«Самарқанд саммити тарихда қолади», – эксперт
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Аброр Юсуповнинг айтишича, Самарқандда ўтказилаётган саммитни тарихий деб аташ учун барча асослар бор.
«Самарқанд – ўрта асрлардан илм-фан ва маданият ўчоғи бўлган. Шу нуқтаи назардан минтақанинг энг йирик анжумани – ШҲТ саммити Шарқ гавҳари бўлган Самарқандда ўтказилаётгани бежиз эмас.
Самарқанд саммити тарихда энг йирик анжуманлардан бири сифатида тарихда қолади. Чунки ушбу анжуманда ШҲТ географик жиҳатдан кенгайишига оид ҳужжатлар қабул қилинади, мураккаб шароитда аъзо мамлакатлар ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилиши кутиляпти, уч йиллик пандемиядан сўнг 15та мамлакат раҳбарининг бир жойга тўпланиши – буларнинг барчасини тарихий воқеа деб аташ мумкин», – деди эксперт.