"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Бош прокурор ўринбосари А. Шарафутдиновнинг ишдан кетгани хабар қилинди

Воқеа ва ҳодисалар, Муҳокама учун мавзу, Редакция почтасидан | 08/01/2013 17:47-     11635 марта ўқилди

Ўзбекистон

я бош

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Алишер Шарафутдинов эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани хабар қилинди. Мамлакат президентининг бу ҳақдаги қарори, норасмий манбага кўра, 8 январ куни имзоланган. 

Озодлик боғланган Ўзбекистон расмийлари бу хабарни тасдиқламади, айни пайтда уни инкор ҳам қилмади.

Бош прокурор ўринбосарининг ишдан олингани тўғрисида хабар тарқатган Ўзметроном сайтига кўра, Шарафутдиновнинг ишдан бўшатилиши сабаблари маълум эмас.

Бош прокуратуранинг расмий сайтида Алишер Шарафутдинов Бош прокурор ўринбосарлари рўйхатида турибди. Бироқ сайтдаги энг сўнгги материал 2012 йилнинг 20 декабрида жойлаштирилган.

Таниқли ўзбек мунаққиди Озод Шарафутдиновнинг ўғли Алишер Шарафутдинов республика Бош прокурорининг тергов бўйича ўринбосари лавозимига 2008 йилнинг апрелида тайинлангунига қадар мамлакат ички ишлар вазирининг тергов бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Генерал-майор Алишер Шарафутдинов “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист” унвони билан тақдирланган.

Манба: «Озодлик» радиоси

Ўхшаш мақолалар:

  1. Бош прокурор ўринбосари ишдан олинди
  2. Бир адашиб фохишалик қилдим, энди эса…
  3. Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг: Илонга айланган йигит ёрининг тўйига қаршилик қилди…
  4. Ҳаётдан эмас, нафсингиздан хафа бўлинг (Юсуф Расулга жавоб ўрнида)
  5. Юсуф Расул: «Сиз бу мақолангиз билан ўзбек матбуотидаги ўлик сукунатни буздингиз…»
  6. Содиқ Нурмуҳаммад: Аслида, химояга муҳтож тўҳматчи эмас, тўҳматга қолганлар бўлиши керак…
  7. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга бир гуруҳ ёзувчилар томонидан шикоят…
  8. «Дунё ўзбеклари»га россиялик ўзбек ҳайдовчиларидан шикоят. «Озодлик» ва «ББС» диқққатига!
  9. Академик Рустамжон Абдуллаев: Творцом экономики является человек
  10. Тўлқин Қораев: Ватандошларга мурожаат!
  11. «Дунё ўзбеклари»дан: Исмат Хушев номидан тарқатилаётган вирусларга алоқамиз йўқ!
  12. Сиëсий қочқинлар Ўзбекистонга бора оладими?
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.