САМАРҚАНД ДУНЁНИНГ ТАҚДИРИНИ ЎЗГАРТИРИШИ МУМКИН

Соҳибқирон ҳазрат бобомиз ҳақида бир неча асрлардан буён ёзилади ва турфа қарашларга асосланган фикрлар айтиб келинади. Улар орасида ҳавасмандлик билан ёзилган дунёнинг етакчи сиёсатчилари ва тадқиқотчиларининг мулоҳазалари анчагина. Шу билан бирга Амир Темур ва унинг сирли салтанати, жаҳон илм фани, давлатчилиги, адабиётига катта улуш қўшган авлодлари ҳақида аламзадалик билан ёзилган асарлар ҳам бор. Ҳатто Ҳазрат бобомизнинг исм шарифлари ёнига «ланг»,яъни чўлоқ деган ҳақоратомуз сўзни қўшиб ,ҳузур қиладиганлар ўша замонларда бўлган ва ҳозир ҳам уларнинг авлодлари орамизда яшамоқда.
Лекин АмирТемур ва Темурийзода даҳоларсиз бу дунё анча тор ва бечора бўлиб қолар эди.Буни нафақат биз,балки дунёнинг турли ҳудудларида яшаган ва яшаётган донишманд зотлари айтиб келади.Аммо Олтин Ўрда хони Тўхтамишхон ва Турк султони, беқиёс истеъдод соҳиби Йилдирим Боязид ўртасидаги қақшатқич жанглар биз туркийлар тараққиётини бир неча асрларга орқага сурди.Ҳолбуки,бу ҳаёт мамот жанги бўлмаслиги,аксинча биз ўзаро бирлашиб дунёни юклаштириш сари биргаликда ҳаракат қилишимиз керак эди. Бироқ бизни душманга айлантирган кучлар бунга йўл бермади.Бизнинг табиатимиздаги заиф нуқталардан рақибларимиз устамонлик билан фойдаландилар ва бизни парчалаб ташладилар.
Бугун эса азалдан дунёнинг эътиборида бўлган қадим Самарқанд яна жаҳон аҳлини ўзига қаратмоқда.Ер юзининг ярмидан кўпини бошқараётган давлатлар раҳбарлари Ўзбекистон етакчисининг таклифига биноан Самарқандда жамландилар.Тўғрисини айтганда тинчи бузилган дунё ўзининг муаммоларига ечим излаётган бир пайтда Ўзбекистон ер юзига даъвогар давлатлар раҳбарларини бир нуқтага — Самарқандга чорлади.Ажаб эмас,яқин кунларда бир биридан аразлашиб юрган мамлакатлар Самарқанд саммитидан кейин дўстлик ва ўзаро ҳамкорлик муносабатларини тикласа.
Бир пайтлар соҳибқирон Амир Темур,Йилдирим Боязид ва Тўхтамишхонларни жангга чорлаганларнинг яна ер юзида қон тўкишни тўхтатмаётган бугунги авлодлари ажаб эмас Туркий давлатларнинг Ражаб Тоййиб Эрдуғон, тиниб тинчимас ислоҳотчи Шавкат Мирзиёев каби доно йўлбошчиларнинг саъй ҳаракатлари туфайли совуқ урушларга барҳам берилса, деган умиддамиз.Ўшанда ер юзининг ҳусни жамоли, дея таърифланган Самарқанд дунёнинг тақирини ўзгартирган муҳташам шаҳар сифатида ҳам тарихда из қолдирар эди.
Рўзибой ҚЎЛДОШЕВ
журналист