"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида брифинг бўлиб ўтди

Воқеа ва ҳодисалар | 12/09/2022 10:33-     10581 марта ўқилди

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида Самарқанд шаҳрида ўтказилган Президент матбуот котиби Шерзод Асадов  иштирокида ўтказилган брифинг давомида шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.

http://www.dunyouzbeklari.com/wp-content/uploads/2022/09/1-tg.mp4

Бўлажак саммитда 8 та аъзо мамлакат — Ўзбекистон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, 3 та кузатувчи мақомидаги мамлакат — Беларусь, Эрон, Мўғулистон ва 4 та меҳмон сифатида таклиф этилган мамлакат — Туркия, Озарбайжон, Турманистон, Арманистон давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этади.

Қайд этилишича, аввал ташкилотга аъзо давлатлар етакчиларининг тор доирадаги мажлиси, сўнг барча делегациялар иштирокидаги кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтади. Якунда бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, саммит тадбирлари баробарида 14-16 сентябрь кунлари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг давлат ташрифи, 15-16 сентябрь кунлари Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг ташрифи, 14-16 сентябрь кунлари Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар бўлиб ўтади.

 

Ўхшаш мақолалар йўқ.

МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.