"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Мардикорликка чиққан Анора Содиқовага тажовуз уюштирилди — Рост24

Бош мақола, Муҳокама учун мавзу, Хотин-қизлар олами | 04/06/2021 00:43-     16640 марта ўқилди

Мардикорликка чиққан Анора Содиқовага тажовуз уюштирилди ёхуд ИИБ ва Миллий гвардиянинг журналистларга қилган найранглари

31.05.2021 18:16—2627

“…2018 йил Афғонистонга борганимда ҳам бошимдан бир тола сочим тўкилмаганди. Аммо, мусаффо осмон остида, «Миллий гвардия”дек қўриқчилари бор мамлакатимизда ўлиб кетишимга оз қолди…» (А.Содиқова)

Зўравонлик, шантаж, туҳмат, атайин жанжал чиқариш, оломонни гиж-гижлаш — журналист Анора Содиқова касбий фаолиятида аянчли ҳолат рўй берди.   

Журналистика Ўзбекистонда хавфли касблар сафига кирадими?

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тизим ходимлари истаган фуқарони жиноятчига, хоҳлаганини жабрдийдага, ва албатта, истаганини туҳмат билан қамоққа тиқиш даражасидаги тузулмага айлангани ҳақиқатми?

Миллий гвардия, ИИБ каби тизимлар фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларни қанчалик ҳимоя қила олмоқда. Нима учун жамиятимизда ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузулмаларига ишонч сўниб кетган?

Журналист Анора Содиқова ўз касбий фаолиятини амалга ошириш жараёнида жиддий зўровонлик ва тажовузга учраганини баён қилади.

«Журналистик суриштирув билан “Журналист касбини ўзгартиради” лойиҳаси асосида Келес мости остидаги мардикор бозорига бордим. Ҳаммаси яхши кетаётганди. Миллий гвардия келиб аралашди, телефонимни сўради, мен бермадим. Сўнг орқамдан 4 нафар аёл келиб менга ташланиб телефонимга ёпишди. 
Энг қизиғи, менинг сочларимни тортиб, калтаклаётган аёллардан мени “Миллий гвардия”миз ҳимоя қилмади (балки истамагандир). Уларга қўшилиб, телефонимни сўради. Ҳамкасбларим ёрдамида бир гуруҳ тажовузкор аёллардан қутилиб қочдим.
2018 йил Афғонистонга борганимдаям бошимдан бир тола сочим тўкилмаганди. Аммо, мусаффо осмон остида, “Миллий гвардия”дек қўриқчилари бор мамлакатимизда ўлиб кетишимга оз қолди…«

Батафсил тез орада Rost24.uz ахборот сайтида ўқийсиз. Кузатишда давом этинг.

 

http://rost24.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Элмира Боситхонова: «Ижтимоий тармоқлар кучини охирги ойларда кўрдим»
  2. Интернет орқали «бахт» овлаган «келинчак»нинг аянчли тақдири — Карим Баҳриев
  3. Дилмурод Бозоров: Аёллар байрами қачон урфга кирган?
  4. Хонбиби ҲИММАТ қизи: КЕЛИН КИМ? ХИЗМАТКОРМИ?
  5. Ўзбек аёллари Ипак Йўли бозорларидан эркакларни қандай сиқиб чиқармоқда?
  6. Дадахон Ёқубов: Етти пуштингизга рахмат, доктор! (Шабот Хўжаев сулоласи ҳақида)
  7. Нодира Қодированинг Анқарадаги сирли ўлими Туркияда яна эсга олинди
  8. “Сен билан ажрашгандан сени ўлдирганим афзал”. Россиядаги маиший зўравонлик
  9. Мардикорликка чиққан журналист Анора Содиқова ўз касбини ўзгартирди
  10. Журналист Анора Содиқова касбини ўзгартира олмади…
  11. Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди
  12. Дадахон Ёқубов: ОСМОНДА ОЙ, ҚЎЛИМ ЕТМАЙДИ… Бугунги ўзбек киноси ҳақида
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.