"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

 Карим Баҳриев — суҳбат: УЙҒОНИШ МАШАҚҚАТИ

Бош мақола, Суҳбатлар, Ўзбекистон | 18/04/2021 19:00-     16619 марта ўқилди

 Karim Bahriyev
УЙҒОНИШ МАШАҚҚАТИ
Мен, совет даври ўз йўлига, мустақиллик даврида оммавий ахборот воситаларида илк бор таъқиққа дуч келишимга сабаб бўлган мақолам 1991 йил июнида чоп этилган “Уйғониш машаққати” деган мақола эди ва унда шахсга сиғиниш бошланаётганидан огоҳлантириш даъвати бор эди. Таъқиқлар, қора рўйхатлар барҳам топиши оғир кечмоқда янги ислоҳотлар замонида ҳам. Уйғониш то ҳануз машаққатлидир бу юртда.
Жасур ахборот агентлигимиз бир ярим соат ёзиб олиб, 27 дақиқасини берган интервьюни ҳисобга олмаганда (раҳмат уларга), ўтган йил охири ва бу йил бошидан бери Ўзбекистон ТВсининг “Тошкент“, “Ёшлар”, “Маънавият ва маданият” каналларида мен билан қилинган тўртта кўрсатув берилмай турибди ва ўнлаб сюжетлар олиб ташланди.
Энг қизиғи ҳар гал: “Мирзиёев даври – бу сиз каби тўғрисўз, жасур одамларнинг даври, пайт келди, қачонгача жим ўтирасиз?!” – деб ўдағайлаб, кўндиришади. “Мана, биз берамиз, “таъқиқларнинг замони ўтди”, — дейишади. Кейин бир ой-икки ой монтаж кетяпти, дейишади, учинчи-тўртинчи ой тепада кўришяпти, дейишади. Охири ими-жимида Президент девонидан фалон ака олиб ташлади, дейишади.
Бадтар эзиш учун қилишадими, деб ўйлаб қолади одам ва бошқа ҳеч ерга бормасликка қарор қиласан. Лекин…
Уч ойча олдин яна бир янги ТВ пайдо бўлди катта ваъдалар ила, суратга олишди. Кейин аста-секин дейишди. Охири, аён бўлдики, суҳбатни таъқиқлашибди.
Унинг логоси кўринмаган, аслини олдик. Қизиққанлар ва эринмай кўрадиганларга ҳавола қиламиз ҳамда сўраймиз: “Бу ерда таъқиқлашга арзирли, янги ҳукуматни қўрқитадиган бирор ёмон фикр борми?”
Сўз эркинлиги ваъдалари ростми бугун ёки навбатдаги алдовми?!
Билганимизнинг, айтишимиз лозим бўлганнинг юздан бирини, минг истиҳола билан, эҳтиёткорлик билан айтдик.
Жуда сокин ва деярли шивирлаб қилинган суҳбат…
https://www.facebook.com/karim.bahriyev/videos/2241404995942911
«Дунё ўзбеклари» редакция почтасидан

Ўхшаш мақолалар:

  1. Юсуф Жума: Нега чорак асрдан буён бир жоҳилга сиғиняпмиз?! (5-қисм)
  2. Шароф Убайдуллаев Тошкентнинг Фарҳод бозоридаги шпаналар ҳақида
  3. Камолиддин Раббимов «Америка овози»да — Ўзбекистон: Кеча ва бугун
  4. Президент кўрсатмаларини назар писанд қилмаётган суд ва прокурорлар диққатига
  5. Ўзбек журналистлари Хитойда, Хитой журналистлари Ўзбекистонда…
  6. Шароф Убайдуллаев: Каримовга берган саволи “Усмоновнинг “бошини еди…”
  7. Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг янги босқичи белгиланди — ЎзА
  8. Шайх Абдулазиз Мансур янги лавозимга тайинланди
  9. Бош вазир ўринбосари Элмира Боситхонованинг бир иш кунига назар
  10. Саида Мирзиёева Дубайдаги форумда Иванка Трамп билан танишди (ВИДЕО)
  11. Ўзбекистонда яна 3 нафар фуқарода короновирус борлиги аниқланди — ЎзА
  12. Раҳимжон Ирисов: Наманганда шундай марказ бор – ANAMED
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.