"Дунё ўзбеклари" сайтини энди телефонда, планшетда ва комьютерда ихчам мобиль версияда кўришингиз мумкин: [fdx-switch-link]
  • Асосий
  • Ассалому алайкум!
  • Муаллиф ҳақида
  • МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ

Тахтнинг собиқ эгалари Жээнбеков ва Отунбаева Жапаровнинг ёнида… (фото)

Бош мақола, Воқеа ва ҳодисалар, Демократия сабоқлари | 09/04/2021 00:13-     15486 марта ўқилди

Тахтнинг собиқ эгалари Жээнбеков ва Отунбаева Жапаровнинг ёнида кўриниш берди (фото)

Олам07 Апрель 18:2510829

image

Бугун, 7 апрель куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда “Апрель инқилоби” қурбонлари хотирасини ёд этиш маросими бўлиб ўтди. Унда мамлакатнинг амалдаги раҳбари Садир Жапаров ва собиқ Президентлар Роза Отунбаева ва Сооронбай Жээнбеков ҳам кўриниш берди.

“Ата-Бейит” миллий тарихий-ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган тадбирда Жўқорғи Кенгес раиси Талант Мамитов, Бош вазир Улуғбек Марипов ва Олий суд раиси Нургул Бакирова, собиқ президентлар Роза Отунбаева ва Сооронбай Жээнбеков иштирок этди.

Улар 1916 йилда ўлдирилганлар, 1937-1938 йиллардаги сиёсий қатағон қурбонлари, 2010 йилги апрель инқилоби қаҳрамонлари ва ёзувчи Чингиз Айтматов қабри хотирасига бағишланган ёдгорликларга гуллар қўйдилар, шунингдек, улар хотирасига тиловат қилдилар.

Бундан ташқари, Бишкекдаги «Ала-Тоо» марказий майдонида 2002 йил Акси воқеалари ва 2010 йил апрель воқеалари пайтида халқ озодлиги учун қурбон бўлганлар хотираси ёдгорлиги пойига гуллар қўйилди.

2010 йил 7 апрелдадаги “Апрель халқ инқилоби”

Қирғизистондаги инқилоб 2010 йил 7 апрелда ҳукуматга қарши намойишлар фонида юз берди, мамлакатнинг 100 га яқин аҳолиси ўлдирилди.

Ўша даврдаги Қирғизистон Президенти Қурманбек Бакиев мамлакатни тарк этиб, Беларусда бошпана топди.

Роза Отунбаева ўтиш даври маъмуриятининг раҳбари бўлди.

Qalampir.uz Tahririyati

Ўхшаш мақолалар:

  1. Ғафур Раҳимов Мирзиëев шарофати билан Ўзбекистонга қайтади
  2. «Дунё ўзбеклари»нинг Бош муҳарририга Тожикистондан мактуб…
  3. Олимжон Тўхтаназаров: «Онамнинг эртаклари» туркумидан…
  4. Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев хатолари учун ўз халқидан узр сўради
  5. Тошкент вилоят ҳокимига: Хўжакент қишлоқ аҳолиси нима учун ғалаён қилмоқда?
  6. Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон хотин қизларига йўллаган байрам табриги
  7. Ўш воқеаларига ўн йил бўлди: 17 ёшлик ўғлимни ўлдирган қотиллар топилмади…
  8. Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида чиқиш қилди
  9. Кун.ўз: Трамп қисқа вақтга шифохонани тарк этди…
  10. Михаил Саакашвили: Келажакни ўйласанг, мактабларга назар сол…
  11. «Исмат Хушев билан юзма юз» номли теледастур Қирғизистон Республикасида (1)
  12. «Ўзбекистон овози» газетаси: Бир инсон тақдирига қора тамға босган «Жиноят иши»
МАҚОЛАНИ ДЎСТЛАР БИЛАН БАҲАМЛАШИНГ

Leave a Comment

Фақат 500 белгигача рухсат этилади. Мақола ёки хабарларни МАҚОЛА ВА ФОТОСУРАТЛАР ЖЎНАТИШ ёки Биз билан алоқа шакли орқали жўнатинг.

Нажмите, чтобы отменить ответ.