"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин:
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Исмат Хушев: “Адолат арбоблари” туркумидан – Турсунхон Худойберганов

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Муҳаррир минбари | 05/22/2021 15:23-     11534 марта ўқилди

Турсунхон Худойберганов – Президентнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди

 “Дунё ўзбеклари”дан:

Ўзбекистон олий раҳбариятида ҳам эл юрт учун жон фидо қилиб ишлайдиган мулозимлар талайгина. Олдин президент Каримовнинг Давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган, сўнг кутилмаганда Фарғона Ички Ишлар Бошлиғи бўлиб лавозимидан анча пастлатилган Турсунхон ака минг бир имтиҳон ва синовдан сўнг яна Тошкентга – Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига қайтарилган эди.

Биз Турсунхон акани яхши билардик, ҳурмат қилардик. Асли қозоқ миллатига мансуб бўлган Турсунхон Худойберганов ўзбек халқи учун жонфидо қилиб ишлайдиган, ўзбекларнинг қадри ва қимматини ҳамиша жойига қўядиган, авайлаб асрайдиган раҳбар эдилар. Биз ҳали ўшандаёқ, у кишининг бу хислат ва фазилатларини қаламга олиб, вазирлик лавозимидаги ижобий ишлари ҳақида мақола эълон қилган эдик.

Бугун Тошкентдан келган хабар бизни жуда қувонтириб юборди. Турсунхон Худойберганов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди. Энди МЧСнинг собиқ вазири Президент девонида: “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш устидан назорат ўрнатиш ва уни мувофиқлаштириш Хизмати” га раҳбарлик қилади.

Шу муносабат билан, ўша йилларда Турсунхон Худойберганов ҳақида яхши ният билан эълон қилган мақолани – ниятларимиз ижобат бўлган шу муборак кунларда яна бир бор ўқувчилар ҳукмига ҳавола этишга қарор қилдик…

Исмат Хушев: “Адолат арбоблари” туркумидан – Турсунхон Худойберганов…

БОШ МАҚОЛА, МУҲАРРИР МИНБАРИ | 10/04/2015 9:18 AM     11420 МАРТА ЎҚИЛДИ | ТАҲРИР ҚИЛИШ

Турсунхон аканинг яхши расмиЎзбекистон адолат арбоблари ҳақида сўз борганда, яна бир улуғ инсон, қозоқ фарзанди, бутун онгли ҳаётини милиция ишига бағишлаган Турсунхон Худойбергановни четлаб ўтиш мумкин эмас.
У милициянинг энг оғир участкаси – жиноий қидирув бўлимларига, аввал Тошкент шаҳрига, кейин республикага, энг оғир йилларда бош изқувар бўлди.
Маълумки, совет тузумининг парчаланиш арафасида мамлакатни уюшган жиноятчилик лашкарлари эгаллади. Бу офат нисбатан тинч бўлган Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Ўзбекистонда ҳам уюшган жиноятчилик – қотиллик, бандитизм, ўғирлик, контрабандага қарши кураш тажрибаси – мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ собиқ иттифоқда кўпчиликнинг ҳавасини келтиргани сир эмас.
Ҳатто Россиянинг Дума мажлисида Владимир Жириновский жаноблари: «Уюшган жиноятчиликка қарши курашни Каримовдан ўрганиш керак. Ўзбекистонда автомобилни олиб қочганга ўн йил қамоқ жазоси белгиланди ва автомобил ўғирлиги барҳам топди…» деган эди.
Тўғри, уюшган жиноятчиликка қарши курашда Ўзбекистон раҳбарининг хизмати беқиёс. У турли хил «Лашкарбошиларга» шафқат қилиб ўтирмади. Унинг бевосита ташаббуси билан Ўзбекистонда уюшган жиноятчиликка қарши ўт очилди дейиш мумкин. Лекин бунда фақат қонунларгина иш берди десак, адолатдан бўлмас.
Чунки, маълумотларга қараганда Ўзбекистон қонунчилик палатаси  мустақиллик йилларида икки мингдан ортиқ қонун ва қонун даражасидаги олий фармонларни тахлаб ташлади. Лекин кўпгина ашаддий қонунбузарликлар, жумладан, коррупция авж олгандан авж олди. Ва ҳатто сўнгги йилларда «Одам савдоси» деган ақл бовар қилмайдиган, таъбир жойиз бўлса, қулдорлик жамиятини эслатадиган жиноий офат кенг қулоч ёйди.
Лекин биз тилга олган қонунлар нафақат унинг олдини олиш, балки унга қарши курашишда ҳам асқотмаяпти.
Тўқсонинчи йиллар бошида Ўзбекистонда одам савдоси деган иборанинг ўзи йўқ эди. Аксинча, Ўзбекистонга атрофдан – бошқа республикалардан одам оқиб келиш муаммоси хавф соларди. Ўзбекистонда жиноий қидирув соҳаси юксак даражага кўтарилган давр бевосита Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги Жиноий қидирув Бош бошқармаси бошлиғи, полковник Турсунхон Худойберганов номи билан чамбарчас боғлиқ эканини унинг ҳамкасблари юксак қадрлайдилар.
Кейинчалик Турсунхон ака  Хоразмда Ички ишлар бошқармаси Бошлиғи бўлди. Уни бу диёрга «тартиб ўрнатиш» учун юборишган эди. У киши Хоразмдан жуда катта обрў эътибор билан қайтди. Ўзбекистонда демократик жараёнларнинг энг олдинги сафига кўтарилган Хоразмда биронта одамнинг ноҳақ бурнини қонатмади. Ва тез орада бунинг «мукофотини» ҳам олди: Генерал унвонига сазовор бўлди. Ўзбекистон республикаси Президентининг ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва маъмурий органларни назорат қилувчи Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди.  
Энди у Ўзбекистоннинг барча куч ишлатар тизимларига бевосита таъсир ўтказа олар эди. Милициядан чиққан генерал табиийки, куч ишлатар тизимларининг «Шер ва юлбарслари» бўлган МХХ ва прокуратурага хуш келмаслиги тайин эди.
Лекин шунга қарамай, бу қирқ қулоқлик катта қозондан Турсунхон ака қайнаб ва янада чиниқиб чиқди. Президент девонининг кадрлар билан ишлаш бўйича Давлат маслаҳатчиси бўлган Темур Алимовнинг ҳам ҳақиқий афти башарасини очишда унинг хизматлари беқиёс. Бу мавзуни биз ўша даврнинг тадқиқотчиларига қолдирамиз.
Ўзбекистон кадрлар қирғини сабабчиси Алимов ўн йиллик тахтидан қулагач, бу ўринга ҳақли равишда ўша пайтнинг энг обрўли адолат арбоби – Турсунхон Худойберганов лойиқ топилди.
Тез орада кадрлар билан ишлаш бўйича Давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худойберганов ва қишлоқ хўжалиги бўйича Давлат маслаҳатчиси Исмоил Жўрабеков Президентнинг энг яқин маслаҳатгўйларига айландилар.  Ўзбекистонда мустақиллик йилларида йўл қўйлган баъзи адолатсизликлар тикланишига шулар бир қадар сабабчи бўлишди. Бироқ, афсуски бу узоққа чўзилмади.
Ўзбекистоннинг куч ишлатар тизимлари «Шербаччалари ва юлбарслари» уларнинг ҳар иккаласини ҳам Президент қанотидан узоқлаштиришга муяссар бўлдилар.
Исмоил Жўрабеков пенсияга кузатилган бўлса-да, Турсунхон Худойбергановни улар фаол ҳаётдан узиб қўйишолмади. У ўша йилларда Ўш воқеаларидан кейин нисбатан нотинчлик региони саналган Фарғонага – Ички Ишлар Бошқармаси бошлиғи этиб юборилди. Аслида  нотинч регион бўлиб қолган водийни тинчлантириб, Қирғиз – Ўзбек муносабатларини нормаллаштириш бўйича «Фавқулодда комиссар» этиб жўнатилди.
Турсунхон аканинг шогирди бўлган Аҳмаджон Усмонов эса, Худойберганов тавсияси билан Наманган милицияси бошлиқлигидан – Андижон ҳокими этиб тайинланди.
Хуллас, «Фавқулодда комиссар»нинг Фарғона сургуни кўпга чўзилмади. Яна бир оғир синовдан муваффақиятли ўтган милиция генерали мана қарийб ўн йилдирки, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида ишлаб келмоқда.
Адолат билан айтганда Турсунхон акага қадар Ўзбекистонда Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги борлигини кўпгина ҳушёр кишилар ҳам пайқамасди, билмасди. Собиқ раҳбар Баҳодир Қосимовнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлигини ташкил қилишдаги ролини инкор этолмаймиз, албатта. Лекин бу вазирликнинг борлигини биз асосан ўша пайтларда МЧС матбуот хизматини бошқарган жасоратли йигит, оташқалб журналист Азамат Суюнов мақолалари орқали билардик, холос.
Турсунхон Айдарович раҳбар бўлиб келганидан кейин Вазирлик бугунги кунда Ўзбекистондаги хавфли вазиятлар билан курашишдан кўра кўпроқ унинг олдини олиш билан шуғулланмоқда ва бунга эришмоқда деб дадил айтиш мумкин.
Турсунхон аканинг Ўзбекистоннинг ижтимоий сиёсий ҳаётидаги фаол хизмати билан бир қаторда унинг яна бир буюк намуна мактаби бор. Бу унинг меҳнаткаш ва оқил фарзандларидир. Унинг уч ўғли бор: Аслбек, Ортиқжон ва Алишер. Уларнинг ҳаммаси олий маълумотли.
Улардан битта Ортиқжон отанинг касбида – Тошкент шаҳар жиноий қидирув бўлимида фаолият кўрсатаётганига ҳам йигирма йил бўлиб қолди. Бу орада ота генерал бўлди, икки бор Давлат маслаҳатчиси бўлди, Милиция Бош Бошқармаларини бошқарди. Бироқ Ортиқжоннинг погонида ва амалида бирор бир ортиқча сакраш ва кўтарилиш юз бермади. У ҳамон Тошкент шаҳрининг эътироф этилган энг яхши изқуварларидан бири эди ва шундайлигича турибди.
Қолган икки ўғил – Асилбек ва Алишербек мана неча йилларки, Чиноз туманига қарашли Эшонобод гузарида хўжалик раҳбари Кенбой оғага қанот бўлиб, Эшонободнинг янада обод бўлишига катта ҳисса қўшмоқдалар. Айни пайтда чорвачилик билан шуғулланиб, элнинг маъмурчилигини таъминлашда ҳам жонбозлик кўрсатишмоқда.
Хуллас улар боболарининг удумини давом эттиришяпти. Уларнинг самарали меҳнати туфайли бугунги Эшонобод – обод гузарга айланди. Фарзандларига балиқ ейишни эмас,  балки балиқ тутишни ўргатган Турсунхон ака менинг назаримда уларнинг бахтли келажаги  пойдеворини аллақачон яратиб қўйган. Энг муҳими уларни бахт – меҳнатнинг меваси эканлигига ишонтира билган.
Шундай ажойиб фарзандлар етиштира олган, ўз кичик ватани – қишлоғи учун кўприклар ва мачитлар солган одамнинг номи ҳеч қачон ўчмаса керак.
 Қолаверса у кишининг Ўзбекистон адолат арбоблари сафидан аллақачон жой олиб улгурганини ҳисобга олсак, Ўзбекистонда туғилиб ўсган ва ўзини Ўзбекистон фарзанди деб билган қозоқ фарзанди Турсунхон Худойберганов ўзбек қозоқ дўстлигини мустаҳкамлашдаги хизматларига биз ҳали алоҳида қайтиш ниятидамиз.  
Бу буюк хизматни у туғилганидан бўён –  мана етмиш йилдирки, фидойилик билан бажариб келяпти…
Исмат Хушев,
“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири
10 апрель 2015 йил, Торонто шаҳри, Канада

 

3 шарҳ

  1. Исмат Хушевга
    01/01/2017 at 12:08 AM  (Edit)

    Турсунхон Худойберганов ҳақида ёзган бу мақолангизни ўқиганимга уч-тўрт йил бўлган эди. Бугун уни яна қайта ўқиб, Сизга қойил қолдим. Журналистнинг холислиги ва одиллигидан далолат беради янги Президентнинг бу Фармони…

    REPLY
  2. Axmad hoji Xorazmiy
    12/31/2016 at 12:02 PM  (Edit)

    Турсунхон ака Хоразмда ишлаганда бизнинг уйда бир соатча меҳмон бўлган эди. Бу эса қуйидагича содир бўлганди:
    Менинг синфдош дўстим Ботирнинг ўғли Ўктам биз билан қўшни яшар эди. Ботир эса Турсунхон аканинг ҳам дўсти экан.

    Турсунхон ака Хоразга ишга келганида Ўктамни Турсунхон ака участковой қилиб қўйди. Ўктам бўлса ишгада бормай “дори” чекиб уйида ётаверди.
    Районнинг милиция бошлиғи Турсинхон акага “Ўктамни бошқа ишлатиб бўлмайди, уни бўшатаман” деган. Шунда Турсунхон ака Ўктамнинг уйига келиб унга насиҳат қилмоқчи бўлса, Ўктам чиқиб қочиб кетган.
    Турснхон ака билан келган 3-4 милиционерлар Ўктамни тутиб келгунларича Турсунхон ака бизнинг уйда чой ичиб ўтирган.
    УВДнинг бошлиғи бўлсада унинг содиқ дўст эканини ўшанда кўрганман.

    REPLY
  3. Мамаёқуб Ҳамроев
    12/31/2016 at 8:53 AM  (Edit)

    Ҳурматли Исмат ака!
    Сизнинг қатор йиллар мобайнида куч ишлатар тизимларининг ходимлари тўғрисида ёзиб келаётган мақола ва хотира китобларингизда фақат битта инсон, у хам бўлса ТУРСУНХОН ХУДОЙБЕРГЕНОВ ўз пок номини бирон маротаба, бирон сонияга ҳам булғаш у ёқда турсин, ҳаттоки бирон инсон бу киши ҳақида салбий фикр билдира олганлиги ҳақида ўқимадик ва эшитмадик ҳам.
    Бизнинг юртда бу киши ишлаганчалик лавозимларда ишлаган кўплаб казоларнинг фарзандлари қилмишлари дунёга достон бўлиб кетганлиги букун хеч кимга сир эмас.
    Шавкат Миромонович ана шундай кристалл соф инсонни бугунги куннинг энг долзарб буғинига раҳбар этиб тайинлашлари бекорга эмас.
    Ҳалқимизнинг чорак асрда тўпланиб келган муаммоларига тўғри бахо бериб,масаланинг ижобий ҳал қилиниши учун ана шундай ЎЗ ШАНИНИ ЕРГА УРМАГАН ГЕНЕРАЛ КЕРАК ЭДИ, БУ ХАБАРДАН БИЗНИНГ БОШИМИЗ ОСМОНГА ЕТДИ.

     

Генерал-лейтенант Турсинхон Худойбергеновга фахрий унвон берилди

Жамият 20 Май 2021 йил

image

Турсинхон Айдарович Худойбергенов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди.

Қайд этилишича, ушбу унвон давлат органлари ва ҳуқуқ-тартибот идораларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, муаммоларни жойида бартараф этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш борасидаги катта хизматлари, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, мард ва жасур, ўз бурчига садоқатли кадрларни тайёрлаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан берилган.

Турсинхон Худойбергенов Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

Суннатилла Абдуллаев

https://qalampir.uz/

“Дунё ўзбеклари”дан:

Биз ўз нашримизда бундан роппа роса олти йил муқаддам эълон қилинган мақолани қайта кўчириб босарканмиз, ҳалол ва покиза инсон Турсунхон Худойбергановнинг бугунги истиқболини яққол кўра билган эканмиз. Президент Шавкат Мирзиёевнинг бугунги Фармони билан Турсунхон акани чин юракдан табриклаймиз, у кишининг кейинги ишларида муваффақият ва омад тилаймиз…

Исмат Хушев,

“Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири,

22 май, 2021 йил. Торонто шаҳри, Канада…

 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ватанга хиёнат эмасми… – Йўқ, аксинча – садоқат ва муҳаббат рамзи бу!!!
  2. Каримов командасининг “арбоб”ларидан яна бири – Мираброр Усмонов бетоб…
  3. Исмат Хушев: Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий портретига шарҳ (2-қисм)
  4. Исмат Хушев: ШАМСИ ОДИЛНИНГ КУЁВИ (2-қисм)
  5. Исмат Хушев билан юзма юз 31 декабрь 2018 йил Канада
  6. Инвестор кафолат сўрайди! (Тошкент шаҳар ҳокими Ортиқхўжаев диққатига)
  7. Давлат ва жамоат арбоби Назир Ражабов 80 ёшда!
  8. Исмат Хушев: Каримов зиндонларида ким қанча ётиб чиқди? Биринчи мақола
  9. Исмат Хушев: Каримов азонни нега таъқиқлаган эди? – ДЎз архивидан
  10. Исмат Хушев: “Юзма юз” (3) Сиздан келган саволларга жавоб берамиз 20.02.2020.
  11. Одил Ёқубовнинг издоши, Сафар Остонов сафдоши, Исмат Хушевнинг устози
  12. Ғофур Раҳимовнинг қайтиши – Шавкат Мирзиёвнинг яна бир жасорати – Исмат Хушев
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Шарҳ қолдириш

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Click here to cancel reply.

 characters available

    ЕР ЮЗИ БЎЙЛАБ ТАШРИФЛАР

    Количество уникальных посетителей
    Flag Counter

    Энг кўп ўқилганлар

    • Исмат Хушев – Самарқанд: Бир тарихий учрашувдан туғилган таассуротларим…  - 94194 марта ўқилган
    • Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди  - 31407 марта ўқилган
    • Фарғонада 8 март куни хотин-қизларга транспорт текин бўлди  - 31356 марта ўқилган
    • Шукрилла Мирсаидов вафот этганига ропа роса бир йил бўлди…  - 31319 марта ўқилган
    • Улуғ файласуф шоир Абдулла Ориповнинг Ҳамза ҳақидаги икки хил фикри…  - 31224 марта ўқилган
    • Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори И.Б Абдуллаевга  - 30937 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: Россияда қонуний ишлаш имкониятлари кенгаймоқда  - 30848 марта ўқилган
    • Севги бамисоли лолақизғалдоқ, Тегинмай бўлмайди, Тегсанг тўкилар…  - 30840 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (38)  - 30840 марта ўқилган
    • Карим Баҳриев: Бугун 2017 йил 31 июлда Зангиота бобони зиёрат қилдик…  - 30839 марта ўқилган
    • Мухолиф сиёсатчи Доктор Намоз Нормўминнинг СовМинга йўлланган дастури  - 30838 марта ўқилган
    • Буюк ўзбек шоири Абдулла Орипов вафот этганига ропа роса қирк кун бўлди…  - 30838 марта ўқилган
    • Разговор Путина и Трампа COMEDY CLUB  - 30836 марта ўқилган
    • Ҳофиз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами кенг нишонланди  - 30835 марта ўқилган
    • Кокаин для товарища Сталина или Сталина подсадили на кокаин перед смертью  - 30832 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Шаҳзода ва Алишер Файз – Қилпиллама  - 30831 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Ўткир Ҳошимов: Янга (ҳикоя)  - 30830 марта ўқилган
    • Журналисты нашли подтвер ждение причастности их к спецслужбам – Новое Время  - 30829 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Жўрабек Жўраев “Озод Шоу”да  - 30828 марта ўқилган
    • Ислам Каримов-младший: мою мать оклеветали, доказательств нет  - 30827 марта ўқилган
    • Канададаги ўзбек адвокати Бахтиёр Шоҳназаров – “Дунё ўзбеклари” меҳмони!  - 30825 марта ўқилган
    • Эврил Турон: Қора дўлана (роман) (Тўққизинчи қисм)  - 30822 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 16. Кутилмаган учрашув  - 30821 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-1)  - 30820 марта ўқилган
    • Отабек Тошев: Янги Президент ва янги имкониятлар…  - 30819 марта ўқилган
    • Улуғ ўзбек шоири Абдулла Ориповнинг Хьюстон (АҚШ) да ёзган янги шеърлари (22)  - 30819 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (3-қисм)  - 30819 марта ўқилган
    • Малика Салимова: Сиз мени севмайсиз. Биламан. Шунчаки қолгансиз ёқтириб….  - 30816 марта ўқилган
    • Исмат Хушев номидан бораётган видеоларда вирус тарқатилмоқда, очманг!!!  - 30814 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует:  Дата поминок выбрана не случайно – Дочь без дефиса   - 30813 марта ўқилган
    • ЙИҒЛАТИБ КЕТГАН ҲОФИЗ – (Охунжон Мадалиев ёди)  - 30810 марта ўқилган
    • «Стоп кран» от Uzcard  - 30805 марта ўқилган
    • Малайзия пойтахтида ўзбекистонлик фоҳишалар қўлга олинди  - 30805 марта ўқилган
    • Саломат Вафонинг янги асари: АЖДАРҲО БОҒИ (Ҳикоя) 1-қисм  - 30805 марта ўқилган
    • Эта видеозапись И.Каримова публикуется впервые. 2-13 июля 1990 года. Кремль…  - 30804 марта ўқилган
    • Дада Зафар: Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳотирасига бағишланади  - 30803 марта ўқилган
    • Юсуф Жума. Тангрининг  мўжизаси  - 30802 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (шеърий драмадан парча)  - 30801 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди… (“Ёднома”)  - 30800 марта ўқилган
    • Поездки в Афганистан, Ташкент и Самарканд! (Ч-2)  - 30800 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 15. Хайрли иш  - 30799 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 8-қисм  - 30798 марта ўқилган
    • Дадахон Хасан: Бизга мана шундай Президент керак эди…  - 30797 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар фаолиятини жиддий танқид қилди  - 30795 марта ўқилган
    • Суҳайлийдан Муҳаммад Юсуфга битилган мадҳиялар  - 30795 марта ўқилган
    • Улуғбек ҲАМДАМ: ОЙБЕКНИНГ ШОҲ АСАРИ  - 30794 марта ўқилган
    • Заявление по поводу клеветы НДУ против Бухарбаевой  - 30788 марта ўқилган
    • “Озодлик”: Хорижда OVIRи тугаган ўзбекистонликларга жазо бекор қилинди  - 30787 марта ўқилган
    • Тошкентлик “Робин Гуд”: Шайтон – Алайҳиссалом билан тўқнашув. (10-қисм)  - 30786 марта ўқилган
    • Улуғ ёзувчи Одил Ёқубов умр йўлдошининг хотиралари (38-42)  - 30785 марта ўқилган
    • Наврўзинг муборак Ўзбекистоним!  - 30784 марта ўқилган
    • “Телевидениенинг энг катта режиссёри Оқсаройда ўтирибди” – Шароф Убайдуллаев  - 30784 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 17-якуний қисм. Умид – яшаш асоси  - 30783 марта ўқилган
    • Исмат Хушев: Отишма бўлган Оттавага сафар (8-якуний қисм)  - 30782 марта ўқилган
    • Как понимать намеки президента Узбекистана на либерализацию?  - 30778 марта ўқилган
    • Эврил Турон: ‘Ислом ака Ўзбекистонни гўрга орқалаб кетмади’  - 30777 марта ўқилган
    • Истеъдодли ижодкор Алишер Назар ижодий саҳифасига сафар…  - 30776 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Парда: “Жаҳон адабиёти” шарофати  - 30775 марта ўқилган
    • На Ближнем Востоке затевается что-то очень-очень крупное  - 30775 марта ўқилган
    • Запрещенное к показу видео о Путине  - 30774 марта ўқилган
    • Андижон “Нафосат” клуби: Ижод сирларини ўрганиш дарси…  - 30773 марта ўқилган
    • Президентская дочь — лишь винтик в системе коррупции  - 30773 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Надомат – Олти саҳнали пьеса  - 30772 марта ўқилган
    • “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Ризаевга шеърий мактуб  - 30770 марта ўқилган
    • Фальсификации дел и подкуп прокуроров, судей и милиционеров продолжаются…  - 30770 марта ўқилган
    • Атамбаев о выборах – Возможный список депутатов шестого созыва  - 30769 марта ўқилган
    • Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига (2-мақола)  - 30766 марта ўқилган
    • “Главному редактору “Дунё узбеклари”: Теперь я понял Вашу учесть, жизнь за границей…  - 30765 марта ўқилган
    • Насрулло Сайид: “Ватанга қайтишимга изн беринг” – BBC O’zbek  - 30764 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга Бухородан мактуб…  - 30762 марта ўқилган
    • Зрители потеряли дар речи, когда этот мужчина из индейского племени начал играть  - 30761 марта ўқилган
    • Муҳаммад Солиҳ: Унутма – фақат сен ҳурсан!  - 30760 марта ўқилган
    • ”Тимирскиланаётган одам”ни ўқиб…  - 30758 марта ўқилган
    • Бу қиз айрим юлдузларга қандай қўшиқ айтишини кўрсатиб қўйди. Офарин!  - 30758 марта ўқилган
    • Мирзиёев ҳукумат йиғилишида Розуқулов ва Ибрагимовга ҳайфсан берди  - 30757 марта ўқилган
    • Инвалида-колясочника посадили за разбойное нападение на спецназовца  - 30756 марта ўқилган
    • Таниқли журналист, устоз Муҳаммаджон Обидовнинг Исмат Хушевга норозилик хати  - 30755 марта ўқилган
    • Лола Исломова Матбуот агентлиги бош директорига очиқ хат билан мурожаат қилди  - 30755 марта ўқилган
    • Аёл бўлмаса, адабиёт бўлмасди. Адабиёт аёлни англаш учун яратилган…  - 30753 марта ўқилган
    • Президент Шавкат Мирзиёев “Озодлик” радиосини кузатиб боришини тан олди…  - 30748 марта ўқилган
    • Ўзбекистон телевидениеси илк бор Каримов сиёсатини танқид қилди (ВИДЕО)  - 30745 марта ўқилган
    • Президент Каримовдан кейин Ўзбекистонни нималар кутмоқда?  - 30743 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига  - 30741 марта ўқилган
    • Алексей Венедиктов о Путине и его преемнике…  - 30734 марта ўқилган
    • Ўрта-махсус таълим тизимидаги инқироз ҳақида  - 30734 марта ўқилган
    • Зилолабону: Биздан рози бўл, Муҳаммаджон…  - 30734 марта ўқилган
    • Туркия: Садоқатли ит ҳожасининг жаноза маросимларида қатнашди…  - 30732 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Бўлурман суҳбат ичра гоҳо Исмат билан бир кун… (2-шеър)  - 30732 марта ўқилган
    • Қашқадарё: Қаршидан Китобга тез юрар поезд қатнайди…  - 30730 марта ўқилган
    • Муҳаммад Исмоил: ИЛМИМНИ ЗИЁДА ҚИЛ, ПАРВАРДИГОРИМ !  - 30730 марта ўқилган
    • …что означает слово «Кока» в названии напитка….  - 30728 марта ўқилган
    • Буюк Абдулла Орипов хотирасига ёзилган шеърлар (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30724 марта ўқилган
    • Ислам Каримов. Сильный человек в “заложниках” у слабого государства? (штрихи к политпортрету)  - 30721 марта ўқилган
    • ЎРТА ЙЎЛНИ ҚАНДАЙ ТОПАМИЗ ? (8)  - 30721 марта ўқилган
    • Ўзбек мухолифатининг таниқли шоираси Гулчеҳра Нуруллаева ижодидан намуналар  - 30721 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар: Зиёда – Хаёлим…  - 30720 марта ўқилган
    • Бердиёр Жумаев: Эътирофларим ва эътирозларим…  - 30720 марта ўқилган
    • То, что нашли в животе у этого кашалота, должно перевернуть наш мир  - 30719 марта ўқилган
    • Kanadada yashash huquqini qanday qo’lga kiritish mumkin? (Birinchi maqola)  - 30718 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 6-қисм  - 30718 марта ўқилган
    • Фахриддин ҚОРАТОЕВ: “СЕНГА БАХТДАН ТАХТ ТИЛАРМАН”  - 30718 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: Аёл — иқбол — истиқбол… (3-қисм)  - 30718 марта ўқилган
    • Малоҳат Эшонқулова: Наманганлик Дилмурод Жумабоевга жавоб ўрнида…  - 30718 марта ўқилган
    • Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга қайтиб, сиëсат билан шуғулланаман…  - 30718 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (1-қисм)  - 30717 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: Тушимга Абдумўмин кирибди. Кўриниши хотиржам…  - 30716 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 14. Қайтиш  - 30716 марта ўқилган
    • Гулбаҳор Саид Ғани: Тошни ёриб чиқар бир куни гулим…  - 30716 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёевнинг ажойиб нутқини қўйибсиз, эшитиб мазза қилдим, раҳмат…  - 30716 марта ўқилган
    • Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида аёл васфи  - 30716 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов Абдулла Искандарга: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим…  - 30715 марта ўқилган
    • Ўлмас Умарбеков: СЕВГИМ-СЕВГИЛИМ… Қисса (2-қисм)  - 30714 марта ўқилган
    • Сиз севган санъаткорлар – Маҳмуд Намозов хонадонида  - 30713 марта ўқилган
    • Абулқосим МАМАРАСУЛОВ: МЕН ҚАНДАЙ ЁЗУВЧИ БЎЛГАН ЭДИМ (10)  - 30713 марта ўқилган
    • Невероятная польза банана: почему никогда не стоит выбрасывать это богатство  - 30712 марта ўқилган
    • Тўра Мирзо: Бир кун аввал негадир Баҳодирни кўргим келаверди…  - 30710 марта ўқилган
    • Помогаем иммигрировать: 10 ЛУЧШИХ СТРАН МИРА ДЛЯ ЖИЗНИ  - 30709 марта ўқилган
    • Ҳайдарали Маматов: Шерзоджоннинг рафиқаси ҳақидаги чин севги иқрори…  - 30708 марта ўқилган
    • Тожикистонлик ўзбекзабон адиб адабий мукофот билан тақдирланди  - 30708 марта ўқилган
    • Иқбол Мирзо. Қўнғироқ (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30691 марта ўқилган
    • Ўзбек махсус хизмат агенти Абвер немис разведкасига қарши… (МХХ тарихидан)  - 30687 марта ўқилган
    • Исмат ХУШЕВ: ДАВЛАТ МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛГАН БИРИНЧИ ШОИР  - 30687 марта ўқилган
    • Игорь Николайчук: Первый холм Шавката Мирзиёева…  - 30687 марта ўқилган
    • Шодмонов ва унинг командаси ЎзТВ дан албатта кетиши керак…  - 30687 марта ўқилган
    • “ОЗОДЛИК” РАДИОСИ – Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров ишдан олинди  - 30687 марта ўқилган
    • Мирзиëев Каримов молиявий тизими бошқарувчисини пенсияга жўнатди  - 30686 марта ўқилган
    • Таниқли журналист Шароф Убайдуллаев 9 май ҳақида…  - 30686 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Хотинини ўғирлаган йигит (Ҳикоя)  - 30686 марта ўқилган
    • Предъявление обвинений дочери – приурочено к годовщине кончины ее отца  - 30685 марта ўқилган
    • Страсбург суди ватандошимиз Али Феруз ҳимоясига келди…  - 30683 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдимоти: “Севишни билмайди шарқлик аёллар!”  - 30681 марта ўқилган
    • ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ПОСЕТИЛ КОННЫЙ ЗАВОД В ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ  - 30680 марта ўқилган
    • Умида Ахмедова: Рауф Парфи мени Александр Блок шеьрияти билан таништирган….  - 30680 марта ўқилган
    • ГУЛРУХСОР ХУДОЙБЕРДИЕВА: АЙТСАМ ТИЛИМ, АЙТМАСАМ ДИЛИМ – ОИЛА ЁКИ КАСБ?  - 30679 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 7-қисм  - 30679 марта ўқилган
    • Президент Мирзиёев назоратдагиларга нисбатан умумий Авф эълон қилди…  - 30679 марта ўқилган
    • Узбекистан – Таджикистан: дружба, испытанная временем (ТВ «O‘zbekiston»)  - 30678 марта ўқилган
    • Шароф Убайдуллаев билан Сарвар Усмон суҳбати: Сенат қаридими?  - 30677 марта ўқилган
    • Нашримиз архивидан: “Дунё ўзбеклари” Бош муҳарририга мусиқий совға  - 30676 марта ўқилган
    • Хворостовский до полусмерти избил жену и её любовника  - 30675 марта ўқилган
    • Не сломают ли Шавката Мирзиёева, как 16 февраля 1999 года сломали Каримова?  - 30673 марта ўқилган
    • Алишер Усманов: «У меня нет наследников»  - 30672 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (2-мақола)  - 30671 марта ўқилган
    • 2016-й унес вместе с Каримовым легендарных современников его времени  - 30669 марта ўқилган
    • Опровержение клеветы в отношении журналиста Малохат Эшонкуловой  - 30669 марта ўқилган
    • Гулнора Каримованинг музлатилган миллионлари тақдири нима бўлди?  - 30669 марта ўқилган
    • Установлен памятник Михаилу Массону и Галине Пугаченковой  - 30669 марта ўқилган
    • Биз Тошкентдан бўламиз… (Муҳокама учун мавзу)  - 30669 марта ўқилган
    • Язык мой – враг мой или о том, как в Таджикистане запретили говорить по-узбекски  - 30667 марта ўқилган
    • МХХнинг икки адвокатга қарши тутуриқсиз иддаоси рад этилди – “Озодлик”  - 30667 марта ўқилган
    • Одил Ёқубов. Яхшилик (ҳикоя) (“Ўтганлар ёди”)  - 30667 марта ўқилган
    • ШАВКАТУ МИРЗИЁЕВУ ИСПОЛНЯЕТСЯ 60 ЛЕТ  - 30666 марта ўқилган
    • МИЛЛАТ РУҲИГА ЭЪТИҚОД (Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Даврон билан суҳбат)  - 30664 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Эркин Аъзам: Таъзия (Ҳикоя)  - 30663 марта ўқилган
    • Шуҳрат Бобожон: Оддий алоқачининг Бош вазирликкача бўлган йўли…  - 30663 марта ўқилган
    • Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Тўққизинчи қисм  - 30662 марта ўқилган
    • Россия “Бош саҳнаси”да ўзбек йигити ҳаммани лол қолдирди  - 30661 марта ўқилган
    • Кенжабий: АҲМАД ҲОЖИ МАКТУБЛАРИГА ШЕЪРИЙ ЖАВОБЛАР  - 30661 марта ўқилган
    • Исмат Хушевга мактуб: Сизда ҳам цензура борми?  - 30660 марта ўқилган
    • Борис Сапрыкин: Письмо в редакцию «Дунё Узбеклари»  - 30657 марта ўқилган
    • Бердиёр ЖУМАЕВ: АМИР ТЕМУР ВА ЧИНГИЗХОН АМАКИВАЧЧАЛАРМИ? (3)  - 30654 марта ўқилган
    • Андижон адабий гурунгида Наврўз ва Оналар мадҳи  - 30653 марта ўқилган
    • Маддоҳ журналисту латтачайнар амалдор кимга ҳам керак? (1-мақола)  - 30651 марта ўқилган
    • Чашмаи Айюбдан ўғирланган 800 йиллик кошин Ўзбекистонга қайтарилди  - 30650 марта ўқилган
    • Ажойиб инсон, таниқли болалар шоири Олқор Дамин вафот этди!   - 30650 марта ўқилган
    • Элбек Раҳмат: Пулни тўла… (Айрим ноинсоф солиқчилар таърифида)  - 30649 марта ўқилган
    • Кетгим келмаяпти, онажон (Карим Баҳриев шеъри, Раҳматилла Юсупов ашуласи)  - 30649 марта ўқилган
    • Бугун истеъдодли ўзбек шоири Ҳамроқул Асқар туғилган кун. Табриклаймиз!  - 30648 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади – Эргаш Каримов ёди…  - 30646 марта ўқилган
    • Возвращение «узбекской принцессы»: что ждет Гульнару Каримову  - 30646 марта ўқилган
    • Ўзбекистоннинг Украинадаги фуқаролари ва сиёсий қочқинлари диққатига  - 30646 марта ўқилган
    • Сирожиддин Ислом: Соғиниб яшайман Озод бўзтўрғайни…  - 30646 марта ўқилган
    • ИСМАТ ХУШЕВ – ТОШКЕНТДА!  - 30645 марта ўқилган
    • Миллий телерадиокомпания раиси ишдан олинди…  - 30643 марта ўқилган
    • Бошда дўппи, эгнимда атлас, Зилоламан Ўзбекистондан!  - 30642 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” тақдим этади: Ўшлик мухлисамиз Нозима Раҳмонова шеърлари…  - 30640 марта ўқилган
    • Uyga qachon qaytamiz? Chetda ishlab non topish juda xam azob ish…  - 30636 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Усечённая арифметика …  - 30635 марта ўқилган
    • Неожиданная оттепель: что происходит в узбекских СМИ  - 30635 марта ўқилган
    • Шавкат Мирзиёев: Ижодкорларга Паркентда уй қуриб берилади  - 30634 марта ўқилган
    • Сергей Ежков информирует: Сидят девчонки, сидят в сторонке – Слеза запоздалая  - 30634 марта ўқилган
    • Биография премьер-министра Узбекистана Шавката Мирзиеева  - 30634 марта ўқилган
    • Ўлмасбек Самарқандий: ТАҚДИРНИНГ ТУҲФАСИ (ёхуд ўғирланган китоб)  - 30628 марта ўқилган
    • ГЕНЕРАЛЬСКИЕ ИГРЫ: УМЕР КОРОЛЬ! ДА ЗДРАВСТВУЕТ КОРОЛЬ!  - 30628 марта ўқилган
    • First Lady Michelle Obama Carpool Karaoke  - 30628 марта ўқилган
    • Муслимбек Йўлдошев: 24 апрель – Абдумўминнинг туғилган куни эди…  - 30627 марта ўқилган
    • Ислом Холбой: Бўлган, бўлмаган (Роман) 9-қисм  - 30627 марта ўқилган
    • Отабек Усмон: Эстетлар диктатураси (Абдували Қутбиддин ижоди ҳақида)  - 30625 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” орқали Ўзбекистон раҳбарларига мурожаат  - 30621 марта ўқилган
    • Марғилонлик Тошболтаевлар оиласини “Галатой”дан кўчиришмоқчи…  - 30618 марта ўқилган
    • Катта Ўзбек трактидаги Китоб Тошкент йўли 24 километрга қисқарди…  - 30617 марта ўқилган
    • Алишер НАЗАР: ТЎЙ ФОЖЕАСИ (долзарб масала)  - 30616 марта ўқилган
    • ЎзМУнинг журфакидан “Дунё ўзбеклари”га яна шикоят келди…  - 30616 марта ўқилган
    • Ҳабиб Саъдулла ижоди (“Ўтганлар ёди” туркумидан)  - 30614 марта ўқилган
    • Расследование против Трампа. Чем это может закончиться  - 30614 марта ўқилган
    • “Ўзбекистон овози” нашри: ҲАР ИССИҚ НОНИНГНИ ҚУЁШДАЙ КЎРДИМ…  - 30614 марта ўқилган
    • Моҳигул Назарова: Гуноҳ (кичик қисса) 13. Дилдаги ғалаён.  - 30614 марта ўқилган
    • Dilmurod Jumaboyev: Barkamol avlod (advanced generation) compete in Jizzakh  - 30612 марта ўқилган
    • ДИЛДАН ДИЛГА КЎЧГАН САТРЛАР (Ҳамроқул Асқар ижодига чизгилар)  - 30610 марта ўқилган
    • СМИ России: Кремль ведет страну к полной изоляции  - 30610 марта ўқилган
    • Ўзбекистонлик АҚШга келган куни бедарак йўқолди – Ватандош  - 30610 марта ўқилган
    • Лола Хатамова: «Я не состояла в любовных отношениях с Каримовым»  - 30609 марта ўқилган
    • ЎЗБЕКИСТОНДА СУД-ТИББИЁТ ЭКСПЕРТИЗАЛАРИ ҒАРИБ АҲВОЛДА  - 30608 марта ўқилган
    • Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий: Ўйласам, ул дилбарим маккорга ўхшайди-ку…  - 30608 марта ўқилган
    • Абдиҳамид Пардаев: УСМОННОМА (Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимга)  - 30607 марта ўқилган
    • Сделаем день ярче: узбекистанцы готовятся поздравить Мирзиёева с юбилеем  - 30604 марта ўқилган
    • ББС: Ўзбек олтинининг тақдири нима бўлади?  - 30600 марта ўқилган
    • Ўзбек йигити қандай қилиб Amazon компанияси ходимига айлангани ҳақида  - 30600 марта ўқилган
    • Сотрудники МНБ Туркменистана открыто интересуются обстановкой…  - 30598 марта ўқилган
    • Фоторепортаж с бала в Институте костюма в Нью-Йорке  - 30598 марта ўқилган
    • Сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг “Озодлик” ҳақидаги фикри ўзгардими?  - 30596 марта ўқилган
    • Исёнкор дарахтлар ёки Шукур Содиқнинг “Ҳурлик салтанати” китобига чизгилар…  - 30596 марта ўқилган
    • Сувсиз қишлоқ “Обод” бўладими? (танқидий мақола)  - 30595 марта ўқилган
    • Эхо – Матвей Ганапольский: Приглашение на казнь?  - 30595 марта ўқилган
    • Абитуриентлар: “МХХчиларнинг ўзлари телефон олиб кириб беришди”  - 30592 марта ўқилган
    • Туркиядаги давлат тўнтариши уринишига роппа роса бир йил бўлди…  - 30590 марта ўқилган
    • Танишинг – Қулман Очил: ҚАСД (Қисса) – Еттинчи қисм  - 30588 марта ўқилган
    • Давронбек Тожиалиевга оналари вафоти муносабати билан таъзия билдирамиз…  - 30585 марта ўқилган
    • Танишинг: Ўзбек “Мартин Иден”и – Даврон Султонов…  - 30583 марта ўқилган
    • «Маддоҳ журналистларнинг ковушини ўнглаб қўйиш фурсати келди». Учинчи мақола  - 30581 марта ўқилган
    • Ги де Мопассан: Алвидо! (Инглиз тилидан Гулноза Мамарасулова таржимаси)  - 30581 марта ўқилган
    • Халқаро”Олтин мерос” хайрия фонди янги ёдгорлик мажмуини барпо этди  - 30579 марта ўқилган
    • Ўзбекистон ва Тожикистон иқтисодий ҳамкорликка бел боғлашди  - 30577 марта ўқилган
    • Абдулла Орипов: Битта бўричалик топмадим ўлим…  - 30576 марта ўқилган
    • Что происходит с корреспондентом «Новой газеты» Али Ферузом  - 30574 марта ўқилган
    • Сиз севган адиблар – Улуғбек Ҳамдам: Узоқдаги Дилнура (Ҳикоя)  - 30572 марта ўқилган
    • Пресса США: Россия теперь – наш главный враг  - 30571 марта ўқилган
    • Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжоннинг Президентга шеърий табриги  - 30571 марта ўқилган
    • “Дунё ўзбеклари” Бош муҳаррири Германиядан Амстердам (Ҳолландия)га келди  - 30569 марта ўқилган
    • Кетаверинг, ортингиздан югурмайман, Ўтказмайди, ғуруримнинг тоғи баланд  - 30569 марта ўқилган
    • Ҳамроқул Асқар: “Жаннат Оналарнинг оёғи остидадир..,” (Ҳадисдан)  - 30562 марта ўқилган
    • Тошпўлат Йўлдошев: Шарқшунос олим Шоислом Шомуҳамедов хотираси  - 30558 марта ўқилган



Интернетдаги RSS каналимизни ўқинг Твиттердаги саҳифамиз! Facebook орқали дўстлашамиз!



Мактуб ёзиш

ЖАҲОН ОММАВИЙ АХБОРОТ
ВОСИТАЛАРИ

"Ўзбекистон овози" газетаси
Прямой эфир ДОЖДЯ
СНОБ.РУ
ИНО TV
Colta.Ru
Украинская правда
Корреспондент.Нет
Русская служба ББС
ББС Ўзбек хизмати
Голос Америки
Америка овози
Озодлик
Uznews.Net
Фергананьюс.Ру
РосБалт -информационное агентство
Эхо Москвы
Радио Свобода
Ньюс.Ру
Московский Комсомолец
Литературная газета
Комсомольская правда
Новая газета
Союз независимых журналистов Центральной Азии
Центразия.Ру
NEWS-ASIA-Центральноазиатский информационный портал
Каспаров.Ру
Аргументы и факты
Однако
Китоб дунёси
Узметроном
Новое Время - The New Times
Альтернативная литература Узбекистана

Copyright © 2014 — ДУНЁ ЎЗБЕКЛАРИ. Барча ҳуқуқлар ҳимоя қилинган