"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Давлат хавфсизлик хизмати 2 миллиард сўмлик дори контрабандасига чек қўйди

Бош мақола, Инсон ва қонун, Муҳаррир танлови | 16/05/2021 22:29-     11056 марта ўқилди

Давлат хавфсизлик хизмати 2 миллиард сўмлик дори воситалари контрабандасига чек қўйди

 Хавфсизлик 14 май 2021

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Наманган шаҳрида яшовчи 1986 й.т. “Ғ.Д.” ва 1962 й.т. “Х.О.”ларнинг яшаш хонадонлари кўздан кечирилди.

Натижада улардан ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган 51 турдаги умумий қиймати 1 млрд. 300 млн. сўмлик дори воситалари процессуал тарзда расмийлаштирилиб олинди.

Аниқланишича, ушбу дори воситалари қўшни Қирғизистон Республикасидан вилоят ҳудудига Янгиқўрғон туманидаги айланма йўллар орқали ноқонуний равишда олиб ўтилган.

Шунингдек, Чуст тумани “Юқори Ғова” маҳалласида яшовчи 1988 й.т. “Х.Ж.” 67 турдаги умумий қиймати 700 млн. сўмлик дори воситаларини автомашинада Қўқон шаҳрига олиб кетаётган вақтида Поп тумани ҳудудида тўхтатилиб, ундан дори воситалари тегишли тартибда олиб қўйилди.

У мазкур дори воситаларини Қирғизистон Республикасининг Ола-буқа туманида яшовчи, 1976 й.т. шахсдан олиб, айланма йўллар орқали республикамиз ҳудудига ўтказган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

ДХХ матбуот хизмати

«Янги Ўзбекистон» газетаси

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазири генерал полковник Б.А.Матлюбов жаноблари диққатига
  2. ЎзМТРК раиси Алишер Хаджаевнинг кирдикорлари ёки саккизинчи ўринбосар
  3. Шокир Саъдуллаев: Покизанинг нопок ишлари (МХХ раҳбарлари диққатига)
  4. Ўзбекистон Президентига ХДП раиси қудасининг жиноий ишлари ҳақида
  5. Хазинамизни ҳибсда сақлаймизми? Аслида мен Акромга умид бергани боргандим
  6. «Дунё ўзбеклари» Бош муҳарририга Ўзбекистон Олий Судидан мактуб келди
  7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевга
  8. Светлана Ортиқова: 2019 йилда 16 киши қийноққа солишда айбланиб қамалган…
  9. ДХХ водийда Лирика, Тропикамид ва Регапен сотаётганларни қўлга олди
  10. Сохта аккаунт, сохта раҳбар, сохта ёрдам, жавобгарлик эса ҳақиқий
  11. 5 апрель – Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати куни
  12. Собиқ Президентга ўзбеклар билан боғлиқ воқеа бўйича жиноий иш очилиши мумкин
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.