Рўзибой Қўлдошев: «Жамиятда Исмат Хушевга эҳтиёж ва эътибор бор»
Ўзбек журналистикасининг бирорта вакилига ўхшамаган, «раҳмдил ва меҳрибон оллоҳ номи билан» дея, ўз кўрсатувларини бошлайдиган, жарангли ва шижоатли овози билан миллионлаб мухлислар эътиборига тушган Исмат Хушевни бугунги таваллуд айёми билан табриклайман!
Биламан, Исмат Хушевнинг чиқишлари ҳаммага ҳам бирдек ёқмайди. бу табиий,чунки одам боласи ҳаммага бирдек ёқиш учун туғилмаган. лекин ўзбек журналистикасининг бошқа исмат хушеви йўқ. у битта. шунинг учун ҳам унинг муонзарали фикрлари кўпчиликни ҳайратлантиради, ўйлантиради ва баҳс мунозарага чорлайди. демак, жамиятда унга, унинг ўзига хос қарашларига, баъзан қизишиб, куйиб пишиб гоҳо вазминлик билан гапиришлари, ҳис ҳаяжонга берилиб шеърлар ўқишларига эҳтиёж, эътибор бор.
Ана шундай қизғин, қайноқ ҳаёт қўйнида жўшиб,жасорат билан ижод қилаётган ҳамкасбимга мустаҳкам соғлик тилайман. мудом ватан ишқи, юрт меҳри унинг вужудига куч қувват ҳадя этаверсин!!!