"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Мухолифатчи учаётган самолёт алдов йўли билан Минскка қўндирилган

Бош мақола, Воқеа ва ҳодисалар, Муҳокама учун мавзу | 23/05/2021 13:43-     14952 марта ўқилди

Лукашенкога мухолифатчи бўлган блогер қўлга олинди. У учаётган самолёт алдов йўли билан Минскка қўндирилган

Минскда Беларусдаги намойишларни фаол ёритган Nexta телеграм-каналининг собиқ муҳаррири Роман Протасевич қўлга олинди. Уни Афинадан Вильнюсга учган самолёт «миналаштириш» ҳақидаги хабардан сўнг Минскдаги аэропортга қўндирилган самолёт бортидан тушириб қолдиришган.

23 май куни кундузи Греция пойтахти Афинадан Литва пойтахти Вильнюс шаҳри томон учган Ryanair авиакомпанияси самолёти шошилинч тарзда қўндирилди.

«Роман Протасевич қўлга олинди. У Ryanair авиакомпаниясининг Афина-Вильнюс рейсида учаётганди», — дея хабар қилди «Весна» манбаси.

Светлана Тихановскаянинг маслаҳатчиси Франак Вячорка самолёт бортида журналист, Nexta телеграм-каналининг собиқ муҳаррири Роман Протасевич бўлгани (у Nexta дан кетгач бошқа бир мухолифатчи канал «Беларусь головного мозга» учун ишлай бошлаган) ҳақида хабар берди.

Литва президенти ва ташқи ишлар вазири зудлик билан самолётни ва барча йўловчиларни озод қилишни талаб қилди.

Кўп ўтмай Беларусь ИИВ Протасевич Минск аэропортида қўлга олинганини тасдиқлади.

Ундан аввалроқ «Минск» халқаро аэропорти Афинадан Вильнюсга учган Ryanair самолёти мина ўрнатилгани ҳақидаги хабардан кейин шошилинч қўндирилгани ҳақида хабар берганди. Кейинроқ бомба ҳақидаги хабар тасдиқланмади, аммо бортдаги барча йўловчилар текширилгани маълум қилинди.

Ўз навбатида, самолёт йўл олган Литвадаги аэропорт вакили «Рейтер» агентлигига бортда йўловчилардан бири ва экипаж аъзолари ўртасида жанжал келиб чиққанидан сўнг самолёт Минскка қўндирилгани ҳақида айтиб берди.

Беларусдаги Onliner нашрининг қайд этишича, Минскда йўловчилар самолётдан туширилган ва қайта текширувдан ўтказиш учун аэропорт ичкарисига олиб кетилган, шу вақтда Протасевич қўлга олинган.

Nexta маълумотига кўра, парвоздан олдин Протасевич ўзини кузатишаётганини сезгани ҳақида хабар берган: ўрта ёшлардаги, рус тилида сўзлашувчи эркак унинг ҳужжатларини суратга олишга ҳаракат қилиб, тушунарсиз тарзда саволлар берган. Шундан сўнг ҳужжатларни текшириш чоғида кейинги навбат уники бўлса-да, қатордан чиқиб ортга кетган.

«Мутлақо аёнки, бу жамоат фаоли ва блогер Роман Протасевични қўлга олиш мақсадида самолётни тўхтатиш учун махсус хизматлар томонидан амалга оширилган амалиётдир», дея маълум қилди Беларусь мухолифати етакчиларидан бири Светлана Тихановская.

Литва президенти Гитанас Науседа Беларусь ҳукуматидан Протасевични озод этишни талаб қилган ва самолёт мажбуран Минскка йўналтирилиб, аэропортга қўндирилганини қайд этган.

«Мен НАТО ва ЕИни Беларусдаги режим томонидан халқаро фуқаролик авиациясига қилинган таҳдидга тезкорлик билан реакция қилишга чақираман. Халқаро ҳамжамият бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги учун зарур қадамларни ташлаши керак», деди Литва президенти.

Науседа бу вазиятни ЕИнинг душанба кунги саммитида кўтариб чиқишни ваъда қилган.

Литва ТИВ Минскка қўнган Ryanair самолёти экипажи ва йўловчиларини озод қилиш талаби билан Беларусь вакилини чақиртирган.

Британия парламентининг хорижий ишлар бўйича махсус қўмитаси раиси Том Тугендҳат «мухолифат овозини ўчириш мақсадида самолётни зўрлик билан қўндириш демократияга ҳужум ҳисобаниши»ни қайд этган.

FR4978 рейси белгиланган маршрутни ўзгартириши flightradar124 сайтида қайд этилган, унда самолёт Литва чегарасига етай деб қолганида ортга қайрилиб, шарқ томонга, Минскка учгани акс этган.

Ryanair компанияси ҳозирча вазият юзасидан изоҳ бериш бўйича сўровларни жавобсиз қолдирмоқда.

Беларусь президенти Александр Лукашенконинг администрациясига яқин бўлган «Пул Первого» канали самолёт билан боғлиқ вазият давлат раҳбари назоратида турганини маълум қилган.

Хабар қилинишича, «бош қўмондон топшириғи билан йўловчи самолётга ҳамроҳлик қилиш учун қирувчи самолёт ҳавога кўтарилган».

2020 йил ноябрида Беларусь КГБ Протасевични Nextа каналининг яна бир бошқа асосчиси Степано Путило билан бирга террорчилар рўйхатига тиркаганди.

Бундан ташқари, Беларусь Тергов қўмитаси Путило ва Протасевичга қарши Минскда оммавий тартибсизликлар ташкиллаштириш, ҳукумат вакиллари ва милицияга нисбатан ижтимоий душманлик уйғотиш бўйича жиноий иш қўзғатган. Бу моддалар мос равишда 15 ва 12 йиллик озодликдан маҳрум этиш жазоларини кўзда тутади.

Nexta телеграм-канали ва унинг логотипи Беларусь ҳудудида эктремистик материаллар деб эълон қилинган.

Nexta — 2020 йил август ойида бўлиб ўтган президентлик сайловларидан кейин Александр Лукашенкога қарши норозилик намойишлари бошланиши натижасида оммавийликка эришган биринчи рақамли мухолифат ресурси ҳисобланади. Канал таҳриррияти Польша пойтахти Варшавада жойлашган.

https://kun.uz/

Ўхшаш мақолалар:

  1.  Собир Тўлаганов: Ахмад ҳожи Хоразмий домланинг ғаройиб шарҳларини ўқиб…
  2. Дурдаги доғлар ёки Мелисадан чиққан шоввоз ҳокимлар — Бўстонлиқ мисолида
  3. Бош муҳаррир И.Хушевга: Сиздан фарзандимизни топишга ёрдам сўрайман…
  4. Бош муҳаррир И.Хушевга: Даниядаги иқтисодчи Юсупов Байрамали ҳақида
  5. Бош муҳаррир И.Хушевга: Сизни Лангаримнинг Тиллоизар қоясига ўхшатаман…
  6. Россия: Қўлга олинган Хабаровск губернатори тарафдорлари намойишга чиқди
  7. УЗИ уч эгизак туғишини кўрсатган фарғоналик онага икки чақалоқ тутқазилди…
  8. Дарё: «Чироқчи воқеаси» айбдорларига суд ҳукми ўқилди…
  9. Курсан Асанов: Атамбоев Қўй-Тошдаги тўқнашувларда ўлиши керак эди…
  10. «NYT»: Томск аэропортида Навальнийнинг чойига «Новичок» қўшишган
  11. Мен сайловларда ғалаба қозондим – Трамп
  12. Трампнинг қизи ва куёви ҳашаматли мулкка эга бўлди
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.