"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Нигматович Арипов 60 ёшда!

Бош мақола, Муҳаррир танлови, Муҳокама учун мавзу | 24/05/2021 00:09-     11092 марта ўқилди

Бугун туғилган кун — Абдулла Арипов 60 ёшга тўлди

08:01 / 24.05.2021

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Нигматович Арипов 60 ёшга тўлди!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, давлат идораларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий қудратини юксалтириш, муҳим стратегик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш борасидаги улкан хизматлари, ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.

Шу муносабат билан Абдулла Нигматовични самимий муборакбод этамиз ҳамда мустаҳкам соғлик, тинчлик-омонлик, бахт-саодат, масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятига янги зафарлар тилаймиз.

ЎзА

 

Қосим-Жомарт Тўқаев Абдулла Ариповни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповни II даражали «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида фармонни имзолади.

«Дўстлик» ордени Қозоғистон Республикасининг олий давлат мукофоти бўлиб, чет эл давлатлари фуқароларига икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун берилади.

«Икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги динамикаси икки қардош халқлар ўртасида муносабатларнинг юқори даражасига мос келади ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг олий мукофот билан тақдирлангани Қозоғистон раҳбарияти унинг икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, ўзаро алоқаларни ривожлантиришдаги хизматларини эътироф этганидир», дейилади Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарида.

Бундан олдин, Абдулла Арипов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотлангани хабар қилинганди.

Ўзбекистон президентининг фармонига мувофиқ, давлат идораларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий қудратини юксалтириш, муҳим стратегик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш борасидаги улкан хизматлари, ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.

Кун.ўз

 

«Дунё ўзбеклари»дан: 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Нигматович Ариповни муборак ёши билан — ер юзига тариқдек сочилиб кетган дуунё ўзбеклари номидан чин юракдан муборакбод этавмиз. У кишига сиҳат саломатлик, бахт саодат ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги ғоятда заҳматли, лекин шарафли ишларида омад тилаб қоламиз…

24 май, 2021 йил, Торонто шаҳри, Канада…

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ички Ишларнинг адолатли Вазири Баҳодир Матлубов ва жасур журналист Исмат Хушевга миннатдорчилик мактуби
  2. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевга очиқ, аммо аччиқ хатлар» туркумидан (2)
  3. Абдукарим Мирзаев: Саид Абдулазиз Юсупов ҳақида билганларим…
  4. Холниса Раҳмонқулова: Башоратчининг бошидан кечирганлари Янги асар (3)
  5. Малика Салимова———: «Битта сен қолгандинг ақл ўргатмаган» деманг…
  6. Норқобил ЖАЛИЛ: ЗАҲРИНГ АЧЧИҚ ЭКАН-КУ, ЗАХАРОВА!
  7. Ёқубжон Хўжамбердиев. Соат кафгири (эссе)
  8. Қаландар Абдураҳмонов: Темир интизом, ақл заковат ва ҳамжҳатлик билан…
  9. Шарофиддин Тулаганов: Кеча уйга кетаётган эдим…
  10. Президент бир пайтлар Карим Камоловга нисбатан адолатсизлик бўлганини айтди
  11. Алишер Айматли ижодидан: Яхшигул опа… «Ҳаёт ҳар ерда ҳаёт» туркумидан
  12. Президентга янги матбуот котиби тайинланди
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.