"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

ҲАР БИР ОДАМ ЎЗ ВАТАНИДАГИНА ЧИНАКАМ БАХТЛИ БЎЛА ОЛАДИ.

Дунё, Муҳокама учун мавзу, Редакция почтасидан | 08/01/2013 00:54-     11199 марта ўқилди

Отабек Тошев расми Отабек Тошев

Чет мамлакатда колиб ишлаб яшаш осон эмас, сенга доимо панжа орасидан карашади.

Мана мисол тарикасида Европани олайлик, бу ерда кейинги пайтда миллатчилик кайфиятини кучайганлиги, биринчи галда мусулмонларга карши муносабатларни ёмон томонга узгаришига олиб келди.

Бунинг асосий сабабларидан бири мусулмонлар мухожирлар ичида ягона жамоа ,уз динини каътий хамжихатлик билан химоя киладиган, туб жой ахоли турмуш тарзи урф- одатларидан узини узок саклаб унга кушилиб кетмайдиган.

Шу туфайли булса керак, махаллий халк вакиллари иш жойлари булса хам мухожирларга биринчи навбатда мусулмонларга иш бермайди.

Албатта конун хамма учун тенг буни инкор этиб булмайди, лекин ёзилмаган конун- коидалар хам борки уни хис килгач эзилиб кетасан киши.

Европаликлар одатда биринчи навбатда мусулмонлардан бегонасираса иккинчи уринда собик СССР халклари вакилларидан.

Махалий халк вакиллари жанубий Америка Африкадан келганлар билан муносабатлари яхши, бунга сабаб булар уртасидаги тарихий ришталарнинг бир- бирига богликлигидир.

Бугунги кунда Европадаги катта муоммолардан бири имигрантлар. Олдин булар керак эди, хозир эса молиявий иктисодий танглик окибатида, ишсизлик кескин купайиши билан чет элдан келганлар ортикча булиб колди уни устига хозирги Европа 20 йилдан олдинги эмас, йилдан- йилга жахон майдонида хам иктисодий хам сиёсий жихатдан салохияти тушиб кетмокда.

Бундай шароитда бу улкалардаги муоммоларга биринчи галда мухожирлар тугри келади. Агарда уларда ишлаш учун рухсатнома булса яхши. акс холда турар жойини хакини хам тула олмайди.
Одам боласи тугилган жойида уз биродарлари ёнида, аввалом бор уни танийдиганлар орасида азиз кадрлидир.

Бугунги кунда юртимиздаги огир ижтимоий шароит туфайли, млнлаб кишилар узга мамлакатларга мухожир булиб пул топиш илинжисида юрибдилар.

Буни тушинса булади агарда улар вактинчалик моддий ахволини тузатиб олиш ёки кандайдир маблаг туплаш учун она ватанини тарк этаётган булсалар.

Агарда кимдир бир умр уз такдирини бошка жойлар билан богламокчи булса ,бундайлар каттик адашади хаммага маълумки ватандошларимиз мол- дунё топиш илинжида юришибдилар. Чет элда у нарсаларни топиш анча осонрок булиб, бу дегани хаёт кечириш пулдан иборат экан деб колиб кетиш керак эмас.

Ахир факат шу моддий унсирларни деб ота юртдан воз кечиш канчалик ачик кургиликдир. Мухожиратда колиб кетишнинг фожиаси шундаки, одам истайдими йукми, аста- секин узлигидан маданиятидан воз кечиб узга бегоналар ичига сингиб кетишга махкум.

Оила болалар эса вакт утган сайин тезлик билан миллий хусусиятларини йукотади. Булар бари дахшат чинакам фожиа булиб, охир- окибат муаллак илдизсиз авлод- аждодларсиз осилиб колиш хеч нарса эмас.

Мухожирликда хеч камсиз бой- бадавлат яшаган такдирда хам, инсон зоти бахтли була олмайди.

Ёруг дунёда яшашдан максад нафс ё корин гами эмаску, бошка мукаддас туйгулар хам бисёр.

Ватанимизда хеч ким очдан силласи куриб улаётгани йук, тугри муоммалар куп колаверса бу муоммоларни ечиш бизнинг бурчимиз. Чеккадан кимлардир келиб ечиб бермайди. Бундай кийинчиликларнинг мавжудлиги бизга уз тугилган жойимизни тарк этишга хукук бермайди.
Шуни эсдан чикармаслигимиз керакки, каерда булмайлик яшамайлик мамлакатни юзимиз уни кайсидир маънода такдим киламиз. Хаммамиз биламиз чет элда ким билан учрашманг биринчи берилаётган савол сиз каердансиз деб сурашади.

Ёзганларим сунгида шу нарсани таъкидламокчиман. Ватан дегани бу факат бугунги кундаги географик мамлакат худуди эмас, у узок минг йиллик Турон, Туркистон мукаддас утмишига бориб такалади. Унинг илдизлари шунчалик чукур, каттаки унда канчадан- канча ота- боболаримиз мозорлари, рухлари ётибди.

Уларга муносиб авлод булиш учун, узимиз оиламиз, якинларимизни факат уйлаш севиш камлик килади, ватани хам унутмаслик керак.

Ўхшаш мақолалар:

  1. АҚШнинг 41 штатида Гриппдан жабрланганлар кўп экан…
  2. Юсуф Расул: Орамизда шунақа инсонлар ҳам бор…
  3. Намоз Нормўмин: Мени лол қолдирган ҳақиқатлардан баъзилари
  4. Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг: Илонга айланган йигит ёрининг тўйига қаршилик қилди…
  5. Уз ТВ показало передачу о ташкентских проститутках
  6. Тўлқин Қораев: Бахт энди фақат тушда (ҳикоя)
  7. Тўлқин Қораев: Ватандошларга мурожаат!
  8. «Ватанга қайтиш умидлари ёхуд Андишанинг оҳори тўкилгандаги аҳволи ҳақида …
  9. КЎЗ НУРИНИ АСРАЙЛИК…
  10. Ўзбекистон ва Ирландия: Шовқин муаммосини ҳал қилишдаги тафовутлар.
  11. Сиëсий қочқинлар Ўзбекистонга бора оладими?
  12. Темирхон — «Биринчи мухаббатим»нинг қудрати…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.