"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Демак болажонларимизга “Қорбобо ва Қорқиз” жуда хам керак экан!

Тезкор хабар | 23/12/2012 19:51-     31707 марта ўқилди

 
я морозЎзбекистонда декабрь ойининг энг баҳслик мавзуси Қорбобо ва Қорқиз
бўлди. Биров энди уларнинг Янги йил байрамларида  бўлмаслигини айтса,
бошқа биров Қорбобо ҳам, Қорқиз ҳам кераклигини таъкидлайди. Бироқ бу
савол устида кўп ҳам бош оғритиш шарт эмас. Болажонлар учун ҳар иккиси
ҳам керак.  Бироқ, куни кеча Қарши шаҳрининг 10 сон ўрта мактабиди 1
синф ўқувчиларининг Янги йил байрами билан қўшиб ўтказилинган Алифбе
байрамининг гувоҳи бўлдим. Одатда 1 синф ўқувчилари учун ҳар икки
байрам қўшиб ўтказилинади.  Шу кунда болакайларнинг ёддан шеьрлар
ўқишларидан, рақсга
тушишларию, қўшиқлар хиргойи қилишларидан жуда завқландим.
Тўғрида, кечагина қўлида қалам ушлашни  ўрганган болакайлар бугун
мустақил равишда шеьр ўқиб туришса, қўшиқ куйлашса, бундан завқланмай
бўладими ўзи? Ўтказилган бу байрамда  театр актёрлари  ҳам иштирок
этишиб, Қорбобо образини саҳналаштиришган экан. Қорбобо бор эди, аммо
Қорқизни кўрмадим. Болаларга Қорбобо билан бирга “Чол ва капмир”лар
ҳам завқу шавқ улашишди. Актерлар бу образлари қойилмақом ўйнаб
болалар кўнглини хушнуд эта билишди.
Болаларнинг бу байрамларида уларга шундай савол ҳам берилди:  яна кимни таклиф қилайлик, кимни кўришни истайсизлар?  Болалар бир овозда Қорбобони
дея жавоб қилишди. Демак болажонларимизга “Қорбобо ва Қорқиз” жуда хам
керак экан! Бу ўринда баҳсу мунозара қилишлик ортиқча!
23 декабрь, 2012 йил.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
Қашқадарё вилоят бўлими раиси.

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.