«Бутун Хитой халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар шифо топишини тилади», — деб ёзди у.

5 сентябрь куни Хитой жануби-ғарбидаги Лудин Ганьцзы-Тибет автоном префектурасининг Лудинг округида 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила ўчоғи 16 км чуқурликда жойлашган, дея хабар бермоқда «Синхуа» агентлиги Хитой сейсмологик тармоқлар марказига таяниб.

6 сентябрь ҳолатига кўра, 66 киши офат қурбон бўлган, яна 15 киши бедарак йўқолган, 253 нафар аҳоли тан жароҳати олган, улардан беш нафарининг аҳволи ҳозирда ўта оғир, 70 нафари эса оғир тан жароҳати олган.

Зилзила туфайли Сичуан провинцияси маъмурияти энг юқори даражали фавқулодда ҳолат режимини жорий қилди.