Шерзод Асадов: Бўлажак саммит олдидан режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот бердим
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида Самарқанд шаҳрида ўтказилган ОАВ вакиллари учун брифингда шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот бердим.
Бўлажак саммитда 8 та аъзо мамлакат — Ўзбекистон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, 3 та кузатувчи мақомидаги мамлакат — Беларусь, Эрон, Мўғулистон ва 4 та меҳмон сифатида таклиф этилган мамлакат — Туркия, Озарбайжон, Туркманистон, Арманистон давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этади.
Аввал ташкилотга аъзо давлатлар етакчиларининг тор доирадаги мажлиси, сўнг барча делегациялар иштирокидаги кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтади.
Якунда бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Шунингдек, саммит тадбирлари баробарида 14-16 сентябрь кунлари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг давлат ташрифи, 15-16 сентябрь кунлари Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг ташрифи, 14-16 сентябрь кунлари Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар бўлиб ўтади.
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ