Бош муҳаррир И.Хушевга: Чироқчи район ҳокимиятидан юборилган хат…
«Дунё ўзбеклари» Бош муҳаррири Исмат Хушевга
Чироқчи тумани Алишер Навоий МФЙда яшовчи Наримонова Мехринисо (Интернет тармоғида менга ҳеч қандай ёрдам берилмаяпти деб туман ҳокимини шантаж қилган аёл) га берилган ёрдамлар ҳақида
МАЪЛУМОТ
Чироқчи тумани Навоий МФЙда яшовчи фуқаро Наримонова Мехринисонинг оилавий аҳволи ўрганилганда қўйидаги ҳолат аниқланди.Наримонова Мехринисо Келдиёровна 1972 йилда туғилган, 2 нафар фарзанди бор.
Чироқчи тумани ҳокимлиги ташаббуси билан 2018 йилда фуқаро М.Нариманованинг 2 нафар фарзандининг суннат тўйи ҳомийлик асосида ўтказиб берилган, 1 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пули пластик карточкасига ўтказилиб, фарзанди Шакрор Наримановга сартарошхонада иш бошлаши учун ҳомийлик асосида 6 та стул амалий ёрдам сифатида берилган.
Қайд этиш ўринлики, М.Нариманова А.Навоий МФЙ томонидан 2018 йилдан буён узлуксиз равишда Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2013 йилдаги “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига асосан тегишли турдаги нафақа ва моддий ёрдам олиб келади.
2019 йилнинг август ойида “Алишер Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Инобат Содиқова томонидан бир марталик 300 (уч юз минг) сўм миқдоридаги моддий ёрдам пули ҳамда 86 (саксон олти минг) сўмлик дори дармон маҳсулотлари олиб берилган. Бундан ташқари Янги йил байрами олдидан озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси етказиб берилган.
М.Нариманованинг иккинчи фарзанди Ади Наримановнинг нутқидаги нуқсони сабабли туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан 600 минг сўмлик дори воситаларидан иборат рецепт ёзиб берилганлиги ҳамда ўзининг ҳам тиббий кўрикдан ўтказишга эҳтиёжи борлигини маълум қилди.
2019 йил туман Тиббиёт бирлашмаси бош врачи (Т.Ашуровга) фуқаро М.Наримановани тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш ва заруратга кўра тегишли муолажалар қилиш борасида юзасидан топшириқ берилиб, шифокорлар кўриги ташкил этилиши таъминланди.
Бироқ, М.Нариманова тиббий кўрикка бормаганлиги сабабли у билан телефон орқали суҳбатлашилганида, тиббий кўрикка шахсий ишларини битирганидан сўнг боришини маълум қилган.
М.Нариманова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2020 йилдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан ҳар бир оила аъзосига бериладиган 220 минг сўмлик бир марталик моддий пули ҳам берилган.
2020 йил 31 июль куни Чироқчи туман прокурори томонидан 1 (бир миллион сўм) моддий ёрдам маблағи ва 2 бош кўй берилган. Қўйларни боқиш учун туман прокуратураси томонидан арпа ва ем-ҳашаклар етказиб берилган.
2020 йилнинг август ойида туман прокурори ташаббуси билан М.Наримановага 2,3 (икки миллион уч юз минг) сўмга замонавий телевизор олиб берилиши, 11 август куни электр энергиясидан бўлган 700 минг сўм қарздлорлиги ва зарур дори воситалари олиши учун 600 минг сўм жами 1,3 (бир миллион уч юз минг) сўм нақд пул маблағлари берилган. Шунингдек, уй жойи капитал таъмирланиб эшик ва ромлар ўрнатиб берилган.
2020 йилнинг август ойида “Темир дафтарга” киритилган олиларнинг 16 ёшга тўлмаган фарзандларга уст-бош олишлари учун ажартилган 500 (беш минг) сўм моддий ёрдам пули етказиб берилган. 2020 йилнинг ноябр ойида ҳомийлар томонидан 1 қоп (50кг) ва 5 литр истеъмол ёғи берилган.
2020 йилнинг 30 декабрь куни Янги йил байрами муносабати билан “Темир дафтар” га киритилган оилалар учун ажратилган моддий ёрдам пулларидан 500 минг сўм пул маблағи етказиб берилган.
2021 йил январь ойидан бошлаб (376 минг) сўм миқдоридаги моддий ёрдам пулини ойма-ой олиб келмоқда
Фуқаро М.Нариманова ва унинг ўғли Шакрор Наримановлар томонидан сартарошхона қуриш учун ер майлони ажратиш тўғрисидаги мурожаатларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарорига асосан Электрон аукцион орқали ер майдон олиши фуқарога тегишли тартибда тушунтирилган ва мурожаатларига жавоб хати юборилган. Мазкур қарорга асосан тадбиркорлик учун ер ажратиш маҳаллий давлат ҳаокимяти ваколати доирасига кирмаслиги бот-бот тушунтирилишига қарамасдан фуқаро тушунишни истамайяти ва такрор ва такрор мурожаат қилишда давом этмоқда.
2021 йилнинг 15 апрель куни туман ҳокими қабулига Алишер Навоий маҳалласида истиқомат қилаётган Меҳринисо Нариманова ҳам келди. Афсуски фуқаро Меҳринисо Нариманова туман ҳокими қабулига ўз муаммоларига ечим топиш мақсадида келмаган экан. Туман ҳокими Хуррам Жураев бошчилигида мутасадди ташкилот раҳбарлари фуқарони қийнаётган муаммоларга ечим излаб унинг мушкулини осон қилиш ҳаракатида турган бир вақтда Меҳринисо Нариманованинг ҳаракатлари барчасини чиппакка чиқарди…
Шунга қарамасдан туман прокурори томонидан 2-сектор штаби биносидан (М.Нариманованинг яшаш уйидан 3,3 км. узоқликда) исталган бўш хонани танлаши, сартарошхона ташкил этиши учун барча шароитлар яратиб берилиши ҳақида берилган таклифга Меҳринисо Нариманова ва унинг ўғли Шакрор Нариманов йўл олислик қилишини билдириб, рад жавобини беришган.
Бундан ташқари 2020 йилнинг июль ойида туман Халқ қабулхонаси томонидан туман марказида жойлашган “Янгиобод” маҳалласи туман ФҲДЁ бўлими рўпарасида бўш турган бинода сартарошлик фаолияти юритиш ҳеч қандай тўловларсиз иш бошлаши учун хона таклиф қилинган. Бу таклифни ҳам рад этиб, “Чироқчи деҳқон озиқ оавқат бозори” МЧЖ марказидан жой беришини сўраган.
Бундан ташқари, 2020 йил 11 август куни фуқаро М.Наримановага ва тўнғич фарзанди Р.Наримановга бандлигини таъминлаш мақсадида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказидаги мавжуд 134 та бўш иш ўринлари таклиф этилган.
Таклиф этилган иш ўринларидан М.Наримановани туман “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси, “Насаф тўқимачилик” ҳамда “Дала шпати Кварц” хусусий корхоналаридаги бўш иш ўринлари қизиқтирди.
Шунга кўра, муаллиф тумандаги “Кишмиштепа” МФЙ ҳудудида жойлашган “Насаф тўқимачи” хусусий корхонасига қарашли бўз ишлаб чиқариш цехига ишчи вазифасига бошланғич ойларда 1 млн. сўм, кейинчалик иш ҳақини ошириш шарти билан таклиф этилган иш ўрнини қабул қилишини билдирди.
Аммо Шакрор Нариманов бу таклифни рад этди.
Чироқчи туман ҳокимияти Матбуот Хизмати
«Дунё ўзбеклари» учун махсус
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ