"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдуҳалим Мелиев ижоди: Чол унинг Блоггер эканин айтди…

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Муҳаррир танлови | 29/05/2021 22:48-     16675 марта ўқилди

May be an image of 1 person, tree and grass

Абдуҳалим Мелиев
БЛОГЕР
Қўйбоқар ёнига келди бир йигит,
Салом берди назар ташлаб қўйларга.
Тинмай гапирарди ўзин кўрсатиб,
Чўпонга бермасди навбат суйларга.
Мақтанмоқчи бўлди ҳатто ҳовлиқиб,
Кўтармоқ мақсадда обрў-шонини,
Деди: қарамасдан айтайми бобо,
Манашу қўйларнинг туёқ-сонини?
Шартин қўйди йигит,тўғри тополса,
Битта қўйни олиб кетади шу он.
Бир ярим мингта деб айтди таваккал,
Тўппа-тўғри, деди тасдиқлаб чўпон.
Хурсанд бўлди «меҳмон» кутилмаганда,
Офтоб чиқди унинг пешонасига.
Одамзоднинг лафзи ҳалол дейишар,
Битта қўй ортилди машинасига.
Кетар чоғи йигит деди чўпонга,
Айта оласизми не иш қилишим?
Деди чол: агарда тўғри тополсам,
Олмоғим шарт бўлар мен ҳам улушим.
Майли,дея йигит чаққон ва дадил,
Машинадан тушиб ортига қайтди.
Тўғри топсам қўйни қолдирасан деб,
Чол унинг БЛОГЕР эканин айтди.
Қаердан билдингиз, деди йигит лол,
Қойилман сиздаги идрок нархига.
Кулиб деди чўпон: кетиб боряпсан,
Ҳутик билан қўйнинг бормай фарқига.
Ҳеч кимга гап бермай осмондан келдинг.
Қочирмоқчи бўлдинг ҳушни, ҳуррани.
Кимлигингни билмоқ бўлиб жўрттага,
Машинангга ортдим қўймас, куррани.
Қулоғингни тутгин анов томонга,
Эшитаяпсанми, эшак ноласин.
Блогержон болам ютқиздинг менга,
Зудлик билан қайтар унинг боласин.
Абдуҳалим МЕЛИЕВ,
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ҳалима Худойбердиева: Юрагимда ётар бир йўлбарс…
  2. Назар Эшонқул: Гўрўғли. Роман. Тўлиқ варинти.
  3. Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳ ишонманг: Илонга айланган йигит ёрининг тўйига қаршилик қилди…
  4. 25 март — таниқли шоир Саъдулла Ҳакимнинг туғилган куни. Чин дилдан табриклаймиз!
  5. Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдоши Марям ая хотираларидан (15-18)
  6. Шуҳрат Шокир: Бошим тошдан экан, ўлмадим ҳануз…
  7. Аҳли Расул Муҳаммад: ХАЙЁМ МАЙХОНАСИ…
  8. Холниса Раҳмонқулова: АЛДОВ (Ҳикоя)
  9. Абдулла ОРИПОВ: ЎЗБЕКИСТОНДА КУЗ…
  10. Ўзбек адиблари она тилимиз ҳақида битган шеърлар…
  11. Ҳалима Худойбердиева: Сен барибир муқаддассан, Муқаддас аёл!
  12. Муҳаммад Раҳмон: Бибим, қайлардасиз, Бибижон, келинг…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

1 Comment

  1. Абулқосим Мамарасулов:
    30/05/2021 в 21:55-

    Э, раҳмаааат! Мазза шеър экан! Трагикомедия!!!

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.