ДАДАХОН ЁҚУБОВ: КАСБГА САДОҚАТ

20¬–ИЮНЬ–мамлакатимизда қўшалоқ байрам. Биринчиси Ўзбекистон Республикасида ”Мустақиллик декларацияси” қабул қилинган кун. Иккинчиси эса ўзбек халқининг асл фарзанди, журналист, шоир ва тарихчи, иқтисодчи олим, йилнинг энг фаол сиёсий арбоби, ўз касбининг садоқатли мутахассиси Исмат Ҳушев таваллуд топган кун.
Бу муборак айёмлар билан бутун халқимизни, мустақиллик ва адолат учун курашган замонамиз қаҳрамонларини ва “Дунё ўзбеклари” мухлисларини чин дилдан қутлаймиз. Уларнинг мамлакатимиз равнақи, халқимиз бахт-саодати, тинчлиги ва фаровонлиги йўлидаги улкан ишларига муваффақият ёр бўлсин.
Мақоламиз учун шиор сифатида эрксевар шоир Ҳамроқул Асқарнинг Сизга бағишлаб ёзган достонидан лавҳа келтирдик. Таниқли ижодкор таъкидлаганидек, Сизнинг ҳизматларингизни халқимиз хеч қачон унутмайди, доимо шарафлайверади.

Шоир дўстингиз ҳақиқатни ёзган. Сиз Дон Кихот каби ёвқур қаҳрамон, Муқанна сингари ватанпарвар, бир сўз билан мард инсонсиз. Тўғри, баъзи камчиликларингиз ҳам йўқ эмасдир. Мен унинг ижобий, фойда келтирувчи томонларинигина биламан. Баъзан эҳтиросга берилиб, қизишиб кетишингизни, кўнгилчанглигингизни, соддадиллигингизни ҳисобга олмаса нуқсонларингиз йўқ ҳисоб. Яна бир нуқсонингиз эсимга тушди, бошқа одамга яхшилик қилиб, унинг ҳаётдаги мушкулларини ечишга кўмаклашиб, руҳан ҳузур топиш, шу тариқа ўзингизни ва касбингизни намоён қилиш, ўзингизни бу йўлда аямаслик, унинг оқибатида азоб-уқубатларга тез-тез дучор бўлиш кабилардир. Камина бу хусусиятни касбга садоқат дея тушунаман. Сизнинг юзлаб яхши фазилатингиз ичидан фақат биттасини, журналистлик касбига бўлган содиқлигингизни бир оз ифода этишга уриниб кўрамиз (қўлимиздан келганича) ҳамда мазкур мақолага шу мавзуни танлаймиз.
Муқаддима. Журналистика,умуман ижодкорлик инсон шахсининг ўзидан, унинг руҳиятидан бошланади дейишади. Унинг дунёга келиши, оиласи, ота-оналари, олган тарбияси, билимлари, тажриба ва маҳорати. Яна Яратган томонидан инсонга ато этилган иқтидор. Меҳнат ва изланиш.Омад ва кураш. Ота– оналаримиз бизларга ном қўяр эканлар, тақдиримиз учун уни тилак, эзгу ният эканлигини ёшимиз олмишга яқинлашганда англай бошлаймиз. Каминанинг номи Дадахон бўлгани учун, шунга муносиб бўлиш учун интилиб яшадим. Сизнинг номингиз ҳам бугунги кунингизга, қисматингизга туғилган пайтингиздаёқ асос солинганлигини кўрсатиб турибди.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатини варақлаймиз. ИСМАТ (а) 1.Номус, иффат,поклик. Гули: Тирикчилик битди–ю,сақланди исмат. Алишер найлайин, шу бўлди қисмат. Уйғун ва Иззат Султон. Навоий драмаси. 2.ИСМАТ–эркаклар исми. Ҳа, бу ном эгаси ўз ор-номусини пок сақлайдиган хақиқий эр йигит фазилатини акс эттирувчи, халқ ўғлонига муносиб исм. Ундай инсоннинг жисми оловда куйиб кетса ҳам, Муқанна каби сирин бой бермайди. Орини сақлайди. Журналист Исмат Ҳушевнинг тақдирида ана шу воқеалар силсиласини кўриш мумкин. Энди Ҳушев –Ҳуш атамасига келсак, у яхшилик, эзгулик хабари сифатида ўзбек тилидан ўрин олган. Камина ҳам, бошқа мухлислар ҳам ҳар сафар бу сайтга кириш олдидан яхши ният, яхшилик илинжида компьютер муруватини босамиз. Ва ҳар бир мухлис мамнуният хислари билан уни қабул қилади. Бу Сизнинг ҳаётингиз ва у орқали дунёга нигоҳ ташлаш демакдир.Сиз олис Канадада туриб, ўзингизни, оилангизни ва нисор кўнгиллар исматини сақлаб келмоқдасиз. Шоир айтганидек, исмингиз қисматингиз эканлигига энди ишонгандирсиз?
Исматжон, дўстим! Сиз ҳам энг аввало инсон, кейин журналистсиз. Лекин исм ҳам, касб ва аҳлоқий фазилатларимиз ҳам тақдиримизни белгилаши аниқ. Аммо одам боласининг ўз шахсий ҳаёти, қувончу ташвишлари, армону орзулари бўлади. Журналист бўлса ҳам, ижодкор бўлса ҳам, унинг ҳам ширин жони, руҳи, азобларга дош бериб келаётган қалби бор. Айниқса, муҳожиротда яшашга мажбур этилган ижодкор учун яқинлар, Ватан соғинчи унинг армони ва интилган буюк орзуси эканлигини тасаввур этиш қийин эмас. Ота–оналар, катталар дардига шерик бўлаётган болаларнинг дунё ҳақидаги тасаввурларини ширин эртак деб аташ қийин. Шундай бўлса ҳам, ҳавф –хатар, ҳақоратлани енгиб ўтиб, Исмат Ҳушев ўз мустақил “Дунё ўзбеклари” интернет газетасини яратди. Энг замонавий электрон ахборот воситасига эга бўлди. Бу уринишни наваторлик, яъни ўз касбий фаолиятида янги услуб ва имкониятлардан фойдалана билиш, иҳтиро яратиш, кашф этишга тенглаштириш мумкин.
Наваторлик. Бундай хусусият барча ижодкорларда мавжуд. Аммо Сизда у тажриба оширишдан, мўлжаллаб қўйилган лойиҳалардан, дунёда юз бераётган турли жараёнларга зийраклик билан ёндашувдан бошланади. Ахир, янгиликни хис этмаган ижодкор ҳаётдан орқада қолади. Яратувчилик ҳақида ўйламаган киши эса одамларга бенаф бўлади.
2012 йилда ташкил этилган “Дунё ўзбеклари” мустақил интернет газетаси бошқа сайтларга ўхшамаган, ўз таркибида ОАВ, матнли адабиётлар, хужжатлар, фото, видео ва аудио турларини бирлаштирган архивли, почта аълоқаси, боғланиш тармоқларига эга манбаа сифатида намоён бўлди. Унинг турли интернет тармоқлари орқали узатилиши изчиллигини, мавзулар ранг-баранглиги, жанр хусусиятлари бойлиги, энг муҳими, ўта тезкорлиги оммалашиб кетишини таъминлади. Бу электрон нашрга юборилган матнлар узоғи билан бир-икки соат ичида чоп этилади. Мухлислар муносабати эса очиқ. Қарама–қарши фикрларга ҳам йўл берилади. “Дунё ўзбеклари” интернет тармоғидаги ўзбек тилида нашр қилинадиган энг нуфузли матбуот воситасига айланди. Уни дунёнинг 160 мамлакатида ўқилади, рус ва ингилиз тилларидаги таржима нусхалари ҳамда лотин алифбосидаги матнлари ҳам мавжуд.
Интернет газетада таниқли ёзувчи Абдулқосим Мамарасуловнинг қайноқ мақолалари, Ҳамроқул Асқарнинг шеърлари, Муҳаммад Исмоилнинг бадиа, илм-фан, адабиёт,китобсеварликни улуғловчи, Бердиёр Жумаевнинг ёшларни иҳтиро ва кашфиётларга, келажак сари чорловчи илмий мақолалари, дунё ижтимоий тармоқларида берилаётган энг яхши ва қизиқарли мавзулар кенг ёритилмоқда. Ҳоразмий каби Лондондан туриб ёзувчи олим, Отабек Тошев каби сиёсатчи, Матёқуб Ҳамроевдек ватанпарварлар чиқишларини мухлислар орзиқиб кутишади. Айниқса, Эврил Турон билан боғлиқ воқеалар, уни даволаш учун моддий ва маънавий ёрдамнинг ташкил этилиши, ҳавфлардан асралиши интернет сайти мухаррирининг катта ташкилотчи менежер эканлигидан далолат беради. Газетани молиявий жиҳатдан таъминлашдек оғир масала ҳам Сизнинг зиммангизда. Интернет ҳам хазина, ҳам қурол, ундан эзгу ишларда фойдаланиш Сиз каби мутахассисларга боғлиқ.Телевидение эса ўтган асрнинг мўъжизаси сифатида кексайиб қолди. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган “Исмат Ҳушев билан юзма-юз” видеодастури муаллифлик кўрсатувининг ҳақиқий намунасидир. Ўз фикрингиз, ўз муносабатингиз бутун бир ҳодиса ва воқеаларни керакли ўзанга солиб юборишини мутахассислар билишади. Оддий тамошабинлар эса барча воқеа ва ҳодисаларга ўз қаричи билан ёндошадилар. Баъзи тушунмаганлар эса ўз фикрини жамоатчилик фикри дея йўналтиришга уринадилар. Сиёсатчилар бу техналогияни кўп қўллашади. Муҳокама қанча ранг баранг бўлса, шунча катта эътиборли эканингизнинг далолатидир.
Муаммо, таҳлил ва ечим. Матбуот, мухбир ёки журналист халқ билан мулозимлар ўртасидаги кўприк десак, бу оз. Балки барча соҳаларда юз берадиган ва содир бўладиган оқибатларнинг сабабларини олдиндан хис этувчи таҳлилчи, башоратчи, ва ҳавфларнинг олдини олувчи ташкилотчи ҳамдир.”Дунё ўзбеклари” сайтида эълон қилган мақолаларингизнинг ижтимоий,сиёсий,иқтисодий, умуман барча натижалари ҳақида изчиллик билан ёритиб боришингиз одамлар ишончини уйғотади ва бу ўз навбатида жамоат фикрини шакллантиради. Жамоат фикри эса моддийлашади. Фикримизни давр ва воқеалар силсиласида далиллашга ҳаракат қиламиз.
Сиз эса менга ҳавас билан боқар эдингиз. Телевизор кўрсатмайдиган олис қишлоқ аҳолиси тележурналистни таниганларига жуда ҳам ҳавасингиз келди. Сиздаги самимийлик, болаларга хос соддалик мени ҳам ҳурсанд қилди. Жовуз муаммосини ҳам суратга олдик, ҳам обкомнинг биринчи секретари Ислом Каримов билан маслаҳатлашиб, ечим излашга қарор қилдик. Масалани ўрта ечимини топдик ва кўрсатувда бу ҳақда И. Каримовнинг фикрини суратга олдик. Суратга олиш жараёнида Сиз бир оз қизишиб кетдингиз. Энди, ростини айтаман, ўша даврдаги Қашқадарё область партия қўмитаси биринчи секретари Ислом Каримов: “Исмат Ҳушев ташқарига чиқиб турсагина саволларингизга жавоб бераман!”,– деб туриб олди.Унинг илтимосини бажаришга мажбур бўлдим, Жовуз масаласини уччаламиз биргаликда ижобий ечимга келтирганимиз–бу ҳақиқат. Аҳоли чўлга кўчирилмайдиган бўлди. Обком бува яқин жойдан уйи бузилганларга ер участкаси ажратиб беришга ваъда берди. Шу тариқа мухбирлар ва амалдорлар ҳамкорлигида жавузликларнинг масаласи ечилди. Ҳатто улар бир фалокатдан омон қолдилар. Кўп вақт ўтар ўтмас биз айтган ўша тик адир кўчиб тушди. Лекин хеч ким азият чекмади. (Мақола билан танишаётган мухлислар кўчки балосини, шу табиий офатни эслаб қолишсин, яна унинг давомини мисол тариқасида тилга оламиз).
Тўйбола Исматжон, ҳақида гапирсак, у ўз ижодий фаолияти ва ташкилотчилиги билан бўлиниб кетган Ўзбекистон фуқароларининг асосий фаол қатламини бир мақсад йўлида бирлаштиришга ҳисса қўшган муҳаррир ва сиёсий арбоб сифатида ўзини намоён қилди. Бу унинг барча камчиликларини (агар улар бўлса) ювиб кетса керак, деган фикрдаман. Унинг башоратли талқинлари рўёбга чиқди.
Журналистика ахлоқи. Иним Исматжон! Тарихдан маълумки, улуғ ижодкорларгина ўз фикрини далил ва исботлар билан қизишмай айтади. Интернет бу киберқурол, уни ўз уйи, ҳамюртлари томон ғазаб ва нафрат ўқи билан отиш хақиқий хоинликдир. Бобур бобомиз, ўзлари Ҳиндистонда шоҳ эдилар, юртимиз гадоси сифатида хеч қачон ёмон сўз айтмаганлар. Ҳатто душманлари ҳақида ҳам.
Исматжон, интернет отамиздан қолган чорбоғ эмас. Унда чоп этилаётган мақолаларнинг ҳам аҳлоқий, ҳам қонуний маъсулияти бор. Эсингизда бўлса, “Жабрдийданинг ҳасрати” деб номланган мақола юбориб, уни Эргашувчи Сулаймонга, кейинчалик номини ва ниқобини ўзгартириб, овга чиққан Қора мерганга очиқ ҳат ўрнида юборган эдим. Лекин уни чоп этмай тўғри қилганингизни англадим. У номсиз, аниқроғи йўқ исмли муҳаррир бош бўлган сайт. Унинг барча башорат ва таҳлиллари тўғри чиқмади. Ёмон адашди, ўзини ишга ёллаганларни ҳам юзини қоро қилди. Ғазаб билан эмас, мулоҳаза билан ёзиш кераклигини, аниқроғи журналистика аҳлоқини билганида шу кунга тушмаган, унга ишонган одамларнинг бошига ташвиш солмаган, жамиятда низо уруғини тарқатмаган бўлар эди. Бу қора қалам ва қора жағ Бундан икки юз йил илгари Байронга, Пушкинга ва Нодирабегим қадр қиммати ва ор номусига лой чопламоқчи бўлган Оқ подшоҳ палончининг фитнасини яна қўллай бошлади. Шунинг ўзи унинг муҳолифат эмас, душманнинг қўғирчоғи ва хоин эканлигини исботлаб турибди.
Бу мухаррирнинг номини эслатмаслик ниятида, андиша қилган ҳолда, ушбу мақоладан бир лавҳани тақдим этаман:” Шу йил (гап 1916 йил апрель ойи ҳақида) 16 апрелда ёзган мақолангизни яна қайтадан чоп этибсиз. Албатта, уни бир оз юмшатибсиз, имло ҳатоларини тўғрилабсиз. Иғвономангизга Янги “ота” деб ном ҳам қўйибсиз. Келинг, агар ёзганингиз сиёсий панфлет бўлса, мендек бечора одамни бадном қилишдан сизга нима фойда? Бу ҳунарингизни шу кунларда ҳам такорорлаб, мағзавангизни яна ичибсиз. Ҳа, ҳа, бир ўқ билан икки нишонни урмоқчисиз. Ҳатто дунёдан кўз юмиб кетган одамга ҳам миннатли насиҳатингизни айтиб, алаҳсирашингизни ҳисобга олсак , Эски мақолангиз ичига бугунги муаммоларни яна чайнаб, тиқиштириб, уч ва ундан кўпроқ нишонни пойлаганингиз аниқ, жаноб Эргаш Сулаймон, Қора мерган қиёфасидаги, қора жағ!
Тўғрисини айтсам, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган қарорлар, таниқли журналист Шароф Убайдуллаев таъкидлаганидек, одамлар дилида яхши кунларга умид уйғотди. Мен эса бу илиқликни, “Ассалому алайкум баҳор!” деб кутиб олдим. Чунки устимдан жиноят иши, бир жиноятга қайта- қайта очилавериб, чарчаб кетдим. Ҳақиқий фирибгарлар четда қолиб, ариза билан прокуратурага бориб, икки ой гувоҳ, яна икки ой, гумонланувчи, яна кейинги икки ойда жиноятчига айлантирилдим. Гувоҳлар топилди, тайёрланди.
Шу ўринда “Коррупция хақидаги қонун” давлатимиздаги энг катта воқеа эканлигини айтишни истайман. Коррупцияни йўқотишнинг энг асосий омили, берувчининг бўлмаслиги зарурати эканлигини таъкидлашни истар эдим. Пора ёки пул эвазига Қонунларни бузувчи, яъни берувчи одам, олувчидан ҳам кўроқ жазоланиши зарур. Ёзма шартномасиз пул эвазига бажариладиган икки фуқаро муносабатидаги маблағ ҳажми, ҳизматнинг қонунийлиги масалалари белгилаб қўйилиши бу иллатни йўқ қилиш имкониятларини беради.
Фитрат ҳазратлари тирик бўлганларида Сизнинг “Фитратга мурожаат ёки руҳ билан суҳбат” мақолалар туркумингизни ўқиб, ҳурсанд бўлишларига ишонгим келмайди. Ҳар хил алжирашлар билан бобокалонимизнинг руҳини шод қилиш мумкинми? У киши ўз фикрларини шарм-ҳаё, ўқувчиларга беписанд битмаганлар, андиша билан сўзлардан моҳирона фойдаланганлар. Улуғ зот томонидан ёзилган ”Нажот йўли” (Раҳбари нажот) асари ва айниқса, “Оила ёки оила бошқариш тартиблари” (1914) китобида ҳар жиҳатдан соғлом бўлган оила етиштирган фарзандларгина миллатни юксакка кўтара олишини, уни истибдоддан қутқаришини айтади: “Бу дунё кураш майдонидир. Бу майдоннинг қуроли соғлом жисму тан, ақл ва ахлоқдир. Лекин ана шу қурол-аслаҳамиз синиб, занг босиб чириб кетган. Шундай қуроллар билан бу дунёда бизга на саодат ва на роҳат бор…”. — дейди.
Ҳар бир мақолангизда “Миракизм” атамасини қўллаб, Ўзбекистон халқининг барчасини “Миракизмчи” деб атабсиз. Луғатлардан қидириб, бу атаманинг маъносини топа олмадим. Бу калит сўзнинг” илмий” моҳиятини ҳам ўзингиз изоҳлаб берибсиз. Ана кашфиёту, ана фалсафа! Муаллиф сифатида патент олсангиз арзир экан деб, яна ўқишни давом эттирдим. Сиз “файласуф” сифатида: ” Бугунги ўзбекларнинг ақли ва руҳига ҳукмрон бўлган ҳақиқий дин – ислом эмас, мустақилликнинг ижод намунаси, миракизмдир” ,-деб фикр айтибсиз. Ўз мусулмон миллатига туҳмат тошини отган бу “одам” руҳан касал бўлиб қолган, ҳаммадан норози, жаҳил устида ёзгандир, деб яна “доно” фикрларингизни ўқишни давом эттирдим. Қай кўз билан кўрайки, қандай гап айтайки, бу кашфиётда “миракизм” атамасини ўзингиз учун қўллаётганлигингиз маълум бўла бошлади. Фитрат бобомиз ўз китобида “ақл ва ахлоқи чириб битган” деб айтилган кимса Сизга ўхшаганлар бўлса керак, деб ўйлаб қолдим. Ожиз бандаман, фикрим ҳам ожизлиги аниқ, тухмат қилиб қўймайин деб, айтмаган гапимга узр сўрайман деб турган эдим, “мустақилликнинг ижод намунамунаси “миракизмдир” , деган жумлангизга кўзим тушиши билан, ғазабланиб кетдим. Ахир, қанчадан қанча аждодларимиз бу кунларга етолмай, дунёдан кўз юмиб кетганлар. Фитрат бобомиз ҳам, камина ҳам, барча ўзбеклару ўзбекистонлик ватандошларимиз ҳам Мустақиллик деган Аллоҳ неъматига мушарраф бўлишни бир умр орзу қилиб, курашлар ва қурбонлар эвазига эришганликларимизни сизга айтгим келди.
Мусулмон одам бошқа мусулмонларга туҳмат қилмайди. Мен ҳам чўзиб юбордим. Ҳасратим кўпайиб кетган экан. Яна бир мақолангизни “Туҳмат тоши ёхуд бир-биримизни асрамасак, бизларни ким асрайди?!” деб номлабсиз.Мақолангизда фикрдан кўра ҳақорат кўпайиб кетибди. Улардан кичик кўчирмалар:” Отабек Тошев деган аллакимнинг аччиқ эътирози босилди, унда сиёсий ва журналистик маҳорат йўқ ҳисоби эди, калла-почча сотадиган кампир, шарму ҳаё у учун сўнгги масала эди…”
Жамиятдаги янгиланишларни хис этиш.
Азиз дўстим, Исматжон! Бу ёзишмаларни тилга олишимдан мақсад, бир икки қора жағ одамлар тухмат тошини Сизга, Сизнинг оилангизга ҳам отшди. Уларни бундан тўрт йил олдин, фош қилиб ташлайлик. Бизни уларнинг бемаза курашлари билан нима ишимиз бор, деб Сиза ёзганимда изн бермадингиз. Ундай одамлар тузлиғига тупурувчилардир. Менинг яраштирувчи сиёсатим амалга ошмагач, давлат ишларидан суриб ташландим. Аммо журналист сифатида холислигимча қолдим. Сизда ҳам бу холислик, қонунийлик, адолатпарварлик ёзган асарларингизда сақланиб қолган. Аммо видеочиқишларингиздаги ортиқча эҳтиросга берилиш, муҳолифатнинг ғазабини қўзгатди, нишонга олиндингиз. Мен нега нишонга олиндим. “Мустақиллик декларацияси” ташкилотчиларидан бири сифатида 30 йилдирки, ҳар икки томондан ҳам бирон бир рўшнолик кўрмадим, турмаларга кириб чиқдим, пенсиям қоровулникидан ҳам пастроқ. Ҳануз ўзимга муносиб иш қидираман. Аммо Қора мерганга яна нима керак? Мени эътиқдимдан қайтармоқчими? Мени сиёсатлар билан ишим йўқ. Аммо Ватан ва халққа муносиб хизмат қилиб келяпман. Перезидентимизнинг бир гапи доимо қулоғим остида акс садо беради: “Халқимизда “Икки кеманинг бошини тутган ғарқ бўлади”, деган мақол бор. Қайси раҳбар, қайси имом-хатиб у томонга ҳам, бу томонга ҳам ёқаман, деб иш кўрмоқчи бўлса, қаттиқ адашади. Бизга бундай иккиюзламачи, мунофиқ одамлар мутлақо керак эмас. Мусулмончилик ҳар биримизнинг юрагимизда, виждонимизда бўлиши лозим. Инсон имон-эътиқодли бўлса, юртига содиқ бўлиб хизмат қилса, у ҳақиқий ватанпарвар бўлади”.
Ҳақ таоло биринчи бор ўз Расулига мурожаат қилиб: (“Эй муҳаммад, барча мавжудодни) яратган зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан (бошлаб) ўқинг!”, — дейди. Бу сурада Аллоҳ ана шундай марҳамат қилади:”Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз (инсониятга) қаламни( яъни ёзишни–хатни) ўргатган ўта карамли зотдир. У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди”. Демак, Яратганнинг каромати билимдан, ўқиш ва ўрганишдан бошланган.”, — деб ёзади фалсафа фанлари доктори Бўри Зиёмуҳаммедов ўзининг “Комилликка элтувчи китоб”ида.
Биз ҳам фикримизни яна-да аниқлаштирадиган бўлсак, қалам инсон забони, тили оҳангини рамзларда ифода этиб, сўз айтишга ва шу сўзлардан гап тузишга, фикрини баён этишга, инсондан инсонга, замондан-замонга, ҳудуддан-худудга узатувчи кўргазмали коммуникация воситаси эканлигидан ҳайратга тушамиз ва Яратган қудратига имон келтирамиз,шукрона айтамиз.
Абу Лайс Самарқандийнинг “Танбеҳул ғофилийн” асарида ёзилганидек, Набий (с.а.в.) айтадилар: Мўминнинг нияти унинг амалидан яхшидир”. Аҳли илмларнинг баъзилари бу ҳадис ҳақида шундай дейишади: “Чунки киши ниятининг яхшилиги учун савоб олаверади, гарчи амал қилмаган бўлса ҳам. Амалга эса ниятсиз савоб ололмайди”.
Баъзилар дейишади: ”Чунки ният қалбнинг амалидир. Қалб маърифатнинг макони. Нимаики маърифат маконида бўлса, бошқасидан афзалдир”.
Абу Лайс ас-Самарқандий “Танбеҳ-ул ғофилин” деб номланган асарида касб офати ва ҳаромдан ҳазар қилиш деб номланган бобида шундай айтади: “Бу гапни бир зоҳид тафсир қилган: Амирлар халқнинг тартибини сақлашади. Олимлар пайғамбарларнинг меъросхўрлари. Улар халққа охиратни англатиб туришади ва одамлар уларга эргашади. Қуролли аскарлар Аллоҳнинг аскарлари. Улар мусулмонлар тинчлигини сақлаш учун керак. Аммо чўпон бўрига айланса, подани ким боқади, ким сақлайди? Олимлар илмни ташлаб, дунё билан шуғулланиб кетишса, халқ кимга эргашади? Аскарлар юқори мансабга интилса ва таъма учун чиқса, халқини душмандан қандай ҳимоя қилади? Касб эгалари ҳиёнат қилсалар, одамлар улардан қандай омонлик топишади?”

Инсон қадр қиммати юксалсин!