"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Мардикорликка чиққан Анора Содиқовага тажовуз уюштирилди — Рост24

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Муҳокама учун мавзу | 01/06/2021 12:28-     11016 марта ўқилди

Мардикорликка чиққан Анора Содиқовага тажовуз уюштирилди ёхуд ИИБ ва Миллий гвардиянинг журналистларга қилган найранглари

31.05.2021 18:16—1576

“…2018 йил Афғонистонга борганимда ҳам бошимдан бир тола сочим тўкилмаганди. Аммо, мусаффо осмон остида, «Миллий гвардия”дек қўриқчилари бор мамлакатимизда ўлиб кетишимга оз қолди…» (А.Содиқова)

Зўравонлик, шантаж, туҳмат, атайин жанжал чиқариш, оломонни гиж-гижлаш — журналист Анора Содиқова касбий фаолиятида аянчли ҳолат рўй берди.   

Журналистика Ўзбекистонда хавфли касблар сафига кирадими?

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тизим ходимлари истаган фуқарони жиноятчига, хоҳлаганини жабрдийдага, ва албатта, истаганини туҳмат билан қамоққа тиқиш даражасидаги тузулмага айлангани ҳақиқатми?

Миллий гвардия, ИИБ каби тизимлар фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларни қанчалик ҳимоя қила олмоқда. Нима учун жамиятимизда ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузулмаларига ишонч сўниб кетган?

Журналист Анора Содиқова ўз касбий фаолиятини амалга ошириш жараёнида жиддий зўровонлик ва тажовузга учраганини баён қилади.

«Журналистик суриштирув билан “Журналист касбини ўзгартиради” лойиҳаси асосида Келес мости остидаги мардикор бозорига бордим. Ҳаммаси яхши кетаётганди. Миллий гвардия келиб аралашди, телефонимни сўради, мен бермадим. Сўнг орқамдан 4 нафар аёл келиб менга ташланиб телефонимга ёпишди. 
Энг қизиғи, менинг сочларимни тортиб, калтаклаётган аёллардан мени “Миллий гвардия”миз ҳимоя қилмади (балки истамагандир). Уларга қўшилиб, телефонимни сўради. Ҳамкасбларим ёрдамида бир гуруҳ тажовузкор аёллардан қутилиб қочдим.
2018 йил Афғонистонга борганимдаям бошимдан бир тола сочим тўкилмаганди. Аммо, мусаффо осмон остида, “Миллий гвардия”дек қўриқчилари бор мамлакатимизда ўлиб кетишимга оз қолди…«

Батафсил тез орада Rost24.uz ахборот сайтида ўқийсиз. Кузатишда давом этинг.

 

http://rost24.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. “Шайтон малайи»нинг қиёфасиз портрети ёки журналист сўзи ва нуфузи ҳақида
  2. Хайриддин Султон ким ўзи — спичрайтерми ё Ёзувчилар уюшмаси раҳнамосими?
  3. “Давлат раҳбари билан 24 соат боғланиш ҳуқуқи” — Қалампир.ўз таҳлил қилади
  4. ЎзАнинг бренди – Анора Содиқова — бугун трендда…
  5. Сирожиддин РАУФ: ДУНЁНИ АДОЛАТ ҚУТҚАРАДИ (Захаровага жавоб ўрнида)
  6. Бердиёр ЖУМАЕВ: «ХАЛҚ СЎЗИ» – ҚАНАҚА НАШР ЎЗИ
  7. Шавкат Мирзиёевга Учқўрғоннинг Қўғай қишлоғидан мактуб
  8. Анора Содиқова — ЎзА: Сариосиёдаги — дунёдан узилган қишлоқдан репортаж
  9. Ўзбекистон Президентига: Тадбиркордан 500 000 АҚШ доллари талаб қилишган…
  10. Сўконғич ҳоким кўтарилди. Файзулла Муллажоновнинг ўғли Олмазорга ҳоким бўлди
  11. Тошкентда бесоқолбозларга қарши намойиш бўлиб ўтди
  12. Таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад билан Кун.ўз нашрининг ажойиб суҳбати
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.