"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Бўстон шаҳри пенсионерларидан хат

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Муҳаррир танлови | 27/05/2021 00:26-     12214 марта ўқилди

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ
МИРЗИЁЕВ ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧГА

Жиззах вилояти Зарбдор тумани Бўстон 
шаҳарчасида яшовчи бир гуруҳ
пенсионерлардан

Ассалому алайкум Шавкат Миромонович!

Сиз таъкидлагандек – “халқ ҳукуматнинг эмас, ҳукумат халқ хизматкори” шиори остида амалга оширилаётган оламшумул ўзгаришлар, халқчил сиёсат боис; биз, ўз вақтида Мирзачўл ва Жиззах даштини ўзлаштиришда иштирок этганлар, бурунги замон воқеаларининг нафақат гувоҳи, балки ичида юрган кишилар сифатида ушалмай қолган бир орзумиз юзасидан Сизга мурожаат этишга жазм этдик.

Маълумки, 1974 йили Жиззах дашти ўзлаштирила бошлаганда, Жиззах ва Ховос оралиғида олтита янги туман ташкиллаштириш режалаштирилган эди. 1979 йили уларнинг биттаси – Зарбдор тумани очилди, холос. Аммо Шароф Рашидов вафотидан сўнг бу режалар ўлда-жўлда қолиб кетди. Ҳатто ўзингизнинг 1999-2000 йиллари Зарбдор тумани марказини Бўстон шаҳарчасига кўчириш режангиз ҳам айрим сабабларга кўра амалга ошмади.

Ҳолбуки:

Бўстон шаҳарчаси янги туман маркази бўлиши учун зарур барча шароитлар, бинолар ва инфратузилмалар етарли:

1. Бугун ҳам Бўстон шаҳарчаси вилоятдаги энг обод яшаш масканларидан биридир. Асфальт йўллари, газ, свет, сув билан таъминланган, ҳатто канализация линияларига қадар ишлаяпти. 23 та кўп қаватли уй мавжуд. Вилоятда энг улкан “Олтин водий” маданият саройи, вилоятдаги энг мукаммал футбол стадиони ҳамон соз,фойдаланишга яроқли. Иккита ўрта мактаб, ўнга яқин болалар боғчаси, иккита текстил фабрика, ғишт завод, шифер завод, кичик саноат зонасига мўлжалланган кўп объектлар бор.

2. Уч қаватли собиқ “Джизакстепстрой” биносини бемалол янги туман ҳокимлиги учун ажратиш мумкин. Бу ерда фаолият кўрсатаётган 26-мактаб-лицейини эса ҳозир ёпилган касб-ҳунар коллежининг уч қаватли биносига кўчирса бўлади.

3. Бўстонда райвоенкомат, туман ўт ўчириш бўлимлари ишлаяпти.

4. Бўстон поликлиникасининг икки қаватли биносида ўнга яқин врач-мутахассислар фаолиятини давом эттиряпти. “Джизакстепстрой”га қарашли медсанчастьнинг юқумли касалликлар, хирургия, терапия, болалар шифохоналари, туғруқхонаси ва бошқа административ бинолари, СЭС биноси бугунга қадар бутун, фойдаланишга яроқли, улар хусусийлаштирилган, аммо фойдаланилмай турипти, уларни қайтариб сотиб олиб, эски фаолиятини тикласа бўлади.

6. Бўстонда бир вақтлар Туронбанкнинг вилоят филиали очилиб, кейин ёпилиб кетган эди. Ўша бино ҳам бугунга қадар бус-бутун бекор турипти. Ўша ерда бемалол янгитдан банк филиали фаолият юрита бошласа бўлаверади.

Янги тузиладиган туманга қуйидаги аҳоли яшаш манзилларини киритиш мумкин:

Бўстон ва Янгибўстонда тўртта МФЙ да жами 13 000 аҳоли истиқомат қилади. Шунингдек, Тошкент-Термиз А-372 йўли (бетонка) нинг чап қўл тарафида жойлашган:

1. Зарбдор туманидаги 5-“Истиқбол”-Янгикент МФЙ- 2750 киши, “Афросиёб” – 1300 киши, 14-Йўлдош Қурбонов номли хўжаликлари –Адиробод МФЙ – 2700 кишини;

2. Шароф Рашидов туманига қарашли Бобур номли хўжаликда бешта МФЙ (аҳолиси 20 000 киши), “Равот” қишлоғидаги бешта МФЙ(аҳолиси 21 000 киши); Ғозғонтепа МФЙ – 4000 нафар аҳолини;

3. “Осиё” қурилиш моллари бозори, автобозор ва молбозорларни, янги қурилаётган Логистика Марказини — янги туманга қўшиб олиш керак. Негаки, кейинги йиллари эътибордан четда қолаётган Бобур номли ва “Равот” хўжаликлари аҳли ўзларининг ҳозирги туман маркази – Учтепага икки, учта улов алмашиб, 65-70 км йўл босиб бориши керак. Бўстонга эса бор-йўғи 15-20 км. Номлари қайд этилган бошқа масканлар эса Бўстоннинг шундоққина биқинида.

Янги туман тузилишидан ҳар икки туман асло зарар кўрмайди. Шароф Рашидов туманида бугунги кунда 240 000 аҳоли бўлиб, 45 000 нафар аҳоли янги ташкил этадиган туманга ўтса, ўйлаймизки, ҳаммага яхши бўлади. Зарбдор туманида эса ҳозир 90 000 аҳоли яшаяпти. Яқинда Зомин туманидан қўшиб берилган: “Иқбол”, “Ғолиб”, “Оқар”, “Мустақиллик”, “Наврўз”, “Ғалаба”, жами олтита хўжалик аҳли 18 000 кишидан иборат бўлиб, туман чегараси Сирдарё вилоятига қадар чўзилиб кетди. Юқорида биз санаган хўжаликлардаги 20 000 аҳоли янги туманга ўтказилса, Зарбдор тумани аҳоли сони жиҳатидан аввалги барқарорлигини сақлаб қолади. Шу тахлит Зарбдор туманидан — 20 000, Шароф Рашидов туманидан – 45000, жами 65 000 аҳолиси бўлган чиройли туман ташкил этса бўлади.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллик юбилейи арафасида, Шароф Рашидов тамал тошини қўйган Бўстон шаҳарчасининг 50 йиллиги арафасида Бўстон янги туман марказига айлантирилса, ғоятда савобли иш бўлар эди. Ўшанда Шароф Рашидов, шунингдек, “Джизакстепстрой”ни ўз вақтида бошқарган, Жиззах даштини ўзлаштиришда, юртимиз равнақига, халқимиз фаровонлигига ўзларининг ҳалол меҳнатлари билан катта ҳисса қўшган юртимизнинг фидойи фарзандлари: Кан Павел Харитонович, Мажидов Ўриш Ҳамидович, Ҳамидов Маҳмуд Ҳамидович, Тошев Хурсанд Тошевич, Муҳаммадиев Шукур Муҳаммадиевич, Турсунов Эркин Турсунович, Ортиқмуродов Қаҳҳор Ортиқмуродовичларнинг орзуси амалга ошиб, руҳлари шод бўлар эди…

Чуқур ҳурмат билан:

Ўрозали ҚУЛМАТОВ Бўстон_93 9400450
Қувондиқ АБДУРАЗЗОҚОВ Бўстон_95 5045993
Ёқуб РАҲМОНҚУЛОВ Бўстон_99 1962079
Бўтабек ТУРСУНМУРОДОВ Бўстон__94 3470176
Абулқосим МАМАРАСУЛОВ Бўстон__94 5728832
Ҳабибулла ХУДОЙБЕРДИЕВ, Бўстон__99 5551956
Баҳром Мажидов Бўстон_93 3038897
Холбек Бўронов, Равот_ 94 5728832
Ашур Йўлдошев, Равот__99 5821940
Қаҳрамон Нурматов Равот_93 2962206
Байдвали Норбўтаев, Равот__943416256
Йўлчивой Хўжақулов Бобур __94 5785000
Ортиқбой Ҳазратқулов Равот _97 2955291
Даврон Аҳмедов Равот  93 6505019
Хуммаматов Бахтиёр Бўстон 93 3058022
Саттарова Зулайҳо Бўстон 94 5724031

52393-s/21
f11487bd6a

Ассалому алайкум Алишер Келдиевич!

Биз, биз гуруҳ сайловчиларингиз — Бўстон шаҳарчасида яшовчи пенсионер ветеранлар туман маркази Бўстон шаҳарчаси бўлмиш янги туман ташкил этиш тўғрисидаги таклиф-илтимосномамизни Президентимиз Шавкат Мирзиёевга ва вилоят ҳокими Эргаш Солиевга жўнатдик. Ушбу мурожаат матнини бизнинг депутатимиз сифатида сизга ҳам жўнатишни лозим топдик. Умид қиламизки, Сиз ҳам бизнинг таклифларимизни қўллаб қувватлайсиз.

 

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ – МИЛЛАТ МИНБАРИ (Исмат Хушев фаолиятига бир назар)
  2. Шокир САЪДУЛЛАЕВ: ИСМАТ ХУШЕВ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА ОВОЗ БЕРАДИМИ?
  3. Эврил Турон: ЎЛИМ ТЎРИ (Бешинчи мақола)
  4. «Озодлик»да Исмат Хушевнинг биринчи хоним ҳақидаги суҳбатини тинглаб…
  5. «Адабиёт» газетасида Исмат Хушевнинг сиёсий хотиралар китобидан боб эълон қилинди
  6. Эврил Турон: Жиззах сафари — ОЛТИН ЎЛКА —- ЭССЕ (Биринчи қисм)
  7. «Қодиров даври»да «урилган» генерал масъул лавозимга тайинланди
  8. Бош муҳаррир И.Хушевга: Қарши университетидаги аянчли ҳолатлар борасида
  9. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (36)
  10. Ҳамроқул Асқар: Улуғлар даврасида ёки «генераллар ўйини»нинг баъзи тафсилотлари
  11. Шукрулло домлага қараб виждоннинг соатларини тўғрилаб олиш мумкин эди…
  12. Абдулла Орипов: Мен нечун севаман Ўзбекистонни…
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

32 комментария

  1. Мамадиёр Шербеков:
    31/05/2021 в 01:50-

    Тузилиш эҳтимоли бор туманни аҳолиси сони ҳам , ҳудудий ноқулайликлар ҳам иккинчи даражалидир . Асосийси бу ҳудуднинг иқтисодий кўрсатгичи эмасмикан

    Ответить
  2. Nodira Azimova:
    31/05/2021 в 01:49-

    Bo’ston yaxshi chiroyli joy lekin tuman markazi un joylashi qulay emas deb o’yleyman

    Ответить
  3. Мухаммаджон Игамкулов:
    31/05/2021 в 01:47-

    Тўғри таклиф

    Ответить
  4. Mutabar Sodiqova:
    31/05/2021 в 01:46-

    Жудаям уринли таклиф, ишонаман Президентимиз таклифларингизни Куллаб кувватлайдилар.

    Ответить
  5. Ёрқин Пардабоев:
    31/05/2021 в 01:45-

    Taklifni qòlap quvatlaymiz rost tuman markazi Ravot xalqi uchun juda noqulay

    Ответить
  6. IShaxzoda Shohjaxon:
    30/05/2021 в 21:29-

    Ajoyib fikr. 👍👍👍

    Ответить
  7. Хуршид Алимов:
    30/05/2021 в 20:43-

    100 фоиз тўғри!

    Ответить
  8. Бунёд Эсиргапов:
    30/05/2021 в 20:42-

    Қўллаб қувватлайман!

    Ответить
  9. Ҳулкар Утамуродова:
    30/05/2021 в 20:41-

    Ассалому алайкум.Жуда зур уйланган режа.Биз ёшлар бу режани куллаб кувватлаймиз.

    Ответить
  10. Раъно Маджидова:
    30/05/2021 в 20:40-

    Куллаб кувватлаймиз!!! Жиззах вилояти учун жуда катта ижобий йуналиш ва туризм йуналиши учун чулни узлаштириш натижалари тирик музейи булади!!!!

    Ответить
  11. Иззатой Қурбонова:
    29/05/2021 в 21:24-

    Илохим ниятларингиз амалга ошсин оллохим мададкор булсин…

    Ответить
  12. Ёдгора Қувноқова:
    29/05/2021 в 11:35-

    Жуда яхши буларди,

    Ответить
  13. Дилмурод Ҳайдаров:
    29/05/2021 в 11:26-

    Супер таклиф!

    Ответить
  14. Мамасаид Муродов:
    29/05/2021 в 11:25-

    100 фоиз қўллаб қувватлайман. Бўстон марказ бўлишга арзийди!

    Ответить
  15. Санобар Артикова:
    29/05/2021 в 11:23-

    Зўр таклиф!

    Ответить
  16. Туримтош Алимова:
    29/05/2021 в 11:22-

    100 % қўллаб қувватлаймиз!

    Ответить
  17. Нилуфар Тошбекова:
    29/05/2021 в 11:20-

    Хурсанд бўлар эдик Бўстон тумани бўлса

    Ответить
  18. Эркин Нурматов:
    29/05/2021 в 11:19-

    Ассалому алайкум!
    Жуда яхши, ўз вақтида ва долзарб масала кўтарилган. Мурожаатда деярли барча далиллар қисқача кўрсатиб ўтилган. Хақиқатдан хам Бўстон шахарчаси негизида туман маркази ташкил этилишига барча шароитлар мавжуд. Мен айтмоқчи бўлганим, 1980 йилларнинг охирларида Зарбдор туманининг маркази янгидан ташкил этилган Янги Бўстон ахоли пункти бўлган ва иккита 4 қаватли, хамда бир нечта икки қаватли уйлар, уларга инженерлик коммуникациялари қилинган.
    Агар янги туман ташкил этиладиган бўлса, келгусида ахоли ўсишини эътиборга олиб, Бўстон ва Янги Бўстон шахарчаларини бирлаштиришга барча имкониятлар мавжуд.
    Бундан ташқари Бўстон шахарчасини географик жойлашуви хам ўта қулайдир.
    Ривожланган давлатлар тарихига назар солсак, барчаси урбанизация жараёнига катта эътибор қаратишган.
    УРБАНИЗАЦИЯ (франц. urbanisation, инг. urbanization, лот. urbanus — шаҳарга мансуб, urbs — шаҳар) — жамият ҳаётида шаҳарлар ролининг ортиб бориши; ишлаб чиқарувчи кучларнинг жойлашуви, аҳолининг ижтимоий, демографик таркиби, турмуш тарзи ва маданиятидаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Урбанизация — тарихий ривожланиш асосида шаклланган жамият босқичлари ва ҳудудий меҳнат тақсимоти натижасида содир бўлган кўп қиррали географик, ижтимоий-иқтисодий ва демографик жараёндир. Урбанизациянинг торроқ доирадаги демографикстатистик тушунчаси дунёда, алоҳида ҳудудларда, мамлакатларда шаҳарларнинг (айниқса, катта шаҳарларнинг) ва шаҳар аҳолиси салмоғининг кўпайиб боришини англатади.
    Ўзбекистонда Урбанизация жараёни ўз тарихий ривожланиш босқичларига эга.
    Ўйлайманки, ушбу мурожаат ижобий ечимини топиш учун улкан салохиятларни ўзида жам этган ва келажак авлод олдида, Янги Ўзбекистонда тарих яратилаетганидан далолатдир.

    Ответить
  19. Нажмиддин Баратов:
    29/05/2021 в 08:37-

    Нажмиддин
    Баратов:

    Зарбдор туманига карашли Бустон шахарчаси ни янги ташкил килнадиган туман марказига айлантириш режасини олга сурган пенсионерлар гоясини куллаб кувватлаймиз. Биз сиз билан биргамиз. Ватанимизнинг бунедкорлик сохасида жадал ривож топиб бораетгани калбимизда фахр ифтихор уйготаетган юртбошимизнинг одилона олиб бораетган сиесати ,уз халкининг хаетидан коникиш хиссини шакллантиради.
    Канот кокар орзулар юксак
    Хиссиетлар жуш урар танда
    Ушбу йулда якдил тик турсак
    Яна бир гул унгай Ватанда
    Бунедкорлик бобида азал
    Сайкал топган шу Бустон номи
    Бустоним деб гар битсак газал
    Нур таратгай хар кун окшоми
    Туман марказига айлансин
    Иншооллох менинг Бустоним
    Орзуларим дилга бойлансин
    Байрам булсин курган хар оним
    Сен Падарим Бузрукворимсан
    Сен Онамсан Узбекистоним

    Бустонлик шоир Нажмиддин
    Баратов каламига мансуб.

    Ответить
  20. Дилмурод Ҳайдаров:
    28/05/2021 в 20:41-

    Супер таклиф! 100 % қўшиламан.

    Ответить
  21. Хуршидбек Азимов:
    28/05/2021 в 20:39-

    Zur fikr haqiqatdan ham kichchik yigilishlarga ham Ravotdan Uchtepagacha 60 70 km kelib ketish kkhar kuni Buston uaqin ham yozganizdek yaqin va barcha qulayliklar mavjud va bundanda zur bulardi bulish ham kk

    Ответить
  22. Тоғаймурод Ортиқов:
    28/05/2021 в 20:31-

    Тўхтамиш Боймиров Янгиер шаҳридаги «Голодностепстрой» ҳудудий бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаганда Жиззах вилоятидаги қурилишларга бевосита раҳбарлик қилганди. Мирзачўлни комплекс ўзлаштиришдаги катта хизматлари учун СССРдаги ЭНГ нуфузли Ленин мукофоти лауреати бўлганди. Мен ўша пайтлар бошқарманинг «Чўлқувар» — «Целиннык» газетасида ишлардим, Тўхтамиш Боймиров ниҳоятда маданиятли ва ҳокисор раҳбар сифатида ёдимда қолган.

    Ответить
  23. Абулқосим Мамарасулов:
    28/05/2021 в 20:29-

    Ҳа, у киши вилоятга раҳбарлик қилган. Биз бевосита «Джизакстепстрой», яъни «Жиззахдаштқурилиш» ҳудудий бирлашмаси раҳбарларини тилга олдик. Бирлашма маркази Бўстон эди.

    Ответить
  24. Ҳаким Сатторий:
    28/05/2021 в 20:28-

    Жиззахни ўзлаштирганлар сафида Тўхтамиш Боймиров ҳам бор эди чамаси.

    Ответить
  25. Акмал Нуруллаев:
    28/05/2021 в 20:26-

    Бустонлик оксоколлар таклифи кишини тулкинлантирадиган таклиф,бу таклиф аиалга ошса утганлар рухи шод,мехнати синган инсонлар рози келажак авлодлар ишли ва бахтли булади….

    Ответить
  26. Оразбай Абдураҳмонов:
    28/05/2021 в 20:24-

    Бу ажойиб таклиф булибди. Халкнинг мушкилини енгиллатишни кулга олган Президент Коракалпокда Тахиатош ва Бузотов туманларини очиб берди. Худо хохласа, сизда очилади деб уйлайман.

    Ответить
  27. Суюн Лапасов:
    28/05/2021 в 06:39-

    Юқоридаги таклифларни юз фоиз қўллаб қувватлайман. Бўстон аллақачонлар туман марказига айланиши керак эди.

    Ответить
  28. Иброҳим:
    28/05/2021 в 06:37-

    Жудаям окилона таклифлар.Халкимиз дардини жудаям аник етказибдилар.Минг рахмат.

    Ответить
  29. Зокир:
    28/05/2021 в 00:32-

    Бўстонда бор инфраструктура бошқа бирон бир туман марказида йўқ. Ишлаб турганканализациянинг ўзи қанчалар яхши.

    Ответить
  30. Сафарали:
    27/05/2021 в 02:39-

    Бўстонлик бир гуруҳ номдор пенсионерларнинг Президентга янги туман очиш тўғрисидаги таклифини ўқиб кўриб, тўғриси, тўлқинланиб кетдим. Бу масала бизнинг равотликларнинг жудаям оғриқли масаласидир. Негаки бизнинг Равот қишлоғимиз Шароф Рашидов туманининг энг чекка тоғли қишлоқларидан биридир. Бизнинг тоғ бағридаги қишлоқларимиз одатда марказдагилар учун асосан дам олиш ўрамаси ҳисобланади ва улар бу ерга фақат дам олиш учун келишади. Ҳолбуки, Равотни обод ички туризм гўшасига айлантирса арзийдиган гўзал, баҳаво, хушманзара масканлари жуда кўп. Бу масканларга фақат дам олиш учун келмасдан, бу ерда ривожланган туризм инфраструктурасини ташкил этсалар, нур устига аъло нур бўлар эди. Ҳам Равот ободонлашади, аҳолисининг 90 фоизи ишсиз бўлган маҳаллий аҳоли вакиллари иш билан таъминланади… Эндиги умид фақат янги туман ташкиллаштирилишида. Пенсионерларнинг таклифини 100 фоиз қўллаб-қувватлайман.

    Ответить
  31. Равотлик Абдумурод:
    27/05/2021 в 02:29-

    Биз равотликлар умримиз давомида туманимиз маркази Учтепага қийналиб, йўл-йўлакай учта уловга алмашиб қатнаймиз. Аввал Жиззах станция бозорига битта таксида, Жиззах станция бозоридан Ором бозорига иккинчи уловда, кейин Ором бозоридан Учтепага учинчи уловда жами 60 км масофага қатнаймиз. Туман марказига етганимизча, туш бўлади, иизлаган одамимиз идорасидан бир иш билан кетиб қолган бўлади. Ишимиз битмай, овораю-сарсон бўлиб, ортимизга қайтамиз. Умримиз шундай ўтяпти. Агар янги туман Бўстонда ташкил этилса, Бўстонгача биздан 15 км. Шипиллаб бориб келаверамиз.
    Ҳозирги кунда “обод қишлоқ” дастурига бизнинг Равот қишлоғимиз ҳам тушган шекилли, Равот орқали ўтадиган Зомин – Жиззах йўлини ободонлаштириш давом этяпти. Аммо бу тадбир вақтинчаликка ўхшаяпти. Чунки фақат йўл устини ободонлаштиришяпти. Ҳолбуки 21 минг аҳолиси бўлган Равотнинг кўплаб ички қишлоқлари ҳам мавжуд бўлиб, улар ҳақида ҳеч ким ўйлаб ҳам кўргани йўқ. Билишимизча, ўйлаб кўрмоқчи ҳам эмас.

    Ответить
  32. Ўрол:
    27/05/2021 в 02:06-

    Менинг умрим Бўстон шаҳарчасида ўтяпти.55 ёшдаман. Ҳамид Олимжон кўчаси 17/2 хонадонда яшайман. Умрим давомида Бўстондаги мусиқа мактабида ўқитувчилик қилдим. Бизнинг мусиқа мактабимиз жуда кўп мусиқачиларни, қўшиқчиларни етиштириб чиқарди. Жумладан, 15 йил давомида Жиззах вилоятида ягона бўлиб турган “Ниҳол” мукофоти совриндори Зулхумор Мамарасулзода ҳам айнан Бўстонда туғилиб ўсган, вояга етган, айнан бизнинг мусиқа мактабимизда дастлабки мусиқий таълимни олган.Ана шу сабабларга биноан замон талаби билан тўрт йил олдин эскирган мусиқа мактабимиз биноси ўрнига янги, икки қаватли замонавий бино қуриб бермоқчи бўлишди, аммо барча ҳисоб-китоблар тайёр бўлгандан сўнг мазкур янги бино қурилишини туман маркази Зарбдор шаҳарчасига ўтказиб кетишди. Эндиликда биз: бўстонлик ўқитувчилар, ўқувчилар 15 км олисликдаги туман марказига қатнаб ишлаяпмиз, таълим оляпмиз… Туман маданият бўлимида ишловчи созандаю-хонандаларнинг аксарият қисми ҳам айнан бизнинг бўстонликлардир. Айнан бизнинг Бўстон мусиқа мактабимизнинг бир қанча битирувчилари бугун вилоят ва ҳатто республика даражасида ҳам ўз ўрнига эга мутахассислар бўлиб етишишган.
    Агар Бўстон янги туман маркази бўладиган бўлса, нур устига аъло нур бўлар эди. Эски мусиқа мактабимиз биноси бугунга қадар бекор турипти. Салгина таъмир билан қайтадан ишга тушириб юборса бўлади. Вилоятдаги энг катта Маданият саройи ҳам айнан бизнинг Бўстонимизда қурилган. Хуллас, Бўстон вилоятдаги энг обод, энг маданиятли ажойиб туман марказига айланишига кафиллик бор.

    Ответить

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.