"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

А.Айматли: Акам… Саксон икки ёшли Асрақул ака хайрлашув чоғи мунғайиб қолди

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Муҳаррир танлови | 17/05/2021 15:18-     11195 марта ўқилди

Alisher Aymatli

 

Акам
(Саксон икки ёшли Асрақул ака хайрлашув чоғи мунғайиб қолди).
Ака, кўзингизда милт-милт этар ёш,
Уни кўриб қандай берайин бардош,
Бундай онда агар бўлса ҳамки тош,
Бўлса ҳамки темир юрак эригай,
Вужудда нокерак, керак эригай.
Биламан, тилак мўл, гўёки денгиз,
Афсуски, шарҳлашга тилингиз ожиз,
Ундан кўра сизга осон чўкмоқ тиз,
Бу ҳолни кўрганда юрак эригай,
Вужудда нокерак, керак эригай.
Акалик меҳри бор бошдан то оёқ,
Мени сизламангиз, ки сен яхшироқ,
Ниятингиз сочингиз мисол оппоқ,
Бу ҳолни кўрганда юрак эригай,
Вужудда нокерак, керак эригай.
Сизни гапиртирмас кўздаги ёшлар,
Бўғизга тиқилган темирми, тошлар,
Сўроққа айланган ул оппоқ қошлар,
Бу ҳолни кўрганда юрак эригай,
Вужудда нокерак, керак эригай.
Шоҳсиз қизиқ эмас ҳатто шахмат ҳам,
Шу гапга қўшилар Асад, Раҳмат ҳам,
Ҳувуллаб қолади сизсиз Аймат ҳам,
Бу ҳолни кўрганда юрак эригай,
Вужудда нокерак, керак эригай.
Бизни ўйласангиз юзга киринг Сиз,
Кўп яшанг, майлига, музга киринг Сиз,
Ўн саккиз йил Баҳор, Кузга киринг Сиз,
Бу ҳолни кўрганда юрак эригай,
Вужудда нокерак, керак эригай.
Айматда энг улуғ ёшда экансиз,
Тўю маъракада бошда экансиз,
Гоҳо Аймат, гоҳо Шошда экансиз,
Бу ҳолни кўрганда юрак эригай,
Вужудда нокерак, керак эригай.
Ака, кўзингизда милт-милт этар ёш,
Уни кўриб қандай берайин бардош,
Бундай онда агар бўлса ҳамки тош,
Бўлса ҳамки темир юрак эригай,
Вужудда нокерак, керак эригай.
May be an image of 1 person and outdoors
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан
 

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ҳалима Худойбердиева: Ой деб ўйлаганим ёй бўлиб чиқиб, У отган ўқлардан кўксим ярадор…
  2. Ҳалима Худойбердиева: «…Бирдан жудо бўлмоқ истайман…»
  3. А.Кўчимов А.Ориповга: Бу дунёда шеърки, мангу – Ҳазрат, Сиз ҳам мангусиз.
  4. Холниса Раҳмонқулова: Башоратчининг бошидан кечирганлари 2-китоб (5)
  5. Асадулла Жўраев: Бугун мен Метрода бир қизни кўрдим…
  6. Бухоролик ёзувчи Умид Холлиев: Иқрор (Ҳикоя)
  7. Абдулла ОРИПОВ: ЎЗБЕКИСТОНДА КУЗ…
  8. Ҳалима Худойбердиева: Сен барибир муқаддассан, Муқаддас аёл!
  9. Муҳаммад Раҳмон: Бибим, қайлардасиз, Бибижон, келинг…
  10. Матназар АБДУЛҲАКИМ: Бир жуфт беҳи келтирган эдинг, Бир-биридан хушбўй, муаттар.
  11. Мирзо Кенжабек ижодидан: Ел бўласан, шамол бўласан, Сен бир бахтли аёл бўласан!
  12. Исён улғайтирган шоир… Абдужалол Тайпатов — ЎзА
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.