Ўзбекистон ва Қирғизистон чегаралари вақтинча ёпилади

2013 йил 7 январь куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳратжон Ғаниев Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти маъмурияти вакили Женишбек Разаков билан учрашди.
Унда шу йилнинг 5-7 январь кунлари икки давлат чегарасида рўй берган воқеа муҳокама қилинди. Бу ҳақда Боткен вилояти ҳокимияти матбуот хизмати вакили Мамажон Бердишев АКИpress-Ош нашрига маълум қилган, деб ёзади CA-NEWS.
Унинг сўзларига кўра, учрашувда асосан 3 масала муҳокама қилинган: чегараларни имкон қадар тезроқ делимитация ва демаркация қилиш, икки давлат фуқаролари хавфсизлиги учун чегара постларини вақтинчалик ёпиб туриш ва Боткен вилояти чегарасида рўй берган тўқнашув юзасидан биргаликда суриштирув олиб бориш. Бердишевнинг айтишича, томонлан мазкур масалалар юзасидан ўзаро келишувга эришганлар.
Маълумотларга кўра, бугун 8 январь куни ўзбек-қирғиз чегарасида ва Боткен вилояти ҳудудида вазият барқарор.