"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Сафар Остонов вафот этди

Бош мақола, Муносабат, Ўтганлар ёди | 09/06/2021 18:18-     16929 марта ўқилди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Сафар Остонов вафот этди

Жамият09 Июнь 20:152949

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, “Ўзбекистон овози» газетаси бош муҳаррири Сафар Остонович Остонов 73 ёшида вафот этди.

Сафар Остонов 1948 йилнинг 13 ноябрида Самарқанд туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, мутахассислиги журналист. 1972 йили Тошкент давлат университетини тамомлаган.

У Меҳнат фаолиятини 1971 йили Республика ёшлар газетасида мусаҳҳиҳ вазифасидан бошлаган. 1990−1996 йиллари «Спорт», «Ўзбекистон футболи» газеталарида бош муҳаррир, 1996−2002 йилларда Ўзбекистон президенти девони етакчи консультант, бош консультант вазифаларида ишлаган.

2002 йилдан «Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газеталарида бош муҳаррир лавозимида фаолият юритиб кетган.

У 2019 йилги парламент сайловларида 63-Каттақўрғон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқ демократик партияси депутати этиб сайланган. У Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан аъзоси бўлган.

Сафар Остонов 1999 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист» унвони билан тақдирланган. Шунингдек, у Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҳам ҳисобланади.

QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. 

Суннатилла Абдуллаев

 

https://qalampir.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Қодиржон Ботиров ҳақидаги мақолага илк муносабат (3)
  2. Ислом Каримовнинг шифокори унинг тоби қочган кунни ёдга олди
  3. Азим Суюн оламдан ўтди… «Ўтганлар ёди» туркумидан
  4. Тупроқни ўрганиб, тупроққа кетган олим ҳақида марсия
  5. Мухтор Алиев: Ёднома — АЗИМЖОННИ ЭСЛАБ…
  6. Мамадали МАҲМУДОВ: АЛВИДО, АБДУРАҲМОН ДЎСТИМ! (ЁДНОМА)
  7. Амирқул КАРИМ: УЛҒАЯЁТГАН СОҒИНЧ
  8. Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов вафот этди…
  9. Эркинжон Турдимов: Ўктам Барноев вафоти ҳақидаги хабар қалбимни ларзага солди…
  10. Проф.Палван Каландаров: Аҳмад ҳожи Хоразмий ёди
  11. Исломшунос олим Убайдулла Уватов вафот этди
  12. Ўзбек гўштхўрми ёки… гўсхўрми? — Озодлик
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.