"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

“Грин карта” эгалари: Ўз ҳақ-ҳуқуқларингизни биласизми?

В США и Канаду - на учебу, работу и проживание, Тезкор хабар | 10/03/2012 22:52-     20419 марта ўқилди

АҚШ бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ иммигрантларни жалб қилишнинг турли шаклларини жорий этган.

Улардан энг машҳури “грин карта”дир.

“Грин карта” қатор қулайликлар билан бир бирга, қатор чеклов ва мажбуриятларга ҳам эга.

Шунинг учун у ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш лозим.

“Грин карта” эгалари АҚШнинг барча штатларида доимий яшашлари мумкин.

• У иммиграция хизмати томонидан АҚШга кириш пунктларида кириш ёки чиқишингизни чеклаш хавфининг олдини олади. Қайтганингизда АҚШ иммиграция хизмати марказига кўрсатиш учун “грин карта”ни ўзингиз билан олиб юришни ёддан чиқарманг. Шунингдек, мамлакатга кириш ва чиқишда барча маълумотларни қайд этиб боринг ва ҳар доим уни қонуний киритиб боринг, яъни чегара текширувида ишлатинг.
• “Грин карта” таълим учун ҳукумат томонидан молиялаштириладиган ёрдам олиш ҳуқуқини беради;
• “Грин карта” эгалари университет ёки коллеж учун камроқ ҳақ тўлашлари мумкин;
• Иш вазифаси, соатидан қатъи назар, АҚШ ҳудудида жойлашган барча корхоналарда ишлаш ҳуқуқини беради. Бунда фақат АҚШ фуқаролари ёлланадиган компаниялар мустаснодир.
• Айрим ишлар фақатгина “грин карта” эгалари ёки АҚШ фуқаролари олиши мумкин бўлган хавфсизлик ишончномасини талаб қилади.
• Ўз бизнесини бошлаш ёки корпорациясини очишга рухсат беради;
• “Грин карта” эгалари пенсияга чиққач, Ижтимоий таъминот хизматидан пенсия олади;
• “Грин карта” эгалари АҚШлик турмуш ўртоғини ёки 21 ёшга тўлмаган кичик болаларини боқса, доимий яшаш ҳуқуқини олишлари мумкин;
• Агар сиз “грин карта”ни ўз оилангиз учун ҳам олган бўлсангиз, қазо қилсангиз ёки ишдан айрилганингизда ҳам улар АҚШда қолиши мумкин;
• Агар сизда АҚШда ишлаш ҳуқуқини берувчи бошланғич виза бўлса, хотинингиз ёки 21 ёшга тўлмаган ҳамда турмуш қурмаган фарзандингиз АҚШда қарамоғингиздагилар сифатида туришлари мумкин. Агар сиз АҚШда ишлаш рухсати билан бўлсангиз, фарзандингиз ўқиш учун ўқиш визасини, ишлаш учун иш визасини расмийлаштириш талаб қилинади. Мабодо, улар “грин карта” оладиган бўлса, 21 ёшга тўлса-да ёки ҳатто турмуш қуришса-да, АҚШда туришлари мумкин;
• Иммиграция тартибларининг келажакдаги ўзгаришлари сизнинг вақтинчалик рухсатномангизга таъсир кўрсатишидан ҳимояланган бўласиз;
• Хавфсизлик ишончномаларига эга бўлиш, ҳукумат грантларига лаёқатли бўлиш, экспорт чекловлардан озод бўлиш мумкин;
• АҚШ қонунчилигидаги аксарият ҳуқуқлар, масалан, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи фақат АҚШ фуқаролари учун татбиқ этилади;
• Кейинчалик АҚШ фуқаролигига ҳужжат топшириш ҳуқуқига эга бўлиш мумкин. Сиз АҚШ фуқаролигини олмасдан, бир умр “грин карта” эгаси бўлиб қолишингиз ҳам мумкин. Агар мамлакатингизда қўш фуқароликка рухсат берилса, у ҳолда АҚШ фуқароси ҳам, ўз давлатингиз фуқароси бўлиб ҳам қолишингиз мумкин;
• Уй сотиб олиш учун ипотека олиш анча осонлашади. Аксарият банклар ипотека кредити беришдан олдин “грин карта” ёки бошқа узоқ муддатли виза талаб қилишади. Баъзи банклар “грин карта”си бўлмаганларга ипотека кредитларининг фоиз ставкасини баландроқ белгилаши мумкин;
• Айрим штатларда сиз профессионал фаолият турлари, яъни кўчмас мулк агенти, суғурта агенти сингари фаолият учун лицензия олишдан аввал “грин карта” эга бўлишингизни талаб қилади;
• Кўплаб суғурта компаниялари ҳам шахсга соғлиқ ёки ҳаёт суғуртасини беришдан олдин “грин карта” олиш талабини қўяди.
• “Грин карта” эгалари штат ёки федерал сайловлар билан боғлиқ сиёсий кампанияларни амалга оширишлари мумкин;
• Кўпчилик бу ҳуқуққа эга бўлмаса-да, уларга солиқ тўловларида имтиёзлар ҳам бўлиши мумкин;
• Сиз қонуний мулк, машина, қурол ва ҳар бир америкалик олиш ҳуқуқига эга бўлган буюмларни харид қилишингиз мумкин;
• “Грин карта” эгалари АҚШнинг барча штатларида доимий яшашлари мумкин.
0 0share0

Манба: «Ватандош» газетаси.

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ноқонуний муҳожирлар диққатига: Полицияга нима дейишни биласизми?
  2. АҚШда ишлаш учун визани қандай олса бўлади?
  3. АҚШ фуқароси билан турмуш қурмоқчи бўлганлар учун…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.