"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

ДХХ Самарқандда ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйди

Бош мақола, Инсон ва қонун, Муҳокама учун мавзу | 01/06/2021 12:47-     15353 марта ўқилди

ДХХ Самарқандда ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги фермер хўжалиги раиси туман ҳокимлигида бош мутахассис лавозимида ишловчи қариндоши билан ўзаро келишган ҳолда, ўзи раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигига қарашли суғориладиган 1 гектар ер майдонини ҳокимлик захирасига қайтариб, сўнгра уни иссиқхона ташкил қилмоқчи бўлган фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига ундан 50 минг АҚШ доллари ва “Нексия-3” автомашинаси талаб қилган. 

ДХХ матбуот хизмати хабарига кўра, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимларининг вилоят прокуратураси ҳамда ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида ушбу шахслар сўралган пулни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Паст Дарғом тумани Давлат солиқ инспекцияси инспектори чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбари билан ўзаро келишган ҳолда, ушбу фермер хўжалигига қарашли 15 гектар ер майдонини бошқа бир фуқарога интенсив боғ ташкил этиши учун туман ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига ундан 13 минг АҚШ доллари талаб қилган. 

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда улар сўралган пулни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Самарқанд туманида яшовчи 2 нафар фуқаро ўзлари ижара асосида фойдаланиб келаётган, ҳокимият балансида бўлган тоғли ҳудуддаги 3 гектар яйлов ер майдонини маҳаллий фуқарога 30 минг АҚШ долларига сотишни режалаштириб, туман ҳокимлигидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилади.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахслар сўралган пулдан 12,5 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Пайариқ туманидаги ғалла ва пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбари муқаддам судланиб, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ жазо муддатини ўтаганлигига қарамасдан, хатосидан тўғри хулоса чиқармайди. У маҳаллий тадбиркорнинг ишончига кириб, унга интенсив боғ ташкил этиши учун туман ҳокимлигида раҳбарлик лавозимларида ишловчи танишлари орқали 30 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилади ҳамда эвазига 15 минг АҚШ доллари сўрайди.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пулдан 7,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди. 

Пайариқ туманида кузатилган яна бир ҳолатда фермер хўжалиги раҳбари мазкур хўжаликнинг суғориладиган 1 гектар ер майдонини паррандачилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога 15 минг АҚШ долларига сотишга келишган ва ҳокимият тизимидаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Фермер хўжалиги раҳбари сўралган пулдан аванс сифатида 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

/kun.uz

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекистон Олий Суди раиси Бўритош Мустафоев — қўли ва кўнгли нопок одам!
  2. Журфак талабалари номидан республика раҳбарияти ва «Дунё ўзбеклари»га шикоят
  3. Муҳаммадёқуб Ҳамроев: МХХ Раиси Рустам Расулович Иноятовга энг сўнгги мурожаат!!!
  4. Ўзбек ёзувчиси президент Каримовга яна очиқ хат ёзди
  5. Муллажонов оиласининг кирдикорлари (Ички Ишлар вазири А.Аҳмадбоев диққатига)
  6. Ҳамроқул Асқар: — Алиби тан олинмади, ўғриларнинг ҳомийлари ким? Олий Судми?!!
  7. Тошкент шаҳар прокурори Баҳриддин ака Валиевга Сафо Бек Қоридан Ариза
  8. Бош прокуратура терговчилари фуқароларни ваҳшийларча қийнашган (видео)
  9. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга Шукуров Тилов Умаровичдан
  10. Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевга Қобилжон Тўлашевдан хат
  11. Каримовни судга бериб 12 йил қамоқда ўтирган Чўян Маматқуловнинг музокара сўзи
  12. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.