Абдулла Орипов: Сен барҳаёт онамсан, Ватан…
Суъратда: Абдулла Орипов ва Жуманиёз Жабборов талабалар даврасида…
Менинг ҳам бор дўсту қароғим,
Шаънларига шеърлар куйладим.
Лекин танҳо қувонган чоғим,
Сирдошим деб сени ўйладим.
Бедард эмас умр ҳам асло,
Ҳасратлардан гоҳо сўйладим.
Шубҳа ичра қолганда танҳо,
Ғамдошим деб сени ўйладим.
Қучолмасман мен сени ҳаргиз,
Сен осмонсан, менчи зарра тан.
Қиблагоҳим, юпанчим ёлғиз
Сен барҳаёт онамсан, Ватан…