Самарқанд халқаро аэропортида Хитой етакчисини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, миллий куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 15 сентябрь кунига мўлжалланган. Шу куни олий даражадаги Ўзбекистон-Хитой музокаралари бўлиб ўтади.

Аввал хабар қилинганидек, Хитой Раиси 16 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.