Бош муҳаррир И.Хушевга: Пойариқ туманида нима гаплар? 3-мақола
“Дунё ЎЗБЕКЛАРИ” интернет газетаси бош муҳаррири Жаноб И.ХУШЕВГА
Ассалому алайкум Ҳурматли Исмат ака 2021 йил 19 апрелдаги Пайариқ туманидаги фермер хўжаликлари косаси қачон оқаради ёки Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов ва унинг ҳамтовоғи Пойариқ туман ҳокими Д.Мусиновларнинг “ГАДОЙ ХАЛТАЛАРИ” қачон тўлади? мавзусидаги мақолангиз мана Ўзбекистонда ҳам фермерлар муаммоларини дунё миқёсига олиб чиқадиган мард журналистлар ҳам бор эканку деб бутун Пойариқ тумани фермерларини руҳлантириб юборди. Сизга ўхшаган қўрқмас, довюрак журналистлардан 2-3 та бўлса бас Ўзбекистонга Коррупция агентлигини ҳам кераги бўлмай қолади.
Туманда ташкил этилган мазкур кластерда тумандан ишловчи фидойи инсонлар Андижонлик Ботир “хожи” кластер ташкил этиш жараёнида вилоят ҳокими Э.Турдимовга 1 млн доллар “хомий”лик қилганлигини ишонч билан айтишмоқда. Фемерларни қон қақшатган, уларни оиласини, ишчиларини ризқини қийиб, юқори навли етиштирилган пахтани паст навларга қабул қилган, ўтган мақолангизда кўрсатиб ўтилган нопокликларга йўл қўйган Ботир “хожи” кластерга Оллоҳ жазосини кўрсатишни бошлади. 2020 йилда фермерлардан қабул қилган 10-12 минг тонна атрофидаги 1-навли энг сара пахта сифатини йўқотиб, худди 4-5 навга ўхшаб, қорайиб кетибди. (Ботир “хожи” нимани ният қилсангиз шунга эришасиз, ахир фермерларни пахтасини 4-5 сортга олиш бош мезонингиз эдику), кўпнинг қарғиши ёмон “хожи” ака, барибир буюрмайди. Исботини кўриб турибсизку.
Бу “хожи” кластернинг апрел ойидаги янги қаллобликларини ҳам ошкор қилиб кетай, фермер хўжаликларига тарқатиш учун 100 тонна тоза аммофос келтирилиб, унга 200 тонна энг арзон (тахминий нархи тоннаси 500 минг сўм атрофида) аммофос аралаштириб, фермер хўжаликларига тоннасини 4 млн 900 минг сўмдан тарқатди. Фермерлар бу қаллобликни сезиб қолиб олган ўғитларини қайтариб олиб келиб тошириш учун кластер масъулларини топиша олмай оввора бўлишмоқда.
Пойариқ туман ҳокими Д.Мусинов Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов паноҳида Пойариқда фалон минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари фермерлар томонидан талон-тарож бўлган, буни бошида А.Жўраев турган деб (буни сабаби Президентга А.Жўраевни порахўр сифатида кўрсатиш. Бу Э.Турдимов режиссёрлигидаги уюштирилган спектакл) оммавий ахборот воситаларида жар солишди, исботини топмадику, бу талон-тарожликлар Мустақиллик йилларидан буён давом этиб келмоқда. Билиб қўйинг Э.Турдимов. Пойариқда суғориладиган ер майдони ер участкасига айланиши ҳали ҳам зўр бериб Д.Мусинов бошчилигида давом этмоқда. (минглаб гектарни талон-тарож қилган ер ресурслари раҳбари ва ходимлари арзимас жарима билан жазодан қутулиб қолди, чунки бу кирдикорликларнинг бари раҳбарларга бориб тақалади).
Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраев томонидан йўл қўйилган коррупция ҳолати, бу Турдимов деган инсон томонидан Самарқанд шаҳрида амалга оширган коррупция ҳолати олдида ҳолва экан, у инсонни беайб деб ҳисоблаб қамоқдан чиқариб юборса бўлаверар экан.
Самарқанд шаҳрида ҳамма томонни кўп қаватли уй босиб кетди, нафас олишга имкон қолмаяпти, яшил худуд қолмади ҳисоб, болалар майдончасини айтмаса ҳам бўлади, (автотураргоҳлар йўқлиги натижасида шаҳар ичида тирбандликлар келиб чиқишига йўл қўйилди) бу ҳолат ҳали ҳам давом этмоқда, битта кўп қаватли уйга ажратиладиган ер учун 100 мингдан 300 минггача “кўкат” келиб турса, бу ҳакалак отган нафс қонармиди. Эсларингизда бўлса оммавий ахборот воситаларида Э.Турдимов Самарқанд шаҳрида кўп қаватли уй-жой қурилишига ер ажратиш тўғрисида 53 та қалбаки қарор топилди деб жар солди, қани қайси ер қайтариб олинди, қайси уй бузилди. (Бу Турдимов деганлари пул ишлашни пихини ёрган инсон, оммавий ахборот воситаларида ўзини жуда халқпарвар кўрсатади лекин). Барча қарорлар менимча “қонунга” мувофиқлаштирилди, ҳисоб-китоб жойига қўйилди.
Турдимов жаноби олийлари муҳтарам Президентни ҳам чалғитмоқда, вилоят маъмурий марказини Гулобод қўрғонига кўчириш бўйича. Самарқанд шаҳрини ҳам баракасини учирмоқчи. Бунинг тагида қанчалик коррупция борлигини қуйида баён этиб кетамиз. Амир Темур бобомиз ҳам бекорга пойтахт учун Кўксарой майдонини танламаганку.
Турдимов таклифига кўра 42-43 та бошқарма кўчирилиши керак, нима зарурат туғилмоқда кўчиришга, асослаб бериш керак, бутун шаҳар иш билан Гулободга қатнамайдику, бу ерда асл мақсад, ташкилотларни кўчиришдан бўшаган ер майдонларини сотиш, мисол учун ҳали кўчмаган “Самарқандшаҳаргаз” ва вилоят “Сувоқова” корхоналари ўрнидан меҳмонхона ва уй-жой қуриш учун пудратчиларни танлаб ўз йиғилиш баёни билан расмийлаштириб ҳам қўйган.
Жаноб Э.Турдимов! Самарқанд шаҳрини тарихийлигини, кўҳналигини кейинги авлодга АСРАБ қолишимиз керак, энди бас қилинг ер сотишни.
Жиянларингиз бирам кўпайиб кетган. Қариндош кўпайди, дўстлар кўпайди. Кўтариш жуда қийин. Ҳамма сизни талантли раҳбар дейди, сиз шуларга ишонасиз, барибир амал-мансаб ёқади-да.
Одамнинг атрофида қариндош-уруғлар бўлмаса жуда катта ишлар қилиши мумкин. Ўшанда халқ ҳам ишонади.
Кўп нарсаларни тушунаверсангиз ҳафсала пир бўла бошларкан, завқ йўқолади. Шундай қарайсиз-да, бу хатти-ҳаракат тагида нима ётганини тушунасиз. Исмат ака Хушевга аталган ҳикояларнинг давоми бўладими деб кўп сўрашади. Давоми бўляпти-ку! Ҳеч нарса ўзгаргани йўқ…
Ҳукумат тепасига ҳалол-тоза одамлар келса халқ ютади. Ҳалолликданам кўра юксак дидлар керак. Дунё сиёсатини, дунё маданиятини, дунё цивилизациясини тушунадиган, кенг фикрлайдиган, юксак даражада фикрлайдиган шахслар… Ўшанда ҳам ҳаммаёқ “лолазор” бўлиб кетмайди.
Эркинжон Турдим ва Дилшодтой Мўсин кўнгилларингизга кирмасдан, ташқаридан зарба берганлар эмас, кўнгилларингизга кириб, ичкаридан зарба бераётганлар дарс бўлсин сизларга…
Азамат Ҳақназаров,
“Дунё ўзбеклари” учун махсус
Суратда: Самарқанд вилояти, Пойариқ тумани ҳокими Мусинов жаноблари…
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ