Тўқаев Мирзиёевнинг ислоҳотлари ҳақида фикр билдирди
Тўқаев Мирзиёевнинг ислоҳотлари ҳақида фикр билдирди
Олам02 Июнь 18:052920
"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: | ![]() |
Олам02 Июнь 18:052920
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2 июнь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан учрашди.
Учрашув чоғида Тўқаев Ўзбекистон бугунги кунда кўплаб соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириб, ҳайратомуз муваффақиятларга эришаётганини алоҳида таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, қозоғистонликлар Ўзбекистон уларнинг стратегик ҳамкори ва иттифоқчиси эканидан фахрланади.
“Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишда сезиларли ютуқларга эришди. Бу бизни хурсанд қилмаслиги мумкин эмас, чунки биз биродар давлатлармиз. Табиийки, Ўзбекистоннинг муваффақиятли ривожланиши ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг тараққиётига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда”, деган Тўқаев.
Мулоқот вақтида Қосим-Жомарт Тўқаев Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали суҳбат чоғида томонлар учун қулай вақтда Қозоғистонга ташрифни амалга оширишни таклиф қилганини эслаб ўтган.