Ҳалима Худойбердиева: Қизни асли осмондаги ой денглар…
Бир отанинг, бир онанинг боласи,
Бири каззоб, бири дунё ноласи.
У, битмас-ей, бу дунёнинг чаласи,
Кузи борлар тугри йулдан юрмаса.
Халол колар бир чеккада мунгайиб,
Харом уйнар кулочларин бахт ёйиб,
Харом усар ягринлари кенгайиб,
Кузи борлар тугри йулдан юрмаса.
Ини аввал суянчигинг буларкан,
Сунг-огригинг, дил санчигинг буларкан,
Хатто Сендай курга чиким буларкан,
Кузи борлар тугри йулдан юрмаса.
Кизни асли осмондаги ой денглар,
Кайгу юки босса кадди ёй денглар,
Кайгу балчигида ой хам лой денглар,
Кузи борлар тугри йулдан юрмаса.
Кур кузимдан ситилиб гам йиглайди,
Толеимда ёнмаган шам йиглайди,
Аёл, гудак, бани одам йиглайди,
Кузи борлар тугри йулдан юрмаса.
ххх
СИЗ ЙЎҚЛАБСИЗ…
Сиз йўқлабсиз «меҳр кўргизиб,
Келмаслар», — деб армонли.
Сиз бош эгиб йўқлайсиз-у
Аярмидик биз жонни.
Шундай йўқлаб келгандик бир,
Тополмадик, на илож,
Кийдирмоқчи эдик ахир
Бошингизга бахтдан тож.
Йўлингизга алвон-алвон
Чечак сочсак дегандик.
Умр боғида шўх-шодумон
Ғунча очсак дегандик.
«Айтсам, рад этса, қўйса чек»,
Андишангиз эшитиб,
Биз ўзимиз очмоқ бўлдик
Толеингиз эшигин.
Излаб келсак, мана, йўқсиз,
Ғурурли дил хомталаш.
Қайтмоқдамиз йўл шукуҳсиз,
Қайтмоқдамиз кўнгил ғаш.
Ўч ҳиссими кўзда қалқир,
Бир лоқайд, бир хотиржам.
Эртанги кун йўқлаб балки,
Сиз топмайсиз бизни ҳам.
ххх
Таскин
Дунё-гирром. Аммо халол
Дуст бор. Топсанг булади.
Худди офтоб, худди хилол
Суз бор. Упсанг булади.
Дунё бир камлигидан
Дод солмагин, биродар.
Кетар чог хам тобутингга
Буз бор. Ёпсанг булади.
Халима Худойбердиева
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ