"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Бугун истеъдодли шоир ва журналист Асадулла Жўраев туғилган кун!

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Муҳаррир танлови, Редакция почтасидан, Сиёсат | 11/01/2013 20:53-     11546 марта ўқилди

асадулла жураев

ДАРХОН БЕКАТИДА КЎРГАНЛАРИМ
(2012 йил август охирлари)
Бугун эрта тонгда бир қизни кўрдим,
Метрода, чароғон вагон ичида.
У пари қаршимда ўтирар эди,
Қолдириб телбани армон ичида,
Гўзаллик шунчалар қулф урар эди,
Шунчалар лобарлик, шунчалар малол.
Кокиллар бир майин зулф ўрар эди,
Дудоқлар, лабларда кезарди хаёл,
Кўзлар фазоларга олиб кетарди,
Киприклар чеҳрага соя солгудек.
Бекатлар шовқинсиз бир-бир ўтарди,
Гуёки вақт, ҳаёт тўхтаб қолгандек.
Фақат термулардим, ҳушсиз ва ҳайрон,
Билмасдим, тонгдаги бу тушми, рўё.
Ҳар сафар манзиллар қилинса эълон,
Гўёки чирпирак бўларди дунё.

Бугун эрта тонгда бир қизни кўрдим,
Уни олиб қолди Дархон бекати.
Поезд қўзғолганда ўрнимда турдим,
Фақат шунга етди ожиз журъатим.

 

Метро елар эди, метро шошарди,
Энди менга йўқдир вақтнинг қизиғи.
Яна бош кўтарди кўмилган дардим,
Армонлар ичида яшаш ёзиғим.

 

Эсга тушармикан оразинг ёди?
Бу тумонат аро паришон турдим….
Метрода, чароғон вагон ичида.
Бугун эрта тонгда бир қизни кўрдим

Асадулла Жўраев

 

ШАХРИСАБЗ

я шахри

Мени ўз бағрига олганди шаҳар,
Кездим кўчаларин ёлғиз ва ғариб
Ҳамма нарса яшил – боғлар, далалар..
Ва фақат Оқсарой турар оқариб.

Оқсарой саҳнида сўйингиз мени,
Фалак қурбон дея қичқирган они.
Тирқираб отилсин томирларимдан
Яшил қоним менинг, ям-яшил қоним..

Ўшал билан топсин деворлар орой,
Ҳатто тош йўлаклар буяниб олсин.
Оппоқ орзулардек оппоқ Оқсарой,
Ям-яшил саройга айланиб қолсин.

Ям-яшил воҳага юз бурдим сўнгра,
Тоғларин пойига келдим сарсари.
Ҳамма нарса яшил – қирлар, адирлар,
Ва фақат Оқдарё ётар оқариб..

Оқдарё бўйида сўйингиз мени,
Фалак қурбон дея ҳайқирган они.
Тирқираб отилсин томирларимдан,
Яшил қоним менинг, ям-яшил қоним.

Рангинлик касб этсин бу оби ҳаёт,
Кўпирган тошқинлар яшил ранг олсин.
Оппоқ тилаклардек оппоқ Оқдарё
Ям-яшил дарёга айланиб қолсин.

Яшил шаҳрим менинг ям-яшил шаҳрим,
Сабза урган боғлар, ям-яшил ўтлар.
Зумрад саройларим, ложувард наҳрим..
Бошингга келдилар оппоқ булутлар…

Ёмғир оғушида қолганда шаҳар,
Кўкгумбаз чайинди, кошинлар ёнди.
Қайтиб келолмасам қошингга магар,
Алвидо айтарман бир умр энди…

…Яшил киядилар бунда одамлар,
Яшил қаболарда гўзаллар ўтди…
Булутлар кўчдилар, мен ҳам бир умр,
Оппоқ булутларга қўшилиб кетдим.

(А.Ж. Шаҳрисабз-Тошкент, 1989)

Қарғайди бир куни гўзаллар мени,
Қаровсиз муҳаббат учун қарғайди.
Мен пинак бузмайман, ҳадик тортмайман,
ОНАМНИНГ ДУОСИ МЕНИ АСРАЙДИ

Қарғайди бир куни дўстларим мени,
Сотилган садоқат учун қарғайди.
Мен пинак бузмайман, ҳадик тортмайман,
ОНАМНИНГ ДУОСИ МЕНИ АСРАЙДИ

Қарғайди бир куни шеърларим мени,
Ёлғона шеърларим мени қарғайди.
Барибир қўрқмасдан хўрлайвераман,
ОНАМНИНГ ДУОСИ МЕНИ АСРАЙДИ

Етар, ман на Жамшид, на Ҳотамтойман,
На орзуси поймол бўлган тўрғайман
Софлигу муҳаббат ҳаққи ҳурмати
Бир куни ўзимни ўзим қарғайман

Дўстсиз, ёрсиз ўтгин, О Асадулла,
Битта шеър куйида рангинг сарғайсин…
Жавоб бера қолгин ўшанда она
Ўзимдан ўзимни қандай асрайсан????

Асадулла ЖЎРАЕВ 1990 йил, Тошкент

 

я дунёБош муҳаррирдан:  Истеъдодли шоир, таниқли журналист Асадулла  Жўраевни “Дунё ўзбеклари”нинг кўп минг сонли ўқувчилари номидан бугунги таваллуд куни билан чин дилдан табриклаймиз.

Унга сиҳат саломатлик, бахт-саодат ва ижодий баркамоллик тилаб қоламиз!

Ўхшаш мақолалар йўқ

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга бир гуруҳ ёзувчилар томонидан шикоят…
  2. Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг: Илонга айланган йигит ёрининг тўйига қаршилик қилди…
  3. Улуғ ва бетакрор ёзувчи Абдулла Қодирий: Адабиёт ҳақида…
  4. Гулнора Каримова Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султоновни танқид қилди
  5. Танишинг: Ёш ва истеъдодли шоир Шуҳрат Шокир ижодидан намуналар
  6. Алишер Ибодинов. Бир томчи ёш (ҳикоя)
  7. Нусрат Раҳмат. Гўрков (ҳикоя)
  8. Вячеслав Охунов:»Гулдор пардани йиртайлик!»
  9. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевнинг Сирожиддин Саййид ҳақидаги мақоласини ўқиб…
  10. Сиз севган адиблар — Одил Ёқубов. Тилла узук (ҳикоя)
  11. Ўзбек кўп бутун Ер юзида, аммо, Оламда бошқа ҳеч Ўзбекистон йўқ — Мирзо Кенжа
  12. Сиз севган адиблар — Нурали Қобул. Бургутлар чўққиларда яшайди (ҳикоя)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.