"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Журналист Анора Содиқова касбини ўзгартира олмади…

Бош мақола, Муҳокама учун мавзу, Хотин-қизлар олами | 06/04/2021 01:10-     14620 марта ўқилди

Ички ишлар ходимларининг “ички найранглари” ёхуд Миллий гвардия кўз ўнгида ўлиб кетишига оз қолган “мардикор-журналист” кечинмалари

03.06.2021 16:09–4805

Журналист Анора Содиқова касбини ўзгартира олмади

(МАРДИКОРЛИКНИНГ ИККИНЧИ КУНИ)

Мен Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тизим ходимлари истаган фуқарони жиноятчига, хоҳлаганини жабрдийдага, ва албатта, истаганини туҳмат билан қамоққа тиқиш даражасидаги тузилмага айлангани ҳақидаги гап-сўзларга кўп ҳам ишонавермасдим. Аммо ўз ҳаётимда кўриб, нақадар аччиқ бўлса-да, айтишим керакки, бу иддаоларда ҳақиқат бор экан.

 

Мардикорликнинг иккинчи куни қизиқ ва хатарли ҳодисалар мени таъқиб қилди. 2018 йил Афғонистонга борганимда ҳам бошимдан бир тола сочим тўкилмаганди. Аммо мусаффо осмон остида Миллий гвардиядек қўриқчилари бор мамлакатимизда ўлиб кетишимга оз қолди. Кутилмаганда ички ишлар ходимларининг ички ишлари, тўғрироғи «ички найранглари» билан ҳам танишишга эришдим.

***

Кечаги мен учун оғир бўлган меҳнат, чарчоқ сабаблими, бу сафар тонги 05:00 да тура олмадим. Аранг соат тўққизга Келес кўприги яқинидаги “Мардикор бозори”га етиб бордим. Машинани бозордан узоқроққа жойлаштирдим. Бу вақтга журналист ҳамкасбларим ҳам етиб келиши керак эди, аммо улар ҳам кечикарди.

Ҳамкасбларим келгунча, ўзим шароит билан танишиб туришга қарор қилдим. Бир чеккага бориб жараённи кузатдим. Аёллар дарров ёнимга келиб, мени ишчи излаб келган, деб тушунишибди. Демак, бошқа кийимлар танлашим керак… (ўйладим).

Мен уларга ишчи излаб эмас, иш излаб келганимни, мардикорликка чиққанимни тушунтирдим. Кетма-кет саволлар ёғила бошлади: «Шеригингиз борми? Қаердансиз? Оилалимисиз? Эрингиз борми? Аввал ҳам ишлаганмисиз? Қандай ишга чиқа оласиз?»

Ўзимни Назарбекнинг «Тарнов»иданман, деб таништирдим. 80-100 минг атрофидаги иш учун «Тарнов»дан қатнаш тўғри келмаслигини айтишди. Суриштирсам, шу бозор атрофида хонадонлар бор экан. Биргина хонасига одатда 5-6 аёл жойлашади. Киши бошига кунига 10 минг сўм тўланади. Вазиятга қараб хонадонлар эгаси уйдаги ишларга ҳам жалб қилиши мумкин. Бу жойлашган уйга фарзандларим кичик бўлса уларга текин, каттароқ бўлса, пул тўлашга мажбур эканман.

Аёллар билан аста-секин танишишда давом этдим. Шу вақт иш таклиф қилиб, мардикор эркаклардан бири менга патир сотишга таниши одам қидираётганини айтиб қолди. Яшаш жойи текин, бир хона ажратиб берармиш. Ойлик иш ҳақи 1 млн. 600 минг. “Ойлиги кам экан”, дея қутилдим. 

Аёлларни гапга соламан дегунимча, яна бир машина биз турган бозорга яқинлашади, аёллар одатдагидек унга ёпирилади. Келган ҳайдовчи ошпаз кераклигини ва ошхона ёнидан жой билан таъминлашини айтди. Ҳар куни 100 кишига овқат қилиш керак, деди у. Маош ўртача 2 млн. атрофида. Табиийки, турли баҳоналар билан мен кўнмадим. 

Шу вақт бирданига тўполон кўтарилди. Эркаклар орасида икки киши гап талашиб, жанжаллашиб кетди. Бир четда турган Миллий гвардия йигитлари тўполонни бир зумда бостириб, икки эркакнинг қўлини орқасига қайириб олиб кетишди.

ҲЕЧ КИМ МАРКАЗГА КИРИБ ИШЧИ АХТАРМАЙДИ…

Яна машина яқинлашди. Аёл ва эркаклар яна машина ойнасига ёпирилади. Ресторан тозалашга 100 минг сўмдан икки аёлни олиб кетди. Миллий гвардия йигитлари йўлни тўсиб олган мардикорларни четга, кунлик ишчилар учун қурилган махсус Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Кунлик ишчилар маркази»га ҳайдайди. Аммо, кўпчилик у ерда мижоз кутишни истамайди. Чунки, мижозлар йўл юзида тўхтаб ишчи ёллаб олиб кетади. Ҳеч ким марказ ичига кириб ишчи ахтармайди. Марказ ичига кирдим. Атрофда мардикорлар учун майда-чўйда, чой, ширинлик, нос, сигарет сотувчилар ҳам бор. Бозор ўзига хос жамиятга айланиб улгурган. Узоқдан келганларга ижара бизнеси шаклланган. Нархлари ҳам шароитга яраша. Бу ерда сомса ва чой, овқатларнинг нархи ҳам нисбатан арзон. 5 минг сўмга ҳам иккита сомса ва чой билан қорин тўйдириш мумкин.

Аёллар менга маслаҳат беришда давом этади. «Ёш экансиз, шерик билан юринг», дейди бир аёл. «Ишга олиб бориб, тегажоғлик қилиб қолиши мумкин. Одамларни юзидан билиб бўлмайди. Ишлатиб кун кеч бўлгач, «Уйимдан нарсамни ўғирладинг, милицияга бериб юбораман», деб пулингизни бермай ҳайдаб юбориши ҳеч гап эмас. Шунда икки киши бўлганингиз яхши», дейди у.

«Ишга бориб, биринчи озгина тамадди қилиб оламиз. Кўпинча мошхўрда беришади, обедга», дейди яна бири. «Мен доим аллергиям борлигини мошхўрда ёқмаслигини айтардим. Шунда кўпинча тухум қовуриб беришади».

“ҲАЁТИМДАГИ ЭНГ ҚЎРҚИНЧЛИ ЛАҲЗАЛАР”

Журналист ҳамкасбларим келиши керак эди, аммо жуда кечикарди. Мен четроққа ўтиб, орқадаги ишчилар юзи кўринмаслиги учун узоқроқдан бозор фонида ўзимни суратга олишга уриндим. Телефонимда бир икки суратни туширганимдан сўнг шу атрофда юрган Миллий гвардия ходимларининг икки нафари ёнимга яқинлашди.

Улардан бири гап бошлаб, ҳозир суратга олганимда улар ҳам тушиб қолган бўлиши мумкинлигини, ўчириб ташлашимни сўради. Аслида хизмат вазифасини бажараётган Миллий гвардия ходимини суратга олиш тақиқланмаган. Бунинг устига, зобит ўзини ҳам таништирмади, нега шубҳали кўринганим ва нега суратларни ўчиришга мажбурлигимни ҳам тушунтирмади. Назаримда, Миллий гвардия йигитларида мардикор аёлларга ҳам барча фуқаролар қатори рисоладагидек муомала қилиш керак, деган тушунчанинг ўзи йўқ бўлса керак. Мен шунга қарамасдан суратларни уларга кўрсатиб, ўчириб ташладим, лекин улар бундан қониқмади. Телефонни беришимни, уларнинг ўзи телефонимдаги суратларни кўриши кераклигини айтди. Рози бўлмадим. Телефон шахсий мулким ва беришга мажбур эмаслигимни тушунтириб улардан узоқлашишга уриндим. Аммо гвардия ходимлари ортимдан “телефонингни бер”, деб бақириб келаверди ва мардикор аёлларга мен ниқобсизларни суратга олаётганимни айтиб ишора қилди. Шунда бирдан икки нафар аёл келиб мени ура бошлади. Орқадан яна бошқаси келди, улар ҳам Миллий гвардия ходимларига қўшилиб, “телефоннингни бер”, дея бақира кетишди.

Атрофда ҳеч ким аёлларни тўхтатишга уринмасди. Шу вақтда журналист ҳамкасбларим етиб келди. Биз йўл четида эдик. Мен улар тарафга югурдим. Ортимдан аёллар ва Миллий гвардия «жамоаси» етиб келиб, телефонни сўрарди. Ҳамкасбим келиб мени уларнинг чангалидан ажратишга уринди. Кимдир сочимни тортар, яна бошқа бири кийимларимдан тортиб йиртар эди. Кимдир “телефон” деб чўнтагимга ёпишган, бирови юзларимни юмдаларди. Умрим давомида ҳеч қачон ҳаёлимга келмаган, қўрқинчли ва тасаввурга сиғдириб бўлмас лаҳзалар…  

Тўполон орасида юлғуч аёллардан қайсидир бири телефонимни қўлимдан тортиб олди. Жон сақлаш мақсадида ҳамкасбимнинг машинасига қараб югурдим. У тезроқ машинага минишимни айтиб, менга яқинлашди. Аёллар югуриб ортимдан етиб келишди, аранг эшикни ёпишга улгурдим, ҳамкасбим машинани тезлатиб ҳайдаб кетди.

…НEГА?

Иккинчи ҳамкасбим ўша тўполон ичида қолиб кетди. Қизиқ, ортимдан қувиб келган аёлларни нега Миллий гвардия йигитлари тўхтатишга уринмади, мени калтаклаётганларни нега тўхтатмади?

Мен шу кетишда ўз машинамга чиқиб, кийимларимни алмаштириш учун уйга кетдим. Чунки, кийимимда биронта тугмаси қолмаганди, бу аҳволда касалхонага ҳам бориб бўлмасди. Йўлда ҳамкасб журналистни ҳудудий профлактика инспекторлари ёнига олиб кетишганини эшитдим.

Ичкарида эса Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари билан қолган касбдошимда ажиб ҳангомалар бошланган экан.

Ҳамкасбим ва мени калтаклаган аёлларни Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Келес шаҳри «Ифтихор» маҳалласи ҳудудий профилактика хонасига олиб боришган. У ерда мени қутқарган журналистга қарши, мени калтаклаган аёллар кўрсатма берган. Эмишки, бу одам аёлларни 2 кун аввал Юнусобод даҳасига олиб борган ва уни массаж қилишларини «сўраган» ҳамда уларни «зўрлашга уринган». Кўнмаган аёллар машинадан тушиб қолган. Бу юзасидан телефонга олинган сёмка ҳам бор экан. 

Воқеалар ривожланаётганидан ҳайрону лол қолган ҳамкасбим журналистлигини айтмасдан, охири нима билан тугашига қизиқиб, жим ҳолда томошани кузатаверган. Воқеа қандай юз берганига икки Миллий гвардия ходими гувоҳ бўлса-да, аёлларнинг бу кўрсатмаларига ИИБ ходимлари чиппа-чин ишонган ёки ўзларининг одатдаги ишларидек қабул қилаверган. Ўзини “Ғайрат” деб таништирган милиция ходими журналистни обдон сўроқ қилади ва шахсий телефонларини олиб текширади. Қўрқитиш, айбловларни тан олдиришини истаб ёки бу аёлларни зўрлагани олиб борганини сўраб, қўполлик қила бошлашган. Вақт ўтиши билан унинг бўйнига қўйилажак айбловлар кўпаяверган.

Ҳамкасбим яна узоқроқ ўтирса, 2001 йил АҚШдаги терактлар айбловини ҳам унинг бўйнига қўйиб юборишлари тайин эканини кулиб айтиб берди. Ваҳоланки, воқеалар қандай содир бўлгани, ҳамкасбларим мени уришаётган вақтда етиб келиб, қутқаришга уринганига Миллий гвардия ходимлари гувоҳ бўлган эди.

Аммо ичкарига кирганда Миллий гвардия ишораси билан мени калтаклаганлар жабрланувчига айланиб қолган. Ичкарида ҳеч ким уларни нега мени калтаклашгани ҳақида сўроқ ҳам қилмаган, жавобгарликка ҳам тортмаган. Кейинчалик бу саволимга профилактика инспекторидан жавоб ҳам олдим. Нега мени калтаклаган аёлларга гувоҳ бўла туриб уларга нисбатан жазо қўлламадинглар, деганимда, улар жабрланувчи томонидан ариза тушмаганини айтишди. Демак, икки Миллий гвардия ходими бир аёлни калтаклаб жароҳатлаганини кўрса-да, буни тўхтатишга уринмади. Бу ерда айбдор калтаклар тагида қолган, яъни мен эканман. Чунки калтакланиб, ўлиб кетишдан қўрқиб, мени давлат ходими ҳимоя қила олмагани учун қочиб кетганман.

Хуллас, мазкур ҳудуддаги профилактика инспекторларидан юқори турувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган мутасадди раҳбарларига қўнғироқ қилиб, бўлган ва бор вазиятни тушунтирганимиздан сўнггина зўрлаганликда айбланган ҳамкасбимни қўйиб юборишди. Бироқ, ёлғон кўрсатма берувчиларга ҳеч қандай чора кўрилмади. Бировга «мени зўрлашга уринди», дея айб қўйиш назаримда ҳазил иш эмас.

Эртаси куни (23.05.2021 санасида) мен Келес кўприги яқинидаги «Фаровон» маҳалласи профилактика инспекторига Миллий гвардия ходимлари устидан ариза бериш учун бордим. Воқеаларни оқизмай-томизмай, борича тушунтирдим. Улар кеча менинг ҳамкасбимни индамай қўйиб юборишгани учун бугун мен ҳам индамай кетишимни сўрашди.

Қизиқ, нима улар ҳамкасбимни қўйиб юбормасликлари керакмиди? Зўрлаганликда айблаб қамашлари лозиммиди? Йўқ айбни ҳамкасбимнинг бўйнига қўйишмагани учун биз ички ишлар ходимларига ташаккур билдиришимиз керакмиди?

Мен кечаги ёлғон кўрсатма берган аёлларга нисбатан бирор чора кўрилганми-йўқми, қизиқдим. Ҳамкасбингизни улар ўзларини зўрлаганларга ўхшатиб юборибди, дея қутилди.

Шу куни ҳамкасбимга зўрлаш айбини қўйганлар менга «Бизни яширинча видеога олди», дея кўрсатма беришди. Мен ўша куни қўлимда бўлган телефонни бемалол экспертиза қилишлари мумкинлигини, мутахассислар ўша куни видеога олинмаганини текширишлари мумкинлигини билдирдим. Аммо, ҳалигача менинг телефоним текширилгани йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия махсус формасини кийиб юрган йигитлар мени урганлардан ҳимоя қилмагани, ва аксинча, аёлларни уришга ундагани юзасидан ариза бериш учун бу ерга келганимни тушунтирдим. Бироқ Миллий гвардия йигитлари ишораси билан мени калтаклаган аёлларга даъвоим йўқлигини айтдим. Чунки, у аёллар мардикор бозори қоидалари билан яшайди. Улар у ерда яна яшаб қолиши ва ишлашда давом этиши учун ҳам мана шу жирканч қоидаларга бўйсунишга мажбур. Тақдир уларни шу кўйга солган. Уларга нисбатан ариза беришни виждоним қабул қилмади.

ЯНА НEГА?

Профилактика инспектори Миллий гвардия устидан ёзажак аризамни қабул қила олмаслигини айтди. Мен ҳуқуқим бузилгани ва уни тиклашларини сўраб айнан ИИБга мурожаат қилишим тўғрилигини тушунтирдим. Инспектор бу уларнинг ташкилоти зиммасига кирмаслиги ҳақида ваъз ўқий бошлади. Агар шу гаплари ҳақиқат бўлса, ундан шу ҳақда ёзма кўрсатма беришини сўрадим. Шундан сўнгина у аризамни қабул қилишини билдирди.

Мана ариза берилганига ҳам 10 кундан ошди. Ҳозирча инспектор жиноят аломатлари йўқлиги маъмурий жазога тўғри келишини, аммо иш ҳамон кўрилаётганини билдирмоқда. Унинг айтишича, у ўша куни гувоҳ бўлган мардикор аёллардан воқеаларни суриштирмоқда экан. Аммо, негадир воқеа гувоҳи ва иштирокчиси бўлган ҳамкасбларимдан кўрсатма олишгани йўқ. Энг қизиғи, аризамни кўраётган нозирдан қўл телефонимга ёпишган Миллий гвардия йигитлари ва раҳбарининг исмини айтишини сўрадим. Инспектор уларни яхши танимаслигини, ўзим бориб қидириб топишимни билдирди. Демак, инспектор аризамда даъво қилаётган одамлардан кўрсатма олмаган, уларни сўроқ ҳам қилмаган. Аммо, унда хулоса бор.

ИИБ ходимлари ўша куни телефонимга ташланган Миллий гвардия йигитларини сўроқ қилмаган бўлса-да, улар мени ҳимоя қилганига қаттиқ ишонади. Менинг аризамни кўраётган нозирда негадир мени калтаклаган мардикор аёллар ва Миллий гвардияга нисбатан ишончи кучли. Бизнинг ҳамкасблардан эса маълумот олиш йўқ. ИИБ ходимининг айтишича, мени айнан Миллий гвардия ходими қутқаришга урингани учун ҳам енгил жароҳат олган эканман. Қизиқ, унда нега жанжаллашган икки эркакни сониялар ичида тўхтата олган Миллий гвардия ходимлари мени калтаклаган аёлларни тўхтатмади. Улар аёлларни тўхтата олганида, мен телефонимни олдириб, қочиб кетишга мажбур бўлмасдим-ку?!

Хуллас, ИИБ мутасаддисига кўра, Миллий гвардияда айб йўқ. У мендан ариза ва тушунтириш хатини олмасиданоқ бу хулосага келиб бўлганди. Яъни унинг юксак тажрибаси воқеа тафсилотларини ўрганмасданоқ уни шундай хулосага келишига туртки берган, назаримда.

Мен унга Миллий гвардия ходимлари Президент қарорига асосан менинг эркинлигимни ҳимоя қилиши шартлиги, аммо бундай қилмагани, улар худди кўчадаги безори каби қўлимдаги телефонга ташланиб, жанжални провокация қилгани учун жавобгарликка тортилиши шартлигини айтдим.

Шунингдек, бундай ўз касбига номуносиб ходимларни ишга ёллаган раҳбар ҳам жавобгарликка тортилишини сўрадим. Ҳамкасбларим келмаганида мен ўша жойда қаттиқроқ жароҳат олишим, балки ўлиб кетишим ҳам мумкин эди. Мени қутқарган ҳамкасбим ҳам жароҳатлар олганди. Аммо, аввалига мен ва ҳамкасбим ноқонуний ҳаракат қилганимиз атрофдаги камераларга ёзилганини таъкидлаган милиция ходимлари кейинчалик камералар ишламаслигини билдиришди.

Мардикор бозор атрофидаги нафақат ишчилар, балки камералар ҳам участка нозирлари ва Миллий гвардия фойдасига ишлаши кишини ҳайратга солади. Ўйлайманки, бу ҳолатни Ички ишлар вазирлиги пухта ўрганиб чиқар. 

Воқеалар содир бўлган ҳудуддаги камераларга тушган ёзувларни олса ҳам ким аслида ҳақиқатни гапираётгани аён бўлади. Мен видеога олганманми йўқми? Мендан аёллар телефонни сўрадими ёки Миллий гвардия ходимларими? Жанжал қандай бошланди. Ҳамкасбларим қачон етиб келди, барча-барчасига ойдинлик шу камераларда. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Камералар бор, фақат ўша кунги ёзувларни кўриш керак холос.

ИИБ ходимлари агар шу воқеалар ҳақида материал ёзсам, Келес кўпригидаги 200 нафар мардикор аёллар ишхонам олдига жанжал кўтариб боришларини, мени шарманда қилишлари мумкинлигини айтди. Қизиқ, бу ўзига хос қўрқитувми, шантажми ёки бизда оммавий митингларни Миллий гвардия ва ИИБ уюштирадими?

Офис деразасидан кўчага мўралаб қўяман, милиция ходимлари ваъда қилганидек, ариза ва мақолам ортидан ўша кунги аёллар митинг кўтариб келмадимикан?..

Ва яна бир гап. Профилактика инспектори бизнинг устимиздан ОАВ раҳбариятига хизмат текшируви ўтказиш талаби билан чиқар экан. Майли кутамиз, журналистлар хато қилган бўлса, қонун олдида жавоб берсин. Бунинг оддий усули ўша. Ўша кунги камераларни бир текшириб кўринг, балки текшириб ҳам кўриб улгургандирсиз, ўйламизки ёзувларни ўчириб юбормагансиз.

Анора СОДИҚОВА,
журналист

 

P/S: Куни кеча Миллий гвардия ахборот хизматининг сайтимизда чиққан анонси мазкур тизимга нисбатан янада шубҳаларимизни кучайтиради. “Журналист А.Содиқова томонидан ушбу марказга иш сўраб борган фуқароларни видеотасвирга олаётган вақтида бир гуруҳ аёллар бундан норози бўлиб ўзаро жанжал чиққан ва Анора Содиқованинг телефон аппаратини қўлидан тортиб олишган”.

Қайси кўрсатма ва далилларга нисбатан жиддий давлат органи шундай кўрсатма бермоқда? 

“Олинган хабарга асосан етиб борган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан барча жанжал иштирокчилари  туман ИИБ га олиб борилган” 

Миллий гвардия қайси олинган хабарга кўра етиб боради? Ахир, жанжални уюштирган, шу воқеаларнинг бош иштирокчиси ўзлари-ку. 

Пойтахт атрофидаги мардикор бозорларининг геолокацияси

 

Пойтахт атрофидаги мардикор бозорларининг геолокацияси

http://rost24.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Элмира Боситхонова: «Ижтимоий тармоқлар кучини охирги ойларда кўрдим»
  2. Интернет орқали «бахт» овлаган «келинчак»нинг аянчли тақдири – Карим Баҳриев
  3. Дилмурод Бозоров: Аёллар байрами қачон урфга кирган?
  4. Хонбиби ҲИММАТ қизи: КЕЛИН КИМ? ХИЗМАТКОРМИ?
  5. Ўзбек аёллари Ипак Йўли бозорларидан эркакларни қандай сиқиб чиқармоқда?
  6. Дадахон Ёқубов: Етти пуштингизга рахмат, доктор! (Шабот Хўжаев сулоласи ҳақида)
  7. Нодира Қодированинг Анқарадаги сирли ўлими Туркияда яна эсга олинди
  8. “Сен билан ажрашгандан сени ўлдирганим афзал”. Россиядаги маиший зўравонлик
  9. Мардикорликка чиққан журналист Анора Содиқова ўз касбини ўзгартирди
  10. Мардикорликка чиққан Анора Содиқовага тажовуз уюштирилди – Рост24
  11. Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди
  12. Дадахон Ёқубов: ОСМОНДА ОЙ, ҚЎЛИМ ЕТМАЙДИ… Бугунги ўзбек киноси ҳақида
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94602 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 32631 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 32564 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 32533 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 32314 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 31513 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 31453 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 31246 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 31240 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 31221 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 31220 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 31219 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 31207 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 31205 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 31203 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 31202 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 31201 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 31199 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 31199 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 31199 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 31199 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 31197 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 31195 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 31193 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 31192 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 31191 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 31191 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 31189 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 31189 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 31189 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 31186 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 31185 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 31179 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 31177 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 31176 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 31174 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 31173 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 31173 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 31172 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 31172 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 31171 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 31166 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 31165 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 31164 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 31163 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 31161 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 31161 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 31160 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 31159 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 31157 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 31156 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 31153 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 31152 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 31151 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 31149 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 31149 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 31149 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 31147 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 31146 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 31146 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 31144 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 31143 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 31142 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 31140 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 31140 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 31139 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 31137 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 31135 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 31134 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 31132 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 31132 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 31131 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 31131 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 31130 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 31130 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 31130 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 31127 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 31127 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 31125 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 31123 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 31122 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 31121 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 31119 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 31115 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 31108 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 31107 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 31107 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 31106 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 31105 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 31103 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 31097 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 31097 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 31096 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 31095 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 31094 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 31093 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 31093 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 31092 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 31091 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 31089 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 31088 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 31087 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 31087 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 31087 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 31085 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 31083 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 31081 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 31081 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 31079 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 31077 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 31077 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 31076 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 31076 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 31073 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 31072 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31071 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 31070 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 31069 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 31068 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 31060 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 31057 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 31057 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 31055 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 31054 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 31053 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 31053 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 31053 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 31052 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 31050 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 31050 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 31049 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 31049 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 31046 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 31046 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 31046 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 31046 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 31044 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 31042 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 31042 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 31041 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 31041 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 31041 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 31040 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 31040 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 31039 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 31037 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 31035 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 31035 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 31034 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 31034 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 31034 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 31034 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 31034 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 31033 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 31033 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 31032 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 31032 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 31031 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 31030 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 31029 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 31027 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 31027 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 31027 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 31023 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 31022 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 31021 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 31018 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 31018 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 31017 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 31015 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 31014 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 31014 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 31012 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 31009 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 31008 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 31006 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 31006 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30997 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30997 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30996 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30995 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30994 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30994 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30994 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30993 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30993 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30991 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30990 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30989 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30989 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30989 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30984 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30982 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30982 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30982 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30981 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30979 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30978 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30976 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30974 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30974 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30972 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30972 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30970 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30970 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30969 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30968 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30968 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30967 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30966 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30965 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30962 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30961 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30961 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30961 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30957 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30950 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30950 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30949 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30944 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30944 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30940 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30938 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30937 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30936 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30935 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30934 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30932 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30929 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30927 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30927 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30923 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган