилмайди. Одатда эпидемия (бир мамлакат худудида гриппнинг тарқалиши) шимолий ярим шарқда-йилнинг куз ва қиш, жанубий ярим шарқда эса бахор ва ёз мавсумларида юзага келади. Эпидемиянинг давомийлиги 1-3 ойни ташкил этади. Бу вақтдан кейин грипп яна йўқолиб кетади. Ахоли зич жойлашган шахарларда гриппга чалиниш холатлари кўпроқ учрайди. 1 миллиондан ортиқ ахоли яшайдиган шахарларда касалликка чалиниши 29,7 фоиз, 500 мингдан 1миллионгача бўлган шахарларда 22-24 фоизгача учрайди. Йилнинг совуқ пайтида ахоли асосан ёпиқ жойларда тўплангани сабабли касалликка чалиниш хавфи кучаяди. Шу сабабли гриппга асосан уйда ўтирадиган кексалар, боғча ва мактаб ёшидаги болалар чалинади. Жанубий ярим шарда грипп май-сентябр ойларида учраса, тропик худудларда касаллик йилнинг барча мавсумларида учрайди.

 

Касаллик айниқса, об-хаво ўзгариши пайтида ( масалан, Хиндистонда ёмғир мавсумида) учрайди.

 

Гриппнинг юқиши

 

Грипп инфекцияси бемордан соғлом одамга ҳаво томчи йўли орқали юқади. Грипп вируси беморнинг нафас йўлларидаги шиллиқ қаватлардан акса урганда, йўталганда, сухбатлашганда нихоятда катта миқдорда ажралиб, бир неча дақиқа хавода сақланади. Қисқа мудатда бемор атрофи зарарланиниши мумкин бўлган(2 3 мл) худуд хосил бўлади. Шунинг учун шифокорлар гриппни оёқда ўтказмасликни, бемор атроф мухитини зарарлашини (транспортда) ишхоналарга бормаслик талаб этилади. Бемор акс ўрганда оғзини маҳсус никобда ёпиши билан хаводаги грипп вируслари 70 баробар камаяди. Бундан ташқари грипп бемор фойдаланган асбоб ускуналар, уй рўзғор жихозлари, идиш тавоқ, кейин эмизикли болаларда сўрғич орқали ўтади.

 

КАСАЛЛИК БЕЛГИЛАРИ

 

Грипп билан хар қандай кишилар йилнинг тўртала фаслида касалланиши мумкин. Касаллик қўзғатувчиси организмда! 1 -2 кун (баъзан бир неча саот) ичида хеч қандай касаллик белгиларисиз келиши мумкин. Бу даврда айрим беморларда лохаслик, эт увишиши, бўғинларни зирқириши, мускулларда оғриқ кузатилади. Гавда харорати 37,1 гохо 32.3 даражага кўтарилади. Гохида касаллик кескин бошланади. Истмалайди,(37- 40 даражагача), боши айланади, оғрийди, дармони қурийди, кўнгли айниши қайт қилиши мумкин. Юзи қизаради, кўзи лўқиллайди. Касалликнинг дастлабки соатларида ёки эртасига бурун битиб қолади. Тумов пайдо бўлади. Томоқ қичишади, қуруқ йўтал тутади. Ютинганида томоқ оғрийди баъзан кўз ёшланади. Бемор ёруғликка қарай олмайди, иситма 2-4 кунгача давом этади, сўнгра нормага тушади. Лекин лохаслик, дармонсизлик узоқ вақтгача сақланиб қолади.

 

Оғир грипп турида тана харорати 40-40,5 даражага кўтарилади. Юқоридаги қайд этилган белгилар кучайиб , талваса(оёқ-қўлнинг тортилиши), кўзга йўқ нарсалар кўриниши, бурундан қон оқиши, кўнгил айниши ва тинмай қусиш холатлари кузатилади.

 

КАСАЛЛИК АСОРАТЛАРИ

 

Грипп вируси беморнинг нафас йўлларида кўпаяди. Инсоннинг нафас йўлларининг эпителиал тўқимаси вируслар жуда кўп келади. У ерда улар нихоятда тез ривожланиб организмни зимдан зарарлайди. Эпителиал тўқиманинг инсон танасидаги вазифаси нафас йўлларини чанг заррачалари, бактерия, микроблардан тозалашдир. Вирус таъсирида эпителий ўзининг химояловчи вазифасини бажаролмай, зарарли бактериялар тўғридан-тўғри ўпкага киради. Гриппнинг энг кўп учрайдиган асоратларидан бири ўпка зотилжамидир. Зотилжамни айнан бактериялар келтириб чиқаради. Бирламчи вирусли зотилжам ўлимга олиб келиши мумкин. Хақиқий бирламчи вирусли гриппоз зотилжам аввало сурункали юрак, ўпка касалликларига чалинган инсонларда кузатилади.

 

Гриппдан кейинги асоратлар сифатида беморларда қулоқ, томоқ-бурун аъзоларининг яллиғланиши (ренит,синусит,бронхит,отит) вужудга келиши мумкин. Бу касалликлар беморда бурун оқиши (тумов), томоқ қизариши, оғриши, қулоқ

оқиши кабилар билан намоён бўлади. Юрак қон-томир тизимидаги бузилишлар одатда кекса ёшдаги кишиларда кузатилиб, юрак мушакларининг яллиғланиши (миокардит), ривожланиб ўткир юрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Ёш болаларда гриппнинг ўтиши уларнинг сийдик йўлларига таъсир қилиб сурункали буйрак хасталикларини келтириб чиқаради. Грипп вируси беморни бош миясини зарарласа минингит ва энцифалет касалликлари вужудга келиши мумкин. Бундан ташқари гриппдан кейин бемор чалинган сурункали касалликлар (биронхалин астма, сурункали бронхит, юрак қон-томир касалликлари қандли диабед буйрак касалликлари) қайталаниши ва зўрайиши кузатилади.

 

КАСАЛЛИКНИ ДАВОЛАШ

 

Касалликка чалинган бемор албатта ётиш режимига қатъий амал қилиш керак. Гриппнинг асосий хавфи унда қоладиган асоратидадир. Бунда инсон организими турли микроб ва бактериялар оладида ҳимоясиз қолади. Биз шифокорларнинг қатъий талабимиз бемор касалликка чалингандан сўнг 7-10 кун албатта ётиш режимига амал қилиши керак.

 

А) Бемор ўрин кўрпа қилиб ётиши, хонадаги пардалар тўсилган бўлиши керак, чироқ кўзга уринмаслиги зарур:

 

Б) Тана харорати 38 даражага етса ёки юқори бўлса аспирин ёки парацитамол бериш керак. Бош оғриғни бартараф қилиш учун аналгин агар ёнингизда дори воситалари бўлмаса тоза матони спирт ёки истеъмол сиркаси совуқ сув ила арадаштириб бемор пешонасига қўйинг.

 

В) Аспиринни доктор тавсия этган полирем, арбидол кабилар билан ичган маъқулдир. Ёки бўлмаса антигриппин, колдрекс, ринза, гриппколд, имудон, ИНСТИ чойлари кабилар қабул қилиши;

 

Г ) Грипдан оқ қон таначалари ( лейлоцит)ларданолинадигон интерферон дорисини бурун бўшлиғи атрофига оксалин суртмаси, “ ДОКТОР МОМ “, Линкас, Рулон малъхамларидан суртиш ;

 

Д ) Организмни сезувчанлигини инобатга олиб демидрол, супрастин, тавегил, диазолин кабилар қўлланилади;

 

Е ) Бурун битишига қарши пиносол, протаргол, болаларга ( назол, беби, рино, назевин), нафас йўлларидаги балғамни тезроқ кўчириш учун мукалтин, бронхолитин, ширинмия ёки гулхайри тиндирмаси, йўталга қарши пектусин, тусупрекс, бронхолитин, апдил-тотал, либексин, бромгексин каби дори воситалари шифокор тавсияси билан ичилиши керак.

 

БЕМОРНИНГ ТАОМИ

 

Беморга тез хазм бўладиган сувда пиширилган груч, шўрва ва қайнатма шўрва ширингуруч, бўтқалардан иборат овқатлар берилади.Организмни захарли маддалардан хайдаш мақсадида беморга кўп миқдорда суюқлик берилади(апенсил,олма шарбатлари) наматак, қорағат ва мойчечак ўтидан тайёрланган дамламалар хўжағат (МАЛИНА) лимон асал чой ичирилади. Организмни имунитетени ошириш мақсадида грипни ҳар қандай турида витамин

А,В,С,Д ,Е бўлган қўшимчалар катталар ва боллалар учун (( джунгли-беби )), ((джунгли-кидс))алфавит, ревит, прегнавит, витрум қабул қилиш зарур.

 

Грипп бўлган беморнинг хонасига исириқ тутатиб туринг ёки хонанинг хар бурчагига саримсоқли пиёзни майдалаб тўрғаб тарелкага солиб қўйинг.

 

Беморга алоҳида идиш товоқ ажратилади, уни 1 фоизли сода ёки 0,5 фоизли хлорли оҳак эритмасида 5 дақиқа қайнатилади. Бемор ишлатган буюмлар ҳар қандай ювиш воситасида 15 дақиқа қайнатилади. Пол ва уй рўзғор жиҳозлари кунига икки маротаба 0,5 фоизли хлорли оҳак эритмасида ҳўлланган латта билан эритилади.

 

КАСАЛЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ЭМЛАШ

 

Эмлашда ишлатиладиган вакциналар ривожланишининг даражасига қараб уларнинг сифати яҳшиланиши баробарида доимий равишда такомиллашиб боради. Ҳозирги кунда уч авлод вакциналар ишлаб чиқарилмоқда.Бир авлод вакциналар грипп вируслари тарзида ифодаланиб, улар фақат суний равишда зайфлаштирган. Ёки олдиндан ўлдирилган бўлади. Икки авлодга мансуб “ вакцигрипп” , “вакфлю”, “сплит” деб номланган вакциналар мавжуд бўлиб, улар ички ва ташқи грипп вируслари антитаналарининг арлашмаган қисм тарзида ифодаланади.

 

Сўнгги йилларда пайдо бўлган юқори технологиялар туфайли юқори даражада тозаланган 3-авлод вакциналарини ишлаб чиқариш имконини берди. Уларга Нидерландияда ишлаб чиқарилган “Инфлювак” ва Россиянинг “Гриппол” вакциналари мисол бўла олади. Вакциналар 2 кўринишдаги ўрамда чиқарилади. Уларнинг миқдори бир марталик ишлатиладиган асл (оригинал) шприцда хисобланади. Ўрам ичидаги ампулалар 10-20 миқдорли вакциналар ва бир марталик шприцлар берилади. Вакцинани хона хароратида ва музлатгичда узоқ ушлаб бўлмайди. Сифатсиз вакциналарни сотиб олишдан ехтиёт бўлиш учун уларни хусусий шахслардан харид қилиш мумкин эмас. Сабаби у иссиқ даражада сақланган бўлса зиёни кўпдир. Эмлаш фақат шифокор кўригидан сўнг поликлиникаларда ёки эмлаш хонасида амалга оширилади.(Мурожат учун телефонларимиз +998-91-611-0-611)

 

ХАЛҚ ТАБОБАТИ УСУЛИДА ДАВОЛАШ

 

1. Киши гриппга чалинганда саримсоқ пиёз ёрдам беради. Бироз пиёз тозаланаб майда арчилади. Сўнгра идишга солиниб устидан 2-3 дақиқа давомида хидланади.

 

2. Бундан ташқари буғли ингалятциялар; мойчечак, картошка бўтқаси, сода эритмаси устида 2-5 дақиқа давомида бошни ўраб тараланаётган буғдан нафас олиш тавсия этилади.

 

3. Ерқалампир (хрен) ўтини яхшилаб ювиб, қирғичдан ўтказилади. Тоза идишга солиб устидан 2-3 дона лимон суви сиқилади. Бу аралашма кунига икки махал ярим чой қошиқдан ичилади. Бу шарбат нафақат грипп балки астма гаймаритда хам яхши ёрдами беради.

 

4. Гулмасут ўтидан бир ош қошиқ олиб, чойнакка солинади, устидан қайноқ сув қуйиб, кун давомида чой ўрнига ичилади.

5. Қариқиз ўтидан бир ош қошиқ солиб, устига бир литр қайноқ сув қуйилади. Бу дамлама кунига икки маҳал наҳорда ичилади. Дамлама грипп, тумов хатто зотилжамни даволайди.

6. Ярим килограмм пиёз, ярим пиёла тоза асал ва 4 пиёла шакарни аралаштириб, 3 соат давомида паст оловда қайнатилади ва совутиб, сирли идишга солинади. 4-5 махал бир ош қошиқдан истеъмол қилинса, шамоллаш, овоз йўқолиши, кўк йўтал, ўпка касаллиларида жуда қўл келади.

Савол туғилади грипп билан шамоллашнинг нима фарқи бор деган?

–Грипп шамоллаш эмас,оддий шамоллаган одам уйда бир кун ётиб, кейин йўталишига ва бурун битишига қарамасдан ишга бориши мумкин. Грипп эса инсонни камида бир хафта тўшакка ётқизиб қўяди. Бунинг устига, бранхит, пневмания каби асоратлари билан саломатликка жиддий тахдид солиши мумкин.

 

ШАМОЛЛАШ нима?

Шамоллаш – бутун организм ёки бирор аъзонинг совуққа чалиниб касалланиши. Ҳаво ҳароратининг пасайиши, намлигининг ортиши ва бошқа омиллар шамоллашга сабаб бўлади. Шамоллаш кишининг куч-қувватини ва организмнинг микробларга қарши курашиш қобилиятини сусайтиради. Халқимизда шамоллаш деганда, кўпинча нафас йўли касалликлари: тумов, катар, бронхит, трахети, зотилжам ва хатто грипп кабилар тушинилади.

Шамоллашнинг умумий белгилари: кишининг юраги безовталанади, эти увишади ёки совқатади, аксиради, йўтал пайдо бўлади, бурни ачишиб, сув келади, иситмаси чиқади, боши оғриб лоҳас бўлади, дармони қурийди. Шамоллашнинг сабаблари кўпинча совуқ хаводан таъсирланиш, кўкрак шамоллаши, барча аъзоларнинг бошдан оёқ шамоллаши, қизиб турган ошқозонга совуқ сув, совуқ мевалар ва таомларнинг тушиши туфайли меъда ҳароратининг сўниши натижасида юзага келади.

Бирор аъзо шамоллаганда мушаклари яллиғланиб оғрийди, масалан, орқа миянинг нерв илдизлари, улардан кетадиган асаб толалари, ишиас, невралгия, юз нерви фалажи ва бошқаларда.

Шамоллаш организм сезувчанлигининг ортиши билан кечадиган аллергик касалликлар, масалан: бўғим боди сурункали асаб толасининг ўткир яллиғланиши ва бошқа зўриқишига сабаб бўлади. Киши шамоллаганда яхши даволанмаса асорати ёмон бўлади ва қатор хасталикларни келтириб чиқариши мумкин. Нафас йўллари яллиғланиши, томоқда қумроқ бордек бўлиши, бурундан суюқлик оқиши, иштаҳа йўқолиши, ҳарорат кўтарилиши, пайдо бўлиши мумкин. Қолаверса, жуда кўп ташвишли, инсон ҳаёти учун хавф-хатарли хасталикларга биз “ха, шамолладингми, ўтиб кетади”, деб бепарво бўлиб, МЕНСИМАЙ ОЁҚДА ЮРИБ ЎТКАЗИБ ЮБОРАДИГАН МАНА ШУ ШАМОЛЛАШ САБАБЧИ БЎЛАДИ.

Табобат усулида даволаш.

* Отқулоқ ўсимлигидан 1 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйилади. Сузиб олиб, ярим стакандан кунига 3-4 маҳал ичилади.

* Қўшторон (қизилтасма) ўтидан 3 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ қуйиб, 1 соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, иссиқ холда 1/2 стакандан овқатдан олдин ичилади.

* Жўка гулидан 2 ош қошиғи устига 2 стакан қайноқ сув қуйиб, 5-7 дақиқа қайнатилади. Сузиб олиб, ҳар қандан шамоллаш касаллигида 1-2 стакандан ичилади. Жўка гулидан тайёрланган дамлама ва қайнатмалар иситма туширувчи, бактерияларга қарши, юмшатувчи, шамоллашга қарши самарали восита хисобланади.

* Шамоллашда малина мураббосигина фойдали бўлиб, қолмай унинг барглари ва шохларидан тайёрланган дамлама ҳам яхшигина терлатади. Баргларидан

тайёрланган дамлама нафас йўллари яллиғланганда, томоқ оғриганда, шунингдек, балғам кўчиришда ишлатиди.

* Малина меваси ва баргидан олиб чой каби дамлаб, кунига 3-4 маҳал иссиқ ҳолда ичилса, терлатади ва иситмани туширади. Чой ичилгандан сўнг тўшакда яхши ўралиб ётиш керак.

* Оддий бодрезак (чингиз) ва малина мевасидан 100 гр олинади. Шу йиғмадан 3 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 3 стакан қайноқ сув қуйиб, 2 соат дамлаб қўйилади. Кун давомида сузмадан ичилади.

* Қариқиз илдизидан 1 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 15 дақиқа паст оловда қайнатилади ва 1 соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кунига 2 ош қошиқдан ичилади.

* Халқ табобатида шамоллашнинг олдини олиш учун қиш пайтлари уй шароитида 8-10 та наъматак мевасини чойнакка солиб, унга 1 ярим стакан қайнаб турган сув ва 1-2 чақмоқ қанд солинади ва ҳар куни ичилади.

* Наматак мевасидан чой тайёрлаб асал билан ичилса, шамоллаш касаллигининг олдини олади.

* Қизил лавлаги шарбатини асал билан тенг миқдорда олиб аралаштириб, кунига 3-4 маҳал 2 ош қошиқдан ичилса, шамаллаш касаллигига шифо бўлади.

* Турпни майда бўлакчаларга бўлиб, қопқоқли идишга солинади ва устига шакар солиб духовкага қўйилади, 2 соатга қолдирилади. Совигач турп бўлакчалари олиб ташланади, тагида қолган суюқликни бирор идишга қуйилади. Болаларга кунига 3-4 маҳал 2 чой қошиқдан овқатдан олдин ва кечқурун ухлаш олдидин ичирилади, шамоллашни бартараф этади.

* Киши шамоллаганда, аксириб бурундан кўп суюқлик келганда, йўталганда, тухумдан каттароқ пиёзни қирғичдан ўтказади ва шамоллаган бемор бошини унга эгаштириб, оғиз ва бурун билан галма-гал нафас олиб чуқур ичга тортиб хидланади. Кунига 2 маҳал эрта билан ноҳорда ва кечқурун уйқудан олдин. 10 дақиқа давомида шамоллаш босилади, 1 чи кунданоқ суюқлик оқиши тўхтайди.

* Шамоллашда халқ табобатида саримсоқ бўлакчасини тиш орасида тутиб туриш тавсия этилади. Бу муолажадан сўнг 1 неча соат ўтиши билан шамоллаш ўтиб кетади.

* Саримсоқни қирғичдан ўтказиб, асал билан тенг миқдорда аралаштирилади. Аралашма қопқоқли идишда сақланади. Уни 3-4 кун давомида уйқу олдидан 1 чой қошиқдан истеъмол қилинади.

* Шолғомни майдалаб, сувини ичган бемор шамоллашдан халос бўлади.

* Лавлаги илдизининг сиқиб олинган сувини асал билан аралаштириб, кунига 4-5 маҳал 5-6 томчидан бурунга томизилса, бемор мия шамоллашидан халос бўлади.

* 1-2 бўлак саримсоқни эзиб, бўтқа қилиб 1 стакан илиқ зардобга қўшиб, эрталаб ноҳорда 1 стакандан қултумлаб ичилади, кечқурун 1 стакандан 2-3 ҳафта давомида шамоллашда, йўталда, кўкрак оғриғида ичилади, кечқурун 1 стаканндан 2-3 ҳафта давомида шамоллашда, йўталда, кўкрак оғриғида ичилади.

* Арслонқуйруқ ва сачратқи илдизидан тенг миқдорда олиб, устига қайноқ сув қуйиб, чой каби дамлаб 1 соат ўраб қўйилади. Кунига 3 маҳал ярим стакандан овқатдан ярим соат олдин ичилади.

* Ерқалампир илдизини қирғичдан ўтказиб, ётиш олдидан кечқурун бўйин атрофига ёки кўкракка қўйилади.

* Картошка пўчоғини ювиб сирли идишга солиб, сув қуйиб, қайнатилади. 10 дақиқа буғга энгашиб нафас олинади. Бу муолажани ҳар куни 1-2 маҳал тузалгунча қилинади.

* Картошкани янги ўсиб чиққан ўсимталаридан тайёрланган спиртли дамлама билан бемор кўкраги ва пешонаси қизаргунча ётиш олдидан суртилади. Қуруқ бозиллама қилинади.

* Эрмон (аччиқ шувоқ) ўтидан 15-20 гр олиб, учтига ярим литр ароқ қўшиб, 24 соат тиндириб қўйилади. Кунига 3 маҳал овқатдан 15 дақиқа олдин 10 гр дан 100 гр гача ичиш тавсия этилади.

* Жунли матони сирка, ўсимлик мойи ва камфорага шимдириб, кечқурун ётиш олдидан кўкракка қўйилади. Қирғичдан ўтказилган ерқалампирдан бўйнига ётиш олдидан кўкракка қўйилади. Қирғичдан ўтказилган ерқалампирдан бўйинга илиқ бозиллама қилинади. Бемор пайпоғига қирғичдан ўтказилган ерқалампир солинади.

* 1 бош пиёзни тозалаб бўтқа қилиб, ғоз мойи билан аралаштириб, кўкракка суртиб иссиқ рўмол билан ўралади. Эрталаб наҳорда шу қоришмадан 1 ош қошиқ истеъмол қилинади.

* Шувоқ ўтидан 1 ош қошиғи устига ярим литр ароқ қуйиб, 3 кун қўйилади. Ўткир шамоллашда ва ўткир йўталда кунига 3 маҳал ва ухлашдан олдин ё ош қошиқдан ичилади.

* Қоқиўтнинг ҳамма қисми: барги, пояси, гули, илдизи шамоллашга қарши таъсир этади, терлатади, иситмани тушириради. Қуритиб майдаланган ўтидан 1 чой қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, ўраб ярим соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кунига 4-6 маҳал овқатдан 1 соат кейин 1 ош қошиқдан ичилади.

* Мойчечак гулидан, жўка, ялпиз ва маржон дарахтидан 1 ош қошиқдан олиб, аралаштирилади. Шу йиғмадан 1 ош қошиғини термосга солиб, устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 20 дақиқа дамлаб қўйилади. Тайёрланган дамламадан кунига 3 маҳал овқатдан олдин ярим стакандан ичилса, тумовга яхши фойда қилади. Бу халқнинг энг қадимий даволаш воситаларидан бири ҳисобланади.

* Оқ пиёз сувини бурунга томизиш ёки ҳидлаш ҳам тумовга даво бўлади.

* Ўртача катталикдаги 5 дона пиёзни олиб, катта кўзли қирғичдан ўтказиб ёки майда тўғраб, 1 бош саримсоқни ҳам майдалаб унга қўшиб, устига 2 стакан сут қуйиб юмшагунча қайнатилади. Оловдан олиб, озроқ совигандан сўнг 1 ош қошиқ асал қўшилади. Тайёр дамламани кун давомида 1 қошиқдан ҳар соатда ичилади. Тумов, йўтал (бронхит), нафас йўллари яллиғланганда, зотилжамда ичилса, яхши фойда қилади.

* Беҳи уруғидан 1 чой қошиғи устига ярим стакан қайноқ сув қуйиб, 2 соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кунига 3 маҳал 1 ош қошиқдан овқатдан олдин ичак касаллигида, иштаха йўқлигида, шамоллашда ичилади.

* Сербаргадан 100 гр, жўка гулидан 75 гр олинади. Шу йиғмадан 3 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 3 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 гр дан ичилади.

* Сабзи шарбати билан асалдан тенг миқдорда олиб аралаштириб, истемол қилиб юрилса, юқори нафас йўлларининг шамоллаши билан боғлиқ йўталда яхши фойда қилади.

* Сиркани 5 кунгача 3 маҳал 1 ош қошиқдан оч қоринга ичилса, танадаги ҳар хил яллиғланиш ёки шамоллашларга фойда қилади, овқат ҳазм бўлмаслик касали ҳам тузалади.

* Настарин гулларидан ва бўймадароннинг гулсаватчаларидан тенг миқдорда олиб, унга озроқ дастбош саватчаларидан қўшилади. 2 чой қошиқ аралашмага 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 3-4 соат оғзи ёпиқ ҳолда дамлаб қўйилади. Ҳар куни оч қоринга чорак стакандан ичилади.

* Хом сутдан ярим литр олиб, устига 1 дона хом тухумни чақиб, 1 чой қошиқдан асал ва сариёғ қўшилади. Ҳаммасини яхши аралаштириб, ётиш олдидан ичилади. Эрталабгача шамоллаш ва тумов кетади.

* Одам овқатланиш жараёнида кунига 2-3 дона олма истеъмол қилиб турса, бу шамоллаш билан боғлиқ касалликларни 3 марта камамайтиради.

* Саримсоқ шамоллаш, грип ва бошқа кўп хасталикларнинг олдини олади ва даволайди. Корея, Япония, Хитой, Вьетнам мамлакатлари ахолиси саримсоқни кўп истеъмол қилади, айниқса, уни хомлигича салатларга қўшиб ёки ўзини истеъмол қилиш уларда одат тусига кирган. Қуруқ чой эса саримсоқнинг қўланса ҳидини батамом йўқотишга ёрдам беради. Бунинг учун 1 дамлам қора чойни оғизга солиб, шимилади, лекин ютиб юборилмайди. Сўнгра оғизда чайналса, нохуш ҳид ҳам қолмайди.

* Камфорадан 4 гр олиб, унга 4 гр арпабодиён мойи қўшилади. Иссиқ жойда 4 кун сақланади, сўнгра бемор чорак стакан сув билан 30 томчидан 2 чой қошиққача ичилади, устидан чой ичилади.

* Пиёздан 100 гр мини майдалаб, устига 40 мл ошхона сиркасидан қуйиб, ярим соат оғзи ёпиқ ҳолда қўйилади. Сузиб олиб, унга 4 ош қошиқ асал қўшилади. Касаллик бошланганда ҳар ярим соатда 1 чой қошиқдан ҳар куни 3 маҳал овқатдан олдин истеъмол қилинади.

* Игирнинг қуритилган илдизини майда қирғичдан ўтказиб шишага солинади.Устига бир см баландликда вина қуйилади. Ҳар куни бир ош қошиқдан бир ой давомида ичилади.

* Ҳамомда яхши терлаб белга қиргичдан ўтказилган турп ва ерқалампирдан тенг миқдорда олиб ёки иккаласидан бирини озроқ асал ва туз билан белга суртилади. Хоммомдан сўнг 2-4 пиёла мойчечак ва жўка гулидан тайёрланган қайоқ дамлама ичилади.

* Доривор валерина илдизидан бир ош қошиқ, кийикўтдан бир ош қошиқ, ялпиз ва далачойдан 2 ош қошиқ дан, 250 г қора чой қўшиб, шундан бир чой қошиғини бир летр қайноқ сувга аралаштириб дамлаб қўйилади. Кунига 2-5 стакандан шамоллашда ичилади.

* Қора турп ва саримсоқни майда эзиб бўтқа қилиб,тенг миқдорда олиб аралаштирилади. Кечкурун уйқудан олдин баданга яхши ишқалаб суртилади.Сўнг ўралиб тўшакка ётилади. Бир стакан сувга бир ош қошиқ асал, бир чой қошиқ эзилган саримсоқ солиб ичилади.Шундан сўнг бемор яхши терлайди.

* Арпабадиён уруғидан ярим стаканини устига бир стакан совуқ сув куйиб, паст оловда 15 дақиқа қайнатилади. Сузиб олиб тайёр қайнатмага чорак стакан асал асал, бир ош қошиқ канияк қуйиб бир оз қайнатилади. Совигач хар ярим соатда бир ош қошиқдан истемол қилинади.

 

 

“Малхам” табобат марказига мурожаат этсангиз, иммунитетингизни кўтарадиган ва иш қобилиятингизни оширадиган “Малхам” суюқлиги берилади. Бу дорини ичиб юрсангиз, юқоридаги касалликларнинг олдини олган бўласиз. Мурожат учун телефон +998-91-611-0-611.

 

Мурожат учун телефон +998-91–611-0-611.Электрон почтамиз : abduqodir sattarov<malham53@gmail.ru>

Абдуқодир Сатторов

“Малхам” табобати маркази рахбари, халқ табиби.

Юлдузхон Пармонқулова, марказ аъзоси, 1 тоифали шифокор

 

 

Фойдаланилган адабиётлар

А.Н.Саттаров *дард кўп-давоси ундан кўп*

Н.Ўлжабўева *халқ табобати хазинасидан жавохирлар*

А.Н.Саттаров , Т.Р.Абдурахманов *дардинга шифоман*

Ўхшаш мақолалар:

  1. ҲАР БИР ОДАМ ЎЗ ВАТАНИДАГИНА ЧИНАКАМ БАХТЛИ БЎЛА ОЛАДИ.
  2. Хирург изнасиловал 14-летнюю пациентку, находящуюся под наркозом
  3. Юсуф Расул: Орамизда шунақа инсонлар ҳам бор…
  4. Американцы собрали для честного бомжа 60 тысяч долларов
  5. Намоз Нормўмин: Мени лол қолдирган ҳақиқатлардан баъзилари
  6. Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг: Илонга айланган йигит ёрининг тўйига қаршилик қилди…
  7. Уз ТВ показало передачу о ташкентских проститутках
  8. Тўлқин Қораев: Бахт энди фақат тушда (ҳикоя)
  9. Тўлқин Қораев: Ватандошларга мурожаат!
  10. Таниқли мухолифат намояндаси Алибой Йўляхшиев билан суҳбат.
  11. Ўзбекистон ва Ирландия: Шовқин муаммосини ҳал қилишдаги тафовутлар.
  12. Темирхон – “Биринчи мухаббатим”нинг қудрати…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 87532 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: Мен шоирман, истасангиз шу…  - 36437 марта ўқилган
    • Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, ёзувчи Хайриддин Султоновга  - 35077 марта ўқилган
    • Турсунхон Худойберганов Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди  - 35054 марта ўқилган
    • Последние слова Стива Джобса на смертном одре  - 35028 марта ўқилган
    • МХХ ходими гувоҳлигида қабул қилиб олинган олтин динорнинг аянчли тақдири…  - 34709 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент ЎзТВ раисини нега ишдан олди?  - 34692 марта ўқилган
    • “МХХ раиси Рустам Иноятовнинг сиёсий портрети”га келган изоҳлар…  - 34598 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ҳукмдорга таслим бўлмаган ўзбек олигархи… (2-якуний қисм)  - 34581 марта ўқилган
    • Raw: Tourists Brave Glass-Bottom Bridge – China’s first glass-bottomed suspension bridge  - 34508 марта ўқилган
    • 10 счастливых стран мира и 5 стран с самым высоким уровнем жизни  - 34473 марта ўқилган
    • Tiger Shark Ballet with Vincent Canabal  - 34452 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ШУКРУЛЛО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУННИНГ 95 ЙИЛЛИГИГА  - 34449 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Ўзбекистон Президентига  очиқ хат….  - 34401 марта ўқилган
    • Миллиардер без миллиарда: Чак Фини – удивительный человек.  - 34395 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти, Бош вазир, Бош прокурор ва Қашқадарё вилоят ҳокимига  - 34387 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Интернет – адоват майдони эмас! (Анвар Назировга жавоб ўрнида)  - 34289 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари”нинг садоқатли ва меҳр-муҳаббатли ўқувчиларига  - 34240 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 3-қисм  - 34237 марта ўқилган
    • Исчезнувший самолёт приземлился через 37 лет (Видео)  - 34207 марта ўқилган
    • Эксперимент с чемоданом – В мире удивительного…  - 34146 марта ўқилган
    • Бош прокурор И.Б.Абдуллаев, Ички Ишлар вазири А.А.Аҳмадбоевларга  - 34095 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга бағишланган шеърларнинг ёзилиш тарихи ҳақида… (Видео)  - 33982 марта ўқилган
    • Отиб ташланган Андижон… (Русчадан Исмат Хушевнинг эркин таржимаси) 5-якуний қисм  - 33978 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари: ИМТИЁЗ ВА МАСЪУЛИЯТ (2-8)  - 33964 марта ўқилган
    • Ёлғонинг умри қисқа (“Озодлик” радиоси раҳбарига)  - 33915 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Генераллар ўйини”даги Бек – Ғофур Раҳимов образи…  - 33863 марта ўқилган
    • Одил Ёқубовнинг издоши, Муҳаммад Алининг сафдоши, Исмат Хушевнинг устози  - 33855 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Гулнора Каримова билан Филипп Киркоровга  - 33835 марта ўқилган
    • Ўзбек ёзувчиси асарлари халқаро мукофотга тавсия этилди  - 33832 марта ўқилган
    • Навбаҳор Имомова – “Вашингтон чойхонаси” меҳмони…  - 33782 марта ўқилган
    • Бирлашган Миллатлар ташкилоти раисига ўзбек ойдинларидан мурожаат  - 33772 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: “ЎЗ ГАЗИНИ РУСГА БЕРИБ, ТЕЗАК ЁҚҚАН ЎЗБЕГИМ!”  - 33759 марта ўқилган
    • Ташпулат ЮЛДАШЕВ: С ЮБИЛЕЕМ, ДРУГ! (Предатель ли Сергей Ежков?)  - 33756 марта ўқилган
    • МХХ раисининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди. Раис қачон қамалади?  - 33713 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: ХУШВАҚТ МИСГАР БОБОМ ҚИССАСИ (Бешинчи, якуний қисм)  - 33704 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргузаштлари” Иккинчи китоб, биринчи боб  - 33665 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Мирсаидов билан танишув (Иккинчи китоб, 6-боб)  - 33665 марта ўқилган
    • Туркияда кеча кутилмаган сиёсий воқеа рўй берди…  - 33638 марта ўқилган
    • Шогирд: Устоз “Ёшлар” телеканалига раҳбар бўлиб ютдими, ютқаздими?  - 33636 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – “Юсуф Жума билан суҳбатлар” туркумидан (4-қисм)  - 33607 марта ўқилган
    • Эксперт: ИГИЛ может дойти до Средней Азии  - 33586 марта ўқилган
    • Жамоатни йиғлатган дуо ёхуд бир онанинг бошидан кечирганлари  - 33481 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сайрга кетган йигит… (2) (Абдуманноп Пўлатнинг порлоқ хотирасига)  - 33467 марта ўқилган
    • “Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат”га келган изоҳлар  - 33455 марта ўқилган
    • Дадахон Ёқубов: Бу улуғ инсон дарё эди, уммон эди  - 33435 марта ўқилган
    • Бишкек: Телефон суҳбатини ким ëзиб олгани ўрганилмоқда  - 33435 марта ўқилган
    • Фарғоналик аёл эрининг ўлимида “орган ходимларини” айблаяпти  - 33434 марта ўқилган
    • Самарқандда мединститут ўқитувчиси порахўрлик айби билан ҳибсга олдинди  - 33391 марта ўқилган
    • Андижон: Муҳаммад Юсуфнинг Марҳаматдаги қабри ва уйига зиёрат…  - 33369 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Ўзбекистон: ИШИД ва қўрқув фазоси  - 33369 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 33357 марта ўқилган
    • Сиз севган шоирлар – Йўлдош Эшбек: Мен сени севаман, йиғлаётган қиз!  - 33309 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шимолий вокзалдаги Темир йўл милицияси ҳибсхонасида (3-3)  - 33309 марта ўқилган
    • Dmitri Shostakovich – The Second Waltz  - 33296 марта ўқилган
    • Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат  - 33292 марта ўқилган
    • Саратонни тумов каби даволаш йўлини топган ўзбек фармацевти  - 33275 марта ўқилган
    • Фокусник мирового масштаба. This may be the best Card Trick Ever….Fantastic!!  - 33262 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкентдаги фоҳишалар резиденцияси (Иноятов ва Ҳайдаров жанги) -1  - 33261 марта ўқилган
    • Вы украли у нас мечту, господин президент! (Видео)  - 33251 марта ўқилган
    • “Америка овози” – “Дунё ўзбеклари” меҳмони: Одил Рўзалиев Торонтода (Видео)  - 33238 марта ўқилган
    • The 100 best photographs ever taken without photoshop  - 33234 марта ўқилган
    • Озод Тўраев: Ўзбек халқининг дин танлаш ҳуқуқи…  - 33208 марта ўқилган
    • Первый российский автомобиль сделали 120 лет назад, но царь его не заметил  - 33206 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Сахаровга ўзбек халқи номидан эълон қилинган лаънат тафсилоти  - 33193 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ельцин билан учрашув (2-2)  - 33136 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикаси Олий раҳбариятига  - 33124 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Ислом Каримовнинг ҳокимиятга келиши (2-китоб, 5-боб)  - 33103 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Бош муҳаррирликка тайинланиш (2-китоб, 7-боб)  - 33080 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги гўзал суҳбати  - 33072 марта ўқилган
    • Мурод Раҳмон: Азиз юртбошига (Шавкат Мирзиёевга қутлов)  - 32950 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дадахон Ёқубов: “Ассалому алайкум, баҳор!”  - 32931 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 32928 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Насриддин Муҳаммадиев бошқача эди… (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 32914 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: СНБда нима гаплар, жаноб Иноятов!  - 32879 марта ўқилган
    • Сурхон ёшлари: Қўноқлигу собитлик вақт ҳукмида (Иқбол Мирзо билан суҳбат)  - 32871 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Академик Сахаров (2-4)  - 32847 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Диний экстремизм таҳдиди борми?  - 32815 марта ўқилган
    • Мама, она и в Африке Мама! Желаем вам приятного просмотра (32 фото)  - 32812 марта ўқилган
    • Фарғонада ука ўз акасини чавақлаб, Шаҳрихонсойга улоқтирганликда гумонланмоқда  - 32806 марта ўқилган
    • Файласуф Маҳмуд Йўлдошев марҳум шоир Шукур Содиқ ва унинг ибратли ижоди ҳақида  - 32792 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Ислом ака билан танишув (2-3)  - 32774 марта ўқилган
    • Узбекская литература и культура понесли тяжелую утрату…  - 32748 марта ўқилган
    • Амирқул Карим: Шоир дўстим Мухтор Комил ҳақида сўз… (“Ўтганлар ёди”)  - 32688 марта ўқилган
    • Сколько стоит политическое убежище в Незалежной…  - 32681 марта ўқилган
    • Ўш шаҳар милициясининг асосчиси ва биринчи бошлиғи  - 32680 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой молиявий пирамида ташкил этганликда айбланмоқда (1)  - 32668 марта ўқилган
    • Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг инглиз тилидаги суҳбати  - 32645 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари (2-китоб. Муқаддима)  - 32643 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Президент эркасининг саргузаштлари Чироқчига поезд ваъда қилганим  - 32641 марта ўқилган
    • Солнце, Луна и звезды: лучшие астрономические фотографии года  - 32633 марта ўқилган
    • ЎзТВ намойиш этади: Фахш йўлига кирган қиз билан сухбат…  - 32613 марта ўқилган
    • Қудратхўжаевнинг қалб дафтари (“Уч илдиз”)  - 32607 марта ўқилган
    • “Озодлик”да Самарқандлик миллионер аёл Шоира Хасанованинг “Озод Назар”и…  - 32590 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32587 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ депутати, таниқли журналист Дадахон Ёқубовдан янги йил табриги  - 32577 марта ўқилган
    • Усман Хакназаров: Кто лидер по вывозу капитала из Узбекистана?  - 32571 марта ўқилган
    • «Буритошу не стыдно под узбекским флагом “не замечать” вороватых коллег?”  - 32571 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 2-қисм  - 32567 марта ўқилган
    • Чинозлик Аҳмадбой ҳақида: Баланд учган бургутнинг овчиси ҳам кўп бўлади… (2)  - 32560 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: Ислом Каримов даврига баҳони замон беради, Юсупов эмас  - 32556 марта ўқилган
    • Брюссель аэропорти ва метросида портлашлар, қурбонлар сони ортмоқда  - 32541 марта ўқилган
    • Шуҳрат Тошпўлатов – Ўзбекистон МХХ раисининг ўринбосари этиб тайинланди…  - 32525 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Рустам Азимовдан кейин навбат Элёр Ғаниевгами?  - 32523 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Одил Рўзалиев туғилган кун!  - 32519 марта ўқилган
    • Ай да сказки! Потрясающие иллюстрации Татьяны Дорониной  - 32517 марта ўқилган
    • Лазиз Тангриев – Ўзбекистон Матбуот ва Ахбарот агентлиги Бош директори!  - 32513 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Султонпошша Удаева: Оқ илон, оппоқ илон…  - 32487 марта ўқилган
    • Фарғона: Президент топшириғи асосида уй-жойлар берилди…  - 32477 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон – Ватаним маним” кўрик танловига: Яшариб бораётган Андижон! (2)  - 32475 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ал-Шабабга Трамп баёноти қўл келди  - 32470 марта ўқилган
    • Бош прокуратура: Гулнора Каримова қамоқда…  - 32468 марта ўқилган
    • “Портлашлар Эрдўғон партияси июндаги сайловда ютқазганидан сўнг бошланди”  - 32453 марта ўқилган
    • Акмал Саидовга: Нимани кутаяпсиз? Президентнинг “мастер класс” ўтишиними?  - 32450 марта ўқилган
    • Тоғай МУРОД: КУНДАЛИК ДАФТАРДАН (“ЁДНОМА”)  - 32434 марта ўқилган
    • Ўз оиламни ҳалол боқай деб четга кетган муҳожирлар Ватан хоиними?  - 32419 марта ўқилган
    • Рус тилида гаплашадиган ўзбек ҳамюртларимиз ҳақида…  - 32405 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов первым начал бороться с коварной принцессой…  - 32376 марта ўқилган
    • Якшанбада кўл бўйига қилдик сайр, Уй жой, рўзғор ташвишлари, сенга хайр…  - 32353 марта ўқилган
    • “Тошкентда кўрилаëтган хавфсизлик чоралари “Озодлик”нинг “Қурултой”ида  - 32331 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Етмиш ёшлик самимият (Журналист Анвар Усмоновга табрик ўрнида)  - 32328 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Авлиё бўлиш осонми ёки дин ниқобидаги фирибгарлик  - 32327 марта ўқилган
    • Анвар қори Турсунов: Менга туҳмат қилишмасин, соатим олтиндан эмас!  - 32316 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (1-қисм)  - 32313 марта ўқилган
    • Суҳайлий: Шеърларимни ғаламис кимсалар ўқиб, эътироз билдиришибди…  - 32298 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: “Президент эркасининг саргўзаштлари” (2-китоб. Сўзбоши: М.Сатторов)  - 32286 марта ўқилган
    • Президентга шеър ёзиб, балоларга қолдим мен – Ҳаммадан узр сўраб, Суҳайлий…  - 32280 марта ўқилган
    • Таниқли ўзбек журналисти Дилмурод Жумабоев бугун туғилган кун. Табриклаймиз!  - 32264 марта ўқилган
    • Ҳамроқул АСҚАР: АБДУМЎМИН ЎТБОСАРОВ ЁДИ  - 32248 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Бош прокурори Бахтиёр Абдуллаев Президент сиёсатига қаршими?  - 32231 марта ўқилган
    • Случай в очень счастливой семье | Квартал (Видео)  - 32211 марта ўқилган
    • Улуғбек Бакиров: Сўздан яралган ҳаёт (Лола Ҳотамова билан суҳбат) 1-қисм  - 32201 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига бугун роппа роса тўққиз ой бўлди…  - 32165 марта ўқилган
    • Ислом Каримовнинг ўлими МХХ учун қимматга тушди…  - 32131 марта ўқилган
    • 23 йил тақиқланган Шерали Жўраев миллий телеканалда чиқди (ВИДЕО)  - 32125 марта ўқилган
    • Ўзбек журналисти Ватан байроғи кўтарилган АҚШдаги гей-парад ҳақида  - 32116 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ШОҲ БИЛАН ШАЙХ ТЎҚНАШУВИ ҚАНДАЙ ЮЗ БЕРГАН ЭДИ? (1-қисм)  - 32100 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Президенти сўлим водийнинг дилбар Наманганига ташриф буюрди  - 32090 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Президент ўзбек халқининг эртанги кунга ишончини тиклади!  - 32089 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиëев: “Милицияни ўғри қилган ўзимиз”  - 32089 марта ўқилган
    • Насриддин билан яккабоғлик қудамнинг келин олиш базмида бирга эдик…  - 32076 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (1-мақола)  - 32073 марта ўқилган
    • Холида: Мамаекуб ака неча йилдан бери Лангарим деб куюб енасиз…  - 32069 марта ўқилган
    • ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ БОШ ВАЗИР БЎЛГАН ТОЖИК КУЁВИ  - 32067 марта ўқилган
    • Шерали Жўраев оиласида: Йилнинг энг шов-шувли никоҳ кечаси!  - 32065 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти аъзоларидан  - 32059 марта ўқилган
    • Президентга хориждаги ўзбек мухолифати ҳақида ҳуқуқ фаолларидан мактуб  - 32056 марта ўқилган
    • Сегодня День рождения Генерального секретаря МОПЧ М.Захидова. Поздравляем!  - 32042 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕВИДЕНИЯСИ ДИКТОРЛАРИГА “ОЧИҚ ХАТ”…  - 32028 марта ўқилган
    • ҚУТЛУҒ, МУБОРАК БЎЛСИН АЙЁМ, ШАҲАНШОҲИМИЗ!     - 32021 марта ўқилган
    • Саид Абдулазиз Юсупов: Террорчининг миллати бор!  - 32014 марта ўқилган
    • Кичик Ислом Каримов ўзбек прокуратурасини айблади (ВИДЕО)  - 32011 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: Бу такрорда илоҳийлик бор…  - 32011 марта ўқилган
    • Президентни ҳақоратлаш жиноят эканини наҳотки судья билмаса?  - 32004 марта ўқилган
    • Никто не ожидал от него такого выступления  - 31996 марта ўқилган
    • Якшанба – дам олиш куни: Козим Қаюмов – Атиргуллар очди чирой – Чархпалак…  - 31978 марта ўқилган
    • Қодиржон Ботировнинг уйи Бакиевга берилганидан маҳкамага шикоят қилинди…  - 31976 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Кўзингизни очинг, жаноб Президент, имконни бой бераяпсиз…  - 31976 марта ўқилган
    • Ғафур Раҳимов Мирзиëев шарофати билан Ўзбекистонга қайтади  - 31968 марта ўқилган
    • Мираброр Усмоновни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида  - 31961 марта ўқилган
    • Бошловчи Қуддус Аъзамга: Мен Сиз ва Сизга ўхшаш маддоҳлардан жирканаман…  - 31961 марта ўқилган
    • Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун, Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин…  - 31958 марта ўқилган
    • Президент ва Бош вазирга: Уйбузар ҳоким ишдан кетди, зарарни ким тўлайди?!  - 31957 марта ўқилган
    • Муҳаммад ИСМОИЛ: МИРЗИЁЕВГА ИШОНСА БЎЛАДИМИ? (2-мақола)  - 31935 марта ўқилган
    • МХХ раиси яхши одам бўлса, менга Россия ўрмонларида пишириб қўйибдими?  - 31910 марта ўқилган
    • Биринчи қадам ҳамиша оғир, аммо миллатнинг қаддини барибир тиклашимиз керак!  - 31898 марта ўқилган
    • ИШИДга қўшилган тожик полковнигининг янги суратлари тарқалди  - 31897 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да: “Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди…”  - 31885 марта ўқилган
    • Қашқадарёлик шифокорлар ўлмаган чақалоқни “ўлди”га чиқаришди…  - 31883 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёевга: Исмат Хушевни Ўзбекистонга қайтариш керак!  - 31881 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: ББС ўзбек хизматининг расмий вакили Тошкентга келди  - 31881 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: ШАФОАТ РАҲМАТУЛЛО ТЕРМИЗИЙГА БАҒИШЛОВ (“ЁДНОМА”)  - 31880 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Афсус, энг чиройли гулнинг ҳам бир кун, Сўлиб, оёқ ости бўлмоқлиги бор  - 31867 марта ўқилган
    • В Швейцарии все будут получать 2 250 евро в месяц. Даже не работая  - 31863 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (2-қисм)  - 31862 марта ўқилган
    • Мирзиёев ЎзТВ раҳбарига: ‘Озодбекка мешать қилма!‘  - 31862 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Ботир Қодиров: Йиғлайсанму  - 31852 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткор – Умида Мирҳамидова: Оқ атиргуллар…  - 31833 марта ўқилган
    • Профессор Гого Ҳидоятов: Турон тарихи. Кириш 1-қисм “Ўтганлар ёди” туркумидан  - 31826 марта ўқилган
    • Одамларнинг ювиниш учун оддий ҳаммоми йўқ, лекин данғиллама тўй қилгиси келади…  - 31825 марта ўқилган
    • Оддий фукаронинг мухбирларга хати ва унга “Дунё ўзбеклари” муносабати  - 31825 марта ўқилган
    • Талант АЛЕКСАНДЕРОВ: СЎНГГИ МАНЗИЛДАН РЕПОРТАЖ…  - 31824 марта ўқилган
    • Президентга: Уюшмани отбозорга айлантирган Муҳаммад Али кимнинг эркаси?  - 31824 марта ўқилган
    • Қаландар Қарноқий тимсолида Қарноқ қишлоғига сафар тарихи  - 31820 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Тошкент шаҳар милицияси (ГУВД) ҳибсхонасида (3-китоб, 4-боб)  - 31814 марта ўқилган
    • “Дунё узбеклари” представляет: “Ху из мистер Сафаев?”  - 31804 марта ўқилган
    • Ҳоким ўринбосари, kun.uz мухбиридан қўлингни торт!!!  - 31799 марта ўқилган
    • Бугун таниқли ўзбек журналисти Нусрат Раҳмат туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31797 марта ўқилган
    • Гафур Рахимов не смог приехать на похороны брата в Узбекистан  - 31796 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Қариндошлараро никоҳ – ирсий ва наслий чоҳ  - 31792 марта ўқилган
    • ЎзТВ режим хизмати раҳбари, СНБ ходими А.Шодмоновга бағишлов  - 31791 марта ўқилган
    • Олтин девор. Ўзбек спектакли – Ғани Аъзамов (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31790 марта ўқилган
    • Миллий мафкурани қайта кўриб чиқиш вақти келмади…ми? – “Кун.ўз”  - 31790 марта ўқилган
    • Открытое письмо Министру Внутренних Дел РУ генерал-лейтенанту А.А. Ахмедбаеву  - 31784 марта ўқилган
    • Ўктам Исматов Президентга: Судларнинг аҳволи Сиз айтгандан ҳам бадтар экан…  - 31780 марта ўқилган
    • Исмат Хушев “Озодлик”да Самандар Қўқоновнинг қамалиш тарихи ҳақида  - 31770 марта ўқилган
    • Лола Хатамова объявилась в публичном пространстве. Долго ждали этого дня…  - 31768 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар  - 31765 марта ўқилган
    • Фароғат Камолова Жиззах туманидаги Мўлканлик қишлоғида туғилган…  - 31761 марта ўқилган
    • АБДУЛЛА ОРИПОВ – ДАҲО!!! (Биринчи мақола)  - 31759 марта ўқилган
    • Омон Матжон: Евтушенко Ўзбекистонга бегона эмасди  - 31744 марта ўқилган
    • Таниқли жамоат арбоби Насриддин Муҳаммадиев вафот этди…  - 31742 марта ўқилган
    • Талантли ўзбек шоири Амир Худойберди – меҳмонимиз…  - 31741 марта ўқилган
    • Хуршид Даврон: “Давлат маслаҳатчиси мақомидаги ўзбек Берияси…”  - 31737 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Ватан битта, дунёнинг бошқа ҳеч қаерида Ўзбекистон йўқ!  - 31737 марта ўқилган
    • МХХга қарши уларнинг қинғир ишларини ошкор қилиш орқали курашиш керак  - 31734 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев прокурорларни “энг катта ўғрилар” деб атади  - 31733 марта ўқилган
    • Маҳмуд Ражаб: Ижодида чиқити йўқ шоир (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31732 марта ўқилган
    • Дониер Турсунов: Мы то знаем кто такой Сафаев…  - 31729 марта ўқилган
    • Мирёқуб Қобилов: Динда мажбурлаш йўқ Муҳокама учун мавзу (Биринчи мақола)  - 31724 марта ўқилган
    • Имрӯз шоҳи анҷумани дилбарон якест, Дилбар агар ҳазор бувад, дилбар он якест (Ҳофиз)  - 31717 марта ўқилган
    • Туркманистонда полиция билан оммавий муштлашув  - 31706 марта ўқилган
    • Гулноз Мўминова: Севган кишим Мени пайқасин, десанг, Оёғига ўралашма…  - 31699 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда ижодидан: ЎЗБЕК ГАМЛЕТИ ҲАҚИДА (Шукур Холмирзаев ёди)  - 31698 марта ўқилган
    • Жаҳонгир Исмоилов: “Сенга инсоф берсин, учинчи одам!”  - 31697 марта ўқилган
    • ЕХҲТ раиси: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш йўлига ўтиши лозим  - 31679 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳнинг ББСдаги чиқиши хусусида  - 31679 марта ўқилган
    • Анвар Каримов: Вот теперь пора…, настал переломный момент для Узбекской оппозиции  - 31678 марта ўқилган
    • АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен билан юзма-юз мулоқот  - 31671 марта ўқилган
    • Я, БАРОН, КОТОРОГО НАЗЫВАЮТ СФИНКС…  - 31671 марта ўқилган
    • Муҳаммадёқуб Ҳамроев: Самандар аканинг яқинларига табрикларимиз…  - 31668 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Ўнинчи – якуний қисм)  - 31667 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Буюк фарзандини унутган дорилфунун…  - 31662 марта ўқилган
    • BBC Путиннинг “хуфя бойлиги” ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилди  - 31658 марта ўқилган
    • Фарғонада Эркин Воҳидовнинг 80 йиллиги тантаналари бўлиб ўтмоқда  - 31650 марта ўқилган
    • Журналист Исмат Хушев номига келаётган ҳасрат ва хатлардан сатрлар… (2)  - 31649 марта ўқилган
    • Ф.Гюлен: «Мы, должны критически пересмотреть наше понимание ислама»  - 31640 марта ўқилган
    • Мирзиëев туғилган кунида янги қароргоҳга кўчиб ўтди (“Озодлик” радиоси видеоси)  - 31631 марта ўқилган
    • 22 июль куни Ғофур-Арслонбек Аҳмад ўғли Раҳимов 65 ёшга тўлади  - 31631 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов хотираларидан Абдулазиз Маҳмудов архиви  - 31621 марта ўқилган
    • Дилмурод Жумабоев: АҚШ Ғофур Раҳимовни “наркобарон” деб хато қилди  - 31612 марта ўқилган
    • Қурултой: Қамалганларнинг яқинлари «тавқи лаънат»дан қутулдими?  - 31602 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган