"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга «Барлос» қишлоғидан ёзилган мактуб

Бош мақола, Инсон ва қонун, Муҳаррир танлови | 26/05/2021 00:07-     11105 марта ўқилди

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ Ш.МИРЗИЁЕВГА

 

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Ҳақиқат” МФЙ

“Барлос” қишлоғида яшовчи Исмоил Исроиловдан

Тел.: 97 340 03 42

 

Ҳурматли президентим Шавкат Мирзиёев!

2020 йил 1-май кунги Сардоба сув тошқинида яшаб келаётган уч хонали уйим йўқ бўлиб кетди.

Сирдарё вилояти депутатлари ва ишчи гурухидан иборат тузилган комиссия келиб кўриб, уйингиз яроқсиз уйингизни ўрнига уй берилади деб кетишган эди. (Комиссия хулосаси илова қилинади).

Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ходимлари келиб кўриб, “уйингиз яроқсиз”, деб кетишди. Аммо Мирзаобод тумани ҳокими ўринбосари Элёр Абдуллаев мен билан аввалдан ўчакишиб келаётгани сабабли ,,тирик турсам сенга уй бермайман”, деб қасамёд қилди. Э.Абдуллаев туман депутатлари ва ишчи гуруҳи билан тил бириктириб менга уй жой, компенсация ва маиший техника беришни рад этди.

Улар менга: “уйингга сув чикмаган, уйингни ўзинг бузиб ташлагансан”, деб тухмат қилишди.

Тегишли вазирликларга мурожаат қилганимдан кейин Э.Абдуллаев фикрини ўзгартириб “таъмирланган эски боғчадан бир хона ажратилди”, деб хабар берди. Мен норози бўлиб рад этдим. Бундан ташқари оила аъзоларим ва қаровчилар бирга беш киши кичик бир хонага сиғмаймиз.

Э.Абдуллаев уй-жой, компенсация ва маиший техникани хохлаган одамга бераман, хоҳлаган одамга бермайман, деди.

Ҳақиқатда уйи бузилиб кетган, уйи яроқсиз ёки таъмирталаб бўлиб қолганларнинг аксариятига ҳеч нарса берилмади. Аммо талофат кўрмаганлар уй-жой, компенсация, маиший техника билан таъминланди.

40 (қирқ) миллион сўмни қайтариб берганларга уй берилди. Бошқа тумандан уй берилганлар ҳам Мирзаобод туманидан уй олиш учун шу вариантга дуч келди.

Мен сиздан Адолат ўрнатилишини, мени зарур даражадаги уй-жой билан таъминлашларини сўрайман.

 

«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

 

 

 

 

 

 

 

…

Ўхшаш мақолалар:

  1. ЎзМТРК раиси Алишер Хаджаевнинг кирдикорлари ёки саккизинчи ўринбосар
  2. Шокир Саъдуллаев: Покизанинг нопок ишлари (МХХ раҳбарлари диққатига)
  3. Ўзбекистон Президентига ХДП раиси қудасининг жиноий ишлари ҳақида
  4. Хазинамизни ҳибсда сақлаймизми? Аслида мен Акромга умид бергани боргандим
  5. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳарририга Ўзбекистон Олий Судидан мактуб келди
  6. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга
  7. Светлана Ортиқова: 2019 йилда 16 киши қийноққа солишда айбланиб қамалган…
  8. ДХХ водийда Лирика, Тропикамид ва Регапен сотаётганларни қўлга олди
  9. Сохта аккаунт, сохта раҳбар, сохта ёрдам, жавобгарлик эса ҳақиқий
  10. 5 апрель – Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати куни
  11. Собиқ Президентга ўзбеклар билан боғлиқ воқеа бўйича жиноий иш очилиши мумкин
  12. Давлат хавфсизлик хизмати 2 миллиард сўмлик дори контрабандасига чек қўйди
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.