Азим Тўраев: — СУД ТЕРГОВИСИЗ ЧИҚАРИЛГАН ҲУКМ ҚОНУНИЙМИ…
Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий
Кенгаши раиси Х.Б.Ёдгоров.
“Дунё ўзбеклари” нашри Бош муҳаррири
Исмат Хушев ва барча ОАВга
Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 13-мавзе,
15-уй, 36-хонадонда яшовчи, 29.06.1968 йилда
туғилган Тўраев Азим Жамилович томонидан
НАЗОРАТ ТАРТИБИДА ОЧИҚ ШИКОЯТ
ЖИБ Юнусобод туман судининг 2022 йи 16 февраль куни 1-1004-2106/806-сонли жиноят иши бўйича ҳукми бўйича Ўз.Р. ЖПКнинг 11,22,26,90,94,95,122-моддалари талаблари тартибида.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 484-моддасида ҳукм бекор қилиниши ва ўзгартирилиши учун умумий асослар белгиланган бўлиб, унга мувофиқ:
1) Суд терговининг тўлиқ эмаслиги ёки бир ёқлама олиб борилганлиги;
2) Ҳукмда баён қилинган суд хулосалари ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;
3) Ушбу Кодекс нормаларининг жиддий бузилганлиги;
4) Жиноят кодекси нормаларининг нотўғри қўлланилганлиги;
5) Жазонинг адолатсизлиги суд қарорларининг апелляция, кассация ёхуд назорат тартибида бекор қилинишига ёки ўзгартирилишига асос бўлади.
Ана шу ЖПК талаблари ыщпол тарзда бузулган =олда ЖИБ Юнусобод туман судининг 2022 йи 16 февраль куни судланувчи Муродова Дилоромхон Ганиеванинг Юнусобод – 9, 21-уй, 83-хонадонида судья А.Шамахмудов раис, судья ёрдамчиси Н.Тошпўлатов котиб, Юнусобод туман прокурори катта ёрдамчиси Ш.Шомирзаев, адвокат Д.Маджидовалар иштирокида ўтказилган сайёр суд мажлисида гувоҳлар иштирокисиз, суд терговисиз чиқарилган суд ҳукмидан қуйидаги важларга асосан норозиман:
- 10.2021 йилда участка нозири Х.Ибрагимовнинг: — шундай ёзсангиз қолган пулни ундириш осон бўлади., деган маслаҳати билан Юнусюбод туман ИИО ФМБ бошлиғи, полковник А.М.Шермуҳамдов номига ёзган аризамда: — Дилором Муродова ИНФИНБАНКдан кредит олиб бериш учун 4600 АҚШ долари олиб, ваъдаси устидан чиқмасдан алдаб кетган Муродова Дилоромхон Ғаниевнага чора кўришингизни сўрайман., деган мазмунда ариза ёзганман.;
- Шундан сўнг, участка нозири Х.Ибрагимов ўргатгани бўйича тушунтириш хатига: — Д.Ғ.Муродова имтиёзли кредит олиш учун “сентир” банкдан ресурс олиш учун керак деб 4600 АҚШ доллар сўради., деган аслида Д.Муродова айтмаган гапларни қўшганман (кейин билсам, ИНФИН – Марказий банк ресурисиз, маҳаллий ва хорижий таъсисчилар сармояси билан ишлайдиган Акционерлик тижорат банки экан), ҳолбуки бу пайтда касал бўлган Д.Муродова 500 АҚШ долларини қайтарган эди.;
- Ана шу ариза ва тушунтириш хати асосида Юнусюбод туман ИИО ФМБ ТБ катта терговчиси Б.М.Акрамов 31.10.2021 йилда Д.Ғ.Муродовага Ўз.Р.ЖК 168-моддаси, 2-қисми, “а” банди билан жиноят иши қўзғатиш ва ишни дастлабки терговга юбориш ҳақида қарор қабул қилгач, 2021 йил 08 ноябрда мени сўроқ қилганида: — Д.Муродова дастлаб, қолган пулни қайтариш ҳақида тилхат ёзгани ва 4600 АҚШ долларни тўлиқ қайтарганини айтганман., ушбу кўргазмам ўша кунги сўроқ баённомасида қайд этилган. Шу тариқа, участка нозирининг, пул қайтарилгач иш яраштирув билан тугайди деган ваъдаси бир четда қолиб чинакам тергов бошланиб кетди.;
- Юнусобод туман ИИО ФМБ ТБ катта терговчиси Б.М.Акрамов мени Д.Ғ.Муродова билан таништирган Саломат Мардиева, Анварбек Тўрабеков, Амон Ғайбуллаевларни ҳам сўроқ қилганида ушбу гувоҳлар Д.Муродова ушбу пулларни кимгадир пора бериш учун олган., деган тергов органи версиясини тасдиқламаган. ЖПКнинг юзлаштириш учун асослар номли122 –моддасида: — илгари сўроқ қилинган икки шахс кўрсатувлари ўртасида жиддий қарама-қаршиликлар бўлганда бу қарама-қаршиликларнинг сабабини аниқлаш учун юзлаштириш ўтказилади. Юзлаштиришда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳ сўроқ қилиниши мумкин., дейилсада на тергов, на судда ушбу гувоҳлар билан гумонланувчи ва судланувчи ўртасида юзлаштириш ўтказилмади.;
- 2021 йил 25 ноябрь кунги сўроқ баённомасига кўра, терговчи Б.М.Акрамов саволларига Д.Ғ.Муродованинг жавобида кредит олингач 3% миқдорида хизмат олиш ҳақида, ёки кимгадир пора бериш ҳақида гап бўлмагани, А.Тўраевдан олган пулни банкдан 1.400 000 кредит олиб беришда амалга оширган хизматим учун ишлатганман., деб тергов органи режалаштирган айбловга умуман иқрор бўлмаган бўлсада, унга қўйилган дастлабки Ўз.Р.ЖК 168-моддаси, 2-қисми, “а” бандида қайд этилган айблов ўзгартирилиб: — Ўз.Р.ЖК 168-моддаси, 3-қисми, “б”, ЖКнинг 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан., айб эълон қилинган Айблов хулосаси ЖИБ Юнусобод туман судининг 2022 йил 16 февраль кунги суданувчининг уйида гувоҳлар иштирокисиз, суд терговисиз ўтган сайёр суд мажлисида чиқарилган ҳукм билан тасдиқланган?!
- 2022 йил 14 февраль куни судья А.Шомахмудовга: — Муродова Дилоромга даъвоим йўқ, менга зарарни қопаб берди., деб ариза топширсамда, сайёр суд мажлисига борган бўлсамда суд жараёнида иштирок этиб, ҳақиқатни айтиб кўргазма беришга имкон бермади..;
- Судланувчи Д.Муродова фирмамиз ҳужжатлари билан танишгач, фирмангиз олдин кредит олиб ёпмаган, молиявий кўрсаткичлари валюта кредити олиш талабига жавоб бермайди, шунинг учун ҳисоб рақамингизни АТБ “Ифинбанк”га ўтказинг, сўнг бизнес режа тайёрлаб кредит олиш талабига мос келадиган фирма топамиз., деганидан сўнг унга ўзаро келишган ҳолда, гувоҳсиз, тилхатсиз олдиндан 4500 АҚШ доллор хизмат ҳақи берганман. У бу пулларни бирор одамга пора сифатида бераман деб айтган эмас. Иш жараёнида билдимки Дилором опа ошқозон, қандли диабет касалиги туфайли доимий даволанишга муҳтож экан. Даволанишга муҳтож сўраганида дори учун 100 АҚШ доллори берганман. Фирмамиз ҳисоб-рақамини АТБ “Ифинбанк”га ўтказганимдан сўнг ҳам, опа кўп касал бўлиб иш чўзилиб кетганидан ҳамкорларим норози бўлгач, кўп оввора бўлманг кредит керакмас пулни қайтаринг., деганимда, дастлаб 500 АҚШ доллари берган бўлсада тилхат йўқлиги учун қолганнини бермайди деган хавотирда, участка нозири Х.Ибрагимовнинг пул қайтарилса келишув бўлади деган гапига ишониб, Дилором опа айтмаган гапларни, ёнимда адвокат бўлмагани учун тушунмасдан аризага қўшганимдан пушаймонман. ЖКнинг 238-240-моддаларида билатуруб ёлғон кўргазма берганлик учун жавобгарлик кўрсатилган, лекин ана шу маълумотлар тергов органи томонидан алдов йўли билан киритилган бўлса, суд ЖПКнинг 22-моддаси асосида ҳақиқатни аниқлаши лозим эди, лекин судья А.Шамахмудов бу қонун талабига риоя этмасдан ўта адолатсиз ҳукм чиқарди.
- Дастлабки суриштирув даврида Дилором опа оғир касал бўлишига қарамасдан қолган пулларни тўлиқ қайтарганидан сўнг, тергов органи уни шахси номаълум мансабдорга пора беришда воситачиликда айблаб ишни судга оширгач, судья А.Шамахмудов жиноят ишида мавжуд бўлмаган 4600 АҚШ доллорини далилий аъшё деб кўрсатиб., аслида йўқ далилий аъшёни – жиноят ишида сақлансин., деган мантиқсиз ёлғонни суд ҳужжатларига қўшиб бир кекса оғир касал аёлга туҳмат ҳукм чиқарди.;
- Далилларни бевосита ва оғзаки текшириш тўғрисидаги Ўз.Р.ЖПКнинг 26-моддасида: —Жиноят ишини юритишни амалга оширишда суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд далилларни бевосита текширишлари, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларни сўроқ қилишлари, эксперт хулосаларини эшитишлари, ашёвий далилларни кўздан кечиришлари, баённома ва бошқа ҳужжатларни ўқиб эшиттиришлари шарт. Ушбу Кодексда назарда тутилган алоҳида ҳоллардагина бу қоидалардан четга чиқишга йўл қўйилиши мумкин. Суд фақат суд мажлисида текширилган далилларга асосланиб ҳукм чиқаради., дейилган лекин, судья А.Шамахмудов мен иштирок этмаган суд ҳукмига: — гарчанд Д.Муродова айбига қисман иқрор бўлсада, унинг айби далиллар, гувоҳ А.Тўраевнинг дастлабки кўргазмаси билан тасдиқланиб., деган гапларни ҳеч қандай тергови ўтказмасдан, ўз ваколатидан ташқарига чиқиб, айблов хулосасини сўзма-сўз кўчирган.;
- Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2018 йил 29 январдаги СОКҚ-490-III-сон Қарори билан тасдиқланган Судьялар одоб-ахлоқ кодексининг 5-модасида: — Судья одил судловни амалга ошираётганда суд процесси барча иштирокчиларининг процессуал ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда, ҳар қандай бевосита ёки билвосита ташқи таъсирлар, ниятлар, босим ёки аралашишлардан қатъи назар мустақил ҳаракат қилиши, фақат фактларни баҳолашдан келиб чиқиши ва ички ишончига асосланиб, қонунга ва ҳуқуқий онгига амал қилиши шарт., дейилган. Ҳукмнинг хулоса қисмида: — Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг А.Тўревдан давлат фойдасига пора предмети 4600 АҚШ доллори сўмга нисбатан қиймат, миллий валютада ундирилсин., Ўз.Р.ЖПКнинг 4974 — моддасига мувофиқ аппеляция шикояти ҳукм эълон қилинган кундан 20 сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан ҳукм нусхаси олинган кундан эътиборан шу муддат ичида берилсин дейилган., дейилган бўлсада, на мен, на судланувчи Д.Муродовага суд ҳукми юборилмасдан туриб ижро органига юбориш орқали аслида тергов органининг “план” бажариш уюштирган сунъий жиноят ишларини тасдиқловчи қўғирчоқ судья эканлигини ўз исботлаган.;
- Менинг аризамда Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги доимий яшаш манзилим, телефон рақамим аниқ кўрсатилган бўлсада, мени 48.709 538 сўм жаримага тортиш тўғрисидаги суд Ижро варақаси мен туғилган Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Мажбурий Ижро бюросига юборилганидан хабар топганимдан сўнг, судья А.Шамахмудовга учрашиб нега бундай қилганини сўраганимда, у: — норози бўлсангиз, шикоят ёзинг., дегани боис, ундан ана шу саволга “Судьялар одоб-ахлоқ кодекси” доирасида расман жавоб беришини талаб қиламан.;
Тергов органи айблов хулосасини сўзма – сўз кўчириб ҳукм чиқарадиган хиёнатчи судьялар мавжуд экан ҳеч қачон адолат бўлмайди?! Зеро, Ўз.Р.ЖПК ва суд тўғрисидаги қонунларимизда, судьялар фақат суд терговида аниқланган важлар асосида ҳукм чиқарсин., дейилсада мазкур ишни юритувга олган судья А.Шамахмудов ушбу конституциявий талаб ва судьялик қасамига риоя этмасдан, менинг ва Д.Ғ.Муродованинг апеляция шикоятимизни рад этиш орқали қонун билан қўриқланадиган моддий, маънавий ҳамда ҳимоя ҳуқуқларимиз поймол этилишига сабабчи бўлди.
Қонунийлик тўғрисидаги Ўз.Р.ЖПК 11-моддасида: — Судья, прокурор, терговчи, суриштирувчи, ҳимоячи, шунингдек жиноят ишини юритишда иштирок этувчи барча шахслар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига аниқ риоя этишлари ва уларнинг талабларини бажаришлари шарт. Қонунларни аниқ бажаришдан ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра юз берганидан қатъий назар, жиноят процессида қонунийликни бузиш ҳисобланади ва белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади., деб аниқ белигилаб қўйилган.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев қашшоқликга қаршу кураш бошлаган бир даврда А.Шамахмудовга ўхшаган судьяларнинг нафақадаги, оғир хаста бир аёлни сохта айбловлар билан жиноятчига айлантиришиининг одил судлов ниқобидаги жиноятдир!.
Юқорида қайд этилган қонунга итоатсиз судья А.Шамахмудовнинг қилмишлари оқибатида содир бўлган процессуал қонунбузарликларга барҳам бериб адолатни тиклаш учун Судьялар Олий Кенгашидан:
- Судья А.Шамахмудовнинг юқорида баён этилган қонунга итоатсиз қилмишларига ҳуқуқий баҳо бериш учун, унга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, Ўз.Р.ЖПК 11-моддаси талаби асосида қонуний чора кўришни.;
- ЖИБ Юнусобод туман судининг 16.04.2022 йилдаги бир кунлик сайёр – судланувчининг квартирасида ўтказилган суд мажлисида Ўз.Р. ЖПКнинг 22,26,90,94,95,122-моддалари талабларига хилоф чиқарилган ҳукмни бекор этиб, содир бўлган ишнинг ҳақийқий ҳолатига мувофиқ келадиган адолатли ажрим чиқарилишини назоратга олиш.;
- Ушбу шикоят бўйича адолатли қарор қабул қилингунга қадар судланувчи Д.Ғ.Муродова ва А.Ж.Тўраевга нисбатан чиқарилган Мажбурий ижро бюросига юборилган ижро ҳаракатларини тўхтатиб туриш борасида амалий ёрдам беришни сўраймиз!
Ҳурмат билан —
А.Ж.Тўраев.
99 875 85 05
Х.Р.Асқаров
Ишончли вакил
08.09.2022 й.
Илова: — Ижро варақаси, ЖИБ Юнусобод туман судининг 16.04.2022 йилдаги ҳукми, судья А.Шамахмудов жавоби, ишончномадан нусхалар.
Жами: 11 варақда.
PS: Шикоятда қайд этилган ариза, тушунтириш хати, далилий аъшёга оид ва бошқа маълумотлар 1-1004-2106/806-сонли жиноят ишида мавжуд.
Сизнинг мурожаатингиз Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал Қабулхонасига муваффақиятли юборилди!
Диққат!!! Қуйидаги малумотларни сақлаб олинг
Мурожаат рақами | 116714-s/22 |
Текшириш коди | fd4d667fff |
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ