"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ижтимоий соҳа ҳақида баъзи фикрлар – приоритетларни ўзгартириш вақти…

Муносабат, Муҳокама учун мавзу, Редакция почтасидан | 08/01/2013 01:53-     12288 марта ўқилди

ТалантМен ижтимоий соҳада мухолифат вакиллари талаблари ва ҳукумат олиб бораётган ишларни қиёсий таҳлил қилган ҳолда, нисбатан ҳукумат сиёсатини қўллаб қувватлайман.

Чунки мустақилликнинг биринчи даврларида шундай сиёсат олиб бориш истиқлолни сақлаб қолишниг ягона йўли эди. Қудратдаги ҳукумат буни муваффақиятли амалга оширди.

Бугунги ислоҳотларни давом эттирган ҳолда, эндиликда, ижтимоий соҳада аста-секинлик билан приоритетларни дунёвий жамият томон буриш, истиқлолни нафақат ҳимоя қилади, балки янада мустаҳкамлайди:

• Совет даврида катта меҳнатлар эвазига шакллантирилган патриотизм, интернационализм тушунчаларини ўзимизга қайтаришимиз керак. Бунинг учун советлар даври тарихини ўз манфаатларимиздан келиб чиқиб ИЖОБИЙ ёритишимиз, бугунги кунимизни унинг давоми сифатида талқин қилишимиз керак деб ўйлайман.

• Миллат, дин ва урф-одатлар тушунчаларига катта эътибор қаратиш – тараққиётнинг душманидир. Аммо мустақилликнинг дастлабки йилларида халқнинг турмуш тарзи ва реал вазиятни эътиборга олиб, бу борада олиб борилган сиёсатни тўғри деб ҳисоблайман. ХХI асрда ҳам биз тил, дин ва урф одатлар каби айирмачи сарқитлар ёки воситалар билан шуғуллансак – глобал цивилизациядан умид қилмасак хам бўлаверади.

• Миллат тушунчасини – мамлакат халқига, динни – инсоний ахлоққа эътиқодга, урф-одатларни маданий турмуш атрибутларига алмаштириб кенг пропаганда қилиниши – ижтимоий соҳада Ўзбекистонни ривожланган мамлакатлар қаторига олиб чиқишнинг ягона йўли.

• Тилни давлат тили даражасига чиқарилиши, уни бошқа тилларга қиёслаш, устунлигини исботлаш ва ҳк. – булар билиб-билмай оддий алоқа воситасининг давлатлараро муносабатларни совуқлаштириш элементига айлантирилишидан бошқа нарса эмас. Иш юритиш тили шу мамлакат аҳолиси тил таркибидан келиб чиқиши керак. Аммо мактабларда инглиз тилини ўқитилишига катта эътибор қаратила бошланаётгани ўз мевасини беради. Бу жуда тўғри иш бўлаяпти.

• Мен “дин давлатдан айри ҳолда ривожланиши керак” тушунчасини адабиётга ва журналистикага нисбатан ҳам қўллаш лозим деб ҳисоблайман. Шоир ва ёзувчилар, журналистлар асло давлат ишларига, сиёсатга аралашмасликлари лозим. Улар таклиф, таҳлил ҳамда чақириқнамо лойиҳалар тайёрлашга ҳаракат қилмасликларини тушуниб етишлари керак. Бу сиёсатчилар, иқтисодчилар ва бошқа соҳа технократларининг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилади, ёки ислоҳотларнинг жадаллигини сусайтиради (Ўзича мустақилликнинг ашаддий тарафдорлари қилиб кўрсатишга уринувчи, самимиятдан йироқ Хайрулла Нуриддинов, Қуддус Аъзамовларнинг таҳлилий чиқишлари энсани қотиради.) Ижодкор юксак даражадаги тасвирий асар яратиш билан, журналист эса ахборот, воқеа ва ҳодисаларни муштарийга тезкор етказиш билан шуғулланиши – унинг профессионал фаолияти эканини унутмаслиги керак. Ҳатто сиёсий шарҳловчи, иқтисодий шарҳловчи, адабий танқидчи ва ҳк. каби “мутахассис”ларни мен шууримга сиғдира олмайман.

Бу фикрлар яқин ўтмишимизда бўлиб ўтган воқеа ва ҳодисалардан келиб чиққан шахсий хулосаларим ҳисобланади.

Бош муҳаррирдан: Мақола муаллифининг фикрларига биров қўшилар ёки қўшилмас. Энг муҳими у  кўнглидаги гапларни баён этаяпти. Лекин шундай эътиборга молик матнлар муаллифи негадир ўз исмини бизга ошкор этишни истамабди. Тахаллус ҳам қўймаб. Нима ҳам дердик. Бу унинг ҳуқуқи. Лекин нима бўлганда ҳам «Дунё ўзбеклари» фикрлайдиган   муаллифлар сони бир кишига ортганидан мамнун.  Биз номаълум муаллифдан ўз исмини ошкор қилган ҳолда янги мақолалар кутиб қоламиз.

Ўхшаш мақолалар:

  1. БИЗ МУҲАММАД СОЛИҲ ТАРАФДОРИ ЭДИК…
  2. Намоз Нормўмин: Яхшилик деворига ғишт ташиш…
  3. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳарририга Япониядан мактуб…
  4. «Дунё ўзбеклари» тақдим этади: “Ҳизб”дан қайтиб, чин ҳидоят йўлини танладим
  5. Нуқтаи назар: Ўзбекистон ва қари «Дирежёр» қиссаси
  6. Юсуф Жумаев. Халқ ва Оқ эшак (Ўн йил муқаддам ёзилган тарихий мақола)
  7. Дилмурод ЖУМАБОЕВ: НАМАНГАНДАН АБДУЛЛОҲ НУСРАТГА ОЧИҚ ХАТ
  8. Намоз НОРМЎМИН: МУСУЛМОН ОЛАМИНИНГ МУАММО ВА МАҚСАДЛАРИ
  9. «Дунё ўзбеклари» тақдим этади — Намоз НОРМЎМИН: ШИАЛАР НИМА ИСТАЙДИ?
  10. Қуръони Каримда ва Навоийнинг “Лисон ут тайр” асарида авлиёлик таърифи
  11. Журналист Исмат Хушевнинг Президент, мухолифат ва МХХ ҳақидаги мақоласини ўқиб
  12. Исломпарастларнинг мантиқсизлиги! Ёхуд ўзбек ҳалқига нажот борми?
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

5 комментариев

  1. fammone:
    09/01/2013 в 16:33-

    Куринишдан Исмат акага яхшигина тазийк утказилган куринади. Менинг бир изохим олиб ташланибди. Менинг изохим корани кора, окни ок деб, хакикатга багишланган эди! Мулла Намоз фикир эркинлигини ташвикот килмокда! Лекин бегона сахифадаги УХХ хакидаги бир изохни йукотишга эришлибди-ки, бу Исмат акага утказилган тазийкнинг кучини курастади ва УХХ-нинг репрессив ташкилот эканининг яна бир исботи булиб хизмат килади!
    Агар менинг езганларим хакорат деб тан олинган булса, давлат президентига нисбатан ишлатилаетган иборалар хам давлатни хакоратлаш балин баробардир! Давлатда, маълумки карийб 30 млн. одам бор. Демак, 30 000 000 — УХХ (Номоз, Абутов ва бошкалар) одам хакоратланган!

    Ответить
    • Ўқувчи:
      10/01/2013 в 02:14-

      Чунки Исмат Хушев сендай ахлоқсиз ва лақабнинг ортига яшириниб олмаган. Йигит бўлсанг исмингни очиқла Каримовнинг диктаторлигини тан ол, уни яхшилик йўлига давъат қилиш билан унга ҳам ўзингга ҳам яхшилик қил. Шунда ҳақиқий инсон сифатида изоҳларинг олиб ташланмайди…

      Ответить
  2. fammone:
    08/01/2013 в 16:58-

    УХХ малайларининг динга епишишидан максади маълум! Бу иложи булиб колса, дин позицияларини рукач килиб давлат тепсига чикиб олиш, бир суз билан айтганда, дин УХХ учун транпортер вазифасини утаб беради. Агар Узбекистон ахолисининг 90 фоизидан купини мусулмонлар ташкил килишини хисобга олсак, УХХ-нинг ана уша 90 фоиз ахолига тугридан-тугри алокасини дин урнатиб беради. УХХ-нинг стратегияси шу. Масалан, Мисрда Мурси кандай килиб давлат бошига келиб колди? Мурси Миср зиелилари танлаган йул эмас, Мурси провинциядиги дин ахлининг танлови.
    Узининг «30000000 -1 = 30000000» номли «тарихий» тезисларида, мулла Намоз давлат бошкарув жиловини сураб, уз репрессиялари учун 10 йил муддат сурабди. Лекин мулла Номоз натижасида Узбекистон умрида тиззсидан тура олмайди, ва бу жараен ун марта ва ундан куп марта ун йиллик жараенга айланиб кетади!!! Мисоллар Узбекистон атрофида етарли микиесдадир.

    Ответить
  3. ekspert:
    08/01/2013 в 09:05-

    Yaxsh fikr.Avtor nega o`zini yashirgan

    Ответить
    • Ismat Hushevga:
      09/01/2013 в 04:56-

      Hushev, endi UXX va azolarini ochiq haqorat qilishga otdingizmi? Tuturuq yoq ekanda sizda.

      Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.