"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

“Илҳом” танловида 1-ўринни эгаллаган Акром Маликов Spark автомобили ютди…

Бош мақола, Демократия сабоқлари, Муҳаррир танлови | 21/05/2021 10:16-     11194 марта ўқилди

«Илҳом»нинг асосий мукофотини кимлар олди?

  20.05.2021

Адиблар хиёбонида «Катта адабиёт байрами» ҳафталиги доирасида «Илҳом» мукофоти республика танловининг совриндорларини аниқлаш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танлов шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришаётган ёшларни излаб топиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ОТМда таҳсил олаётган ва фаолият юритаётган ёшлар ўртасида ўтказилди.

Танловда 1-ўринга Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2-босқич магистранти Акром Маликов муносиб топилди. У «Spark» енгил автомобили билан тақдирланди.

«Илҳом»нинг асосий мукофотини кимлар олди?

Фото:Oqil G’ulomov

Фоторепортаж:«Илҳом»нинг асосий мукофотини кимлар олди?

«Илҳом»нинг асосий мукофотини кимлар олди?

Фото:Oqil G’ulomov

«Илҳом»нинг асосий мукофотини кимлар олди?

Фото:Oqil G’ulomov

«Илҳом»нинг асосий мукофотини кимлар олди?

Фото:Oqil G’ulomov

2-ўринга Тошкент давлат шарқшунослик университети жамоаси лойиқ кўрилиб, 30 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

3-ўринни Фарғона давлат университети талабаси Қобилжон Шерматов ҳамда Қорақалпоқ давлат университети таянч докторанти Малика Палимбетова қўлга киритди. Улар 15 миллион сўм пул мукофотлари билан тақдирланди.

Мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.Абдувоҳидов ҳамда Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев топширди.

Танлов ғолибларига махсус диплом ва статуэткалар топширилди.

Н.Усмонова, ЎзА

 

ЎзА

 

“Илҳом” танловида 1-ўринни эгаллаган Акром Маликов Spark автомобили билан тақдирланди

Акром Маликов
Акром Маликов

“Илҳом” мукофоти республика танловида бу йил 1-ўринга Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2-босқич магистранти Акром Маликов муносиб топилган. ЎзА давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, у “Spark” автомобили билан тақдирланган.

Тошкентдаги Адиблар хиёбонида “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги доирасида 20 май куни бўлиб ўтган “Илҳом” танлови совриндорларини аниқлаш ва тақдирлаш маросимида А. Маликов ва бошқа тадқиқотчиларга мукофотлар топширилган.

Навоийшунос Акром Маликов 2016 йилнинг июль ойида конституциявий тузумга тажовуз қилиш ва жамоат хавфсизлигига хатар солувчи материаллар тайёрлашда гумонланиб, ҳибсга олинган ва кейинроқ 6 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Ҳозир 30 ёшда бўлган А. Маликов ўтган йил августида мамлакат президенти томонидан имзоланган афвнома асосида муддатидан олдин озодликка чиққан.

Қамоқдан чиққанидан кейин маҳаллий матбуот вакиллари билан суҳбатлашган навоийшунос жазо муддатини ўташ жараёнида “хатоларини тушуниб етган”ини қайд этган ва афв этгани учун президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирган.

Акром Маликов бундан кейинги фаолиятини илмий изланишларга бағишлаш, хусусан, Алишер Навоий асарларини шарҳлаш истагида эканини маълум қилган. Айни пайтда у жамоатчиликдан унинг шахси ёки фаолиятини сиёсийлаштирмасликни илтимос қилган.

Шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижодини ўрганиш билан шуғулланаётган ёшларни рағбатлантириш учун ҳукумат қарори билан таъсис этилган “Илҳом” мукофоти бу йил биринчи марта эгаларига топширилди. Мазкур қарор 2020 йилнинг 25 августидан, яъни А. Маликов озодликка чиқишидан икки кун аввал кучга кирган.

 

ОЗОДЛИК

Ўхшаш мақолалар:

  1. БАХТИЁР ШОҲНАЗАРОВ: Маддоҳлик бошланди, Президент «Султон» бўлди…
  2. Уруш кўрмаган миллат ёки МХХ раисига ўринсиз маломат
  3. Рус тили – давлат тили, Ўзбек тили – халқ тили…
  4. Мадали Таскин: Телевиденияда норозилик «қўзғолони» бошланди…
  5. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (21)
  6. Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпания ходимлари диққатига!
  7. Кенжабий: КЎНГЛИМДАГИ ПРЕЗИДЕНТ Янги асар (39)
  8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
  9. Мамадали Маҳмудов. Ўзлигингни унутма, элим!
  10. Рўзибой Қўлдошев: Менинг бир қадрдон укам бор. (Хусан Эрматовга тўйхат ўрнида)
  11. Ҳусан Эрматов: Энг ёмон Ватанпарвар… (Мамадали Маҳмудов ҳақида)
  12. Шавкат Мирзиёев: Прокурор деган номга муносиб бўлиш керак!
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.