"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдусалом Азизов МТЖ аъзолари билан учрашди

Бош мақола, Муҳокама учун мавзу, Спорт | 27/05/2021 22:05-     11006 марта ўқилди

Абдусалом Азизов МТЖ аъзолари билан учрашди

Спорт22:151431

image

Бугун, 27 май куни Давлат хавфсизлик хизмати раиси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов миллий терма жамоа аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.

Унда, шунингдек, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов, Ўзбекистон футбол фахрийлари кенгаши раиси Тўлаган Исоқов ҳам иштирок этишди.

Абдусалом Азизов МТЖ олдида турган мусобақаларнинг масъулияти, номзодларнинг асосий таркибга лойиқлигини исботлаши қанчалик зарурлиги, ҳар бир ўйинга сидқидилдан тайёрланиш лозимлиги ҳақида гапириб ўтди.

Ижобий натижага эришиш учун ЎФА томонидан барча зарур шароитлар тақдим этилиши таъкидланди. Абдусалом Абдумавлонович масъулиятли турнирда жамоага омад тилади.

Ўзбекистон МТЖ эртага, 28 май куни сўнгги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун БААга жўнаб кетади.

Июнь ойида эса футбол бўйича ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш баҳслари доирасида терма жамоамиз жой олган гуруҳнинг қолган ўйинлари Саудия Арабистонида марказлашган тарзда бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сингапур, Яман ва Саудия Арабистони вакилларига қарши ўйнайди.

Бош мураббий Вадим Абрамов Саудия Арабистонида ўтадиган ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги ҳал қилувчи учрашувлар учун 28 нафар футболчини жалб этди.

 

Суннатилла Абдуллаев

 

https://qalampir.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1. Фаластинга атай ютқаздикми? Ўзбек футболи қачон янгиланади?
  2. Алишер НАЗАР: СИЗ ҲАМ БИР ЙИҒЛАНГ…
  3. Бахтиёр ШОҲНАЗАРОВ: Давлат монополияси остидаги телевидение 5-қисм
  4. Бош прокурор О.Б.Муродовга «APRIORI LIBERUM» AX адвокати Б.С.Ғуломовдан
  5. Ўзбек гўштхўрми ёки… гўсхўрми? — Озодлик
  6. Ўзбекистон Республикаси ДХХ раиси, генерал лейтенант Абдусалом Азизовга
  7. Ўзбекистон Бош прокурорига «Оҳангароншифер» касаба уюшмаси раисидан шикоят хати
  8. “Дунё ўзбеклари” нашри мухлислари ҳаётидан: Фотима Сатторова – АҚШ
  9. Сабоҳат Тўхтабоева: Ёшлар тарбияси биз учун — ҳаёт ва мамот масаласи демакдир…
  10. Гулзамон Акбар: Қулдор бўлмоқичисиз ёки ўғри? Иштихонга келинг!
  11. Чироқчилик 90 ёшни қаршилаган Равшан бобо Жураевга Канададан табрик
  12. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Нигматович Арипов 60 ёшда!
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.