"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ўрол Тоғаев: «Бўстон» — энг обод ва маданиятли туман маркази бўлиши мумкин…

Бош мақола, Маданият ва Санъат, Муҳаррир танлови | 27/05/2021 15:26-     11014 марта ўқилди

БЎСТОН ЭНГ ОБОД, ЭНГ МАДАНИЯТЛИ ТУМАН МАРКАЗИ БЎЛАДИ

Менинг умрим Бўстон шаҳарчасида ўтяпти. 55 ёшдаман. Ҳамид Олимжон кўчаси 17/2 хонадонда яшайман.

Умрим давомида Бўстондаги мусиқа мактабида ўқитувчилик қилдим. Бизнинг мусиқа мактабимиз жуда кўп мусиқачиларни, қўшиқчиларни етиштириб чиқарди.

Жумладан, 15 йил давомида Жиззах вилоятида ягона бўлиб турган “Ниҳол” мукофоти совриндори Зулхумор Мамарасулзода ҳам айнан Бўстонда туғилиб ўсган, вояга етган, айнан бизнинг мусиқа мактабимизда дастлабки мусиқий таълимни олган.

Суратда: «Ниҳол» мукофоти совриндори Зулхумор Мамарасулзода

Ана шу сабабларга биноан замон талаби билан тўрт йил олдин эскирган мусиқа мактабимиз биноси ўрнига янги, икки қаватли замонавий бино қуриб бермоқчи бўлишди, аммо барча ҳисоб-китоблар тайёр бўлгандан сўнг мазкур янги бино қурилишини туман маркази Зарбдор шаҳарчасига ўтказиб кетишди. Эндиликда биз: бўстонлик ўқитувчилар, ўқувчилар 15 км олисликдаги туман марказига қатнаб ишлаяпмиз, таълим оляпмиз…

Туман маданият бўлимида ишловчи созандаю-хонандаларнинг аксарият қисми ҳам айнан бизнинг бўстонликлардир. Айнан бизнинг Бўстон мусиқа мактабимизнинг бир қанча битирувчилари бугун вилоят ва ҳатто республика даражасида ҳам ўз ўрнига эга мутахассислар бўлиб етишишган.

Агар Бўстон янги туман маркази бўладиган бўлса, нур устига аъло нур бўлар эди. Эски мусиқа мактабимиз биноси бугунга қадар бекор турипти. Салгина таъмир билан қайтадан ишга тушириб юборса бўлади. Вилоятдаги энг катта Маданият саройи ҳам айнан бизнинг Бўстонимизда қурилган.

Хуллас, Бўстон вилоятдаги энг обод, энг маданиятли ажойиб туман марказига айланишига кафиллик бор.

Ўрол ТОҒАЕВ,
рубобчи

Зарбдор тумани, Бўстон шаҳарчаси

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ёқуб Аҳмедов: — Томошабин нима дейди? Ёки Қўчқорнинг чала туғилган қўзичоғи ҳақида…
  2. Шерали Жўраев оиласида: Йилнинг энг шов-шувли никоҳ кечаси!
  3. ҚУРЪОНИ КАРИМ ИЛМУ ФАН ТАРАҚҚИЁТИ ОМИЛИДИР
  4. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (25)
  5. «Биринчи муҳаббатим» «Озодлик»нинг «Чодирхаёл» номли махсус дастурида
  6. “Дунё ўзбеклари” мухлислари ҳаётидан: Ёқубжон Юсупов – Андижон
  7. Зоҳиджон Олов: Умримда илк марта султоннинг кўз ёшини илғадим…
  8. Роберт Шекли. Чархпалак Рустам Обид таржимаси…
  9. Ўзбек адабий тилининг тарғиботчиси — Нотиқ Раҳимбой Жуманиёзов 60 ёшда!
  10. Эркин Аъзам: Ҳазили ҳам шу, чини ҳам… — ЎзА мухбири билан суҳбат
  11. Янги йилни илк маротаба отасиз қарши олганларга
  12. Фозил Фарҳод: БУЮК МУАЛЛИМ (Баҳодир Йўлдошев вафотига оид)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.