"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Илҳом БОБОЕВ: Газета деганда энсангиз қотмасин…

Ватандан хабарлар, Муносабат, Муҳокама учун мавзу, Ўзбекистон | 01/07/2021 14:37-     16679 марта ўқилди

                 

 Илҳом БОБОЕВ -1991 йил 7 февралда, Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган.Маълумоти олий. 2016 йилда Самарқанд Иқтисодиёт ва сервис институтини тамомлаган. Ҳозирда Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий коммуникациялар университетини 4 босқич талабаси. Иштихон туманидаги Иштихон овози газетасида турли лавозимларда ишлаган. 2020 йилдан Иштихон туман ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси-матбуот котиби лавозимида ишлаб келмоқда

 

 

ГАЗЕТА ДЕГАНДА ЭНСАНГИЗ ҚОТМАСИН….

Нафақат журналистлар, балки ҳар биримизнинг бурчимиздир. Ҳашар, муҳтожларга ёрдам бериш, меҳнат қилиш -булар ота-боболаримиздан етиб келган миллий қадрият, маънавий бойлик ва биз ҳам келажак авлодга уларни етказишимиз зарур.

Ҳозирда кўпчилик журналистлар босма нашрларни «ўтиш даврида»дея талқин этишмоқда. Балки бу ҳақиқатдир. Шу боис ходимлар ўз ишига янада масъулият билан ёндошиб, ўз устида кўпроқ ишлаши зарур. Айтайлик, ошпазнинг таоми хўрандаларга ёқмади. У нима қилади? Ишлашни хоҳлаган ошпаз эртаси кун янада яхши таом тайёрлашга ҳаракат қилади, ундан кейинги куни бундан ҳам… Шу тариқа у хўрандалар қандай таомни хуш кўришини англаб ишлайди ва муваффақиятга эришади. Журналистлар учун ҳам газетхонлар бугун қайси мавзуда, қандай мақола ва янгиликларга қизиқишини англаш, улар истагини қондириш вақти келди. Бунда кенг жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш лозим. Барчаси иқтисодга бориб тақалганидек таҳририятларнинг ривожланиши ҳам шунга боғлиқ. Бу борада биз жамоамиз билан муштарийлар томонидамиз. Албатта, сиз азиз тумандошларимизнинг қўллаб қувватлаши биз учун зарурдир.

“Интернет” нашрларида кўпроқ шов-шувли мақолалар эътиборни тортади. Бу эса омманинг фикрини чалғитишдир.

Қуйи нашрлар- туман газеталарида ҳам ахборт олиш ва узатиш жараёнини тезлаштириш мақсадида газеталарнинг веб сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари очилди ва бунда хориж тажрибаси қисқа муддатда ўзини оқлаётгани сезилмоқда. Баъзан босма матбуотнинг «куни битди, таҳририятларни тугатиш ёки тарқатиш керак» каби фикрлар ҳам қулоққа чалиниб қолади. Ривожланган мамлакатлар тарихига эътибор қаратсак, газеталар ривожланиши учун уларнинг электрон шаклларини яратишган. AҚШда биринчи эълектрон газета 1990-йилда пайдо бўлган ва у «Тhе Эълектрониc Club» деб номланган. Aнглияда нуфузли нашрларнинг биринчи эълектрон шакллари 1995 йилда ташкил қилинган.

Тезкорлик-давр талаби. Бундан ташқари маркетингсиз эндиликда ишлаб бўлмаслигини бугун кўпчилик таҳририятлар англамоқда. Халқнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда «юмалоқ» жанрдан чиқиш вақти келди. Энг асосийси, тезкорлик, мазмун ва газетани ўз вақтида муштарийга етиб боришидир. Шундай эмасми азизлар?!

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекистон: Президент Каримов қариндош-уруғчиликка қарши гапирди
  2. Лангарнинг биринчи кредити ва Шамс-Навоий фирмаси сирлари (13)
  3. Президенту Республики Узбекистан Исламу Абдуганиевичу Каримову
  4. Гулнора Каримова Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султоновни танқид қилди
  5. Сарвар Усмон: “Дадам милиция бошлиғи урганидан кейин вафот этди”
  6. Ит ҳураверади, карвон ўтаверади — «Озодлик» радиосига жавоб
  7. Абдуғофур Маматов: Мустақиллик ўзлигимизни англаш бахтини берди
  8. «Озодлик» радиоси: Ватандаги ваҳимали воқеалар важоҳати…
  9. Фотиҳ Султон: Обуна жангги — Сезон қачон бошланади
  10. «Дунё ўзбеклари» почтасидан: Bugungi ta’lim tizimiga kimlar mas’ul?
  11. «Қачон футболимиз ривожланади?!» «Пахтакор» мухлислари диққатига…
  12. Самарқандда аҳоли газ қувурларининг кесилишига норозилик билдирди
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.