"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдиҳалим Мелиев: Висолингга етолмасам мен, Ойнинг нури менга дор, дердинг

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Муҳокама учун мавзу | 27/05/2021 11:49-     10998 марта ўқилди

  Абдиҳалим Мелиевдан
ЭСИНГДАМИ?
Эсингдами?..
Ўйнар эдик иккимиз боғда,
Ҳис-туйғулар чаларди қарсак.
Сен-Лайлию Мажнун эдим мен,
Биз завқланиб образга кирсак.
Эсингдами?..
Сочларингни қирқта ўрардинг,
Менинг қирқта жоним бор, дердинг.
Висолингга етолмасам мен,
Ойнинг нури менга дор, дердинг.
Эсингдами?..
Чиройиму ҳусну холимга,
Осмон ошиқ, ошиқ ер, дердинг.
Шерозийнинг ўшал шартига,
Хоразмни қўшиб бер, дердинг.
Эсингдами?..
Боқар эди бизга суқлана,
Номозшомда бир жуфт мусича.
Бизни кўриб иккита ялпиз,
Севишарди ўзи-ўзича.
Эсингдами?..
Майин эсган сокин шабада,
Ишқимизни учириб кетди.
Ўзингни ҳам оппоқ либосда,
Ўзга уйга кўчириб кетди.
Эсингдами?
Мусичалар йиғлади шунда,
Ариқ суви тескари оқди.
Кўзларида жиққа ёш билан,
Ялпизчалар атрофга боқди.
Эсингдами?..
Миттигина, кичик жўссангда,
Қирқта жонинг бўлмади ҳазм.
Ўланлару ёр-ёр сасидан,
Қалқиб тушди ҳатто Хоразм.
Эсингдами?..
Ой ҳам хафа бўлди бизлардан,
Ишқнинг дами қолди паст бўлиб.
Ўттиз йилки яшайвераман,
Тақдиримга душман, қасд бўлиб.
Эсингдами?
Мен ўшанда кечиб баридан,
Дўст тутиндим бардош, сабрга.
Сени кўмдим ёр-ёр кечаси,
Юрагимдан қазган қабрга.
Эсингдами?..
Абдуҳалим МЕЛИЕВ.
May be an image of 3 people, including Хакимжон Эрматов and people standing
 «Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. ТОШКЕНТДАН МАКТУБ: ҒАФФОР ҲОТАМОВ – ХАЛҚ ДУШМАНИ, УНИ ОТАДИЛАР…
  2. Озод Шарофиддинов аёлларга меҳрибон бўлса бордир шунга шунча гап сўзлар…
  3. Юсуф Жума. Оёқлар бош бўлди, бош оёқ бўлди.
  4. Рўйхатлардан ўчирилганлар: Эврил ТУРОН — БЎЗ БЎРИ (РОМАН) 7-ҚИСМ, 14-БОБ
  5. ББС ўзбек хизмати дастури — Жамол Камол билан суҳбат: ‘Тил — халқнинг номуси’
  6. Беҳзод Фазлиддин: Бир монолог, икки қўшиқ можароси…
  7. Исмат Йўлдошев: Тутундай тарқалди коронавирус, Жон олмоқ қасдида изғиб дарбадар
  8. Ғулом Эгамшукур 1959 йил 15 январида Сурхондарёнинг Денов туманида туғилган…
  9. Нурмат Атабеков ижодидан: Катта бўлди, биздан анча кичиклар ҳам…
  10. Холниса РАҲМОНҚУЛОВА АФСУНГАРЛАР ЖАНГИ—— (Янги асардан парча))
  11. Умида Абдуазимова: АБДУЛЛА ОРИПОВ… («Ўтганлар ёди» туркумидан)
  12. Улуғбек Ҳамдам ижодидан: ХАЁЛ ВА ҲАЁТ (ҳикоя)
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.