Бош муҳаррир И.Хушевга: КАМТАРИН УСТОЗГА ТАБРИК
КАМТАРИН УСТОЗГА ТАБРИК
Андижонда кўп йиллардан бери ижодкорлар ўзаро учрашиб гурунглар ўтказиб келадилар. Бу анъана устоз Ҳабибий, Улфатий, Боқир, Анисий каби улуғ ижодкорлардан бошланган бўлса, бугунги кунда ҳам давом этиб келмоқда. Давом этганда ҳам ўша пайтлардагидай қачон хоҳласа, қачон кимдир таклиф қилса учрашишмай замона талабига мос равишда, тартибли, дўстона, мунтазам, режали, оқибатли учрашувларга айланиб қолган.
Бугунги андижонлик ижодкорлар ҳар ойда уч марта: икки марта кутубхоналарда ва бир марта уйларда дастурхон атрофида, бир пиёла чой устида учрашиб мушоиралар ўтказмоқдалар. Улар ўзларининг бу жамоасини “Нафосат” ижодкорлар клуби деб номлаганлар. Улар бошқа ижодий жамоаларда учрамайдиган анъаналарни ҳам жорий этганки, бу анъаналар кўпчилик ижодкорларга маъқул келиб жамоа учрашувдан- учрашувга кенгайиб бормоқда. Бу тадбирлардан бири ижодкорлар ижоди А5 форматидаги кичик бюллетен-газета бўлиб бу газеталари ўзлари ва оила аъзолари учун бир неча нусхада тайёрланиб тарқатилади.
Бу тарқатма қоғозлар ўзига хос газета вазифасини бажармоқда. Бу газета туфайли ҳар бир ижодкорнинг ҳар бир ижодкорда ижодидан намуналар тўпланиб боряпти. Бу газета бир- бирининг ижодини уйда хотиржам ўқиб фикрини айтиш ва оила аъзолари ҳам гўёки жамоанинг аъзосидай иштирок этиш имконини туғдирмоқда. Иккинчи тадбирлари, ҳар кварталда бир марта 8-10 киши бир бўлиб битта алманах тўплам ташкил этмоқдалар. Бу нашрётларнинг кичик ададда китоб чиқара олмаслик ва нашр учун катта маблағ керак бўлиши, ижодкорларда бу маблағ бўлмагани учун ажайиб ижодий намуналар йиллардан йиллар-га мухлисларга етиб бормаётгани каби қатор муаммоларнинг ечими бўлиб ижодкорларга жуда маъқул бўлмоқда.
Учинчи тадбирлари, жамоада улуғлаш маркази деб номланган марказ ташкил этилган. Бу марказ ўтган ижодкорларни улуғлаш, бугунги кундаги ижодкорларни ижодини ривожлантириш каби 20 дан ортиқ вазифаларни ўз олдига қўйган. Тўртинчи тадбирлари ҳар йил бир марта жамоадаги тадбирлар, учрашувлар тасвирланган фотоальбом ташкил қилиб, бу билан ҳам ижодкорларни ўзига хос тарғибини олиб бориляпти.
Бешинчи тадбир ижодкорларни ҳар йил ёз ойларида ижодий саёҳатларини уюштириб уларни ўтган ижодкор-ларнинг уй музейлари, қадамжолари билан тиништириш ишлари олиб борилмоқда. Бу каби тадбирлар жуда кўп бўлиб рўйҳатида 20 дан ошиб кетган. Бу тадбирларнинг барчаси ижодкорларни бирлаш-тириш, уларнинг ижодини ривожлантириш, улар орасида оқибатли, дўстона муҳит яратишга қаратилган.
Бу ишларнинг барчасининг ташаббускори ва тадқиқотчиси уларнинг ташкилий рахбари Ғани Мажид бўлиб турибди.
12 май куни бу тиниб-тинчимас, ижодкорларни бирлаштиришга бутун вақтини сарфлашга тайёр бўлган ижодкорни ТУРОН ёзувчилар уюшмасига аъзо этиб сайлангани тўғрисидаги гувохнома ва диплом берилди. 33 йилдан бери ижодклоларни бирлаштириш уларнинг ижодини ривожлантириш ишлрига хеч кандай моддий ёрдамсиз олиб бораётган бу камтарин ижодкорга то хануз ЎЗБЕКИСТОН ёзувчилар уюшмасига аъзо қилинмаётганлигидан нарози бўлиб келаётган андижанлик ижодкорлар бу ютикни ўз ютикларидек қабул қилиб табрикламоқдалар.
Кимлардир нодавлат уюшмани аъзоси бўлибсиз деб кулсаларкимлардир бу ютикни ўзига хос хурсанчиликлар биланкутиб олдилар. Биз хам тиниб-тинчимас биъзи бировларнинг ”хокимият ичида хокимият яратаётган фанат” деб камситилишларига карамай ўз ишини давом эттириётган мактабларда хам ижодкорларни тўплаб “”ЧЎЛПОН ИЗДОШЛАРИ”” тўгараклари ташкил қилаётган ижодкорни чин дилдан қутлаймиз.
Неча марталаб турли рахбарларга бу ижодий гурухга ва жамоаичидаги саънаткорлардан ташкил топган “ЭЪЗОЗ”ансанбилига битта жой бериш хақидаги арзаларни эътиборсиз колаётганига карамай ЧЎЛПОН жамоат фонди хам “КЎЧАДА” қолганига қарамай (Гани Мажид ЧЎЛПОН жамоат фонди раиси) ўз ишларини тўхтатмаётган фидоий инсонни бу ютуқ билан хар канча табрикласак кам.
Майли ракиблар кулса кулаверсин, лекин дўстлар, шогирдлари чин дилдан табриклашдан қолмаймиз.
Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли
-Ўзбекистон журналистлар уюшмалари аъзоси,
Турон Фанлар Академияси Академиги, академиянинг калегия аъзоси,
«МАЛХАМ»халк табобати маркази рахбари, профессор ,
Ўзбекистон “АДЛАТ”СДП анждижан тумани раиси, ёзувчи,”НАФОСАТ” ижодкорлар клубининг аъзоси ,,
бир гурух ТУРОН ёзувчилар уюшмаси аъзолари
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ