Ислом фалсафасининг билимдони (Маҳмудхўжа Нуритдиновга табрик)
Ўзбекистоннинг таниқли шарқшунос, исломшунос, файласуф олими, имом-хатиб, фалсафа фанлари доктори, профессор Маҳмудхўжа Нуритдинов таваллуди муносабати билан
Ҳамкасабалар табриги
Сўнгги йилларда республикамизда маънавий қадриятларни кўтариш, алломалар илмий меросини, шу жумладан, ислом мавзусига тегишли асарларни ўрганиш ва тарғиб қилиш ишларига эътибор кучайди. Бу эса шарқшунос, исломшунос ва манбашунос олимлар учун жуда кенг имкониятларни бериб, тадқиқот объектларининг ранг-баранглигини таъминлади. Натижада илгари қарийб “теша тегмаган” мавзулар бўйича ҳам тадқиқотлар юзага кела бошлади. Ислом фалсафаси ана шундай мавзулардан биридир.
Шарқ фалсафаси, шу жумладан, ўрта асрлар мусулмон фалсафасининг Ўзбекистонда кам ўрганилган соҳалар қаторига киришининг бир нечта объектив ва субъектив сабаблари бор. Хусусан, собиқ совет давридаги тадқиқотларда Шарқ фалсафаси фақат материалистик нуқтаи назардан тадқиқ қилиниб, атеистик қарашлар асосида талқин этилган, унинг ажралмас қисми бўлган диний аспекти назарга олинмаган: машҳур файласуфлар таълимотининг илдиз-ўзаги, уларнинг диний эътиқоди, исломнинг назарий масалаларидан ҳисобланмиш Ислом илоҳиётшунослиги асосларини ўрганишга кўз юмилган. Бу ҳолат ўша давр тадқиқотларида кўрилган фалсафий масала ва мавзуларни янги ёндошув ва қарашлар асосида қайта кўриб чиқишни тақозо этади.
Шу ўринда айтиш жоизки, мустақиллик йилларида эришилган эътиқод эркинлиги ва исломшунослик тадқиқотлари учун очилган кенг имкониятлар натижаси ўлароқ ислом илмлари олимлари, мутасаввифлар ҳаёти ва илмий меросига бағишланган турли ҳажм ва савиядаги нашрлар пайдо бўла бошлади; халқаро ва республика миқёсида машҳур уламоларнинг юбилей саналари нишонланиб, илмий анжуманлар ўтказилди ва умуман олганда, бу тадбирлар ҳозир ҳам давом этмоқда. Аммо шуни айтиш керакки, ўрта аср алломаларининг фалсафий ва диний қарашларидаги уйғунликни акс эттирадиган тадқиқотлар етарли даражада яратилмади. Бунинг субъектив сабаблари ҳам бор, албатта. Зеро, ўрта асрлар Шарқ фалсафаси шу даврлар Шарқ фани тарихи каби ўзига хос жиҳатларга эга соҳа бўлиб, тадқиқотчидан араб, форс ва бир нечта хорижий тилларни, ўша давр илмий терминологиясини яхши билишни, шунингдек, антик давр ҳамда ўрта асрлардаги Шарқ ва Ғарб фалсафасидан, ислом тарихидан хабардор бўлишни ҳам талаб қилади. Афсуски, бундай талабларга жавоб берадиган мутахассислар бугунги кунда жуда кам.
Фалсафа фанлари доктори, профессор, арабшунос-шарқшунос, манбашунос ва исломшунос Маҳмудхўжа Нуритдинов ана шундай камсонли етук олимлардан биридир. Айни пайтда, М. Нуритдинов имом-хатиблик малакасига ҳам эга. Бу эса унинг исломшуносликка оид тадқиқотларида кўрилаётган масалага икки томонлама, яъни исломшунос ва файласуф олим ҳамда диний нуқтаи назардан ёндошиш имконини берган. Бундай қарашлар уйғунлигининг натижаси ислом мавзусидаги 250 га яқин мақола ва 10 дан ортиқ китобларда ўз инъикосини топган.
М. Нуритдиновнинг илмий қизиқишлари доираси ниҳоятда кенг бўлиб, илмий ишларида танланган мавзуни замонавий илмий методология асосида, фанлар аро ёндашув кесимида очиб беради. Ҳозирга қадар умумий ҳисобда олим қаламига мансуб 40 дан ортиқ китоб ва 400 га яқин илмий ва илмий-оммабоп мақолалар дунё юзини кўрди. Уларнинг орасида ўрта асрлар мусулмон Шарқида мавжуд бўлган турли фалсафий таълимотлар, уларнинг асосчилари ва машҳур давомчилари, бу таълимотлар ўртасидаги умумий ва фарқли жиҳатлар, калом фалсафасига тегишли масалалар, машҳур мутакаллимлар ва уларнинг қарашлари, қуръоншунослик, Шарқ фалсафасига таъсир кўрсатган антик давр фалсафаси ва Ғарбий Европа фалсафий фикрларига таъсир кўрсатган ислом даври фалсафий оқимлари, энциклопедист олимларнинг табиий-илмий ва фалсафий қарашлари орасидаги боғлиқлик, тасаввуф фалсафасининг шаклланиши, асосий сўфийлик тариқатлари, уларнинг янги даврдаги трансформацияси, онтологик ва умумонтологик масалалар, Бобурийлар салтанати билан боғлиқ мавзуларга бағишланган монография, дарслик ва мақолалар бор.
Бу нашрларнинг орасида хорижий нашриётларда чоп этилган “Қуръон маъноларининг араб тилидан илмий-изоҳли академик таржимаси” ҳамда “Қуръон сўз ва ибораларининг арабча-ўзбекча илмий-изоҳли луғати” алоҳида ўрин тутади. Чунки бу нашрлардаги изоҳлар ҳар бир атамага кўп тарафлама, яъни фанлар аро ёндашув асосида, бугунги кун илм-фани ютуқлари билан боғлиқ ҳолда тузилган. Шу жиҳатдан бу таржима Қуръони Каримнинг ҳозирда мавжуд бошқа таржималаридан фарқ қилади.
М. Нуритдинов етук олим бўлиши билан бирга, моҳир фан тарғиботчиси ҳамдир. Унинг “Маърифатли ислом” рукнидаги Ўзбекистон радиоси орқали мунтазам чиқишлари халқимизнинг диний саводхонлигини ошириш, кўпгина диний масалалар бўйича тўғри маълумотга эга бўлиб, билим доирасини кенгайтиришга хизмат қилади.
Мен зиёлиларимиз орасида Маҳмудхўжа Нуритдиновдек маърифатли, билимли ва илмли инсонларнинг кўпайишига тилакдошман.
Сурайё Каримова
ЎзФА Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик
институти илмий ишлар бўйича мудири,
тарих фанлари доктори.
Домла
«Домла» в переводе с узбекского означает – учитель, наставник, ментор, учёный муж, источник знаний.
Для меня обращение «Домла» по отношению к Махмудходжа Низамовичу Нуритдинову, доктору философских наук, профессору, имам-хатыбу, исламоведу не является формальным выражением уважения к старшему.
Будучи, на мой (в то время взгляд), зрелым ученым-арабистом, историком, с первых моментов моего знакомства с этим удивительным человеком, я почувствовал себя начинающим исследователем, которому нужно еще много постичь из того океана знаний и мудрости, которыми владеет Махмудходжа Низамович.
Мое знакомство с учёным началось в 2018 году при совместной работе в Международной Исламской академии Узбекистана. С первых дней знакомства я почувствовал силу вдохновения, исходящую от этой незаурядной личности. Мы вместе вели глубокие дискуссии по исламоведению и коранистике, обсуждали статьи по этим темам. Однако, для меня это были не только дискуссии и беседы, а своего рода источники вдохновения и уроками, которые я черпал из его знаний. Я не переставал удивляться широте его взглядов и опережающему современность мышлению. Я не ожидал на закате своей карьеры встретить такого единомышленника, который, сам не ведая этого, открывал передо мной более широкие перспективы взглядов на современное состояние науки, арабистики, исламоведения и коранистики.
На мой взгляд, весьма ценны его тезисы о том, что нежелательные проблемы религиозного характера в обществе, в первую очередь, берут свое начало от религиозного невежества, невежество же ведет к религиозному фанатизму, догматизму и прочим весьма нежелательным явлениям.
В этой связи значительную часть своей научной деятельности Махмудходжа Низамович посвятил исламоведению, в частности коранистике.
В своих трудах и статьях он доказывает целостность учения Ислама, рассматривая его как сложное, многогранное общественное явление, доказывает, что без глубокого, научного осмысления Корана невозможно развитие исламоведения, и в целом востоковедения.
Честно говоря, сегодня не много учёных, обладающих глубокими познаниями об Исламе и Коране и рассматривающих их под углом прогрессивного мышления в привязке с реалиями современности, в отрыве от примитивного, архаичного восприятия моральных и поведенческих норм Ислама.
Высокий интеллект, трезвый, критический и пытливый взгляд на научные проблемы, в сочетании с личной скромностью — качества, которыми можно вкратце охарактеризовать этого учёного.
Пользуясь этим приятным случаем, хотелось пожелать Махмудходжа Низамовичу Нуритдинову достижения еще больших высот в его кропотливом научном труде в назидание и в пример его последователей и учеников. Будьте здоровы «Домла»!
Шаниязов Камол Каримович
Арабист, востоковед, советник II класса,
ветеран МИД Узбекистана,
Кандидат исторических наук
Устоз Маҳмудхўжа Нуритдинов
Мен устоз Маҳмудхўжа Нуритдинов билан илк бор 2005 йил баҳор ойлари эди Вашингтон университети ва Ўзбекистондаги олий ва ўрта махсус диний муассасалар иштирокида уч йиллик грант лойиҳада бирга ишлашга тўғри келди. Ана шу даврларда махсус инглиз тили дарсларида ва лойиҳа аъзоларининг йиғилишларида устоз илмий салоҳиятини кенглигига ва сўзга уста эканликларига ҳамда ҳақиқатни юзига тик боқадиган (бор гапни) рўй рост гапириб қўя қоладиган хақиқатпарвар ва миллатпарвар фидоий-жонкуяр инсон сифатида яқиндан танидим.
Шундан кейин устоз билан илмий ҳамкорлигимиз бошланиб кетди. Устоз 2005 йилнинг охирларида АҚШга хизмат сафари билан кетиб қолдилар. Лекин мунтазам интернет тармоқлари орқали у ерда езган илмий-ижодий ишлари билан яқиндан танишиб бодим. Орада устоз нашр эттирган мақолалари ва Қуръони каримни ўзбек тилидаги академик таржимаси устида иш олиб бораетганларидан ҳам хабардор бўлдим.
Тақдир тақозоси билан 2018 йил биз яна устоз билан бир илмий жамоада ишлаш бахтига муяссар бўлдим. Бунга академик Нематилла Иброҳимов сабабчи бўлдилар. Ўша кезлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистон ислом академияси ташкил этилди. Мен ва устоз Домла Н.Иброҳимов томонидан ишга таклиф қилиндим. Устоз “Қуръоншунослик ва ҳадисшунослик” бўлими бошлиғи ва мен эса “Фиқҳ ва калом” бўлими бошлиғи лавозимида иш бошладик.
Мен ушбу даргоҳда устозни кашф қилдим десам муболаға бўлмайди. Устоз билан 2019 йил Тошкент ислом университети, Президент фармони билан Ўзбекистон халқаро ислом академиясига айлантирилгунга қадар бирга ишладик. Ушбу даврда устоз акдемиянинг ўқув услубий дастурларини шакллантиришда ва асосий ва махсус фанларни танлашда, акдемияни салоҳиятли кадрлар билан таминлашда жонбозлик кўрсатдилар.
Устога янги илмий чўққиларни эгаллашда муваффақиятлар тилан билан бир қаторда, узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қоламан.
Илхомжон Бекмирзаев
тарих фанлари доктори, профессор
10.03.2023 йил.
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ