"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Абдулла Орипов: Биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг порлоқ хотирасига

Адабиёт, Маданият ва Санъат, Муҳаррир танлови | 10/05/2021 23:34-     11164 марта ўқилди

генерал

Абдулла Орипов,
Ўзбекистон Қаҳрамони,
Ўзбекистон халқ шоири.
ГЕНЕРАЛ
Музаффар зотларга мотам ножоиз,
Уларнинг ҳаққидир фақат ифтихор.
Биз мағрур бош эгсак ўшалар боис,
Уларга лойиқдир энг олий ашъор.
Жасур нажоткорлар саф қаторида,
Ўзбек йигитининг номи ҳам кушод.
Ғалаба айёмин бу наҳорида,
Собир оғамизни этмоқдамиз ёд.
Ватан деган чоғда оддий ошён,
Ўлан тўшагини англаганлар мўл.
Мадад сўраганда чорасиз жаҳон,
Сиз Тошкент бағридан узатгансиз қўл.
Қайси бир мамлакат, қайси сарҳадда
Нажоткор дўстларни зор кутган тупроқ.
Мурғак хаёлимда шундоқ ҳолатда,
Тасаввур этолдим мен Сизни кўпроқ.
Бани одам учун нажот ахтариб,
Жон берган шаҳидлар руҳига қасам.
Одамзот яловдай юргай кўтариб,
Ўзбекнинг шу қатра, тоза қонин ҳам.
Билмадим у соат, у сўнгги фурсат,
Нелар кечган экан Сизнинг хаёлдан.
Балки она диёр кўкида қат-қат,
Варраклар кўргансиз ўзғир шамолдан.
Балки, қаршингизга келгандир мунис –
Бева келинчакнинг сўник рухсори.
Балки кўрингандир Москвада тиғиз,
Музаффар лашкарнинг ғолиб сардори.
Балки, сўнгги дам ҳам умидга тўлиқ,
Ёруғ бу кунларни этгансиз хаёл.
Менинг бешигимга отилган ул ўқ,
Сизнинг умрингизни узган эҳтимол.
Буюк Ватан бермиш бус бутун ғурур,
Ва қийиқ кўзларда мерос жасорат.
Жасур сафлар аро от суриб мағрур,
Энг ғаддор ёвларни этгансиз ғорат.
Сиздек фарзандларга шарафдир пеша,
Сизга мангуликнинг хуш таронаси.
Сиздек ўғлонларни ёдлар ҳамиша,
Мунис Ўзбекистон – мардлар онаси!
 001
“Дунё ўзбеклари” учун махсус

Ўхшаш мақолалар:

  1. Наим Норқулов: Хуршид Давроннинг «Шаҳидлар шоҳи» китоби ҳақида…
  2. Хосият Рустамова: Кел, кўзимнинг очиқлигида — Сенга тўйиб олайин осмон…
  3. Шукрулло: Мамадали Маҳмудов сўзидан қайтмайдиган ёзувчи
  4. А.Кўчимов А.Ориповга: Бу дунёда шеърки, мангу – Ҳазрат, Сиз ҳам мангусиз.
  5. Холниса Раҳмонқулова: Башоратчининг бошидан кечирганлари 2-китоб (5)
  6. Асадулла Жўраев: Бугун мен Метрода бир қизни кўрдим…
  7. Бухоролик ёзувчи Умид Холлиев: Иқрор (Ҳикоя)
  8. Абдулла ОРИПОВ: ЎЗБЕКИСТОНДА КУЗ…
  9. Муҳаммад Раҳмон: Бибим, қайлардасиз, Бибижон, келинг…
  10. Матназар АБДУЛҲАКИМ: Бир жуфт беҳи келтирган эдинг, Бир-биридан хушбўй, муаттар.
  11. Мирзо Кенжабек ижодидан: Ел бўласан, шамол бўласан, Сен бир бахтли аёл бўласан!
  12. Исён улғайтирган шоир… Абдужалол Тайпатов — ЎзА
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.